Китоб – илм манбаи
3.19K subscribers
1.61K photos
128 videos
9 files
1.28K links
Китоблар ва тўғри ёзиш ҳақида.

Маълумот олинганда канал линкини кўрсатиш шарт.

https://ibnuyusuf.taplink.ws/
Download Telegram
Қуйидаги китоблардан қай бирининг муқоваси сариқ рангда?
Anonymous Quiz
18%
Пропаганда
19%
Беҳаловат авлод
34%
Севдириб тарбияланг
30%
Мукаммал саодат йўли
👍8😁8🤩7🤔4😢2
"Розалар билан чарчамаяпсизми?" — деб ёзибди биров.

Мени Розалар чарчатмаяпти, раҳмат. Чунки бирорта бундай исмли кишини танимайман...

❌ роза
✅ рўза

#Имло

@Kitaabun
😁51👍8🤩1
Баъзи таржимонлар асл матнга илоҳий манбадек қарайди. Сўзларни айнан таржима қилмаслик, ўзбек тилига ёки илмий ҳақиқатга яқинлаштириб ўхшаш маъно беришдан чўчийди. Мен бундай қилмайман. Зарур бўлса, ҳаволада изоҳ бериб бўлса ҳам ўзгартириш тарафдориман.

#Таржима_тажрибалари

@Kitaabun
👍30
Ибн Жамоа китобларни жойлаш борасида қуйидаги одобларни зикр қилади:

Агар китоблар орасида Мусҳафи шариф (Қуръон) бўлса, уни ҳаммасидан юқорига қўйиш вожибдир... Кейин соф ҳадис китоблари (масалан, «Саҳиҳи Муслим»), кейин Қуръон тафсири, сўнг ҳадис шарҳи, сўнг ақида, сўнг усулул-фиқҳ, сўнг фиқҳ, сўнг наҳв ва сарф, сўнг шеърият ва ундан кейин аруз илмига оид китоблар қўйилади.

Агар бир соҳага оид иккита китоб тенг келиб қолса, ичида оят ёки ҳадис кўпроқ бўлгани юқорига қўйилади. Агар бунда ҳам тенг бўлса, муаллифи улуғроғи, агар бунда ҳам тенг бўлса, ёзилганига кўп вақт бўлгани (қадимийроғи) ва олимлар ҳамда солиҳлар қўлида кўп бўлган (машҳурроқ) китоб юқорига қўйилади. Агар бунда ҳам тенг келса, энг ишончли ва тўғри (нусха) бўлгани устун қўйилади.

#Китобхонга_эслатма
👍27
Муаллиф исмини давом эттиринг: Адҳам ...
Anonymous Quiz
11%
Шинқитий
52%
Шарқовий
37%
Шаъровий
👍9
"Олдига келганни емоқ ҳайвоннинг иши, оғзига келганни демоқ нодоннинг иши" деган ҳикматли гап бўларди. "Ўйлаганимни ёзаман" номли профилни кўриб эсимга тушиб қолди.

Мана шундай бўлиб қолмаслик учун эса китоб ўқиш керак, азизлар!

#Китоб

@kitaabun
👍19😁6😢5
🤔12😱11😁6🥰2👍1
Сен кимни ёловчи деяпсан?!

#Имло #табассум

@Kitaabun
😁24😱2🤔1
👍15😱4🥰1😁1
Камина йигирмадан ошиқ китоблар муаллифиман. Шу билан бирга, таҳрир ва тасҳиҳ борасида 15 йиллик тажрибага эгаман.

Мендан "Қандай муҳаррирсан?" деб сўрашса, "Шайх Муҳаммад Содиқ ҳазратларига саволларни таҳрирлаб берганман" деб жавоб қиламан.

Тасҳиҳ борасида эса ҳазратнинг китобларидаги имловий хатоларни тузатганим — "Ҳилолнашр"даги уч йиллик меҳнат фаолиятим бунга ҳужжат бўлади.

Китобларим 250 мингга яқин нусхада нашр қилинган. "Тарбиячи" нашриётининг асосчиси ва раҳбариман.

Қуйидаги телеграм саҳифада ёзиш ва таҳрирга доир билим ва тажрибаларимни бепул улашиб боряпман. Сизга бу қизиқ бўлса, кириб ўрганинг, саволларингизга жавоб олинг:

👉 @Qalamahli
👍22🤩1
Наманган халқи жуда меҳмондўст, мулойим ва очиққкўнгил кишилар деб биламан. Водийнинг ҳар бир шаҳрига меҳримиз бўлакча. Ҳар гал борганда кўзларимиз ортда бўлиб қайтади.

Наманганда ҳурматли аҳли илмлар, дўстларимиз, ўқувчиларимиз кўп. Одатда тезда бориб-қайтганимиз сабабли кўпинча кўриша олмай қоламиз. Тадбирлар бўлмаса, борганимизни билдирмай ҳам қўя қоламиз.

Дарвоқе, Наманганда кўп тадбирлар ўтказганмиз. Бир неча бор турли марказларда, кутубхонада меҳмон бўлганмиз. Шу кунларда яна Наманганда тадбир ўтказишни ўйлаяпмиз. Кўришамизми?
👍19🥰1
Агар у тилчи бўлса, танловингни кўрсатиб қўяди!

#Табассум

Расм @Tahrirchi дан олинди

@Kitaabun
😁40🤔2🤩1
To'g'ri yozilgan so'zlar sonini toping. )
😁30😢8🤔3
Forwarded from Qalam ahli
Мана шу китобда ишлатилган диний атамаларга имло луғатга қарагандек фойдаланиш мумкин. Хусусан, сийратга алоқадор жой номлари, исмлар борасида алоҳида изланганман.
👍21
Оила қуриш арафасидаги ёшлар учун “Тўйдан кейин кеч” номли китобим нашр қилинди. Бу китобда оила қуришга доир барча зарур мавзуларни келтиришга ҳаракат қилдик. Хусусан, бўйдоқликда нималарга эътибор қилишдан бошлаб тўйдан кейинги ҳаёт мавзусигача тадрижий равишда тўхталдик.

Китоб ҳажми 224 бет бўлиб, Туркияда босилди.
👍22🤩3🤔1
— Бемалол имло ҳатоларсиз ёза оламан!
— Кўриниб турибди!

#Табассум

@Kitaabun
😁31🤔5
Forwarded from Orif Tolib
“Ibratli imlo” qöllanmasi sotuvga çiqdi!
 
Qöllanmani kutayotganlar uçun ajoyib yangilik! Kitob “Asaxiy Books” loyihasi doirasida çop etildi. “Ibrat farzandlari” loyihasi videodarslari asosida yozilgan bu qöllanma xalqaro metodikalarga tayangan 63 ta darsni jamlaydi. Har bir mavzuda nazariyani örganasiz, test va amaliy maşqlar orqali bilimingizni mustahkamlaysiz. QR kodni skanerlaş orqali esa tegişli videodarsga ötib, mavzuni yanada yaxşiroq tuşunişingiz mumkin.
 
Kitobni hammabop qiladigan xususiyat: har bir test va topşiriqning javobi bor. Savodxonlik darajangizni mustaqil ham oşira olasiz!
 
Buyurtma uçun: 
👉 asaxiy.uz/u/6ae9c4e0113b0
 
@oriftolib | Sahifalarimiz
👍8
Баъзан таҳрирга китоб бермоқчи бўлиб ёзишади. Таҳрирнинг масъулияти анча оғир. Очиғи, ундан кўра битта китоб ёзиш учун ҳаракат қилганим маъқул. Шунинг учун таҳрирга ташқаридан иш олмаяпман, баъзида нашриётимизга келган китобларни таҳрирлаб турибман.

Аммо имловий хатоларни тузатиш нисбатан осон. Шунинг учун тасҳиҳ — корректурага иш бўлса, @Tarbiyachinashr га алоқага чиқишингиз мумкин.

Ғиёсиддин Юсуф
👍12