#Суннат_ва_замонавий_илм
Табиатдаги илоҳий санъат ва мувозанат
Жонсиз моддалардаги мўъжизакор мантиқ кимнинг ижоди?
Қонунларни кўриб, таъсирларини сезиб туриб, бу қонунларни ўрнатган Зотни инкор этиш ақлсизлик эмасми?
Ҳаётим давомида жуда кўп мамлакатларни кездим. Кўрдимки, ер юзидаги барча инсонларнинг диний эътиқодга эҳтиёжи бор экан. Динни инкор қиладиган, қабул этмайдиган миллатни кўрмадим. Динсизлик ва худосизликни даъво қилганларни жуда кам кўрдим.
Эътиқодлиларнинг кўплиги олдида эътиқодсизлар йўқ даражада оз экан. Динлар турли кўринишда бўлса-да, динга ва Худога боғлиқлик ҳамма жойда бир хил. Узоқ Шарқ, Япония, Ҳиндистонда кучли диндорлик бор экан. Биз энг либерал (ҳур) деб билган Америкада ҳам шундай. Ҳатто улар динларида жуда мутаассиб ҳам экан. Буларнинг бари шуни кўрсатадики, инсон диний ҳисга ва ишончга муҳтож. Ўзимча ўйлайман, миллиардлаб инсонлар қалбига бу муштарак ҳис қаердан келади? Албатта, яратилишдан мавжуд бу ҳис Яратувчи Зот инсонларга бахш этган олий туйғудир. Агар бу ҳис яратилишдан бўлмай, кейин ўрганиб, касб қилиб топилган бўлса, шунчалик кўп одамда бўлармиди? Шунчалик кенг ёйилар ва қабул қилинармиди?
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 30 декабр03-07/8108-сонли хулосаси
🕋 @islomuz

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍66💯8🥰5⚡4😢1
«Hilol-nashr» нашриёти халқаро саммитда
Истанбулдаги Сабоҳиддин Заим университетида Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмаси Бош ассамблеясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда исломий китоблар нашри бўйича халқаро саммит ҳам ўтказилмоқда. Бу анжуманга «Hilol-nashr» нашриёти ҳам таклиф этилган.
Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмасининг Бош ассамблеясида 72 дан ортиқ давлатдан 240 дан зиёд аъзо иштирок этмоқда.
Халқаро саммит 27 сентябргача давом этади.
Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмаси (International Union of Islamic Book Publishers ёки IUIBP) бутун дунё бўйлаб диний адабиёт нашр этувчи профессионалларни бирлаштирадиган халқаро тармоқдир.
Уюшманинг асосий мақсади ва вазифалари жаҳон миқёсида исломий китоб нашриёти соҳасини ривожлантириш, нашриётлар ўртасида муаллифлик ҳуқуқлари ва таржима бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш, маданий алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Уюшманинг асосий иш фаолияти ва халқаро анжуманлари Истанбулда ўтказилади.
Бугунги кунда уюшмага дунёнинг 72 дан ортиқ давлатидан 240 дан зиёд нашриёт, жумладан, «Hilol-nashr» нашриёти ҳам аъзо бўлган.
Халқаро исломий китоб ноширлари уюшмаси вакили доктор Муҳаммад Ағиракча Тошкентга келганида юртимиздаги ижодкор ва ноширларни халқаро лойиҳаларга жалб қилиш мақсадида юртимиздаги етакчи диний-маърифий нашриётлар, хусусан, «Hilol-nashr» нашриёти вакиллари билан ҳам учрашиб, музокаралар ўтказган эди.

👍54🤩7🔥6🎉6🏆3😍1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏64👍42🔥21💯11😍4😢3🕊3🥰2🐳2
#Саҳобалар_ҳаёти
Таом ва тавозеъ
Абу Нуъайм сақифлик бир кишидан ривоят қилади. Али уни Акбарога омил қилган эди:
«У ерда намозхонлар истиқомат қилмас эди. У (ҳазрати Али) менга: «Пешин бўлганда олдимга бор», деди. Борсам, унинг қоровули йўқ экан. Мени ундан ҳеч ким тўсмади. Кирсам, олдига бир кўзада сув билан қадаҳ қўйиб олиб, ўтирган экан. У маҳкамланган сопол кўзани келтиришни амр қилди. Ичимда: «Иш зўр бўлди-ку, менга жавҳарми ёки яна ким билади, бирор нарса берадиганга ўхшаб қолди», дедим. Қарасам, муҳри ҳам бор. Бас, у муҳрни синдирди. Қарасам, унинг ичида толқон бор экан. У ундан қадаҳга солди. Устидан сув қуйиб, ўзи ичди ва менга ҳам ичирди. Сабрим тугаб:
«Эй мўминларнинг амири! Ироқда туриб, шундай қиласизми?! Ироқнинг таоми бунда кўп-ку!?» дедим.
🔗 Тўлиқ ўқиш
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

👍66😍5🐳4🔥2
Доктор Айман Сувайд ҳазратлари юртимизда
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича бир қатор ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Хусусан, «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курслари ўқитувчиларининг тажвид илми бўйича билимларини ошириш мақсадида хорижлик мутахассисларни жалб қилиш режалаштирилган.
2026 йил 26 сентябрь куни юртимизга «Ҳозирги замон Жазарийси» номи билан танилган, Қуръон қироати ва тажвиди мутахассиси, доктор, шайх Айман Сувайд ҳафизаҳуллоҳ ташриф буюрди. Бу ҳақда @alquranuz телеграм канали хабар берди.
Нуфузли меҳмонни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков, «Қуръон ва тажвидни ўргатиш» бўлими раҳбари шайх Али Файзуллоҳ Махдум ва бир қатор масъул ходимлар кутиб олдилар.
Маълумот ўрнида жорий йилнинг 28 сентябрь — 14 октябрь кунлари устоз, доктор Айман Сувайд иштирокида «Тажвид дарслари» бўлиб ўтади. Дарсларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта ва олий таълим муассасалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» ўқув курслари педагог-ўқитувчилари иштирок этадилар.

👍180😍47🔥20🎉6🥰2🤩2🐳2🏆2
Индонезияда халқаро конференция ўтказилмоқда
Жорий йилнинг 25-28 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида замонамизнинг етук уламолари ва бош имомлари иштирокида International Grand Imams Conference (IGIC 2026) Халқаро Бош имомлар конференцияси бўлиб ўтмоқда.
Ушбу нуфузли анжуман «Масжидлар ҳамжиҳатлиги, диний дипломатия ва глобал тинчлик» («Masjid Harmony, Religious Diplomacy and Global Peace») мавзусига бағишланган.
Халқаро анжуманда юртимиздан Тошкент ислом институтининг «Ҳадис ва Ислом тарихи фанлари» кафедраси доценти в.б. шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий иштирок этмоқда.

👍70🔥7🤩3😍2⚡1🐳1