Япониялик шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимизда
Япония пойтахти Токиода жойлашган «Готанда» жомеъ масжиди имом-хатиби шайх Аҳмад Наоки Маэно юртимизга ташриф буюрди. У юртимизнинг қадимий гўшаларини зиёрат қилиш асносида бугун, 23 сентябрь куни «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконига ҳам келдилар. Меҳмонларни нашриёт раҳбари, устоз Исмоил домла Муҳаммад Содиқ самимий кутиб олиб, ҳамроҳлик қилдилар.
Азиз меҳмон «Hilol Nashr» нашриёт-матбаасининг бош дўконида диний-маърифий, адабий-бадиий асарлар ҳамда фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг илмий мерослари билан яқиндан танишиб чиқдилар. Улар шайх ҳазратларининг ҳаёт йўллари, илмий мерослари, у зотнинг миллат, дин ва маърифат йўлида қилган хизматлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар.
🔗 Тўлиқ ўқиш
🕋 @islomuz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍123😍17🔥5🐳5🕊4🥰2👏2🤩2⚡1
#Мазҳабда_нажот
16 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Имом Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ «Файзул-Борий» асарида имом Бухорийни мутлақ мужтаҳид, деб сифатлаган. Нуриддин Итр ҳазратлари ҳам «У кишининг даражалари мужтаҳидларнинг даражасидек», деб сифатлаганлар. Муҳаддис фақиҳлар деганда алоҳида кишиларни назарда тутдингизми? Тарих мобайнида муҳаддис фақиҳлар алоҳида ўрин олишганми, уларнинг ўзларига хос усул қоидалари бўлганми?
🔗 Жавоб
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси
🕋 @islomuz
16 қисм | Мазҳабда нажот | Савол-жавоблар
Савол: Имом Кашмирий раҳматуллоҳи алайҳ «Файзул-Борий» асарида имом Бухорийни мутлақ мужтаҳид, деб сифатлаган. Нуриддин Итр ҳазратлари ҳам «У кишининг даражалари мужтаҳидларнинг даражасидек», деб сифатлаганлар. Муҳаддис фақиҳлар деганда алоҳида кишиларни назарда тутдингизми? Тарих мобайнида муҳаддис фақиҳлар алоҳида ўрин олишганми, уларнинг ўзларига хос усул қоидалари бўлганми?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍46🔥7
#Тарих
Бешинчи салиб юриши
(1217-1221)
1215 йилда Иннокентий III ғарбни янги салиб юришига чақирди, унинг меросхўри Гонорий III (1216–1227) 1216 йилда мазкур чақириқни такрорлади. 1217 йилда Венгрия қироли Эндре II қўшин билан Фаластинга келди. 1218 йилда бу ерга икки юздан зиёд кемаларда Фрисландия ва Рейн бўйи Олмониясидан салибчилар келишди. Худди шу йили Қуддус қироли Жан де Бриен ва учта диний-рицарлик ордени буюк магистрлари қўмондонлигидаги жуда катта қўшин Мисрга бостириб кирди ва Нил дарёси этагидаги муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган Димёт қалъасини қамал қилишди. 1219 йилнинг ноябрида қалъа забт этилди. Папа легати кардинал Пелагийнинг талабига кўра салибчилар Миср султони Комилнинг Димётни Қуддусга алмаштириш тўғрисидаги таклифини рад этишди ва Қоҳирага ҳужум бошлашди. Бироқ улар мисрликлар қўшини ва Нил тошқини орасида исканжада қолиб кетишди. Талафотсиз чекинишни ўйлаб, улар Димётни қайтаришга ва Мисрдан чиқиб кетишга мажбур бўлишди.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси

👍49🔥7👏4
#Уламолар
Имодуддин махдум
(1905-1971)
Имодуддин махдум 1905 йили Наманган туманининг Ирвадон қишлоғида таваллуд топди. Падари бузруквори мулла Обиддин (1869-1928) ўша даврнинг сиёсий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутган шахслардан бўлиб, у Ирвадон, Ғирвон, Шишшаки ва Ровустон ҳудудларини идора этган қозидир.
Имодуддин махдум эл-юрт орасида Имод махдум исми билан машҳур бўлган. Имод махдум ҳам дастлабки таълимни оила муҳитида олади. Сўнгра, «Сардоба» даҳасидаги «Маржома» қорихонасига ўқишга кириб, машҳур мударрис Абдулғафур қори домланинг назоратлари остида ўғиллари Ҳомидхон махдумдан сабоқ олади ва 15 ёшида қори бўлиб етишади. Устозларнинг дуои фотиҳаларини олиб, рамазон ойларида масжид хонақоҳида хатми Қуръонларга имомликка ўта бошлайди.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 24 июндаги 03-07/5164-сонли хулосаси

👍65👏8🔥5
#Мўминларга_эслатма
Мусҳафингиз қаерда?
Каъбанинг олдида ўтириб, телефонда дўстларим юборган хабарларни ўқиётган эдим. Уларни ўқишга роса шўнғиб кетибман. Тўсатдан кимдир елкамга қаттиқ туртган эди, чўчиб тушдим. Зарба жуда оғриқли бўлди. Ўгирилиб қарасам, ёши каттароқ бир киши турибди.
«Менга қара, қаерда ўтирганингни биласанми ўзи? Аллоҳнинг ҳарамида, Каъбанинг олдида ўтирибсан-а! Аллоҳга дуо қилиш, зикр қилишнинг ўрнига телефон ўйнаб ўтирибсанми?» деди у. Сўнг шундай бир оятни ўқидики, бу оятни худди биринчи марта эшитгандек, титраб кетдим…
«Сиз тиловат қилаётган ушбу китобни нозил қилганимиз уларга кифоя қилмайдими? Ахир унда иймон келтирган қавмлар учун раҳмат ва эслатма бор!» (Анкабут сураси, 51-оят)
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси

👍83😢47🔥4🥰3💯3😍2😱1
Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar
#juma
@islomuz & @hazratimuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
🔴 Ilm – jannat yo‘li, ustoz esa yo‘lboshchi! | Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq | 25.09.2026
Vaqtni g‘animat bilaylik!
Suhbatni «Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf» jome' masjidi imom-xatibi ustoz Ismoil Muhammad Sodiq olib boradilar
Rasmiy saytimiz: https://islom.uz
Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
Telegram: https://t.me/islomuz…

👍50🤩8👏4
#Ҳаж
Холид ибн Валид масжиди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Холид ибн Валидга Макканинг пастки қисмидан кириб, энг паст уйлар олдига байроқ ўрнатишни буюрдилар. Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лийт томондан, яъни Макканинг пастки қисмидаги Жарвал томондан киришни буюрганларида Холид розияллоҳу анҳу бу буйруқни бажардилар. Демак, байроқ ўрнатилган ўринга масжид қурилган. Бу кўчанинг номи Холид ибн Валиддир. Бу масжид ва унинг минораси ҳижрий 1377, милодий 1957 йили қайта қурилган.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 7 сентябрдаги 03-07/ 6905-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
Холид ибн Валид масжиди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фатҳ куни Холид ибн Валидга Макканинг пастки қисмидан кириб, энг паст уйлар олдига байроқ ўрнатишни буюрдилар. Бошқа ривоятда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Лийт томондан, яъни Макканинг пастки қисмидаги Жарвал томондан киришни буюрганларида Холид розияллоҳу анҳу бу буйруқни бажардилар. Демак, байроқ ўрнатилган ўринга масжид қурилган. Бу кўчанинг номи Холид ибн Валиддир. Бу масжид ва унинг минораси ҳижрий 1377, милодий 1957 йили қайта қурилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🔥12😍4😢2
Қарши шаҳрида янги масжид қад ростламоқда
Юртимизда барча соҳалар қатори диний-маърифий йўналишда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, масжид ва мадрасалар, муқаддас қадамжолар обод этилиб, янгилари барпо этилмоқда. Бу эзгу ишлар халқимизнинг маънавий ҳаётини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда.
Ана шундай хайрли ишлардан бири Қарши шаҳрида жойлашган «Қум қишлоқ» жомеъ масжиди янги қиёфада қайтадан қурилмоқда. 2026 йил 22 сентябрь куни ушбу хайрли қурилиш ишларига старт берилиб, бинонинг биринчи ғишти қўйилди.
Маросимда иштирок этган нуронийлар ва фахрийлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда мазкур масжиднинг эл-юртга манфаатли маърифат маскан бўлишини Аллоҳ таолодан сўраб, хайрли дуолар қилишди. Аллоҳ таоло ушбу савобли ишларни баракали қилиб, янги масжиднинг тез фурсатда халқимиз хизматига топширилишини насиб этсин.

👍99😍12⚡6🔥5🕊3🐳3
#Уламолар
Алий ибн Шужоъ — устозга муносиб издош
Тўлиқ исми ва таваллуди
Алий ибн Шужоъ ибн Салим ибн Алий ибн Мусо ибн Ҳассон ибн Тавқ ибн Санад ибн Алий ибн Фазл ибн Абдурраҳмон ибн Алий ибн Мусо ибн Муҳаммад ибн Алий ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Ҳошимий Аббосий Зарир Мисрий Шофеъий, куняси Камолуддин, Абул Ҳасан ибн Абулфаворис, фиқҳда шофеъий мазҳабида бўлгани учун Шофеъий деб ҳам нисбатланган.
Алий ибн Шужоъ ҳошимийлар авлодидан бўлиб, ҳижрий 572 йил шаъбон ойида, милодий 1177 йил февралда Мисрда туғилган.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси
🕋 @islomuz
Алий ибн Шужоъ — устозга муносиб издош
Тўлиқ исми ва таваллуди
Алий ибн Шужоъ ибн Салим ибн Алий ибн Мусо ибн Ҳассон ибн Тавқ ибн Санад ибн Алий ибн Фазл ибн Абдурраҳмон ибн Алий ибн Мусо ибн Муҳаммад ибн Алий ибн Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Ҳошимий Аббосий Зарир Мисрий Шофеъий, куняси Камолуддин, Абул Ҳасан ибн Абулфаворис, фиқҳда шофеъий мазҳабида бўлгани учун Шофеъий деб ҳам нисбатланган.
Алий ибн Шужоъ ҳошимийлар авлодидан бўлиб, ҳижрий 572 йил шаъбон ойида, милодий 1177 йил февралда Мисрда туғилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥6💯5
#Суннат_ва_замонавий_илм
Табиатдаги илоҳий санъат ва мувозанат
Жонсиз моддалардаги мўъжизакор мантиқ кимнинг ижоди?
Қонунларни кўриб, таъсирларини сезиб туриб, бу қонунларни ўрнатган Зотни инкор этиш ақлсизлик эмасми?
Ҳаётим давомида жуда кўп мамлакатларни кездим. Кўрдимки, ер юзидаги барча инсонларнинг диний эътиқодга эҳтиёжи бор экан. Динни инкор қиладиган, қабул этмайдиган миллатни кўрмадим. Динсизлик ва худосизликни даъво қилганларни жуда кам кўрдим.
Эътиқодлиларнинг кўплиги олдида эътиқодсизлар йўқ даражада оз экан. Динлар турли кўринишда бўлса-да, динга ва Худога боғлиқлик ҳамма жойда бир хил. Узоқ Шарқ, Япония, Ҳиндистонда кучли диндорлик бор экан. Биз энг либерал (ҳур) деб билган Америкада ҳам шундай. Ҳатто улар динларида жуда мутаассиб ҳам экан. Буларнинг бари шуни кўрсатадики, инсон диний ҳисга ва ишончга муҳтож. Ўзимча ўйлайман, миллиардлаб инсонлар қалбига бу муштарак ҳис қаердан келади? Албатта, яратилишдан мавжуд бу ҳис Яратувчи Зот инсонларга бахш этган олий туйғудир. Агар бу ҳис яратилишдан бўлмай, кейин ўрганиб, касб қилиб топилган бўлса, шунчалик кўп одамда бўлармиди? Шунчалик кенг ёйилар ва қабул қилинармиди?
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси

👍66💯8🥰5⚡4😢1