#Мўминларга_эслатма

Тавбадан тавба қилиш

Тасаввуфий бир байтнинг таҳқиқи

Мавлоно Жалолудин Румий айтадилар:

Эй ту аз ҳоли гузашта тавбажў,

Кай куни тавба аз ин тавба, бигў?!

(«Маснвийи маънавий», 1-дафтар, 2204-байт.)

Маъноси: «Эй ўзининг ўтган ҳолидан тавба қилиб юрувчи одам, айт-чи, бу беҳуда тавбадан қачон тавба қиласан?!»

Муҳаммад Шафиъ Усмоний «Мажолиси Ҳакими умма» («Уммат ҳакимининг суҳбатлари») китобида айтадилар:

«Бу шеър одамларни аввалги гуноҳларини қайта-қайта ёдга олиб, такрор-такрор тавба қилиб юраверишдан қайтармоқда. Яъни бир маротаба мукаммал ихлос, зорланиш ҳамда барча шартлари билан тавба қилгандан кейин зеҳнни ундан бўшатиш керак».

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥38👍36😢21🤩5🕊3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Eng buyuk va abadiy mo'jiza

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76😍16🔥8🤩1🐳1
#Тарих

Олтинчи ва еттинчи салиб юришлари

(1228-1229)

Папалар Гонорий III ва Григорий IX (1227-1241) босими остида Олмония императори, Қуддус тахти ворисаси Иолантанинг эри Фридрих II (1220-1250) 1228 йилнинг ёзида Фаластинга юриш қилди. Ал-Комилнинг Дамашқ ҳукмдори билан низосидан фойдаланиб, у Миср султони билан иттифоқ тузди. Улар ўртасида тузилган ўн йиллик тинчлик сулҳи шартига кўра ал-Комил барча христиан асирларни озод қилди ва Қуддус қироллигига Қуддус, Байтуллаҳм, Назарет ҳамда Байрутдан Ёфагача бўлган денгиз соҳилини қайтариб берди, Муқаддас замин христиан ва мусулмон зиёратчилари учун бирдек очиқ бўлди. 1229 йилнинг 17 мартида Фридрих II тантанали равишда Қуддусга кириб келди. Бу ерда тож кийиб, кейин Италияга жўнаб кетди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥8
Шайх Айман Сувайднинг Тошкентдаги маҳорат дарслари бошланди

Бугун, 28 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари идорасида халқаро миқёсдаги тажвид устози, ўн қироат илми бўйича дунёнинг энг кўзга кўринган уламоларидан бири – доктор Шайх Айман Сувайд ҳазратларининг юртимиздаги қироат илми устозлари учун маҳорат дарслари бошланди.

Ушбу махсус ўқувларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда «Қуръони карим ва тажвид» курсларининг педагог-ўқитувчилари иштирок этмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад – юртимиздаги тажвид муаллимларининг касбий маҳоратини ошириш ва бу борадаги илғор халқаро стандартларни юртимиз диний таълим тизимига кенг жорий қилишдир.

Дарслар Шайх Айман Сувайднинг 40 йиллик илмий изланишлари маҳсули бўлган ва бутун дунёда кенг оммалашган «ат-Тажвид ал-Мусоввар» (Суратли тажвид) асари асосида олиб борилмоқда.

Машғулотлар тизимли ва янгича услубларда ташкил этилмоқда: куннинг биринчи ярмида олим томонидан тажвид қоидалари бўйича чуқурлаштирилган назарий билимлар ва қоидалар тушунтирилмоқда. Куннинг иккинчи ярмида эса тингловчилар ўзлаштирган билимлари бўйича бевосита уламонинг ўзига вазифалар топширмоқда. Бу эса ҳар бир қоиданинг тўғри ва бенуқсон ўзлаштирилишини кафолатлайди.

Соҳа вакилларининг касбий маҳоратини ошириш ва халқаро тажрибани оммалаштиришга қаратилган махсус ўқувлар давом этмоқда.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥83👍57👏12😍8🐳2🤩1🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Одоб

Қариндошлик алоқасини узганнинг гуноҳи

عَنْ جُبَيْرِ بْنِ مُطْعِمٍ؛ أَنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم يَقُولُ: «لَا يَدْخُلُ الْجَنَّةَ قَاطِعُ رَحِمٍ».

Жубайр ибн Мутъимдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қариндошлик алоқасини узган одам жаннатга кирмайди», деганларини эшитганман».

Шарҳ: Силаи раҳмни узиш ана шундай катта гуноҳдир, инсоннинг жаннатга кирмай қолишига сабаб бўладиган гуноҳ ишлардандир. Аллоҳ таоло бундан Ўз паноҳида асрасин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ يُحَدِّثُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِنَّ الرَّحِمَ شُجْنَةٌ مِنَ الرَّحْمَنِ، تَقُولُ: يَا رَبِّ! إِنِّي ظُلِمْتُ، يَا رَبِّ! إِنِّي قُطِعْتُ، يَا رَبِّ! إِنِّي... إِنِّي... فَيُجِيبُهَا: أَلاَ تَرْضَيْنَ أَنْ أَقْطَعَ مَنْ قَطَعَكِ وَأَصِلَ مَنْ وَصَلَكِ؟»

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Раҳм Роҳмандан олинган. У: «Эй Роббим! Менга зулм қилинди. Эй Роббим! Мени узишди. Эй Роббим! Мени…, мени…» дейди. «Сени узганни узишимдан, сени боғлаганни боғлашимдан рози бўласанми?» дейди У Зот».

Шарҳ: Демак, бу дунёда қариндошлик алоқасини узганлардан қиёмат куни Аллоҳ таоло алоқани узар экан, силаи раҳм қилганларга эса раҳм қилар экан. Бу ҳам силаи раҳмни узиш оғир мусибат эканини, бундай қилганлар қиёматда жуда оғир ҳолатда бўлишини, Аллоҳ таолонинг раҳматидан маҳрум бўлишини билдиради.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4380-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65😢24🕊4🎉2👏1
#Силаи_раҳм

Молни қарзга бериш ҳақида

«Қарз» луғатда «қирқиш» деган маънони билдиради. Чунки қарз берувчи ўз молидан маълум бўлакни қирқиб, қарзга беради.

Шариатда эса бошқа кишига бир нарсани унинг бадалини қайтариб бериш шарти билан мулк қилиб беришдир.

Демак, қарзга олинган нарса қарзга олувчининг мулкига айланади. Уни хоҳлаганича ишлатади. Қарз берувчига эса бадалини берса бас.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍60⚡3🕊2🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Zikrlarning eng afzali..

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍91🥰13🕊9🔥5
Туркиялик муҳандиснинг маҳорати

1997 йилда туркиялик аудио муҳандис Аҳмад Текин Топуздаг умра ибодати учун Мадинага борди. У Масжидун Набавий ичидаги овознинг етарлича аниқ эшитилмаётганини, акс-садо ва «қайтариқ» (feedback) жуда кўплигини пайқайди.

Овоз узатгичдаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида масжид маъмурияти билан гаплашиб, маҳоратини синаб кўриш учун ишга киришди. Унга бир бўлим ажратиб берилди. Натижа шу қадар сезиларли даражада бўлдики, маъмурият муҳандисдан бошқа масжиддаги овоз тизимини ҳам тўғрилаб беришини сўради.

⛓️ Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍138😍13🔥7💯6👏3
#Уламолар

Зайнуддин Омидий — кўзи ожизлар учун илк ёзув муаллифи

Тўлиқ исми ва таваллуди

Зайнуддин Абул Ҳасан Алий ибн Аҳмад ибн Юсуф ибн Хизр Омидий Шом ўлкасида, ҳозирги Туркиядаги Диёрбакр шаҳрининг Омид минтақасида туғилган. Таваллуд санаси, илмий фаолияти ҳақида батафсил маълумотлар йўқ.

Синов

Зайнуддин Омидийнинг ҳам кўзи болалик чоғида ожиз бўлиб қолган.

Илм йўли

Зайнуддин Омидий Бағдодда туғилиб-ўсган, ёшлигидан Қуръони Каримни ёдлаб, қироат устози Маждуддин Абдуссомад ибн Абул Жайшдан, яна бошқа кўплаб йирик уламолардан таълим олган. У фиқҳни, араб тилини чуқур ўзлаштириб, ҳанбалий мазҳабининг йирик фақиҳларидан бўлиб етишган, Бағдоддаги Мустансирия мадрасасида сабоқ берган.

Омидий зеҳни ўткир, хотираси кучли бўлгани учун турк, форс, рум ва мўғул тилларини тезда ўзлаштирган. Шунингдек, туш таъбирларини ҳам яхши билган, бу ҳақда китоб ҳам ёзган.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2025 йил 11 июндаги 03-07/3368-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75🕊3
#Жаннат_райҳонлари

Тиканли дарахт

Якшанба куни эди, сартарошхонадан келаётсам, маҳалламиз болалари тўпланиб олиб, ким биландир даволашиб туришибди. Баъзиларининг қўлида тош, баъзиларида узун сўйил. Ҳа, астойдил. Болалар жанг ҳолатида. Мени ажаблантиргани, улар орасида сен ҳам бор эдинг. Ҳаммаларингиз уч бирдек кап-катта одамларни ўраб турардинглар. Нарироқда кранли машина ҳам кўринди. Катта ёшдагилар ҳам қуролланган, бирининг қўлида болта, иккинчисининг қўлида парракли арра.

Маълум бўлишича, катта ёшли одамлар кран билан кўча четидаги қадимги бир тиканли дарахтни кесгани келишган экан. Жуда яхши бўлибди-да дедим ичимда. Чунки бу дарахт менга ҳам ёқмасди. Ёзда барг чиқариб, турқини сал яширган бўларди‑ю, аммо кеч куз, қиш бўйи узун бир тўнкага ўхшаб, жуда хунук кўринарди. Ҳосили тўкилмас, сал шамолга шақир‑шуқур овоз чиқариб, түндө ўтганнинг ўтакасини ёрарди. Мен бу дарахтнинг қадимдан яшаб келишига унинг тиканлари сабаб деб билардим. Ҳар тиканки нақ бир қарич‑бир қарич келади, бутун танасини қоплаган. Бу дарахт нимага ҳам ярарди, ким ҳам кесарди? Дарахт устидан маҳалламиздаги бир отахон ҳокимиятга ёзибди. Дарахт гуллаганда аллергияси қўзир экан.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 30 июндаги 03/07/5311-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73🥰7😢4🕊3🔥1😍1
Ўзбекистон Республикаси президентининг ўқитувчи ва мураббийларига табриги

Муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Аввало, ўз ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва шарафли ишга – ёш авлод тарбиясига бағишлаб келаётган сиздек мўътабар зотларни, юртимиздаги барча педагог ходимларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин юракдан муборакбод этаман.

Ушбу қутлуғ айёмда Янги Ўзбекистонимизнинг куч-қудрати ва салоҳияти, қўлга киритаётган улкан ютуқ ва марраларимиз, қалбимиздаги олижаноб фазилатларнинг безавол манбаларидан бири бу билим-маърифат, тарбия ва маданият эканини янада чуқур ҳис этамиз. Азиз фарзандларимизни айни шу руҳда тарбиялаб, Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган барча заҳматкаш муаллимларимизга, устоз-домлаларимизга самимий миннатдорлик билдириб, чексиз ҳурмат ва эҳтиром билан таъзим қиламиз.

🔗 Тўлиқ ўқиш

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🔥13🥰2😍2