Assalomu alaykum. Hayit ayyomi muborak bo’lsin. Allohim qilgan duolarimizni, tutgan ro’zalarimizni o’zi qabul qilsin! Kelgusi hayit ayyomlarigacha sog’-salomat yetaylik.
@islom_urolov
@islom_urolov
❤18👍6
Aprel oxirigacha kutmadik:))
10 ta donation tushdi va jami 395 ming so’m yig’ilibdi. Donation qilgan hammaga rahmat. Endi kanalimiz obunachilariga hayitlik (kitob) ulashamiz😊.
Shartlarni keyingi postda e’lon qilaman

❤10👍3
E’lon!
Yig’ilgan pulga Ziyovuddin Rahimning “Qur’on - qalblar shifosi” va Jeyms Klirning “Atom odatlar” kitoblaridan to’rttadan jami sakkizta kitob buyurtma qildim. Demak, kanalimizning sakkiz nafar omadli obunachisi ushbu kitoblarga ega bo’lishi mumkin.
Sharti juda oson va oddiy: ushbu postning (https://t.me/islom_urolov/628) izohlar qismida o’zingiz yoqtirgan bitta kitob haqida qisqacha xulosangizni yozib qoldirishingiz kerak. (Bitta accountdan faqat bitta izoh qabul qilinadi)
Shartni bajarish uchun uch kun vaqtingiz bor. Shu hafta juma kuni Toshkent vaqti bilan 20:00 da ushbu kanalda live stream qilib izoh yozganlar ichidan random tanlov orqali sakkiz kishini aniqlaymiz.
Aytgancha, kitoblarni O’zbekiston bo’ylab sizlar xohlagan joyga yetkazib beraman.

👍13🔥4❤2😇1🗿1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Uch kunda kitoblar haqida 70 ta izoh yozilgan ekan. Men o’zim ham har birini mazza qilib o’qidim. Hammaga rahmat. Tanlov shartiga ko’ra random.org sayti yordamida 8 nafar odamni aniqlab oldik. Kitoblarni tez kunlarda egalariga yetkazib beramiz inshaAlloh.
@islom_urolov
@islom_urolov
🔥10❤1
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
O’zbekistonlik tadqiqotchi - Bahrom Radjabovni qizlari besh yashar Amiraxon og’ir kasal bo’lib qolibdilar.
Obunachilarim va do’stlardan Amiraxonga tibbiy yordam uchun qo’ldan kelgancha yordam berishingizni so’rab qolaman.
Batafsil ma’lumot ilovada berilgan.
Amiraxonga shifo tilab qolamiz.
O’zbekistondagi karta raqamlari:
8600 4904 9367 6696
https://gofund.me/6ce42161

gofundme.com
Donate to All in for Amira: Together We Beat Lymphoblastic Leukemia!, organized by Davron Mirsagatov
Средства поддержки в узбекских суммах можно перевести на узбе… Davron Mirsagatov needs your support for All in for Amira: Together We Beat Lymphoblastic Leukemia!
👍6❤2🔥2
Forwarded from Prof. Sherzod
Профессор дегани ўзи нима иш қилади? 1-қисм
Олий таълим соҳасида ишлайдиган ўқитувчилар ҳақида босма қолип фикрлардан бири—"улар кунини китоб ўқиб ўтказади", деган фикр. Яна бир фикрга кўра, кўпчилик профессорлар битта маърузасини ўтгач, кафедрада чой ичиб, гап сотиб, мудраб ўтиришади.
Баъзилар эса уларга умуман бефойда машғулот билан банд, аравани қуруқ олиб қочиб, таралла бедод қилиб яшайдиган касб эгалари сифатида қарайди. Айниқса ижтимоий фанлар бўйича дарс берадиган профессорларнинг жамиятга қўшадиган ҳиссасини шубҳа остига олувчилар ниҳоятда кўп. Қизиғи, бу стереотиплар нафақат бизнинг жамиятда, балки Буюк Британияда ҳам мавжуд. Ва бундай стереотиплар талайгина.
Хўш, ҳақиқатда британиялик профессорнинг бир куни қандай ўтади? Бу мақолалар туркумида ўз тажрибамга асосланиб профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳаёти ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Ўйлаб-ўйлаб, мақолани юқорида келтирилган ва бир нечта бошқа стереотип ва мифларни таҳлил қилиб, уларнинг ҳақиқатга қанчалик яқинлигини сўзлаб бериш атрофида ёзишга қарор қилдим.
Айтиб ўтиш жоиз, ҳар бир профессорнинг бир кунда нима қилиши унинг мутахассислиги, қайси университетда ишлаши ва бир қанча бошқа омилларга ҳам боғлиқ бўлади. Бу ерда мен ўзим ва ҳамкасбларим—яъни тарих соҳасида дарс берадиган ва тадқиқот қиладиган профессор-ўқитувчилар ҳақида сўзлаб бермоқчиман. Ҳаммасини ҳам ёритиб бўлмайди, шу сабаб бир нечта энг кенг тарқалган мифни танладим, шуларни ҳар ҳафта бирма-бир ёритаман.
1-миф: “Профессорлар кунини китоб ўқиб ўтказади”
Бу гапнинг тўғри бўлишини қанчалик хоҳласам-да, унинг аслида бир афсона эканини айтиб ўтмасдан иложим йўқ. Тўғри, тарих соҳасида дарс бера оладиган, тадқиқот қиладиган ва талабанинг билимига одил баҳо берадиган ўқитувчи ҳаёти давомида минглаб саҳифа китоб ва илмий мақолаларни ўқиб чиқади. Соҳада янгилик яратиш учун нафақат архивлар ёки бошқа бирламчи манбалар билан ишлаш, балки бошқа тадқиқотчиларнинг шу мавзуда ёзган ишлари билан ҳам яқиндан танишиш керак.
Бунинг устига, университет нашриётлари, етакчи илмий журналлар ва тижорий нашр уйлари бир йилда минглаб китоб, журнал ва мақолаларни босиб чиқаради—булар орасидан ҳеч бўлмаганда ўзининг энг тор ихтисослигига оидлари билан юзаки бўлса-да таниш бўлиш талаб қилинади.
Аммо рисоладаги талаб билан ҳақиқий ҳаёт ҳамиша ҳам бир-бирига мос келавермайди. Содда қилиб айтганда, китоб ва мақола мутолааси профессор-ўқитувчидан талаб қилинадиган машғулотларнинг биттагинасидир. Ҳамма нарсага вақт етказиш қийин бўлгани учун, кундалик ҳаётда бутун бир илмий китобни ўқиб тугатиш амри-маҳол, шунинг учун кўп ўқитувчилар китобларни узуқ-юлуқ ўқийди—яъни ўзига керакли тўрт-беш саҳифани синчиклаб ўрганса, қолган қисмларини шунчаки варақлаб қўйишга вақти етади.
Албатта, бирон бир китобни тўлиқ ўқиб чиқадиган вазиятлар ҳам бўлади—нашриётлар янги чоп қилинган китобни соҳадаги етакчи журналларга текинга юборади. Бу китобнинг илмий ҳамжамиятда тарқалишига ёрдам беради. Журналларнинг тақризга масъул муҳаррирлари эса китоб мавзуси бўйича мутахассислардан бирини топиб, ундан эксперт фикри—илмий тақриз (book review)—беришни илтимос қилади. Кейинчалик бу тақриз журналда чоп қилинади, шу сабаб китобни тўлиқ ўқимасдан тақриз ёзишни муаллифга ҳурматсизлик деб билишади. Шунга қарамасдан, китобни бир-икки варақлаб ёзилган тақризлар ҳам кам бўлса-да, учраб туради.
Давоми кейинги ҳафтада...
@profsherzod

👍3❤1
Forwarded from Prof. Sherzod
Профессор дегани ўзи нима иш қилади? 2-қисм
Бу галги ёзувимизда профессорлар ҳақида кенг тарқалган яна бир миф—профессорлар дарсдан ташқари вақтини бекорчиликда, чой ё қаҳва ичиб, валақлашиб ўтказади, деган гапга диққат қаратсак. Демак, иккинчи миф:
“Профессорлар кунини чой ичиб, гап сотиб ўтказади”
Бу гапнинг тўғри бўлишини олдингисидан ҳам кўпроқ истардим! Афсус ва надоматлар бўлсин-ки, ундай эмас. Тўғри, иш жараёнида чой ёки қаҳва ичишни ҳеч ким таъқиқламаган. Шахсан ўзим эрталабки қаҳвадан сўнг япон ва хитой кўк чойи ичишни жуда хуш кўраман.
Аммо чой ичиш билан бир вақтда, иш билан шуғулланмасликнинг иложи йўқ. Бунинг сабаби: асрлар давомида ўзини-ўзи бошқариб келган университетлар ходимларидан нафақат илмий ва педагогик фаолият, балки маъмурий вазифаларни ечишни ҳам кутади. Бу вазифаларнинг ҳар бири бир кунда бир неча соат вақтни олиши мумкин. Яъни, бир соатлик маърузадан кейин қўл қовуштириб, гап сотиб ўтиришга вақт бўлмайди.
Хўш, нима қиласизлар ўзи, деб сўраётгандирсиз? Университетдаги ишни бир нечта ҳалқаларга бўлинган айлана сифатида тасаввур қиламан. Бунда марказдаги энг кичик ҳалқа—кундалик бажарилиши керак бўлган, кечиктириб бўлмайдиган, асос вазифаларни билдиради. Буларга одатда дарс ўтиш, муҳим йиғилишларда қатнашиш (одатда маъмурий вазифалар билан боғлиқ бўлади), ёрдам ё маслаҳатга муҳтож талабалар билан учрашиш киради.
Аммо бу ҳалқани ёпиш билан иш битмайди. Ундан кейинги ҳалқа—ўрта муддатли истиқболга оид вазифалар бўлиб, илмий натижалар билан боғлиқ ишларни бунга мисол қилиш мумкин: мақола ёки китоб ёзиш (ва бунинг учун талаб қилинадиган юзлаб босқичлар), конференцияларга ариза бериш ва қабул қилингач, маъруза тайёрлаш (идеалда бу маъруза кейинчалик мақолага айланади), бошқа одамларнинг мақолаларига баҳо бериш ёки китобларга тақриз ёзиш, ва ҳоказо ишлар киради.
Иккинчи доирани ҳам ёпган меҳнаткаш профессор ундан кейинги даражали, лекин муҳимликда қолишмайдиган, катта режалар билан боғлиқ вазифаларга ўтади. Буларга мисол қилиб грантлар ва ҳамкорликда қилинадиган тадқиқот лойиҳаларига ариза тайёрлаш ва топширишни келтириш мумкин. Бу вазифани тадқиқотчи ўз обрўси, ўсиши ва эркинлиги учун бажаради. Эркинликнинг нима алоқаси бор, дерсиз? Алоқаси шунда-ки, илмий грантлар кўпинча тадқиқотчини дарс ўтиш вазифасидан вақтинча озод қилади.
Биринчи икки доирани қойиллатган тадқиқотчи ишдан ҳайдалмасдан нафақага чиқиши мумкин, аммо кўп нарсага эриша олмайди. Грант ютган тадқиқотчининг эса раҳбарият олдида “тили узунроқ” бўлади. Неолиберал иқтисодиёт ва маблағ ва обрў учун аёвсиз рақобат шароитида университетлар ташқи грантлар жалб қилишни энг устувор машғулотлардан деб билади. Ҳалқалар мисолидаги машғулотлар семестр давомидаги кундалик ишлардир. Аммо бизнинг қишлоқ хўжаликда ишлайдиган ишчиларга ўхшаш мавсумий ишларимиз ҳам бор. Семестр ва академик йил охирида баҳолаш—ўзбекча айтганда “сессия”—даврида ўртадаги кичкина доира бошқа барча ҳалқаларни ютиб юборади: эртаю кечимиз фақат якуний иш ва имтиҳонларни текширишга кетади.

👍3
Forwarded from Prof. Sherzod
Профессор дегани ўзи нима иш қилади? 3-қисм
Университет ёки илм соҳасида ишлайдиганларни кўпчилик бошқа соҳа вакиллари инжиқ деб ўйлашади. Айниқса бизнес ёки пул билан боғлиқ касб эгаларидан бизга қарата "Булар ўзи нима иш қилади?" қабилидаги менсимаган фикрларни эшитиш мумкин. Шуларнинг энг кўп айтадиган гапи, "хоҳласа ишга боради, хоҳламаса қаҳвахонада қаҳва ичиб қилади ишини" бўлса керак. Бу гап қанчалик ростлиги ҳақида, бугунги қисмда.
“Нимага нолийсан ўзи, эрталаб тўққиздан ишда бўлишинг шарт эмас, китобларингни мақтанчоқларча жавонларга тизиб қўйган ўз офисинг бўлса-да, дарсинг йўқ куни хоҳ уйингда ўтириб, хоҳ шаҳар марказидаги қаҳвахонада ишингни қилаверасан! Ажойиб эмасми?”
Бу хитобга қисман қўшилмасдан иложим йўқ. Тўғри, профессорлар ҳар куни ишга бориши шарт эмас. Ўзи ишлайдиган университетда яшаши ҳам кутилади, аммо талаб қилинмайди. Францияда яшаб, Англияда университетда ишлайдиган ўқитувчилар йўқ эмас. Китобларини мақтанчоқларча жавонларга тизиб қўйган офисини қулфлайди-да, кетворади.
Булар миф эмас. Бу бизнинг ишимизнинг яхши томонларидандир. Аммо бу имтиёзларни биз қимматга сотиб оламиз, десам, сизга эриш туюлмасин. Биз бу имтиёзлар учун берадиган энг қиммат тўлов: иш билан уй орасида чегаранинг йўқлигидир. Тўғри, биз хоҳлаган жойдан туриб ишлашимиз мумкин, аммо бу дегани уйда ҳам ишдан чалғиш, узоқлашишга имконимиз йўқ.
Мен таниган профессор-ўқитувчи бор-ки, шанбани якшанба демай ишлайди. Одатда ҳафта кунлари ўтган қисмда таърифлаб ўтганим биринчи икки ҳалқани ёпишга етар-етмас бўлади. Яъни минимум вазифалардан нарига ўтиш, масалан қўшимча иш қилиш (кўп профессорлар газеталарда мақолалар ёзиб туради, баъзилари радио ва ТВда ишлайди), грант аризалари ёзиш учун вақтни фақат кечқурун, ёки ҳафта охиридан, оила учун ажратилиши керак вақтдан юлишга тўғри келади.
Бу гапларим бироз нолишга ўхшаб қолди. Аслида, ишимни яхши кўраман, бошқа биронта ишни қилмаган бўлардим. Оз бўлса-да, ишдаги эркинлигим ёқади, ўзимга қизиқ мавзуларни тадқиқ қилиш, талабалар билан мунтазам мулоқотда бўлиш, китоб ўқиш ва ёзиш каби турли машғулотларни ўзида жамлаган бошқа шундай иш қаерда бор? Ташқаридан қараганда осон бўлиб туюладиган иш ҳамиша ҳам осон эмаслигини таъкидлаб ўтмоқчиман, холос.
Кейинги, тўртинчи қисмда нималар ҳақида ёзай? Профессорлар ҳаётидан сизга яна нималар қизиқ? Мулоҳазаларингизни ёзиб қолдиринг 😊

Telegram
Prof. Sherzod
Профессор дегани ўзи нима иш қилади? 2-қисм
Бу галги ёзувимизда профессорлар ҳақида кенг тарқалган яна бир миф—профессорлар дарсдан ташқари вақтини бекорчиликда, чой ё қаҳва ичиб, валақлашиб ўтказади, деган гапга диққат қаратсак. Демак, иккинчи миф:
“Профессорлар…
Бу галги ёзувимизда профессорлар ҳақида кенг тарқалган яна бир миф—профессорлар дарсдан ташқари вақтини бекорчиликда, чой ё қаҳва ичиб, валақлашиб ўтказади, деган гапга диққат қаратсак. Демак, иккинчи миф:
“Профессорлар…
Forwarded from Prof. Sherzod
Профессорлар нима иш қилади? 4-қисм
Туркумнинг ўтган қисмида профессорларнинг эркин иш тартиби ҳақида ёзгандим. Ёзув қизғин муҳокама қилинди. Мен қолдирилган фикр-мулоҳазаларни қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Фикрлар орасида бир фикр ушбу, 4-қисмни ёзишда илҳом бағишлади, десам, муболаға бўлмайди:
Хўш, профессорларнинг илмий ишларининг асосий қисминии ростан шогирдлар бажарадими?
Олдиндан айтишим керак—бу ёзувда ўзим билган Британия ва шартли "Ғарб" университетлари ҳақида ёзаман. Баъзи давлатларда, баъзи университетларда балки илмий ишларни шогирдларига бажартириб, ўз номи остида чоп қиладиган профессорлар бордир. Бу менга қоронғу мавзу.
Аммо шартли "Ғарб"да бу ҳолат деярли учрамайди, деб айтиш мумкин. Бу балки сизга эриш туюлар. Тўғри, қаерда бўлмасин, қоида борки, уни бузувчилар топилади. Унинг устига, биз туғилиб ўсган давлатларда, Марказий Осиё ва постсовет жамиятларда илм-фан вакилларига бўлган ишонч юқори эмас. Буни тан олиш керак.
Бу дегани, АҚШ ёки Британиядаги инсонларнинг барчаси ҳақгўй ва ҳамиша қоидага бўйсунади, дегани ҳам эмас. Гап бу ерда кўпроқ қонун ижроси ҳақида, деса бўлади.
Шунга қарамай, Ғарб илм-фанида плагиатга—яъни бировнинг ишини ўзиники қилиб кўрсатишга—муносабат ниҳоятда салбий. Унга қарши белгиланган жазолар эса ниҳоятда қаттиқ. Талабалик пайтида билиб-билмай плагиатга қўл уриб қўйган талабага (масалан, интернетдан ниманидир "кўчириб" топширса) яна бир имкон берилади, аммо такрор шу ишга қўл урса, жазо қаттиқ бўлади. Катта ҳаражат қилиб, битта шу сабаб дипломини ололмаган, университетдан бадарға қилинган талабаларни кўрганман.
Плагиатга муносабат илмий маданиятдан келиб чиқади. Марказий Осиё, ундан ташқари Хитой каби давлатлардан келган талабалар плагиат билан кўп қўлга тушади. Бунинг сабаби нимада, сизнингча? Менимча, бизда плагиатга муаммо сифатида қаралмаслигида. Ҳозир вазият қандай, билмадим, аммо биз ўқиган пайтларда илмий иш топшириш деганда "интернетдан реферат топиб, босиб олиб келиб топшириш" тушуниларди. Камдан-кам талаба ўз кучи ва қобилиятига таяниб илмий иш ёзарди. Бундай йўл билан баҳо олиш плагиат эканини талабалар ўйлаб ҳам кўрмасди. Бундай маданиятдан Ғарбдаги бирон университетга борган талаба катта эҳтимол билан плагиатга қўл уради. Шу сабаб, четдан келган талабаларга биринчи кунданоқ плагиат ҳақида маълумот берилади, олдини олиш йўллари ўргатилади.
Плагиатчи талаба дипломсиз қолар, аммо бировнинг ишини ўзиники қилиб кўрсатган, ёки йўқ манбага асосланиб иш чоп қилган—қисқаси, ноҳақ йўл билан ном қозонишга уринган профессорнинг ҳолига маймунлар йиғлайди. Номи бир умрга лойга беланиб, иши ва жамиятдаги мавқеидан ажралади.
Ўқувчимиз саволига қисқача жавоб берсак: Йўқ, жиддий университетларда илмий ишларни профессорларнинг шогирдлари бажармайди, профессорлар эса муаллифликни даъво қилмайди.
Шарманда бўлган профессорларга мисоллар кўп. Ню-Йоркдаги Коламбия университети профессори Чарлз Армстронгни олайлик. У 2016 йилда Шимолий Корея тарихига оид "Кучсизлар зулми" (Tyranny of the Weak) китобини чоп қилган. Китоб илмий ҳамжамият томонидан яхши қабул қилиниб, нуфузли Фейрбанк мукофотини ҳам олганди. Бир неча йил ўтиб, Кореядаги университетда ишлайдиган Балаш Солонтай исмли венгр профессор Армстронг асаридаги венгр манбалари орасидан шубҳали манбаларни топади. Чуқурроқ кавлаб, Армстронг венгр ва рус архивларидан олинганини даъво қилиб, аслида йўқ манбаларни келтирганини аниқлайди. Бу воқеа кўп ўтмай катта шов-шувга сабаб бўлади. Натижада 2020 йилда Коламбия университети профессор Армстронгнинг жавобини бериб юборади. Китоб сотувдан олинади, Армстронг эса Фейрбанк мукофотини қайтариб беришга мажбур бўлади.
Кўриб турганингиздек, плагиаризм яхшиликка олиб келмайди.
Ёзув якунида, фикрингизни сўрамоқчиман. Профессорлар, университетлар, талабалар ҳаёти ҳақида яна нималарни ёзганим маъқул? Фикрларингизни аяманг, ёзувни бу мавзуларга қизиқадиган яқинларингизга ҳам юборинг, яна шунга ўхшаш ёзувларни ўқиб бориш учун каналга обуна бўлинг 😊

Ilmiy ishlarni asosiy qismini professorlarning shogirtlari bajaradi, muallif esa professor. Bu haqida ham aytib bersez.

Университет ёки илм соҳасида ишлайдиганларни кўпчилик бошқа соҳа вакиллари инжиқ деб ўйлашади. Айниқса бизнес ёки пул билан боғлиқ касб эгаларидан бизга қарата "Булар ўзи нима иш қилади?" қабилидаги менсимаган…

👍7
Yaponshunos olim East Anglia universiteti professori Sherzod aka Muminov professorlar nima ish qilishi haqida 4 ta qismdan iborat katta post yozgandilar. Shularni sizlargayam ulashgim keldi.
👍23
Forwarded from 𝑴𝒆𝒅𝒊𝒏𝒂 (𝑴𝒆𝒅𝒊𝒏𝒂💙)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Today is my dad’s birthday 🥹♥️
❤17👍11🔥4🕊3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❤51👍17😁7👏5🔥2🆒2
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Nima uchun aholi ko’p bo’lsa - rivojlanish yaxshi bo’lishi haqida podkastimizda gaplashgan edik.
https://t.me/muhrim/2617
Youtube:
https://youtu.be/RO77V45vghA?si=xG5RVBRYEpWvKxCw

Муҳрим
Ўзбекистон — 37 миллион!
Нуфусимиз ҳам, нуфузимиз ҳам ошаверсин!
Нуфусимиз ҳам, нуфузимиз ҳам ошаверсин!
🔥4❤1
Forwarded from Iqtisodchi Kundaligi
Hoshimov Iqtisodiyotining yangi soni. Bu suhbatda konstitutsiyalar nimaga kerakligi haqida bu sohadagi yetuk olim - Chikago universiteti huquqshunoslik va siyosatshunoslik professori Tom Ginsburg bilan suhbatlashdim.
Aytmoqchi, prof. Ginsburg yaqida O’zbekistonga borib kelibdi.
Tinglang, izoh yozing va albatta ulashing. Foydali bo’ladi degan umiddaman.
https://youtu.be/_xBBPed_qSc?si=mSyW9ZMSfc68vFjK

YouTube
Tom Ginsburg - Why do countries need constitutions?
Tom Ginsburg is a Professor of International Law and Professor of Political Science at the University of Chicago. He is a member of the American Academy of Arts and Sciences.
He is primarily known as a scholar of international and comparative law, with…

👍7🕊1
Tufts Universitetida bu yilgi bitiruv marosimi 19-may kuni 9 AM (EST)da boshlanadi.
Kimdir qatnashmoqchi bo’lsa, lutfan taklif qilaman (menga yozing: @islomurolov_bot).
O’tgan yilgi bitiruv marosimining birinchi qismini buyerda ko’rsangiz bo’ladi
https://youtu.be/lyatha76p1U?si=kNEpWzMsb3rmpoyZ

Commencement Phase I 2023
👍13❤3
Future Leaders Fellowlarning bu yilgi yig’ilishimiz. Bu safar zoom orqali ishtirok etyapman:((
@islom_urolov
@islom_urolov
❤5🕊4👍3