Tilni sevish, uni ardoqlash, millatni sevish va uni qadrlash bilan tengdir. Har bir xalqning turmush tarzi, urf-odatlari, madaniyati uning tilida o‘z ifodasini topadi.
Biron so‘z san’atkori yo‘qki, til, so‘z, nutqqa e’tibor qilmagan bo‘lsa.
Hazrat Navoiy:
«So‘z kelib avvalu jahon so‘ngra,
Ne jahonki kavn ila makon so‘ngra», deb bejizga aytmaganlar.
Til va so‘zning sehrini unga mehr qo‘yganlar yaxshi anglashadi.
Turk dunyosining buyuk ma’rifatparvarlaridan biri Ismoilbek Gaspirali o‘z bitiklarida: «Millatning ikki asosi bordur. Bu ularning tili va dinidur. Agar millat hayotidan shu ikkisidan biri sug‘urib olinsa, bu millat tanazzulga yuz tutur», deya yozib qoldirgan.
Turkiy tillar oilasiga mansub o‘zbek tili taxminan 5- asrlarda o‘rxun-enasoy bitiklariga borib taqaladi. Mahmud Qoshg‘ariyning «Devonu lug‘otit-turk» asari turkiy tillar tarixi, shu qatorda o‘zbek tilshunosligi uchun ham muhim manba sanaladi.
Yurtimizda 1989-yil 21 oktyabr kuni O‘zbekiston Respublikasining «Davlat tili haqida»gi Qonuni qabul qilindi.
Dunyoda 5600 dan ortiq tillar mavjud bo‘lib, bulardan taxminan 200 tasigina davlat tili maqomida va ular orasida o‘zbek tili ham bor.
Biz o‘z ona-tilimizni asrab-avaylashimiz, uning nufuzini yanada oshirishimiz, go‘zal va sofligini avlodlarga meros sifatida qoldirishimiz, dunyoga tanitishda o‘z hissamizni qo‘shishimiz lozimdir.
Barchangizga O‘zbek tili bayrami muborak bo‘lsin!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏50👍33🔥11🎉6🕊2💯2
#Жамият
Яширин хаёллар зарардир
Биласизми? Кўпчилигимиз умримизнинг унча-мунча вақтини фойдасиз, охири йўқ орзу-ҳаваслар билан ўтказиб юборамиз.
Хаёллар – кундалик ҳаётимизда бизни қуршаб олган, бизга лойиҳаларда, суратларда, тасвирларда намоён бўладиган ғоялар ва фикрлар мажмуасидир.
Ана шундай хаёлпарастлардан бири ухлаш учун ётоғига ётиб, уйқуга кетишдан олдин бир неча соат хаёл суриб, вақтини беҳуда ўтказиб юборади. Хаёлида жомадонини тайёрлаб, Америкага йўл олади. Америкага етиб бориб, глобал миқёсдаги компанияга ишга жойлашади. Бир гўзал аёлга уйланади. Қарабсизки, муҳташам уйи, ажойиб оиласи, шириндан-шакар фарзандлари бор. Болаларини чет элда ўқитади. Фарзандлари улғайиб, оила қуради, бу одам эса набирали бўлади...
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси
🕋 @islomuz

👍65🔥9👏7
#Ҳаж
Муъалло қабристони ва Сариф
Бу Маккадаги археологик мақбаралардан бўлиб, Масжидул Ҳаромнинг шарқий томонида жойлашган.
Тарихчи олим Фокиҳийнинг айтишларича, Маккада Макка аҳлининг қабрлари жойлашган дарадан бошқа бирор дара қиблага тўғри ҳолда йўналмаган. Чунки унинг барчаси тўғри Каъба томон юзланган.
Бу мақбара ҳақидаги заиф ҳадисларда зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу мақбара мунча ҳам яхши», деганлар. Мазкур қабристонга Хадижа розияллоҳу анҳо ҳамда у зотдан бошқа саҳоба, тобеъин ва солиҳ шахслар дафн этилган. Шу ўринда Маккаи Мукаррамада бундан бошқа археологик қабрлар ҳам мавжуд эканини айтиб ўтиш лозим.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
Муъалло қабристони ва Сариф
Бу Маккадаги археологик мақбаралардан бўлиб, Масжидул Ҳаромнинг шарқий томонида жойлашган.
Тарихчи олим Фокиҳийнинг айтишларича, Маккада Макка аҳлининг қабрлари жойлашган дарадан бошқа бирор дара қиблага тўғри ҳолда йўналмаган. Чунки унинг барчаси тўғри Каъба томон юзланган.
Бу мақбара ҳақидаги заиф ҳадисларда зикр қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бу мақбара мунча ҳам яхши», деганлар. Мазкур қабристонга Хадижа розияллоҳу анҳо ҳамда у зотдан бошқа саҳоба, тобеъин ва солиҳ шахслар дафн этилган. Шу ўринда Маккаи Мукаррамада бундан бошқа археологик қабрлар ҳам мавжуд эканини айтиб ўтиш лозим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍49🔥6🕊5
#Гуноҳи_кабира
Хамр ҳақида ворид бўлган нарсалар
(иккинчи мақола)
عَنِ بُرَيْدَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: نَهَيْتُكُمْ عَنْ ثَلَاثٍ وَأَنَا آمُرُكُمْ بِهِنَّ، نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ الْقُبُورِ فَزُورُوهَا، فَإِنَّ فِي زِيَارَتِهَا تَذْكِرَةً، وَنَهَيْتُكُمْ عَنِ الْأَشْرِبَةِ إِلَّا فِي ظُرُوفِ الْأَدَمِ، فَاشْرَبُوا فِي كُلِّ وِعَاءٍ غَيْرَ أَلَّا تَشْرَبُوا مُسْكِرًا، وَنَهَيْتُكُمْ عَنْ لُحُومِ الْأَضَاحِي بَعْدَ ثَلَاثٍ، فَكُلُوا وَاسْتَمْتِعُوا بِهَا فِي أَسْفَارِكُمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ.
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларни уч нарсадан қайтарган эдим. Энди мен сизларни уларга амр қилурман. Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Бас, энди уларни зиёрат қилаверинглар. Чунки уларни зиёрат қилишда эслатма бор. Сизларни тери идишлардан бошқадаги ичимликлардан қайтарган эдим. Бас, маст қилувчини ичмасангиз, энди барча идишдан ичаверинг. Сизларни уч (кун)дан кейин қолган қурбонлик гўштидан қайтарган эдим. Бас, энди уни енг ва сафарларингизда ҳам ундан баҳра олинг», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда биз ўрганаётган фаслга тегишли маълумотлар ҳам, тегишли бўлмаган маълумотлар ҳам бор. Лекин худди ўтган ривоят каби, бунисида ҳам шариат руҳини тушунишимизга хизмат қилувчи ажойиб умумий қоида ҳам бор.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси

👍47😍13⚡5
#Суннат
Кийимларнинг ранги (иккинчи мақола)
عَنِ الْبَرَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مَرْبُوعًا، وَقَدْ رَأَيْتُهُ فِي حُلَّةٍ حَمْرَاءَ، مَا رَأَيْتُ شَيْئًا أَحْسَنَ مِنْهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар. Батаҳқиқ, мен у зотни қизил сарпода кўрдим. Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Биз «сарпо» деб таржима қилган сўз араб тилида «ҳуллатун» деб келган. Ажнабийларда пиджак ва шимдан иборат кийимлар тўплами костюм дейилгани каби арабларда икки бўлакдан иборат кийим ҳуллатун дейилади. Биздаги «сарпо» сўзи асли форсча бўлиб, сар – бош, по – оёқ, иккиси қўшилиб, бошдан-оёқ маъносини билдиради. Шунинг учун биз айнан ушбу бирикмани ихтиёр қилдик.
Бу ривоятда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташқи кўринишлари васф қилинмоқда.
1. «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта қоматли эдилар».
Яъни, бўйлари паст ҳам эмас, ўта баланд ҳам эмас эди.
2. «Батаҳқиқ, мен у зотни қизил сарпода кўрдим».
Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошдан-оёқ қизил рангдаги кийим кийган ҳолатлари ҳам бўлган.
3. «Ундан кўра гўзалроқ нарсани ҳеч кўрмаганман».
Яъни, «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизил сарпо кийиб турганларидаги гўзал ҳолатга ўхшаш ҳолатларини умримда ҳеч кўрмаганман».
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси

👍80😢17🕊14🔥7🥰5⚡2😍1
#Кун_дуоси
Қуръонни бизга шафоатчи қил!
Аллоҳим, бизга Қуръон севгисини, Қуръон фазлини, Қуръон нурини, Қуръон сакийнатини, Қуръон шифосини, Қуръон баракасини, Қуръон раҳматини, Қуръон ҳидоятини, Қуръон илмини, Қуръон фаҳмини, Қуръон рифъат, олийлигини, Қуръон одобини, Қуръон бойлик, беҳожатлигини, Қуръон нажотини ва Қуръондаги нарсага амал қилишни насиб эт!
Аллоҳим, бизни Қуръон билан тирилтир, ҳаёт бер, Қуръон билан вафот эттир, Қуръон устида қайта тирилтир! Қуръонни бизга шафоатчи қил ва бизни жаннатга Қуръон билан киритгин!

👍127😢37🥰27
Ўзбекистонда биринчи исломий молия меъёри — «Муробаҳа» лойиҳаси муҳокамада
Марказий банк томонидан 1-сонли «Муробаҳа» исломий молия меъёрини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Лойиҳа ислом банклари ва ислом дарчалари томонидан Муробаҳа асосида молиялаштириш амалиётларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Асосий талаблар
Активга эгалик. Молия муассасаси мол (актив)ни мижозга сотишдан олдин уни сотиб олиши ва унга эгалик қилиши керак. Актив унинг мулкида бўлган даврдаги хавф-хатарлар ҳам унинг зиммасида бўлади.
Сотувчи → Молия муассасаси → Мижоз
Нарх шаффофлиги. Активнинг асл қиймати ва устама миқдори шартномада аниқ кўрсатилади.
Кечиктирилган тўлов. Тўлов муддати кечиктирилгани ёки узайтирилгани учун келишилган сотув нархини ошириш мумкин эмас.
Комиссиялар. Молиялаштириш мажбурияти ёки молиялаштиришнинг ўзи учун алоҳида комиссияларга чекловлар белгиланган.
Неустойка. Кечиктириш учун белгиланган жарима молия муассасасининг даромади ҳисобланмайди, балки белгиланган тартибда хайрияга йўналтирилади.
Нега бу муҳим?
Муробаҳа фақат «фоизсиз кредит» эмас. У реал актив, мулкка эгалик, хавф ва олди-сотди муносабатига асосланади.
Шунинг учун ушбу талаблар Муробаҳа амалиётининг «бошқа номдаги кредит»га айланиб қолишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
⚠️ Эслатма: ҳужжат ҳозирча лойиҳа бўлиб, муҳокама жараёнида ўзгариши мумкин.
🔗 Таклиф ва мулоҳазалар учун: Марказий банк қарори лойиҳаси — ID-11799
Манба: @IslomMoliyasi

👍62🔥11🕊7🎉5⚡2😢2🏆1
Таъзия
Шайхонтоҳур тумани «Оқилон» жомеъ масжиди имом-хатиби Неъматуллоҳ домла Исмоиловга волидаи муҳтарамалари ва Нуруллоҳ қори дада раҳматуллоҳи алайҳнинг турмуш ўртоқларининг вафотлари муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига, қариндош-уруғларига, яқинларига таъзия изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло марҳуманинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ушбу оғир дамларда марҳуманинг аҳли байтларига, барча яқинларига, Аллоҳ таолодан сабру жамил тилаймиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
Islom.uz портали жамоаси

😢174🕊23👍14🔥2
#Саҳобалар_ҳаёти
Али розияллоҳу анҳунинг сахийликлари
Абу Убайд келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади:
«Али розияллоҳу анҳу одамларга бир йилда уч марта мол тақсимлади. Сўнгра унга Асфиҳондан мол келиб қолди. «Тўртинчи тақсимлашга келинглар, мен сизларнинг хазиначингиз эмасман», деди. У арқонларни ҳам тақсимлаб берди. Бир қавм уларни олди, бошқаси олмади».
Имом Бухорий Ибн Занжавайҳдан қилган ривоятда ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:
«Ўз соҳибларимни тўплаб, бир соъ таом бермоғим мен учун бозорга чиқиб, қул сотиб олиб, озод қилмоғимдан маҳбуброқдир».
Ибн Асокир ва Абу Мусо ал-Мадиний Асбағ ибн Нуботадан ривоят қилади:
«Бир одам Али розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келди ва:
«Эй мўминларнинг амири! Менинг сенга ҳожатим бор. Мен уни сенга арз қилишдан олдин Аллоҳга арз қилдим. Агар сен уни (ҳожатни) чиқарсанг, Аллоҳга ҳамд ва сенга ташаккур айтаман. Агар сен уни чиқармасанг, Аллоҳга ҳамд айтаман, сени узрли биламан», деди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

👍58🔥11😍6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99😢22🔥9😍9🐳1
#Силаи_раҳм
Мискинга таом бериш...
Мискинга таом бериш Исломда кенг тарғиб қилинган ишлардан биридир. Бу хайрли амал ҳақида Қуръони Каримда кўплаб оятлар келган бўлиб, ушбу бобда улардан баъзиларини ўрганиб чиқамиз.
Аллоҳ таоло Инсон сурасида хайрли ишларни қилувчи аброр бандаларнинг сифатлари баёнида айтади:
«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).
Аброрлар ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискин, етим, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса ўз навбатида улар орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи учун етарли еб-ичадиган таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси

👍67🕊9⚡4😢1
#Мўминларга_эслатма
Тежамкорлик — бахиллик эмас
Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумо ёш бола эди. Закотга берилган хурмодан бир дона олиб оғзига солди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиҳ-қиҳ, ташла уни. Бизнинг садақа емаслигимизни билмайсанми?!» дедилар...
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлда кетаётган эдилар. Йўлдан бир дона хурмо топиб олдилар ва дедилар: «Агар унинг садақа (закот) хурмоси бўлишидан қўрқмаганимда, еган бўлар эдим...»
Абдуллоҳ ибн Умар розияллҳу анҳумо кетаётиб йўлдан бир дона хурмо топиб олди. Уни артиб еди!..

💯46👍27😍19🔥14🕊1
#Кун_дуоси
Акса урганга жавоб бериш ҳукми
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْعُطَاسَ، وَيَكْرَهُ التَّثَاؤُبَ، فَإِذَا عَطَسَ أَحَدُكُمْ فَحَمِدَ اللهَ تَعَالَى.. كَانَ حَقّاً عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ سَمِعَهُ أَنْ يَقُولَ لَهُ: يَرْحَمُكَ اللهُ، وَأَمَّا التَّثَاوُبُ.. فَإِنَّمَا هُوَ مِنَ الشَّيْطَانِ، فَإذَا تَثَاءَبَ أَحَدُكُمْ.. فَلْيَرُدَّهُ مَا اسْتَطَاعَ؛ فَإِنَّ أَحَدَكُمْ إِذَا تَثَاءَبَ.. ضَحِكَ مِنْهُ الشَّيْطَانُ» [خ 6226].
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ акса уришни хуш кўради, эсноқни эса хуш кўрмайди. Сизлардан бирингиз акса уриб, Аллоҳ таолога ҳамд айтса, ташмит, яъни ярҳамукаллоҳ (Аллоҳ сенга раҳм қилсин, деб айтиш) уни эшитган ҳар бир мусулмоннинг зиммасига ҳақдир. Эсноқ эса фақат шайтондандир. Сизлардан бирингиз эснаса, қўлидан келганича уни қайтарсин. Чунки сизлардан бирингиз эснаса, шайтон унинг устидан кулади».
Имом Бухорий ривояти.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

👍72🔥11🕊4😱2💯2⚡1👏1🐳1
#Саҳобалар_ҳаёти
Видолашув ҳажи
Ўнинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. У зот бу ҳаждаги хатти-ҳаракатлари ва айтган сўзлари билан бу ҳаж видолашув ҳажи эканини билдирдилар. Шунинг учун ҳам ушбу ҳаж тарихда «Видолашув ҳажи» номини олган.
Видолашув ҳажидан олдин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Яманга ишга юборган эдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
Видолашув ҳажи
Ўнинчи ҳижрий санада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг Исломдаги биринчи ва охирги ҳажларини қилдилар. У зот бу ҳаждаги хатти-ҳаракатлари ва айтган сўзлари билан бу ҳаж видолашув ҳажи эканини билдирдилар. Шунинг учун ҳам ушбу ҳаж тарихда «Видолашув ҳажи» номини олган.
Видолашув ҳажидан олдин Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуни Яманга ишга юборган эдилар.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45😢25🤩5🕊4
#Жамият
Оила қўрғонининг уч устуни
Атрофимизни ўраб турган улкан иншоотларни устунларсиз тасаввур қилолмаймиз. Зеро, кўкка бўй чўзган бу бинолар тиргаклари бўлмаса қулаб тушади. Худди шу каби ҳар бир оиланинг ҳам ўз устунлари бўлади. Таянч вазифаларини ўтайдиган бу суянчиқларсиз оила қўрғони йиқилишга, парчаланишга мойил бўлади. Инсоннинг бахти-саодати учун Ислом динини жорий қилган Зот бизга саодат маскани – оилаларимиз устунларини ҳам белгилаб берган.
Аллоҳ таоло Ўз Каломида: «Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратгани ва ораларингизда меҳру муҳаббат ва марҳаматни солиб қўйгани Унинг оят(белги)ларидандир» (Рум сураси, 21-оят) деб марҳамат қилади.
Мазкур ояти каримада икки жуфт барпо қиладиган муқаддас қўрғоннинг устунлари нима экани ҳақида айтиб ўтиляпти:
«Ва сизларга сокинлик топишингиз учун». Аллоҳ таоло бу билан сакинат оиланинг бир пойдевори эканлигига ишора қиляпти.
У Зот оят давомида яна: «Ораларингизга муҳаббатни солиб қўйдик» деди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 3 апрелдаги 03/07/2866-сонли хулосаси

1👍62🥰15🔥6😍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб
Золим қариндошга силаи раҳм қилишнинг фазли
عَنِ الْبَرَاءِ قَالَ: جَاءَ أَعْرَابِيٌّ فَقَالَ: يَا نَبِيَ اللهِ! عَلِّمْنِي عَمَلًا يُدْخِلُنِي الْجَنَّةَ. قَالَ: «لَئِنْ كُنْتَ أَقْصَرْتَ الْخُطْبَةَ لَقَدْ أَعْرَضْتَ الْمَسْأَلَةَ. أَعْتِقِ النَّسَمَةَ، وَفُكَّ الرَّقَبَةَ». قَالَ: أَوَ لَيْسَتَا وَاحِدًا؟ قَالَ: «لَا، عِتْقُ النَّسَمَةِ أَنْ تُعْتِقَ النَّسَمَةَ، وَفَكُّ الرَّقَبَةِ أَنْ تُعِينَ عَلَى الرَّقَبَةِ، وَالْمَنِيحَةُ الرَّغُوبُ، وَالْفَيْءُ عَلَى ذِي الرَّحِمِ، فَإِنْ لَمْ تُطِقْ ذَلِكَ فَأْمُرْ بِالْمَعْرُوفِ وَانْهَ عَنِ الْمُنْكَرِ، فَإِنْ لَمْ تُطِقْ ذَلِكَ فَكُفَّ لِسَانَكَ، إِلَّا مِنْ خَيْرٍ».
Бародан ривоят қилинади:
«Бир аъробий келиб:
«Эй Аллоҳнинг Набийси! Менга жаннатга киритадиган бир амални ўргатинг», деди.
«Гапни қисқа қилдинг-у, лекин катта нарсани сўрадинг. Бирор жонни озод қил. Бўйинни еч», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, иккиси бир эмасми?» деди.
«Йўқ! Жонни озод қилиш уни бир ўзинг қулликдан чиқаришингдир. Бўйинни ечиш эса пулини тўлашда ёрдам беришингдир. Яна серфойда маниҳа, (золим) қариндошга қайтиш. Агар бунга қурбинг етмаса, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар. Бунга ҳам қодир бўлмасанг, яхшиликдан бошқа нарсадан тилингни тий», дедилар».
Шарҳ: Аъробийлар – саҳрода туғилиб ўсган, тарбия кўрмаган қавмлар бўлиб, саводсизлиги, соддалиги, муомалалари бироз қўполроқ бўлиши билан маъруф ва маълум бўлгандир. Уларда тортиниш, катталарга хушомад қилиш ва хижолат каби нарсалар бўлмаган. Кўпинча саҳобалар аъробийлар келиб, Набий алайҳиссаломдан биз сўрай олмай турган масалаларни сўраб қолишсайди, деб ўйлаб туришган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси

1👍63🔥14👏9🕊4😍2🥰1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥40👍31😍6🤩1🕊1
Юртимизда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия.
Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.
🕋 @islomuz
Марказий банк Бошқарувининг 2026 йил 23 октябрдаги 28/1-сонли қарорига мувофиқ, «Open bank» акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензия берилди. Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия.
Мазкур лицензия Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуни 5¹-моддасида назарда тутилган исломий молия операцияларини қамраб олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🔥15😍7👏4🕊1
#Мазҳабда_нажот
19 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Сўнгги асрларда фақат ҳадисларга асосланган сийрат китобларини ёзиш урф бўляпти. Натижада Савр ғори олдидаги каптарларни, сийратда машҳур бўлган бошқа воқеаларни инкор қилиш кўпайяпти. Ҳатто «Асоси йўқ, аммо одамлар орасида тарқалган сийратга доир воқеалар» деган мавзулар ҳам кенг ёйиляпти. Шу масалани ёритиб берсангиз.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
19 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Сўнгги асрларда фақат ҳадисларга асосланган сийрат китобларини ёзиш урф бўляпти. Натижада Савр ғори олдидаги каптарларни, сийратда машҳур бўлган бошқа воқеаларни инкор қилиш кўпайяпти. Ҳатто «Асоси йўқ, аммо одамлар орасида тарқалган сийратга доир воқеалар» деган мавзулар ҳам кенг ёйиляпти. Шу масалани ёритиб берсангиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33
Самарқандда Халқаро исломий молия форуми бўлиб ўтади
Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Халқаро исломий молия форуми бўлиб ўтади.
Форум доирасида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида исломий молиянинг долзарб масалалари, соҳадаги халқаро тажриба ва истиқболли ёндашувлар муҳокама қилинади.
Бугун эса форумнинг асосий сессиялари олдидан банк вакиллари учун исломий банкчилик бўйича билим ва кўникмаларни ошириш, шунингдек, халқаро тажрибани ўрганишга қаратилган мастер-класслар ўтказилмоқда.

👍48🔥4💯2🐳1