imom_adham Rasmiy kanali
2.22K subscribers
7.99K photos
1.83K videos
54 files
822 links
Download Telegram
#АЛЛОҲ УЧУН ДЎСТЛАШГАНЛАР..

   Қиёматда Аллоҳнинг Арши соясидан жой оладиган кишилар тоифаси ҳақида гапирилган ҳадисда Аллоҳ учун дўстлашганлар ҳам зикр қилинган.
   Аввалгилар бу борада ажойиб ҳолатларни ривоят қилишган. Шулардан бир нечтасини келтирамиз:
   Юнус ибн Абдул Аъло айтади:
“Бир куни имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ менга деди:
   “Эй Юнус! Дўстинг ҳақида ёмон хабар эшитсанг унга адоват қилишга, у билан дўстликни узишга шошилма. Акс ҳолда шак билан ишончини йўқотган кишилардан бўлиб қоласан. Яхшиси у билан учрашиб  унга “сен ҳақингда менга фалон-фалон гаплар етиб келди” дегин. Ҳаргиз унга сенга гапни етказган кишини айта кўрма. Агар дўстинг буни инкор қилса унга “сен ишончлироқ ва яхшироқсан” дегин. Бундан бошқа гапни айтма. Агарда у айбларни тан олса ва сен унда бирор узр кўра олсанг унинг узрини қабул қил. Агар унда ҳеч қандай узр кўрмасанг ва сенга танлов қийин кечса унинг айбдор эканлигига ишонсанг бўлади. Шунда сенинг олдингда икки йўл пайдо бўлади. Бири ундан ажралиш, иккинчиси уни авф қилиш. Авф қилиш тақвога яқиндир. Агар нафсинг сенга уни ёмонлик қилганларини эслатаверса сен унинг қилган яхшиликларини ёдингга ол. Биргина ёмонлиги туфайли унинг бор яхшиликларини йўққа чиқарма. Бу айни зулмдир.  Эй Юнус! Агар дўстинг бўлса уни қаттиқ тут. Зеро дўст топиш мушкул, аммо йўқотиш осондир”.

#Имом Зуҳрий айтади:
“Куфалик наҳв олими Саълаб Абул Аббос ибн Яҳёнинг бошига кулфат тушди. Унинг бошига тушган мусибатдан бехабарлигим туфайли ҳол сўрашда кечикиброқ борибман. Ундан узр сўрадим. Шунда у деди:
“ Эй Абу Муҳаммад! Узр сўрашга ҳожат йўқ. Дўстни ҳисоб қилинмайди, душманни эса ҳисобга олинмайди”.

#Муҳаммад ибн Манозир айтади:
  “Халил ибн Аҳмад Фароҳидий каби инсонни кўрмаганман. У билан бирга юриб бораётган эдим. Пойафзалим узилиб кетди. Мен ялангоёқ юра бошладим. Шунда Халил ҳам оёқ кийимларини ечиб қўлига олди. Мен ундан: “Нима қилаяпсан?”, деб сўрасам у: “Сенга ҳамдард бўлаяпман”, деди.

#Юнус ибн Убайднинг бошига мусибат тушди. Унинг олдига келган қитмир кишилар унга: “Ибн Авф сендан хабар олгани келмадими?!”, дейишди. Шунда у деди: “Биз агар биродаримизнинг муҳаббатига ишонсак унинг бизнинг олдимизга келмаслиги унга зарар бермайди”.

   #Тўғри, дўстлар ана шундай қийин пайтларда билинади. Инсон елкасини силайдиган дўстга гоҳида муҳтож бўлади. Аммо дўстларни ҳам баъзида маъзур кўриш ва уларни қаттиқ тутиш мурувватдандир. Зеро дўстлар ҳисоб қилинмайди, душманлар эса ҳисобга олинмайди...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤4
#УЯЛМАНГ...
 
   Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
- Ҳамма Пайғамбарлар қўй боқишган!
   Саҳобалар сўрашди:
- Сиз ҳамми эй Аллоҳнинг Расули?
- Ҳа мен ҳам. Макка аҳлига арзимаган чақалар эвазига қўйларини боқиб берар эдим!

   #Бошқа бир ўринда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Закарийё алайҳис саломнинг дурадгор бўлганлигини саҳобаларга айтиб берган эдилар.

  #Касб, ҳунар ва мансаб аслида тирикчилик ва ризқ топиш учундир, фахрланиш учун эмас. Модомики, ризқингизни ҳалолдан топаётган экансиз ишингиздан уялманг, бошингизни кўтариб юринг. Кийимингиз чиройли бўлса-ю, аммо ейишингиз ҳаром бўлса мана бу айб!
   #Қавариққа тўла кафтлар азизлик ва шарафга гувоҳлик беради.
  Мойдан қорайган, кир бўлган қўллар дангасаликдан омонлик берадиган чекдир.
   Касбингиз ҳалол экан, ундан уялманг.
   Отангиз оддий ишда ишласа ва у ҳалол бўлса ундан уялманг. Уни бошингиз устига қўйинг. Сизга таом келтирган бу қўлларни ҳар куни ўпинг!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤4👍2🔥1
#ҒАРИБЛАР...

   Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
   " Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин!".

   #Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам назарда тутган ғариблар фасод тарқаганида, гуноҳлар кўпайганида динида собит турадиган кишилардир. Уларнинг ишлари, мансаблари, ўқишлари, тижоратлари, цехлари ва ҳоказолари бўлади. Инсонлар орасида худди чўғни тутгандек динларини қийинчилик билан тутиб яшашади.
   #Ғариблик деганда ёлғизланиб, жамият ва инсонлардан ажралиб, ҳаётдан бир четда яшашни тушунмаслик керак. Бу ғариблик эмас, мағлуб бўлишдир. Бу салбийлик ва пассивликнинг энг қабиҳ кўринишидир.
   #Абу Бакр розияллоҳу анҳу Маккада моҳир савдогар эди. Олиб-сотар, қуллар озод қилар эди. Усмон розияллоҳу анҳу ҳам Маккада бой инсон бўлиб, катта савдоси айланар эди. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу жоҳилият даврида ҳам моҳир чавандоз ва моҳир жангчи эди. #Умар розияллоҳу анҳу ҳам қавмининг саййидларидан эди. Дорун Надвада қавми номидан иштирок қилар, бунинг устига Қурайшнинг элчиси ҳам эди.
   #Буларнинг ғариблиги қалбида эди. Бузуқ жамиятда булар динларида собит туришди, ҳаётдан ажралишмади, заифлашиб, мағлуб бўлиб тоққа чиқиб кетишмади...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машҳур_қорилар

Шайх Хасан Солих томонидан   гўзал тиловат.

••┄┄┄❅┄┄┄••                Яқинларингизга ҳам улашинг!                                                
@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈👈
❤2👍1
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Пайшанба
06 Август, 2026 мелодий
23 Сафар, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Пайшанба тонги муборак бўлсин!    

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
#ҒАРИБЛАР...

   Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
   " Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин!".

   #Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам назарда тутган ғариблар фасод тарқаганида, гуноҳлар кўпайганида динида собит турадиган кишилардир. Уларнинг ишлари, мансаблари, ўқишлари, тижоратлари, цехлари ва ҳоказолари бўлади. Инсонлар орасида худди чўғни тутгандек динларини қийинчилик билан тутиб яшашади.
   #Ғариблик деганда ёлғизланиб, жамият ва инсонлардан ажралиб, ҳаётдан бир четда яшашни тушунмаслик керак. Бу ғариблик эмас, мағлуб бўлишдир. Бу салбийлик ва пассивликнинг энг қабиҳ кўринишидир.
   #Абу Бакр розияллоҳу анҳу Маккада моҳир савдогар эди. Олиб-сотар, қуллар озод қилар эди. Усмон розияллоҳу анҳу ҳам Маккада бой инсон бўлиб, катта савдоси айланар эди. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу жоҳилият даврида ҳам моҳир чавандоз ва моҳир жангчи эди. #Умар розияллоҳу анҳу ҳам қавмининг саййидларидан эди. Дорун Надвада қавми номидан иштирок қилар, бунинг устига Қурайшнинг элчиси ҳам эди.
   #Буларнинг ғариблиги қалбида эди. Бузуқ жамиятда булар динларида собит туришди, ҳаётдан ажралишмади, заифлашиб, мағлуб бўлиб тоққа чиқиб кетишмади...

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
❤1
​​#Ҳадис

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув  ҳажида хутба қилиб: “Аллоҳга тақво қилинглар, беш намозингизни ўқинглар, ойингиз рўзасини тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат қилинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар”, - деганларини эшитдим.
Имом Термизий ривоят қилган.


Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига хитоб қилиб, қуйидаги амалларни ихлос билан бажаришни амр қилмоқдалар:
1. “Аллоҳга тақво қилинглар”.
Аллоҳга тақво қилиш Унинг амрларини бажо қилиш ва қайтарганларидан қайтиш билан бўлади. Тақвонинг энг аввалги ўринларида ушбу ҳадисда зикр қилинган амаллар туради.
2. “Беш намозингизни ўқинглар”.
Яъни фарз қилинган беш вақт намозингизни ўқинглар.
3. “Ойингиз рўзасини тутинглар”.
Яъни сизга фарз қилинган Рамазон ойининг рўзасини тутинглар.
4. “Молларингизнинг закотини беринглар”.
Ҳар бир турдаги молдан қандай ва қанча закот бериш аниқ, ана шунга қараб, ҳар ким ўзига фарз бўлган закотни берсин.
5. “Ишбошингизга итоат қилинглар”.
Яъни шаръий маънода сизга бошлиқ бўлган одамга Аллоҳнинг амрига мувофиқ бўлган ишида итоат қилинглар. Аллоҳга маъсият бўладиган ишда бандага итоат қилиб бўлмайди.
6. “Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар”.
Демак, инсон жаннатга кириши учун ушбу зикр қилинган нарсаларнинг ҳар бири адо этилиши зарур. 

“Руҳий тарбия” китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈
👍2
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!

Бaъзан фурсат топиб эслолмасам ҳам,
Юрак тўлиб тошганда дардлашмасам ҳам.
Баъзида дардингиз ололмасам ҳам,
Унутманг қадрдонларим юрагимдасиз!

Саййудул айём Жума муборак бўлсин сизни хамиша Аллоҳ асрасин !!

Биринчи бўлиб табриклаб қўйинг

Шу улуғ кунда Аллоҳ розилиги учун мени ҳаққимга дуо қилинг!

••┄┄┄❅┄┄┄•• Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
👍1
Ассалому алайкум!

Жума куни барчамизга хайрли ва барокатли бўлсин...

каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
❤1
ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ:

1) Ғусл қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Жума куни ғусл қилиш ҳар бир балоғатга етган кишининг бурчидир” (Бухорий (879) ривояти);

2) Покланиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни ғусл қилса, қўлидан келганича покланса, сочини ёғласа, уйидаги атирдан сепса, сўнг масжидга бориб, одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаса, сўнг қўлидан келганича нафл ўқиса, сўнг имом хутба қилаётганида жим туриб тингласа, албатта Аллоҳ таоло унинг келаси жумагача бўлган гуноҳларини кечиради” (Бухорий (883) ривояти). Бу ҳадисда ғусл қилиш билан бирга покланиш ҳам зикр қилинди. Бундан келиб чиқадики, ҳадисдаги покланишдан мақсад фақат ғусл қилиш эмас, балки покланишга сабаб бўладиган бошқа ишларни ҳам қилиш экан. Шунга биноан, жума куни аврат ва қўлтиқ тукларини тозалаш, тирноқларни олиш ҳамда мўйлабни қисқартириш жума кунининг одобларидан саналади. Баъзилар покланиш ниятида жума куни соқолини ҳам қиртишлаб олади. Бу жуда ҳам катта хато. Чунки соқолни қиртишлаб олиш ҳаромдир. Шунингдек, оғзи, оёғи ёки қўлтиғи ҳидланадиган кишилар доимо, айниқса, жума куни имкон қадар шу ишнинг олдини олишга ҳаракат қилишлари, қўланса ҳидларни кеткизадиган замонавий воситалардан фойдаланишлари мақсадга мувофиқдир;

3) Атир сепиш: жумага борганда одамларга турли хил ёқимсиз ҳидлар билан озор бермаслик учун атир сепиш шу куннинг суннатларидан саналади;

4) Энг чиройли кийимларни кийиш ва сочни ёғлаш: мусулмон киши жума намозига борганда қалбини поклаш билан бир қаторда ташқи кўриниши ҳам гўзал бўлиши лозим. Шунинг учун жума намозига боришдан олдин энг чиройли кийимларингизни кийишингиз ва агар сочингиз узун бўлса, соч учун ишлатиладиган махсус крем, гел ва ёғлар ёрдамида сочингизни тартибга келтириб олишингиз ҳам суннатдир;

5) Мисвок ишлатиш ёхуд тишни ювиш: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Агар умматимга машаққат бўлмаганида, мен уларни ҳар намоздан олдин мисвок ишлатишга буюрган бўлардим” – деганлар (Бухорий (887) ривояти);

6) Юқоридаги ҳадисда айтилган савобга эришиш учун масжидга боргандан сўнг одамлар елкасидан ҳатлаб ўтмаслик кераклиги айтиб ўтилди. Чунки бу иш ўтирганларга азият беради ва уларда сизга нисбатан нафрат уйғотади. Ҳолбуки мусулмон кишига азият бериш ҳаромдир;

7) Каҳф сурасини ўқиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса келаси жумагача ундан нур таралиб туради” (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5996) ривоят қилган, бу ҳадисни шайх Албоний роҳимаҳуллоҳ саҳиҳ деган);

8) Кўп дуо қилиш: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жума куни шундай бир вақт борки, мусулмон киши шу вақтда намоз ўқиб, Аллоҳдан дуо-илтижо қилиб сўраса, албатта Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради” – деганлар ва қўллари билан бу вақтнинг жуда ҳам қисқалигига ишора қилганлар (Муслим (1926) ривояти). Бироқ ҳадисда бу вақт қачон экани аниқ айтилмаган. Шу вақтга тўғри келиб қолиш ниятида жума куни вақтингизни ҳеч ҳам бекорчи нарсаларга сарфламай, доим дуода бўлишингиз мақсадга мувофиқ бўлади;

9) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга имкон қадар кўп саловат айтиш: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Менга жума куни кўп салавот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган салавоти рўбару қилинади. Ким менга кўп салавот айтган бўлса, (қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади” – деганлар (Байҳақий “Сунанул кубро”да (5791) ривоят қилган);

10) Бошқа кунлар қолиб, фақат жума куни рўза тутмаслик: бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Ҳеч ким фақат жума куни рўза тутмасин. Бироқ жумага қўшиб бир кун олдин ёки бир кун кейин рўза тутса бўлаверади”

(Бухорий ривояти).
#Жума

Жумъа куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!


1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад)

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб, мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Шунақа дўстларингиз борки, сизнинг унга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади. Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни унутманг!


каналга уланиш учун қуйидаги линкни босинг👇


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Жума айёмингиз муборак бўлсин.


@imom_adham👈👈
Ассалому алайкум. Яхши инсонларнинг ҳолатлари ўзгариб кетса ҳам, уларнинг сифатлари ўзгармас экан. Саховатли инсон камбағал бўлиб қолса ҳам,  саховатли бўлиб қолаверар, мулойим, кечиримли инсон зулм кўрса ҳам, кечиримли, Аллоҳ севган инсон бўлса, номард одамлар тўдаланиб қаршилик қилсалар хам хокисор бўлиб қолаверар эканлар. Баъзи юзлар борки, уларнинг ғазабли ҳолатлари ҳам гўзал кўринар, ва  баъзи юзлар борки, уларнинг таббассумлари ҳам шубҳа уйғотувчи бўлар экан. Гўзаллик қалбларнинг қаъридан чиқади-ки,  бунга юз кўринишларининг алоқаси йўқ экан. Хазрати инсон,  СИЗ айнан қалб қаъридан гўзаллик тарата оладиган , гўзал хулқлилар сардорисиз. Жуманинг хайри ва баракоти сизга бўлсин....


@imom_adham 👈👈👈👈👈👈
ЖУМА КУНИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

    Жума – ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Бу кунда биз мусулмонлар бир-биримизни табриклаймиз, байрамдек ўтказамиз. Саловат айтишни кўпайтирамиз. Ижобат соатни излаймиз.

      🕌🕌Бинобарин, жума куни:
Дуолар ижобат бўлади.


     Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Бухорий, Муслим).

🕌🕌Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.

     Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

🕌🕌Қадамлар остидан нурлар чиқади.

    Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

🕌🕌Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.

    Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

🕌🕌 Гуноҳлар мағфират этилади.

    Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
    Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди, деганлар.

🕌🕌 Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.

    Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Абу Довуд, Ибн Можа).
     
      Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

Яқинларимизга ҳам улашайлик!
👇👇👇👇👇👇👇👇
@imom_adham
#Тонги ва кечдаги фазилатли зикр...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун “Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама Росула” (Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам)ни Расул деб рози бўлдим) деб уч марта айтса қиёмат куни Аллоҳнинг розилигини топади, дедилар.

#Бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу калималарни айтган албатта жаннатга киради”, дедилар.

#Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу дуони мунтазам ўқишга одатланган умматларини қиёмат куни шафоатларига олишлари башоратини берганлар ҳамда уларни жаннатга кирмагунча тарк этмасликларини айтганлар.

#Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам)ни Расул деб рози бўлдим деса қалбида имон ҳаловатини топади”, дедилар.

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤4👍1
МЎМИНЛАР ҚИЁМАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРАДИ

«У Кунда баъзи юзлар яшовчи, Парвардигорларига боқиб турувчидир» (Қиёмат сураси, 22–23-оятлар).
Одатда подшоҳлар халққа ўзини намойиш қилмай, фақат яқинларигагина кўринадилар. Улар қайсидир инсонга яқин бўлишса, ўртадаги тўсиқни олиб ташлайдилар. Подшоҳларнинг ўртадаги тўсиқни олиб ташлаб, кимгадир кўриниш беришлари, унга берилган инъомлардан устундир. Аллоҳ таолонинг ўз дўстларини жамолини кўришга муяссар қилиш билан сийлаши ва унга шу билан фазл кўрсатиши мумкин. Аллоҳ таолони кўришни кайфият билан сифатламаймиз. Чунки кайфият суратга эга нарсаларга тегишлидир. Аллоҳ таоло эса кайфиятсиз кўрилади.

"Таъвилот" дан дурдоналар китобидан.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤2
САФАР ОЙИДА ТЎЙ ҚИЛСА, САФАРГА ЧИҚСА БЎЛАДИ(МИ?)

Сафар ойи қандай ой?

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича (муҳаррамдан кейинги) йилнинг иккинчи ойидир.

Сафар қандай маънони англатади?

Бу ой мевалар ғарқ пишиб, барглар сарғайган вақтга тўғри келгани учун сафар صفر – "сариқ ой" деб номланган. Агар сафар сўзидаги "сод (ص)" ҳарфи "син (س)" билан ёзилса "сафарга чиқмоқ"деган маънони англатади.

Сафар ойи Исломдан олдинги жоҳилият даврида.

Жоҳилият даврида "Сафар ойида янги иш бошлаб бўлмайди, сафарга чиқиб бўлмайди, оила қуриб бўлмайди" каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

Ислом дини келгандан кейин сафар ойи – "Яхшилик ойи" деб номланди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалам: "Касаллик юқиши йўқ, бойқуш йўқ, навъу йўқ ва сафар йўқ", дедилар.
Сафар ойи тўғрисидаги турли бидъат-хурофотлар рад этилди. Ойларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг ойлари экани эълон қилинди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар ойини қандай ўтказганлар?

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги "Масжидун Набавий" масжидларини сафар ойида қурганлар.
2. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар.
3. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар.
Демак, бу ойда янги иш бошлаш, оила қуриш ва сафарга қилиш жоиз экан.

Аммо, ҳозирги кунда…

Афсуски, бугунги кунда ҳам "сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз" деган гаплар тез-тез учраб туради. Уларнинг ҳеч қандай асоси йўқ экани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари ва суннатларидан маълум бўлди.

Энг муҳими – бандага етадиган мусибат бирор ойга боғлиқ бўлмайди. Балки ҳар бир яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам фақатгина Аллоҳ таолонинг изни билан содир бўлади.

Тақдирга иймон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билмоғи лозим. Аллоҳ таоло: "(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга иймон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир" (Тағобун сураси, 11-оят), деб марҳамат қилган.

Аллоҳ таоло ақидамизни мустаҳкам, ҳидоятида бардавом қилсин. Сафар ойини барчамиз учун хайрли ва баракали бўлишини насиб этсин.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
|||#Қироат

Қори Раъд Муҳаммад   Ал-Курдий томонидан       гўзал  тиловат.



♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈👈
❤3
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓  Бугун Чоршанба
12 Август, 2026 мелодий
29 Сафар, 1448 ҳижрий

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин! 

Чоршанба тонги муборак бўлсин!  
  

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@imom_adham👈👈👈👈👈👈