Forwarded from Prof. Sherzod
(Четдаги) Университетни қандай танлаш керак? 3-қисм
Университет танлашда рейтинглардан муҳимроқ омилларнинг учинчиси, менинг назаримда, университет жойлашган мамлакатдир.
Ўқиш давомида бир неча йил давомида ўзга ўлкада, бошқа жамиятда яшашингиз керак. Қолаверса, у ерда иш топиб, муқим қолиб кетиш имконияти ҳам кўпчилик четга ўқишга чиқадиган талабалар учун қизиқ. Мамлакат муҳимлиги сабаблари ва уларни танлашда нималарга эътибор бериш керак:
Биринчидан, турли сабабларга кўра баъзи давлатларга ўқишга бориш ва у ерда иш топиб қолиб кетиш бошқаларидан қийинроқ. Ҳозирда Ғарб мамалакатларининг аксариятида иммигрантларга қарши кайфиятлар кучайган. Европада фашистлар ғимирлаб қолган бўлса, азалдан иммиграция устига қурилган Канадага ўхшаган жамиятларда ижтимоий масалалар (уй-жой танқислиги) таъсири кучлироқ. Афсуски, кундан кунга бу жамиятларда иқтисодий нотенглик ва бошқа ижтимоий муаммоларга иммигрантларни айбдор қилишга тайёр инсонлар сони ортиб бораверади. Бу дегани, бундай давлатларга виза олиш йилдан-йилга қийинлашаверади.
Бу давлатларнинг иммиграцион сиёсати уларнинг университетларига жиддий зарар етказаётган ҳолатлар ҳам кўп—мисол учун, ўтган йили Британиянинг олдинги ҳукумати чет эллик магистрлар оилаларини олиб келиш имкониятини чеклаганидан кейин, бу давлатга (асосан иммиграция мақсадида Ҳиндистон, Нигерия вҳк давлатлардан) келадиган талабалар сони кескин камайди. Бу эса чет эллик талабаларга муҳтож кўп университетларни инқироз ёқасига янада яқинлаштирди. Худди шундай қарорлар Австралия, Нидерландия ва бошқа давлатлар томонидан ҳам қабул қилинди.
Баъзи давлатларга визадан бошқа сабабларга кўра бориш қийинроқ: университетлари баланд IELTS/TOEFL сўраши мумкин, программаларига кириш қийинроқ бўлиши мумкин ва энг муҳими—бундай давлатларда стипендия олиш ниҳоятда қийин бўлади.
Айни пайтда, Япония ёки Жанубий Кореяга ўхшаш давлатларда чет эллик талабаларни жалб қилишга иштиёқ баландроқ (гарчи Японияда, мисол учун, чет элликлар кўпайгани сари иммигрантларга қарши кайфиятлар ҳам кучайиб бормоқда). Мен яхши билган Японияни олсак, ўша Ғарбга қиёсан стипендия олиш имконияти ҳам нисбатан баландроқ, IELTS талаблари пастроқ, ҳаёт сифати ва университетлар эса бошқа кўп давлатлардагидан анча яхши.
Шу сабаб охирги 10 йилда Британия, Канада, Австралияга бора олмаган кўп талабалар, айниқса осиёликлар, яна Японияни танлашмоқда. Айниқса хитойлик талабалар учун Япония Ғарб давлатларига яхши муқобил бўлмоқда. Охирги йилларда хитойлик талабалар Японияга чет элдан келувчи ёшлар орасида энг катта гуруҳга айланди.
Япония тарихини ўқиган одам бу воқеликда қизиқ бир такрорланишни кўради. 19 аср охири-20 аср бошларида Осиёнинг энг ривожланган, замонавийлашган давлатига айланган Японияга бутун Шарқий Осиёдан илмга чанқоқ ёшлар таълим учун боришади. Булар орасида, мисол учун, Хитойнинг машҳур ёзувчиларидан Лу Шун ва кўпгина бошқа зиёли ва мутафаккирлар бўлган.
Мамлакат танлови инсоннинг бутун ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкинлигига менинг ўзим яққол исботман. 2008 йилда олдимда танлов бор эди: Швециянинг Лунд университетига "Халқаро ривожланиш" йўналиши бўйича ўқишга кетиш, ёки Япониянинг Цукуба университетида "Халқаро минтақашунослик" соҳасида магистратура қилиш. Кўп ўйланиб, охири Японияга кетишга қарор қилганман. Бу қарор ортида, менимча, Дипломатия университетида бироз японча ўрганганимнинг ҳиссаси бўлган, деб ўйлайман. Ўшанда Швецияни танлаганимда нима бўларди, билмайман, аммо катта эҳтимол билан ҳозир Англияда япон тарихидан дарс бермаётган бўлардим 😅
Кундалик ёзувларим сизга қизиқарли ва фойдали бўлса, каналга ёзилинг ва бу мавзуга қизиқадиган дўсту яқинларингизга ҳам юборинг 😊
@profsherzod

Telegram
Prof. Sherzod
Англияда нималар бўлаяпти?
Бу савол ҳозир ҳамманинг оғзида. Англияда яшайдиган одам сифатида, ичкаридан туриб кўраётганларимни ёзсам.
Бошидан айтай: янгилик ўқимайман, телевизор кўрмайман (бунинг сабаблари ва фойдаси—алоҳида мавзу). Душанба куни Лондондан…

Savol so’rash madaniyati haqida
Menga shu kanaldagilar ko’pchilik o’qishga kirish, universitet tanlash, hujjatlar tayyorlash va umuman xorijga o’qishga ketish bo’yicha har xil savollar bilan tez-tez yozib turishadi. Ko’pchilikka qo’limdan kelgancha yordam berishga harakat qilaman va bundan xursand bo’laman. Lekin shu o’rinda savolni to’g’ri va aniq berishning muhimligi borasida to’xtalmoqchiman.
Muammo shundaki, ba’zilar oddiygina google orqali topish mumkin bo’lgan savollar, yoki o’zining juda shaxsiy masalalarini ham so’rashadi. Masalan, “ingliz tilini qanday o’rgansam bo’ladi?”, “ingliz tilini o’rganishni boshladim qanday qilib amerikadan to’liq grant yutsam bo’ladi?”, “GRE/GMAT o’zi nima, menga kerakmi?” vhk. Bu kabi savollarga yoki google orqali oson javob topish mumkin, yoki umuman javob berib yuborish deyarli iloji yo’q, u odam haqida ma’lumotga ega bo’lmasdan. Shuning uchun faqat men emas, boshqa ko’pchilik ham bu kabi savollarni e’tiborsiz qoldirishadi.
Biror savol tug’ilganda birinchi navbatda o’zimiz shu savolga javob topishga harakat qilishimiz kerak. Hozirgi kunda bu uchun yetarlicha resurslar mavjud. Shunda hech bo’lmasa muammoning qaysi jihati murakkabroq ekanligini aniqlaymiz va savolimiz ham ancha aniqroq va muammoning muayyan qismiga yo’nalgan bo’ladi. Bu orqali nafaqat savol berilayotgan odamning vaqtiga hurmat ko’rsatamiz, balki savolimizga undan javob ola olishimiz ehtimoli ham oshadi. Chunki aniq va to’g’ri berilgan savollarga javob berish u odamgayam qiziq.
Bundan tashqari begona odamlarga shaxsiy ma’lumotlarimizni ochiqlashga ehtiyot bo’lishimiz kerak, u odamga qanchalik ishonsak ham. Menga ko’pchilik o’qishga kirganlik haqidagi hujjatlari (I-20, acceptance letter, scholarship letter, hatto visa/passport)ni yuborib maslahat so’rashadi. Ba’zilar shu darajada ko’p hujjatlarini yuboradiki, bemalol uylarini o’marib ketish mumkin:)). Men albatta ulardan boshqa maqsadda foydalanmayman. Lekin hammayam bir xil emasku.
Qisqasi, boshqa insonning tajribasidan foydalanish uchun savol bermoqchi bo’lsak, juda umumiy va juda shaxsiy savollardan tiyilishimiz hamda shaxsiy ma’lumotlarimizga ehtiyot bo’lishimiz kerak!
@islom_urolov

💯29 11👍8❤3😁1🕊1🗿1
Ikki yil oldin Amerikaga birinchi marta kelganimda border controlda 2 soat hayajon va qo’rquv bilan navbatda turgandim. Uyerdayam huddi visadagidek suhbat bo’lgandi. O’shanda diplomatlar uchun alohida yo’lakdan hech qanday so’roqsiz va navbatsiz o’tayotganlarga havas qilgandim. Bugun o’zim shu diplomatlar uchun yo’lakdan o’tdim. Shuni o’ylab hozir o’zim bilan faxrlandim)
@islom_urolov
@islom_urolov
🔥77👍26❤16 9😍6🕊2🗿2😎1
Amerikada ta’lim va ish topish jarayoni
So’ngi ikki yillik hayotimdagi tajribalarim bo’yicha qisqacha suhbat
https://youtu.be/UppnXKZ4trY?si=ANxoeAmB4DozbD2N

YouTube
AMERIKADA TA'LIM VA ISH TOPISH JARAYONI
video haqida: Amerikaning TUFTS universiteti bitiruvchisi iqtisodchi Islom Urolov bilan suhbat
Ijtimoiy tarmoqlar:https://linktr.ee/islomurolov
https://taplink.cc/xondamirovna

👍14❤9🗿1
Bugun Xalqaro Valyuta Fondi (IMF)da birinchi ish kunimni boshladim. Kuni bo’yi IMF va buyerda ishlash bilan aloqador barcha tashkiliy masalalar to’liq tushuntirildi.
A dream job:)
@islom_urolov
A dream job:)
@islom_urolov
❤67🔥52👍31 11⚡4❤🔥4😢1
Bugun office berishdi.
- 2 ta monoblok kompyuter
- Laptop
- Ipad & Smart Keyboard
- Iphone 14
- Airpods pro 2
Haftada uch kun ishga borish majburiy. Dushanba va juma kunlari uydan ishlasam ham bo’ladi. Uydan ishlashimga esa 36 dyumli ultra wide kompyuter buyurtma berishdi. Uyga borganda rasmini tashlayman.

🔥125🤩26👍19❤14 6👨💻5👏3🗿1🆒1
IMFda ishlashning hozircha eng yoqqan joyi ixtiyoriy (flexible) ish jadvaliga ruxsat berilgani bo’ldi. Haftada uch kun 8 soatdan ishlashingiz kerak bo’lsa, buni o’zingiz xohlagancha tartiblaysiz. Xohlasangiz ertalab 6 da kelib ish boshlab 2 PMda uyga ketishiz mumkin, yoki 10 AMda kelib 6 PMgacha ishlashiz mumkin. Shu kuni (in-person) qatnashish kerak bo’lgan majlis bo’lmasa albatta. Ba’zan 7 soat ishlaganingizdan keyin biror judayam zarur shaxsiy ishingiz chiqib qolsa, bemalol ishni bitirib uyga qaytganizdan keyin tunda bir soatni ishlab qo’yish ham mumkin ekan. Agar ma’lum shaxsiy sababga ko’ra officega kuni bo’yi kelishning umuman iloji bo’lmasa online tizimga buni kiritib qo’yish orqali yillik berilgan 20 kunlik ixtiyoriy ta’tilning bir kunidan foydalanish mumkin. Ish soatlarini belgilash deyarli to’liq o’zingizga bog’liq.
Ish soatlari qanday monitor qilib boriladi? Bu shunchaki ishonch tizimi orqali ishlaydi. Ya’ni xolis ishlaganingizga ishonishadi.
Xullas, ish jarayoni faqat natijaga yo’nalgan, samaradorlikni tushiradigan qoidalarga emas.

O’tgan oy hayotimda juda katta yangiliklar bo’ldi. Ayniqsa so’ngi haftalarda. Huddi tushga o’xshaydi.
21-avgustda Toshkentdagi AQSh elchixonasidan diplomatik viza oldim.
22-avgustda Vashingtonga yetib keldim.
23-avgustda Alloh o’g’il farzand bilan siyladi va birinchi marta ota bo’ldim.
26-avgustda Xalqaro Valyuta Fondida birinchi ish kunimni boshladim.
Bugun ishdan kelsam hamkasblarim tabriknoma yuborishgan ekan.
PS. Tabriknoma yuborish madaniyati haliyam saqlanib qolgani hayron qoldirdi:).

🔥102❤42👍25👏15🎉14❤🔥3🤩1🏆1
Dam olish kunida men bilan bir bo’limda ishlaydigan hamkasblarimning tizimdagi profili orqali ular qayerlarda o’qigani va ishlagani bilan tanishib chiqdim.
Bo’limda 30 nafar iqtisodchi va bosh iqtisodchilar bor ekan. Shulardan 25 nafarida PhD darajasi bor. Hammasi PhDsini Amerika, Kanada yoki Yevropadagi Stanford, Johns Hopkins, Cambridge, LSE, PSE kabi eng nufuzli universitetlarda yoqlagan. Qolgan 5 tasi esa 20-25 yildan beri IMFda ishlaydi. Ya’ni iqtisodchi lavozimiga ishga kirish unchalik qiyin bo’lmagan davrlarda magistratura darajasi bilan kirib ishlab qolishgan. Bugungi kunda PhDsiz iqtisodchi lavozimiga qabul qilinish amalda deyarli iloji yo’q.
3 ta Research Analyst bor: London School of Economicsda magistratura o’qigan shveysariyalik qiz, Johns Hopkinsda magistratura qilgan nederlandiyalik bola va men.

🔥57👍21⚡12😢3🕊2🗿2❤1👨💻1
Bugun Xalqaro Valyuta Fondi raisi o’rinbosari Antoinette Sayeh nafaqaga chiqqani munosabati bilan xayrlashuv kechasi o’tkazildi.
Antoinette xonim uzoq yillar mobaynida Jahon Banki va Xalqaro Valyuta Fondida yuqori boshqaruv bog’inlarida faoliyat yuritgan. Vatani Liberiyada bir muddat Moliya vaziri lavozimida ham ishlagan.
Qizig’i, Antoinette Sayeh ham men o’qigan Tafts universiteti bitiruvchisi ekan. Xalqaro iqtisodiy munosabatlar bo’yicha doktorlik ishini Tafts universitetining Fletcher xalqaro munosabatlar fakultetida yoqlagan ekan.

⚡22🤩6👍3❤2🔥2👏1
Antoinette Sayeh men ishlaydigan Afrika departamentiga mas'ul rais o'rinbosari edi. Rasmda mendan yuqoridagi menejerlar zanjiri berilgan.
@islom_urolov
@islom_urolov
🔥41👍11🏆7❤3🥰3
Bugun ertalab email xabarlarni qarasam, Staff Newsletterda ishga yangi qabul qilinganlarni tabriklab, qisqacha biografiya yozishibdi.
@islom_urolov
@islom_urolov
🔥78👍28😎10❤8👌2🕊2
Qahva madaniyati
Amerikadagi tashkilotlarga ishga hujjat topshirishimdan hozirgacha meni eng qiziqtirgan jihat bu ishjoyi madaniyati edi(workplace culture).
Hozir ishlayotgan joyimda ham bir qiziq madaniyat bor ekan, yangi qabul qilingan xodimni ko’pchilik, asosan, undan yuqorida turuvchi va to’g’ridan-to’g’ri vazifa beradigan menejerlari qahvaga taklif qilar ekan. Qahva ustida esa ishdan boshqa barcha masalada – oila, shaxsiy hayot, qiziqishlar, rejalar haqida gaplashiladi, asosan yaqindan tanishiladi.
Kelganimdan beri deyarli har kun kim bilandir qahvaxo’rlik qilaman. Menga ushbu an’ananing qiziq va manfaatli tuyulgan jihati shundaki, bu yo’l orqali menejerlar qo’liga yangi kelgan xodimning inson sifatida qanday ekanligi, sharoiti, muammolari va rejalari haqida bilib, kelgusida shunga asosan munosabat qila oladi. Bundan tashqari yangi inson ham o’zini uzoq vaqt begona his qilmay, tezda jamoa muhitiga moslashadi.
PS. Qahva pulini taklif qilgan odam to’laydi;)

👍74🔥25❤10😁9👏4