Kontekst.uz
8.55K subscribers
1.15K photos
376 videos
150 files
1.63K links
Eng so'nggi yangiliklar va insayd xabarlar — birinchi Kontekstda
Download Telegram
Алишер Исматович Кучиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Янгилик қилиб, “Американи очиш керак эмас” — Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазирлиги олдида турган вазифалар ҳақида
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Барча туман ҳокимларига етказинглар. Мактаб директорини йиғилишга чақирмоқчи бўлса, аввал вазирликдан рухсат сўрайди”


— Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов
👍3👏1😢1
❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар:

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.

🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
🔥1
3030-янги талаб.pdf
757.6 KB
Кредит тўлови учун картадан пул ечилганда камида 680 минг сўм қолдирилиши шарт бўлади

Марказий банк 3030-сон Низомга кредит ва кафиллик тўловларини мижознинг банк картасидан унинг топшириғисиз ечиш тартибига оид янги талаб киритди.

Унга кўра, банк ва мижоз ўртасидаги шартномада кредит ва (ёки) кафиллик тўловларини мижоз топшириғисиз унинг банк карталаридан ечиб олиш назарда тутилган бўлса, карта ҳисобварақларида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг камида ярми сақлаб қолиниши шарт.

2026 йил 1 сентябрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 млн 360 минг сўм этиб белгиланган. Агар янги талаб кучга киргунча ушбу миқдор ўзгармаса, банк кредит тўловини автоматик ечганда мижознинг карталарида камида 680 минг сўм қолиши керак бўлади.

Янги талаб 2027 йил 10 январдан кучга киради.
❤1
Шавкат Мирзиёев Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.
Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Косонсой тумани ҳокими ўринбосари ушланди 

❗️ Косонсой тумани ҳокими ўринбосари мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, ҳокимият томонидан маҳаллий тадбиркорга ижара асосида берилган ер майдонини бошқа тадбиркорга олиб бериш билан қўрқитиб, ундан тамагирлик йўли билан ўзининг яшаш хонадонига 20 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.
 
Ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари учун 65 млн сўм пул маблағини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
 
❤1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Контракт тўловларини амалга ошириш муддати 1 ноябргача узайтирилди

2026/2027 ўқув йили учун олий таълим ташкилотларида контракт тўловларини амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштириш муддати 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Бу муддат:

➖ бакалавриат ва магистратурага ўқишга тавсия этилган абитуриентлар;

➖ ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;

➖ ўқишга қайта тикланган талабаларга тааллуқли.

1 ноябрга қадар базавий тўлов-контракт бўйича йиллик қийматнинг камида 25 фоизи, табақалаштирилган тўлов-контракт бўйича эса камида 50 фоизи тўланиши лозим.
❤1
Таълим кредитини my.gov.uz орқали олиш мумкин

Кундузги таълимда ўқиётган бакалавр, магистратура талабалари ва профессионал таълим ўқувчилари таълим кредити учун ариза топшириши мумкин.

Кредит миқдори:
➖ 1-босқич талабаларига — контрактнинг 100%и;
➖ 2-босқич ва ундан юқорида GPA 3 дан паст бўлса — 80%гача;
➖ GPA 3 ва ундан юқори бўлса ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлса — 100%.

Қизлар учун кредит фоизсиз, ўғил болалар учун эса фоиз Марказий банк асосий ставкаси асосида белгиланади.

Кредитни ўқиш тугаганидан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтариш мумкин.

Супер-контракт, сиртқи, кечки ва масофавий таълимда ўқиётганлар ҳамда хорижий ОТМ талабаларига берилмайди. Аризалар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Ариза топшириш: my.gov.uz

Эслатма: 2026/2027-ўқув йили учун контракт тўлови муддати 1 ноябрга қадар узайтирилган.
❤1
Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун илк лицензия берилди

Марказий банк илк бор Ўзбекистонда “Open bank” акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи 1-I-сонли лицензияни тақдим этди.

Лицензия Марказий банк Бошқарувининг 23 октябрдаги қарори асосида расмийлаштирилган бўлиб, исломий молия тамойилларига мувофиқ банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Қуйичирчиқдаги замонавий “Кўҳинур” сиҳатгоҳи тўлиқ киноижодкорлар ихтиёрига берилишини маълум қилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зулфиқор Мусоқов: “36 йил деганда энди кетмоним учди”
👍11❤2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар учун Мисрга кириш талабларини қатъийлаштириш муддати музокаралар туфайли 2027 йил 1 мартгача кечиктирилди.

Бу муддатгача сайёҳлар Шарм-ал-Шайх ва Синай яриморолига виза олмасдан, амалдаги тартибда саёҳат қилишда давом эта олади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ТИВ фуқароларни хорижда маҳаллий қонун ва қоидаларга қатъий риоя қилишга чақирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 ноябрдан Ўзбекистон фуқаролари Синай яримороли, жумладан, Шарм-ал-Шайхга (Миср) олдиндан виза олмасдан кира олмаслиги хабар қилинганди.
“Ўзбекфильм” давлат муассасаси тугатилиб, замонавий бизнес модели асосида ишлайдиган янги “Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси ташкил этилади.

Президент янги кинокомпания миллий кино брендини яратиш ва замонавий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича таянч марказ ҳамда бош оператор бўлишини таъкидлади.

“Ўзбекфильм” миллий кинокомпанияси фильм ишлаб чиқармайди. Фильмларни яратиш тўлиқ хусусий секторга ўтади. Компания лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш, фильмларни тарғиб қилиш, тарқатиш, халқаро бозорлар ва фестивалларга олиб чиқиш билан шуғулланади.
Президент Олимпиадаси дастуридаги спорт турлари сони 35 тага етказилади. Ёш тоифаси ҳам кенгайтирилиб, мусобақа 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида ўтказилади.

Ҳар йили олимпиада ғолибларидан 50 нафари хориждаги халқаро йиғинларга юборилади. Келаси йилдан ғолибларга бир йиллик стипендия бериш бошланади. Ўз йўналишида энг яхши натижага эришган спорт мактаби зарур жиҳозлар билан таъминланади.

Пойтахтдаги Олимпия шон-шуҳрати музейи Олимпия шаҳарчасига кўчирилади. Шу орқали ёш спортчилар чемпионларимиз тарихи ва ютуқлари билан яқиндан танишиб, янги ғалабаларга интилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM