JAHONGIR MUHAMMAD (USA, Original)
4.15K subscribers
388 photos
310 videos
23 files
1.84K links
Jahongir Mamatov (Jahongir Muhammad)
Download Telegram
Forwarded from Ilyos Safarov
Özbek-lotin alifbosini takomillaştirişga doir qonun prezident tomonidan imzolandi

Özgarışlar quyidagiça:

O‘ o‘ → Ö ö G‘ g‘ → Ğ ğ Sh sh → Ş ş Ch ch → Ç ç

Qonun rasman e’lon qilinganidan keyin 6 oy ötib kuçga kiradi.

Amaldagi barça hujjatlar, milliy valyuta va qimmatli qöğozlar öz kuçida qoladi, darslik, peşlavha va körsatkiçlar esa yaroqlilik muddati tugagaç, bosqıçma-bosqıç almaştiriladi.

@haqiqatdailyos
👍58🤔7❤4🔥2👏2👌1
АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Самарқандга ташрифи ортидан Эроннинг бир қатор элчихоналари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўхшаш постлар ёзди. Уларнинг қисқача мазмуни: Самарқанд — "Эрон мероси", "Эрон маданиятига оид", сен йўқ қилмоқчи бўлаётган маданиятнинг бир қисми. АҚШга қарши ахборий ҳужум қилишга уринаман деб Ўзбекистонга тегиб қўйганини тушунмагандир ҳам у бечоралар.

Мен бу қарашларнинг илдизини тушунтиришга ҳаракат қиламан. Аслида илгари тушунтиргандим — Беруний ҳақидаги туркум постларда, шуни қисқача эслатиб ўтаман десам ҳам бўлади.

Авеста замонларидан бошлаб дастлаб орий, кейин эрон номлари остида қардош тилларда гапирувчи халқлар ва улар яшовчи ҳудудлар тушунилган. Аҳамонийлар давридан бошлаб бу халқлар йирик империялар ва ўзига хос маданият яратган. Шу ҳудудларда яратилган маданиятни Ғарб фани кўпинча Iranian — эроний, IX асрдан сўнг эса, лингва франка ўлароқ кенг тарқалган эроний тиллардан бири — янги форс тили билан боғлаб, Persian деб атайди.

Икки муҳим жиҳат:

- эроний халқлар эгаллаган ҳудудларнинг шарқий қисми илк ўрта асрлардан турклар қўлига ўтиб, кўпроқ Турон деб юритила бошланган, лекин у ерда олдинроқ шаклланган маданият ва эроний тиллар анъанаси давом этгани боис шарқшуносликда барибир Iranian/Persian Culture тушунчаси ўрнашиб қолган;

- форс тилининг ҳам, эроний маданиятнинг ҳам бирламчи марказлари бугунги Эрон ҳудудида бўлмаган; меъморчилик, ёзма маданият Бухорода, Самарқандда, Балхда, Марвда, Нишопурда ривожланган, кейинчалик бугунги Эрон ҳудудларига ёйилган.

Барча "миллий" тарихчиликлар сингари, Эрон расмий тарихчилиги ҳам шарқшуносликда ўрнашган форс ёки эроний маданият тушунчасини ўз давлати номи ва ҳудуди билан боғлайди, ўзини марказ деб ҳисоблайди. Яъни ўтмишдаги вазият бугунги сиёсий чегаралар билан боғланади: бизнинг маданиятимиз, бизнинг ерларимиз, бизнинг меросимиз...

Ваҳоланки, кўп ҳолларда маданий қадриятлар Марказий Осиёдан бугунги Эрон ҳудудига кириб борган. Буни меъморчилик мисолида кўрсак. "Эроний" меъморчиликнинг асосий марказлари Мовароуннаҳр, Хуросон ва бугунги Афғонистоннинг айрим ҳудудлари бўлган. Бу ҳудудда ўзаро боғлиқ меъморчилик мактаблари шаклланган, улар ўхшашлик бинолар қурган.

Темурийлар даврида Мовароуннаҳр мактабининг роли кучайиб, халқаро аҳамиятга эга дурдоналар қурилган. Темурийларга хизмат қилган усталар кейинчалик Сафавийлар ва Усмонлиларга хизмат қилиб, маҳаллий анъаналарни у ерга олиб боришган.

Эроннинг тарихий қиёфасини яхши сақлаган машҳур маданий маркази бор — Исфаҳон. Исфаҳоннинг аксар машҳур бинолари Самарқанддагидан кейин, Темурий меъморчилиги таъсирида қурилган. Умуман, Темурий меъморчилиги Сафавийлар, Усмонлилар ва Бобурийлар меъморчилигига катта таъсир ўтказган. Шайбонийлар ва кейинги ўзбек хонликлари меъморчиликлари эса Темурийлар меъморчилигининг бевосита давомидир.

"Эроний маданият", "эроний меъморчилик" тушунчалари билан баҳслашмаган тақдиримизда ҳам, бу меъморчиликнинг асосий ўчоқлари Марказий Осиёда бўлиб чиқяпти. Яъни бугунги Эрон — бу маданиятнинг бир бўлаги холос; бошқа ҳудудларга маданиятни экспорт қилган тарихий маданий марказ эмас. Бу икки минтақани бирлаштирган сиёсий марказлар эса доим Марказий Осиёда бўлган. Ë Теҳрондан, Табриздан туриб Самарқандни бошқарган бирорта сулолани эслай оласизларми? Охирги 1,5 минг йил давомида доим бунинг тескариси бўлган.

Шундай экан, бугунги Эрон расмий ташкилотлари "бу бизнинг маданий меросимиз", "бизга тегишли меъморчилик" дейиши ҳам тарихий фактларни бузиб кўрсатиш, ҳам сиёсий кўрликдир.

@AsanovEldar
👍100❤16❤‍🔥4🤔1
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Бизнес, мустақиллик ва таҳдидлар. С5+1 якунлари

📹 ВИДЕО

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 19 октябрь куни Самарқандда Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари билан C5+1 форматида учрашди ҳамда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёевга кўра, музокаралар якунида умумий қиймати қарийб 12 миллиард долларга тенг бўлган 54 та келишув ва ташаббусдан иборат пакет шакллантирилди.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги йилларда мамлакатга кўпроқ сармоя жалб қилишга уринмоқда. Бироқ халқаро учрашувлар ва форумларда эълон қилинаётган инвестиция рақамларининг қай даражада амалий лойиҳаларга айланаётгани ҳануз очиқ савол бўлиб қолмоқда.

Вашингтон маъмурияти эса Россия ва Хитой таъсири кучли бўлиб келаётган Марказий Осиёда ўз мавқеини мустаҳкамлаш, буни эса ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик орқали амалга ошириш ниятида эканини билдирмоқда.

Бугун АҚШ делегациясининг ташрифи, минтақада кучайиб бораётган геосиёсий рақобат ва унинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида АҚШда фаолият юритаётган икки ўзбекистонлик мутахассис — парламентнинг собиқ депутати Жаҳонгир Маматов ва сиёсий таҳлилчи Рафаэл Сатторов билан суҳбатлашдик.

#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_video

🎬 YouTube |📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53❤11🔥4
O'zbek alifbosiga o'zgartirish haqidagi qonun 2027 yil 22 aprelda kuchga kirarkan. 22 kunga xato qilishibdi. 1-aprel deyilsa ishonchli chiqardi.
👍103🤔15😍5🔥4⚡3👌2🥰1👏1
👍101🔥6👌3🤔2❤1
Baribir bir kun kelib birlashamiz.👆
👍90❤12🔥4
Forwarded from Obidhon
Мана тилга хурмат. Канада бош вазири туркияда туркча тазим киди ва туркча макол айтди
❤64🔥17👌5👍1
Рейтинг янгиланди: Ўзбекистон паспортининг кучи сезиларли пасайди

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/145047

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
🤔39👍5🔥2❤1
АҚШда Ўзбекистон фуқароси 12 млн долларлик юкларни ўғирлашда айбланяпти

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/145052

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
🤔42👍4❤3
Forwarded from Obidhon
* 2019 йил 12 август: Огайо штатидаги Interstate 76 автомагистрали яқинида 13 ёшли қиз юк машинаси ҳайдовчисидан ёрдам сўраган. Қизнинг суддаги кўрсатмасига кўра, ҳайдовчи унинг ишончидан фойдаланиб, машина кабинасида зўрлаган.

* 2022 йил сентябрь: узоқ давом этган терговдан кейин Шавкат Абшукуров аниқланиб, ҳибсга олинган.

* 2026 йил 26 август: ҳакамлар уни зўрлаш, одам ўғирлаш ва вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноятлар бўйича айбдор деб топган.

* 2026 йил октябрь: у 25 йилдан 30,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берилган.

Бу ишда энг эътиборли жиҳат — жиноятдан кейин бир неча йил ўтган бўлса ҳам, терговчилар электрон маълумотлар ва бошқа далиллар ёрдамида гумонланувчини аниқлашган.
👍73🔥32❤2👌2
🔴Perfectum’нинг 98,4 млрд сўмлик мол-мулкини Ойбек Турсуновга сотиш маъқулланди

Perfectum мобил операторининг Тошкентдаги бош офиси ва 2 мингдан ортиқ асосий воситасини тадбиркор Ойбек Турсуновга сотиш режалаштирилмоқда.

Қўшилган қиймат солиғи билан бирга битимнинг умумий қиймати 98 млрд 374 млн сўмни ташкил этади.

Tanga нашрининг Корпоратив ахборот ягона порталидаги маълумотларга таяниб ёзишича, тегишли қарор 16 октябрь куни Perfectum операторига эгалик қилувчи «Rubicon Wireless Communication» акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қабул қилинган.

Сотиладиган кўчмас мулк Тошкент шаҳри Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 21-уйда жойлашган.
Perfectum’нинг бош офиси ҳам шу манзилда. Мажмуа 7 283 квадрат метрлик ер участкасидаги тўртта бинодан иборат бўлиб, биноларнинг умумий майдони 10 479 квадрат метрни ташкил этади.

Кўчмас мулк мажмуаси 65 млрд 968 млн сўмга, компанияга тегишли 2 012 та асосий восита эса 32 млрд 406 млн сўмга баҳоланган. Ҳар икки суммага ҚҚС киритилган.

Мазкур қарор Perfectum’нинг эгаси ўзгараётган бир пайтда қабул қилинди. Beeline Uzbekistan’га эгалик қилувчи VEON гуруҳи 19 октябрда оператор акцияларининг 100 фоизини сотиб олиш бўйича келишувга эришганини эълон қилган. Унинг умумий қиймати 207 млн доллар бўлиб, бунга Perfectum’нинг қарийб 93 млн долларлик молиявий қарзи ҳам киритилган. VEON битимни октябрь охиригача якунлашни кутмоқда.

Рақобат қўмитаси ушбу харидга бир қатор шартлар билан олдиндан розилик берган. Жумладан, Perfectum камида уч йил алоҳида фаолият юритиши, амалдаги абонентлар учун 5G FWA — симсиз уй интернети тарифлари 12 ой сақланиши ва интернетнинг ўртача тезлиги 300 Мбит/с дан пасайтирилмаслиги керак. Шунингдек, абонентларни Beeline ёки VEON платформалари хизматларидан фойдаланишга мажбурлашга йўл қўйилмайди.

VEON маълумотига кўра, Perfectum’нинг частота ресурслари хариддан сўнг Beeline Uzbekistan ихтиёридаги радиочастоталар ҳажмини тахминан 50 фоизга оширади.

Telegram | Instagram |  You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡29🤔17❤9🔥4
🔴 Президент айтган муаммони Uzdiplomat таҳлиллари ҳам кўрсатган эди

✔️Томошабин бор, аммо сифатли миллий кино йўқ.

Президент миллий фильмлар томошабиннинг ўзгарган диди ва талабига жавоб бермаётганини таъкидлади. Uzdiplomat аввал эълон қилган таҳлилда ҳам кинотеатрларда аудитория ва тушум ошаётгани, аммо бу ўсишдан асосан хорижий фильмлар фойда кўраётгани кўрсатилган эди.

Давлат раҳбари ижтимоий тармоқлар ривожлангани учун одамлар кинотеатрга бормай қўйгани ҳақидаги фикрларга тўхталиб, хорижий фильмлар кинозалларни тўлдираётганини қайд этди.

«Демак, томошабин кинодан, кинотеатрларга боришдан воз кечгани йўқ, фақат унинг диди ва талаби ўзгарди. Миллий фильмларимиз ана шу талабга жавоб беряптими? Афсуски, йўқ!» — деди президент.

Бунинг сабаби сифатида фильмни ишлаб чиқаришдан томошабинга етказишгача бўлган яхлит занжир — дистрибуция шаклланмагани кўрсатилди.

Uzdiplomat аввал дистрибьютор Элдор Йўлдошев тақдим этган маълумотлар асосида ушбу масалани ёритган эди. Унда келтирилишича, 2026 йилда республика бўйича касса йиғимлари 37,2 фоизга, томошабинлар сони эса 50,7 фоизга ошган. Бироқ миллий фильмларнинг умумий кинопрокатдаги улуши атиги 6,5 фоизни ташкил этган.

Бу рақамлар президент кўтарган масаланинг муҳим жиҳатини очиб беради: одамлар кинотеатрга боряпти, кино учун пул ҳам сарфлаяпти. Аммо миллий фильмлар бу аудиторияни етарлича жалб қила олмаяпти.

Йўлдошев маълумотларига кўра, миллий картиналар орасида хусусий киноижодкорлар суратга олган «Амир Темур» 159 минг доллар касса йиғими билан етакчилик қилган. «Лағмон» 114 минг доллар, «Фарз» эса 48 минг доллар тўплаган. Айрим хорижий фильмларнинг тушуми эса бир миллион доллардан ошган.

Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍7🔥2🤔1
Ўзбекистонга тижорат учун келган ҳар 10 хорижликдан 9 нафари афғонистонлик – статистика

Батафсил 👇👇👇
https://qalampir.uz/n/145298

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг:
RASMIY | LIVE | SPORT | TV | ENGLISH
🤔33👍11❤2🔥2👏2
Isroilda saylovda jallod yutqazdi, kattaroq va ashadiyroq jallod yutdi.
🤔59🔥23👍6⚡1