Самарқандда XIV «Global Waqf» халқаро анжумани бўлиб ўтди
Бугун Самарқанд шаҳридаги Имом Бухорий мажмуасида XIV «Global Waqf» халқаро анжумани бўлиб ўтди. «Вақф ва исломий ижтимоий молияга янгича ёндашув: бошқарув, стандартлар, инновациялар ва барқарор ривожланиш йўллари» мавзусидаги нуфузли тадбирда дунёнинг 30 га яқин мамлакатидан 150 га яқин вакил — халқаро ташкилотлар раҳбарлари, уламолар ва вақф соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Эргаш Даминов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, «Вақф» хайрия жамоат фонди раҳбари Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Бобур Каримов иштирок этди.
Шунингдек, анжуманда Бутунжаҳон закот ва вақф форуми (WZWF) бош котиби Датук доктор Муҳаммад Ғазали Муҳаммад Нур, Саудия Арабистони, Малайзия, Қозоғистон, БАА, Уммон, Жанубий Африка, Туркия ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар, хусусан, БМТ Тараққиёт дастури (UNDP) вакиллари қатнашди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35🔥6🤩1🕊1😍1
#Мўминларга_эслатма
Дунёни эмас, ўзингизни ўзгартиринг
Афсоналарда айтилишича, қадимда бир юрт ҳукмдори ўз мамлакатини яёв кезиб чиқиш мақсадида узоқ сафар уюштирибди. Ўнқир-чўнқир йўллару тиканли сўқмоқлар подшоҳнинг оёқларига жароҳат етказибди. Шунда у мамлакатнинг барча йўлларини текислаб, юмшоқ чарм билан қоплаш ҳақида фармон чиқарибди. Лекин вазирлардан бири унга: «Подшоҳим, бунинг имкони йўқ-ку. Аксинча, оёқларингиз остига бир парча пишиқ чарм қоплаб берсак, нима дейсиз? Шунда барча йўллардан қийналмай юрадиган бўласиз», деб маслаҳат берибди: Подшоҳга бу фикр ёқиб тушибди ва шу тариқа пойабзал кашф қилинибди...
Аксарият одамлар негадир уларнинг атрофини ўраб турган дунёни ўзгартиришга ҳаракат қилади. Аммо улар ўзларини ўзгартиришни хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Ҳолбуки, инсон ўзини ўзгартирсагина олам ўз-ўзидан бошқача тус ола бошлайди.
Бу оламнинг моҳияти кўп ҳолда унга қандай назар солиш, қандай ёндашишга боғлиқ. Барчамизда кўз бор, лекин атрофга тўғри назар солишни билмаймиз.
Бир қарашда мураккабдек туюлган бу гапларни мисоллар билан соддалаштиришга ҳаракат қиламиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
«Ҳилол» журналининг 80-сонидан олинди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси

👍65🔥9🕊1
#Кун_дуоси
Дўст тутиниш
رَوَينَا فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» عَنْ يَزِيدَ بْنِ نُعَامَةَ الضَّبِّيِّ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا آخَى الرَّجُلُ الرَّجُلَ.. فَلْيَسْأَلْهُ عَنْ اسْمِهِ وَاسْمِ أَبِيهِ وَمِمَّنْ هُوَ؛ فَإِنَّهُ أَوْصَلُ لِلْمَوَدَّةِ» [ت 2392].
قَالَ التِّرْمِذِيُّ: هَذَا حَدِيثٌ غَرِيبٌ، لَا نَعْرِفُهُ إِلَّا مِنْ هَذَا الْوَجْهِ، قَالَ: وَلَا نَعْلَمُ لِيَزِيدَ بْنِ نُعَامَةَ سَمَاعاً مِنَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: وَيُرْوَى عَنِ ابْنِ عُمَرَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نَحْوُ هَذَا، وَلَا يَصِحُّ إِسْنَادُهُ.
قُلْتُ: قَدِ اخْتُلِفَ فِي صُحْبَةِ يَزِيدَ بْنِ نُعَامَةَ، فَقَالَ عَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ أَبِي حَاتِمٍ: لَا صُحْبَةَ لَهُ، قَالَ: وَحَكَى البُخَارِيُّ أَنَّ لَهُ صُحْبَةٌ، قَالَ: وَغُلِّطَ.
Язид ибн Наъома Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бир киши бир киши билан дўст тутинса, унинг исми ва отасининг исмини, қайси қабиладанлигини сўрасин, чунки бу муҳаббатни янада кучайтиради».
Имом Термизий ривоят қилиб: «Бу ҳадис ғарибдир, уни фақат шу йўл орқали биламиз.
Язид ибн Нуъоманинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис эшитганини билмаймиз.
Ибн Умардан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам шунга ўхшаш ривоят қилинган, лекин санади саҳиҳ эмас», деб айтган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

👍43🔥11😍4🤩1🕊1
#Жума
Жумага эрта бориш ва ғусл ҳақида
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْه، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: مَنِ اغْتَسَلَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ غُسْلَ الْجَنَابَةِ، ثُمَّ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْأُولَى فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَدَنَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّانِيَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَقَرَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الثَّالِثَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ كَبْشًا أَقْرَنَ، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الرَّابِعَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ دَجَاجَةً، وَمَنْ رَاحَ فِي السَّاعَةِ الْخَامِسَةِ فَكَأَنَّمَا قَرَّبَ بَيْضَةً، فَإِذَا خَرَجَ الْإِمَامُ حَضَرَتِ الْمَلَائِكَةُ يَسْتَمِعُونَ الذِّكْرَ .رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Жума куни жунубликнинг ғуслини қилса, сўнгра биринчи соатда борса, худди туяни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким иккинчи соатда борса, худди қорамолни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким учинчи соатда борса, худди шохли қўчқорни қурбонлик қилгандек бўлади. Ким тўртинчи соатда борса, худди товуқ қурбонлик қилгандек бўлади. Ким бешинчи соатда борса, худди тухум қурбонлик қилгандек бўлади. Имом (хутбага) чиққанда, фаришталар зикр тинглашга ҳозир бўлурлар», дедилар».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда Жума намози учун ғусл қилиш ва унга эрта бориш қанчалик савобли иш эканлиги ғоят гўзал тарзда баён қилинмоқда.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 14 сентябрдаги 03-07 / 7030-сонли хулосаси

1👍50🔥7🤩5👏4🕊1😍1
Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган халқаро анжуман бошланди
Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги илмий конференцияга старт берилди.
Нуфузли тадбирда Малайзия, Индонезия, Миср, Италия ҳамда Марказий Осиё давлатларидан 20 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар, мусулмон мамлакатлари муфтийлари, шунингдек, юртимизнинг давлат ва жамоат арбоблари, етакчи исломшунос мутахассислари иштирок этмоқда.
🕋 @islomuz
Бугун, 20 ноябрь куни Термиз шаҳридаги Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти» мавзусидаги илмий конференцияга старт берилди.
Нуфузли тадбирда Малайзия, Индонезия, Миср, Италия ҳамда Марказий Осиё давлатларидан 20 дан ортиқ таниқли олим ва уламолар, мусулмон мамлакатлари муфтийлари, шунингдек, юртимизнинг давлат ва жамоат арбоблари, етакчи исломшунос мутахассислари иштирок этмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28🐳4🔥2🕊2
#Ҳикматлар
Ғам-ташвишларнинг шифоси
Қанча(лик) турфа хил ғам-ташвишларингиз борлигини билмайман, лекин барча ғам-ташвишларнинг шифоси Қуръон эканини биламан.

👍52💯12😢8👏4🕊2😍2🐳1
Қорилар ва отинойилар Рамазонга тайёрланишмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан юртимизда қорилар ва отинойиларнинг Қуръони карим тиловати бўйича билим ҳамда маҳоратини юксалтиришга қаратилган махсус ўқув курслари тизимли равишда ташкил этилмоқда.
Хусусан, юртимизда илк бор Рамазон ойидаги хатми Қуръон тадбирларида иштирок этувчи қорилар учун йўлга қўйилган малака ошириш курслари қизғин давом этмоқда. Шу йилнинг 18 ноябрь куни Диний идоранинг «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими бошлиғи Шайх Али Файзуллоҳ Махдум Тошкент шаҳридаги «Шайх Зайниддин» жоме масжидида ўтаётган машғулотлар жараёни билан яқиндан танишди.
Танишув давомида қориларнинг тиловат маҳорати ва тайёргарлик даражаси кўздан кечирилиб, муборак ой тадбирларини юксак савияда ўтказиш юзасидан муҳим тавсиялар берилди. Маълумот ўрнида, курсларни муваффақиятли тамомлаган қориларга Рамазон ойидаги хатми Қуръонларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи махсус сертификатлар топширилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, Диний идоранинг буйруғи асосида «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» ҳамда Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлимлари ҳамкорлигида отинойилар учун ҳам ўқув жараёнлари давом эттирилмоқда. Жорий йилнинг 16 ноябридан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 3 ойлик «Тажвид» амалий машғулотларининг 2-давраси ўз ишини бошлади.
Ушбу дарслар отинойиларнинг диний билим ва илмий савиясини ошириш, тиловатини тажвид қоидалари асосида сайқаллаш ҳамда Қуръон илмини халқимизга, айниқса хотин-қизларга пухта ва гўзал етказишда муҳим аҳамият касб этади.

🔥31👍19🤩6👏3🕊2⚡1🐳1
#Нуқтаи_назар
Сукут...
Сукут қилиб бирор марта надомат қилмадим, лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусланганман.
Умар ибн Хаттоб
🕋 @islomuz
Сукут...
Сукут қилиб бирор марта надомат қилмадим, лекин гапириб қўйиб кўп марта афсусланганман.
Умар ибн Хаттоб
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥72👍46😢11⚡4🕊3💯3🤩1🐳1