#Суннат_ва_замонавий_илм

Анжир ва зайтуннинг фойдалари

Касалликларнинг олдини олиш ва организмга қайтадан куч-қувват бағишлашда анжир ҳамда зайтуннинг ҳайратланарли фойдалари…

Нега Аллоҳ таоло Қуръонда айнан шу икки неъмат билан қасам ичган?

Анжир ва зайтун Аллоҳ таоло инсонга ато этган энг буюк табиий неъматлардандир. Анжир дарахти билан зайтун дарахтининг ёнма-ён, ажойиб уйғунликда ўсиб турган манзараси кишининг эътиборни тортди. Шу заҳоти улуғ илоҳий қасам кўз олдимизга келади:

وَالتِّينِ وَالزَّيْتُونِ وَطُورِ سِينِينَ وَهَٰذَا الْبَلَدِ الْأَمِينِ لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ

«Анжир билан ва зайтун билан қасам. Сийно тоғи билан қасам. Мана бу эминлик юрти (Макка) билан қасам. Батаҳқиқ, инсонни энг гўзал тузилишда яратдик» (Тийн сураси, 1-4-оятлар).

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 12 октябрдаги 03-07/8074-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍93🔥3😍2
#Гуноҳи_кабира

Хамр ҳақида ворид бўлган нарсалар

(биринчи мақола)

Аллоҳ таоло:

«Ва хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз. Дарҳақиқат, бунда ақл юритгувчилар учун албатта оят-белги бордир», деган («Наҳл» сураси, 67-оят).

Шарҳ: Наҳл сурасидаги ушбу ояти карима Қуръони Каримдаги хамр ҳақида нозил бўлган оятларнинг биринчисидир. Хурмо ва узумларни ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзи яратгани ҳаммага маълум. Эътибор қилган одам уларда ҳам улкан илоҳий мўъжизаларни кўради. Ҳозир у мўъжизаларни бир томонга қўйиб турайлик-да, ушбу оятда зикр қилинган нарсага эътибор берайлик.

«...хурмо ва узумларнинг меваларидан маст қилувчи нарса ва гўзал ризқ олурсиз».

Хурмонинг ҳам, узумнинг ҳам меваси бор. Ўша мевага маълум бир усулда ишлов берилса, ундан маст қилувчи ичимлик олинади. Яна ўша меванинг ўзидан бошқачароқ йўсинда яхши ризқ олиш ҳам мумкин. Ушбу меваларга бундай қобилиятни – турли ҳолатни қабул қилиш истеъдодини ким берди? Албатта, Аллоҳ таоло берди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍55🔥6🕊4⚡3💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ayol va erkak organizmida qanday farq bor?

Marhamat, «Sayr qilamiz» ko‘rsatuvini tomosha qiling:

🌐 https://www.youtube.com/watch?v=wjMovPvD2m0

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍61🔥13😍5👏3🐳2💯1
Президент Шавкат Мирзиёев: “Мотуридий бобомизнинг минг йил аввал ёзган асарлари бугун ҳам долзарб”

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Давлатимиз раҳбарининг қарорига мувофиқ, ўтган йили юртимизда Абу Мансур Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан Чокардиза қабристони ҳудудидаги мажмуани қайта таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бошланган эди.

Умумий майдони 10,2 гектар бўлган ҳудудда зиёратчилар учун янги масжид барпо этилди. Имом Мотуридий ва Бурҳониддин Марғиноний мақбаралари тўлиқ реконструкция қилинди. Мажмуа таркибида аллома меросини чуқур ўрганишга мўлжалланган илмий марказ, кутубхона ва музей ташкил этилди.

Президентимиз ушбу илм масканларининг аҳамиятига алоҳида тўхталди.

– Бундай илм ўчоқларини ташкил этишдан мақсадимиз – буюк аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш ва ёшларимизга етказиш. Бизга бугун бу илм жуда керак. Бу ерда қанча ёшларимиз Мотуридий бобомизнинг минг йил олдин ёзган асарларини ўрганади. У зот минг йил олдин ҳар бир масалани чуқур илм ва аниқ далиллар билан асослаб, одамларни жаҳолатдан огоҳлантирганлар. Ушбу асарларни ўрганиш, уларнинг мазмун-моҳиятини ёшларимизга етказиш бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳим.

Зиёратгоҳнинг кириш қисмида пештоқ, ташриф буюрувчилар учун меҳмонхоналар ва автотураргоҳ барпо этилди. Мажмуа ҳудудига маҳаллий ҳамда юртимиз иқлимига мос хорижий дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Алломалар хотираси ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.

Давлатимиз раҳбари мажмуага келган инсон Имом Мотуридийнинг илмий-маънавий мероси ва ислом оламидаги ўрни ҳақида тасаввурга эга бўлиши кераклигини таъкидлади.

– Бундай буюк қадамжоларни обод қилиш замирида катта маънавият, маърифат, таълим ва илм бор. Одамлар бу ерга келиб, нафақат зиёрат қилсин, балки билим олсин, ўзлигини англасин, – деди Президентимиз.

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍58🔥12😱2⚡1
#Кун_дуоси

Табриклаш ва табрикланган кишининг жавоби

يُسْتَحَبُّ تَهْنِئَةِ الْمَوْلُودِ لَهُ، قَالَ أَصْحَابُنَا: وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُهَنَّأَ بِمَا جَاءَ عَنِ الحُسَينِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ عَلَّمَ إِنْسَاناً التَّهْنِئَةَ فَقَالَ: (قُلْ: بَارَكَ اللهُ لَكَ فِي الْمَوْهُوبِ لَكَ، وَشَكَرْتَ الوَاهِبَ، وَبَلَغَ أَشُدَّهُ، وَرُزِقْتَ بِرَّهُ).

وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَرُدَّ عَلَى الْمُهَنِّئِ فَيَقُولُ: (بَارَكَ اللهُ لَكَ، وَبَارَكَ عَلَيْكَ)، أَوْ (جَزَاكَ اللهُ خَيْراً)، أَوْ (رَزَقَكَ اللهُ مِثْلَهُ)، أَوْ (أَجْزَلَ اللهُ ثَوَابَكَ)، وَنَحْوَ هَذَا.

Фарзанд кўрган кишини табриклаш маҳбуб амалдир. Бунга Ҳусайн розияллоҳу анҳудан қилинган қуйидаги ривоят далилдир. У зот бир инсонга табриклашни қуйидагича ўргатдилар:

«Барокаллоҳу лака фил мавҳуби лака ва шакартал вааҳиба ва балағо ашуддаҳу ва рузиқта бирраҳу» «Берилган нарсада Аллоҳ сени баракали қилсин. Берувчига шукр қилишингни, фарзандинг вояга етишини ва итоатли бўлишини насиб этсин».

Табрикланган киши ҳам қуйидаги жумлалар билан табрикловчига жавоб қайтармоғи маҳбуб амалдир:
«Баарокаллоҳу лака ва баарака ъалайка» ёки «жазокаллоҳу хойрон» ёки «розақакаллоҳу мислаҳу» ёки «ажзалаллоҳу савобака» ва шунга ўхшаш сўзлар.

Маъноси: «Аллоҳ сенга барака бериб, сени баракали қилиб, яхшиликлар билан мукофотлантириб, унинг мислича ризқлантирсин ёки савобингни тўлалигича қилсин».

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
6👍71🔥6🕊6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Vaqt - bebaho ne'mat

Ustoz Ismoil Muhammad Sodiq

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍69💯12🕊7🔥3🤩1
#Суннат

Кийимларнинг ранги (биринчи мақола)

قَالَ اللهُ تَعَالَى: وَيَلْبَسُونَ ثِيَابًا خُضْرًا مِّن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَّكِئِينَ فِيهَا عَلَى الْأَرَائِكِ نِعْمَ الثَّوَابُ وَحَسُنَتْ مُرْتَفَقًا

Аллоҳ таоло:

«…сундус (юпқа ипак) ва истабрақ (қалин ипак)дан яшил либослар киярлар. Улар у ерда пардали, баланд сўриларда ёнбошлаган ҳолдалар. Қандай ҳам яхши савоб ва нақадар яхши жой», деган («Каҳф» сураси, 31-оят).

Шарҳ: Аллоҳ таолонинг ушбу сўзлари «Каҳф» сурасидаги бир оятнинг ярмидир. Ўша ояти каримада мўмин-мусулмон бандаларнинг жаннатдаги ҳоллари ажойиб услуб ила баён қилинади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 5 январдаги 03-07/16-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍54🕊37🤩4😢3🔥1🐳1
#Ислом

Чала туғилган болага исм қўйиш

يُسْتَحَبُّ تَسْمِيَتُهُ، فَإِنَ لَمْ يُعْلَمْ أَذَكَرٌ هُوَ أَوْ أُنْثَى.. سُمِّيَ بِاسْمٍ يَصْلُحُ لِلذَّكَرِ وَالأُنْثَى؛ كَأَسْمَاءَ وَهِنْدَ وَهُنَيْدَةَ، وَخَارِجَةَ وَطَلْحَةَ وَعُمَيْرَةَ وَزُرْعَةَ وَنَحْوِ ذَلِكَ.

قَالَ الإمَامُ البَغَوِيُّ: (يُسْتَحَبُّ تَسْمِيَةُ السِّقْطِ؛ لِحَدِيثٍ وَرَدَ فِيهِ)، وَكَذَا قَالَهُ غَيْرُهُ مِنْ أَصْحَابِنَا.

قَالَ أَصْحَابُنَا: وَلَوْ مَاتَ الْمَوْلُودُ قَبْلَ تَسْمِيَتِهِ.. اسْتُحِبَّ تَسْمِيَتُهُ.

Чала туғилган болани исмлаб қўйиш маҳбуб амалдир. Агар унинг ўғил ёки қиз бола эканлиги билинмаса, Ҳинд, Ҳунайда, Хорижа, Толҳа, Умайра ва Зуръа каби ўғил болага ҳам, қиз болага ҳам қўйиш мумкин бўлган исмлар билан номланади.

Имом Бағавий: «Ҳадисда ворид бўлгани учун чала туғилган болани исмлаш маҳбуб амалдир», деганлар. Бошқа соҳибларимиз ҳам шуни айтишган.

Баъзилар: «Агар бола исмланишдан аввал вафот этадиган бўлса, уни исмлаб қўйиш маҳбуб амалдир», дейишган.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74🕊13😢3🎉2
83. Moida surasi (9-14-oyatlar) | "Tafsiri Hilol" kitobi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlarining "Tafsiri Hilol" kitoblari

Qori: Shayx Mahmud Xalil Xusoriy
Suxandon: Abdulqayyum Ismoil

#tafsir

🌐  YouTube

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42🥰8🔥7😱1
#Ислом

Чақалоққа исм қўйиш

السُّنَّةُ: أَنْ يُسَمَّى الْمَوْلُودُ يَوْمَ السَّابِعِ مِنْ وِلَادَتِهِ أَوْ يَوْمَ الْوِلَادَةِ، فَأَمَّا اسْتِحْبَابُهُ يَوْمَ السَّابِعِ:
822 - فَلِمَا رَوَيْنَاهُ فِي «كِتَابِ التِّرْمِذِيِّ» عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ، (أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمَرَ بِتَسْمِيَةِ الْمَوْلُودِ يَوْمَ سَابِعِهِ، وَوَضْعِ الأَذَى عَنْهُ، وَالعَقِّ)، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ [ت 2832].

Болага туғилган кунининг еттинчисида ёки туғилган кунида исм қўймоқ суннатдир. Еттинчи куни исм қўйиш маҳбублигига қуйидаги ҳадис далил бўлади.

Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам чақалоққа еттинчи куни исм қўйиб, ундан азиятни кетказишни, сўнг унга ақийқа қилишни буюрдилар».

Имом Термизий китобларида ривоят қилганлар.

وَرَوَينَا فِي «سُنَنِ أَبِي دَاوُودَ» وَ«التِّرْمِذِيُّ» وَ«النَّسَائِيُّ» وَ«ابْنِ مَاجَهْ» وَغَيْرِهَا بِالأَسَانِيدِ الصَّحِيحَةِ عَنْ سَمُرَةَ بْنِ جُنْدَبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كُلُّ غُلَامٍ رَهِينَةٌ بِعَقِيقَتِهِ، تُذْبَحُ عَنْهُ يَوْمَ سَابِعِهِ، وَيُحْلَقُ، وَيُسَمَّى»، قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ [د 2837، ت 1522، س 7/166، ق 3165].
وَأَمَّا يَوْمُ الْوِلَادَةِ فَلِمَا رَوَينَاهُ فِي البَابِ الْمُتَقَدِّمِ مِنْ حَدِيثِ أَبِي مُوسَى.

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир чақалоқ ақийқаси билан гаровлидир. Унинг учун еттинчи куни жонлиқ сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

Аммо туғилган куни исм қўйилишига юқоридаги Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далилдир.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥48👍43🕊8🥰5
#Саҳобалар_ҳаёти

Али розияллоҳу анҳунинг қозиликлари

Имом Ҳоким келтирган саҳиҳ ривоятда Али ибн Абу Толиб каррамаллоҳу важҳаҳунинг ўзлари қуйидагиларни айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Яманга юбордилар. Мен у зотга:

«Эй Аллоҳнинг Расули, мени юбормоқдасиз, мен ёш бўла туриб, уларга қозилик қилишим керак. Уларнинг орасида қандай қозилик қиламан?» дедим.

У зот қўллари билан кўксимга урдилар-да:

«Аллоҳим! Унинг қалбини ҳидоятга солгин, тилини собит қилгин!» дедилар.

Данакни ёрган зот ила қасамки, икки киши орасида қозилик қилишда ҳеч шак қилмадим».

Ҳа, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари туфайли ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қозилик ишларида саҳобаларнинг ичида энг афзалига айланган эдилар.

Ибн Саъд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Умар ибн Хаттоб: «Али ичимизда энг яхши қозидир», деди.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2020 йил 10 мартдаги 1801-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍73😢6🔥5🕊5
#Тарих

Салибчиларга қарши урушлар

1. Зангийлар давлатининг салибчиларга қарши кураши.

Ҳижрий 521-541 (милодий 1127-1146) йилларда Имодуддин Зангий раҳматуллоҳи алайҳ Шом юртларида салибчиларга қарши кураш олиб борди. У киши мусулмонларни бир сафга бирлаштирди.

Имодуддин Зангий Раҳони қайтариб олди, баъзи шаҳарларга таҳдид солди. Кейинчалик у кишининг ўғли Нуриддин Муҳаммад укаси Сайфиддин Ғозий ёрдамида ҳижрий 541-569 (милодий 1146-1173) йилларда жиҳодни давом эттирди. Уруш ҳаракатларини бошқариш ишлари Шом юртларида, Мисрда олиб борилди. Улар Дамашқни муҳофаза қилиб, Ҳалабнинг мустамлака бўлишига йўл қўйишмади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 14 мартдаги 03-07/1733-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52🔥6🤩3🎉1
#Уламолар

«Барчанинг суянган тоғи эдилар»

(Ҳасанжон домла Қодиров хотиралари)

Ҳасанжон домла Қодиров 1976 йили Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. 1993–1997 йилларда Самарқанд вилояти «Хўжа Аҳрор Валий» ўрта махсус Ислом билим юртида, 1999–2002 йилларда эса Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида таълим олган. 2002–2015 йиллар мобайнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларида дарс ўқиб, бир неча ижозалар олган.

Домла меҳнат фаолияти давомида Самарқанд вилоятидаги «Хўжа Абди Берун», Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Сирож Солиҳ» ҳамда Юнусобод туманидаги «Юнусобод» жоме масжидлари имом ноиби, Мирзо Улуғбек туманидаги «Мулла Холмирза ота» жоме масжиди имом-хатиби, 2005-2015 йилларда Тошкент шаҳар Кўкалдош ўрта махсус билим юрти мударриси вазифаларида ишлаган. 2015 йилдан буён Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида мударрис ҳамда 2017 йилдан «Сирож Солиҳ» масжидида имом-хатиб вазифаларида хизмат қилиб келмоқда.

🔗 Тўлиқ ўқиш

«Ҳилол» журналининг 80-сонидан олинди.

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 14 майдаги 03/07/4229-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57😢10🕊2
#Суннат_ва_замонавий_илм

Аллоҳ қандай буюк ва покдир!

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қариликнинг давоси йўқлигини тасдиқловчи бир ҳадис бор. Аммо Ғарб шифокорлари инсон умрини узайтириш умидида миллиардлаб маблағ сарфламоқдалар. Хўш, шарафли ҳадиснинг ҳақиқат эканини тасдиқловчи далиллар борми? Келинг, ўқийлик...

Олимлар яқинда тана ҳужайраларининг ичидаги ДНК тасмаси таркибида мавжуд бўлган бир генни аниқладилар. Олимлар бу генни «теломер» деб атадилар. У муайян узунликка эга бўлган тасма бўлиб, ҳужайраларнинг қариши ва ўлими жараёнини назорат қилади. Ушбу теломернинг вазифаси эса ДНК янги ҳужайраларни ҳосил қилиш учун ҳар гал бўлинганидан кейин уни муҳофаза қилишдан иборат.

Бироқ бу теломер ҳужайра ҳар сафар бўлинганида қисқариб боради. Бу жараён шу тариқа давом этаверади ва ниҳоят теломер шундай бир кескин чегарага етадики, ундан кейин ўз вазифасини бажаришда давом эта олмайди. Ана шунда ҳужайра қарийди ва нобуд бўлади.

🔗 Тўлиқ ўқиш

Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2026 йил 12 октябрдаги 03-07/8074-сонли хулосаси

🕋 @islomuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85🔥21🕊9🎉1😍1