Хотира касалликларидан сақланишнинг оддий усули
Мунтазам велосипед ҳайдаш деменсия ривожланиш хавфини 19 фоизга, Aлцгеймер касаллиги хавфини эса 22 фоизга камайтиради. Хитойлик олимлар Буюк Британиядаги 500 мингга яқин инсон маълумотларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.
13 йиллик кузатувлар давомида 8800 киши деменсияга, 4000 киши эса Aлцгеймер касаллигига чалинган. Мунтазам велосипед ҳайдаганлар орасида бу кўрсаткич анча паст бўлган. Шунингдек, МРТ натижаларига кўра, велосипед ҳайдовчиларда хотира учун масъул гиппокамп мия қисми каттароқ бўлган.
Айниқса, Aлцгеймерга генетик мойиллиги бўлмаганларда таъсир яққол кўзга ташланган — уларда касаллик хавфи чоракка камайган. Олимларнинг фикрича, велосипед ҳайдаш нафақат жисмоний фаолликни, балки мияни ҳам фаол ишлатади, чунки у мувозанат ва мувофиқлаштиришни талаб қилади.
Тадқиқот муаллифлари кундалик ҳаётда фаол ҳаракатланиш, имкон бўлса, транспорт ўрнида велосипеддан фойдаланишни тавсия этишмоқда.
📲Telegram |facebook|Faceboo

Ховосда юқори технологияли жарроҳлик фаолияти бошланди
Президентимиз ташаббуслари билан аҳолига кўрсатилаётган жарроҳлик ёрдамининг самарадорлигини ошириш, олис ҳудудларда кам инвазив ва замонавий технологияларга асосланган операция турларини кенг жорий этиш, шунингдек, хирургия йўналишидаги тиббиёт кадрларининг малакасини ошириш борасидаги вазифалар ижроси доирасида Сирдарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Ховос туман тиббиёт бирлашмасида янги лапароскопик ускуна ишга туширилди.
Аввал бундай тиббий муолажалар фақат вилоят марказида амалга оширилар эди. Бугун эса ушбу хизматнинг тўғридан-тўғри туманда ташкил этилгани аҳолига катта енгиллик яратди. Эътиборли жиҳати шундаки, бу ускуна ёрдамида туман шифокорлари томонидан 54 та лапароскопик холецистэктомия, 1 та диагностик лапароскопия ҳамда 2 та оёқ ампутацияси каби юқори технологияларга асосланган жарроҳлик муолажалари муваффақият билан бажарилди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

Янги, замонавий поликлиника барпо этилди
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидаги “Бекат” маҳалласида қарийб 5 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Ушбу ҳудудда узоқ йиллар давомида аҳоли учун замонавий тиббиёт муассасаси мавжуд эмас эди. Шу боис фуқаролар 10–11 чақирим масофада жойлашган “Анорзор” маҳалласидаги 7-сонли оилавий поликлиникага қатнашга мажбур бўлар, айниқса қишнинг қаҳратони ва ёзнинг иссиқ кунларида бундай қатновлар катта ноқулайликларга сабаб бўлар эди.
Ана шундай узоқ йиллик муаммони ҳал этиш мақсадида, самарқандлик тадбиркор — масъулияти чекланган жамият раҳбари Зафар Тўраев шахсий ташаббуси ҳамда қарийб 2,5 миллиард сўм маблағи ҳисобидан “Бекат” маҳалласида барча замонавий талабларга жавоб берадиган янги поликлиника биносини барпо этиб, маҳаллий аҳолига туҳфа этди.

#Жараён
Тиббиётга доир Фармондан кўзланган асосий
мақсад-муддао нималардан иборат?
Бугун мамлакатимиз тиббиёти тизимида кенг кўламли, агар таъбир жоиз бўлса, тарихий ислоҳотлар ва янгиланишлар амалга оширилмоқда. Бу орқали соғлиқни сақлаш соҳасини энг илғор хорижий тажриба асосида ислоҳ қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг замонавий тизимини шакллантириш ва соҳага янги бошқарув тамойилларини жорий қилиш, пировардида эса халқимиз розилигига эришиш асосий мақсад қилинган.
Бу жараёнда Президентнинг шу йил 19 майдаги “Республикада соғлиқни сақлаш тизимини ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш тамойилларини такомиллаштириш орқали соҳани ислоҳ қилишни изчил давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва унинг ижросига йўналтирилган қарори дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Хўш, олти банддан иборат бўлган Фармондан кўзланган асосий мақсад-муддао нималардан иборат?
Биринчи мақсад — халқаро тажрибага асосланган аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг янги моделини жорий қилиш.
Маълумки, бу борада халқаро миқёсда катта тажриба тўпланган бўлиб, ундан самарали фойдаланиш биз учун айни муддаодир.
Иккинчи мақсад — бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари, хусусан, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари, оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникалар, маҳалла тиббиёт пунктлари фаолиятини ягона ёндашув асосида ташкил қилиш орқали аҳолига тиббиётни янада яқинлаштириш.
Соҳанинг халққа яқинлаштирилиши одамларнинг тизимдан розилигини янада кучайтириши кундай равшан ҳақиқат.
Учинчи мақсад — аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишда оилавий шифокор улушини 70 фоизга етказиш.
Ҳозирги пайтда бу борадаги кўрсаткич унчалик мақтанарли бўлмагани боис ушбу мақсадни ҳар қанча олқишласак арзийди.
Тўртинчи мақсад — соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ҳамда тиббиётда қоғозбозликни камайтириш орқали ходимлар иш юкламасини 30 фоизгача камайтириш.
Биласиз, яқингача кўплаб ходимларнинг вақти қоғозбозлик юмушларига кетиб қолаётган эди. Тизимда рақамлаштириш бошлангач, ушбу масалага ўз-ўзидан ечим топилмоқда. Жараёнлар шу тарзда давом этадиган бўлсак, янги маррани забт этиш ҳам қийин кечмайди, назаримизда.
Бешинчи мақсад — аҳолининг бирламчи тиббий-санитария ёрдамидан розилиги даражасини 85 фоиздан ошириш.
Табиийки, бунга эришиш осон бўлмайди. Чунки, айни чоғда бу борадаги кўрсаткич унчалик юқори эмас. Аммо ислоҳотлар шиддатига қараб, буни ҳам рўёбга чиқариш мумкинлигига ишонасан, киши.
Олтинчи мақсад — тиббиёт ходимларини самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичи асосида моддий рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.
Гап шундаки, қаерда соғлом рағбатлантириш тизими йўлга қўйилса, ўша ерда интилишлар кузатилади ва ютуқлар бот-бот қўлга киритилаверади.
Еттинчи мақсад — тиббиёт бригадалари ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш.
Сир эмас, бугун ҳар қандай ислоҳот истиқболини билимли ва малакали кадрлар ҳал қилади. Шу маънода, бу масалага эътибор янада оширилаётгани айни муддао бўлган.
Кўриниб турибдики, Фармонда улкан ва эзгу мақсадлар кўзда тутилган. Уларнинг ҳаммасини бирлаштириб турган жиҳат эса — одамлар розилигига эришиш. Ишонамизки, барча вазифалар муваффақиятли ижро қилинади ва халқимизнинг тиббиётдан розилиги янада ошади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
http://t.me/malhamssb

Telegram
🍃 МALHAM
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
#Кун_ҳикмати
"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."
✍️Умар Ҳайём
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."
✍️Умар Ҳайём
📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати
"Кўнгил оғритиш осон... Дилни тиғлаш ҳам. Юракни парчалаш ҳеч гап эмас. Лекин булардан кейин қадр топиш қийин..."

Сирдарёда қандли диабет бўйича ҳамширалар ўқуви ўтказилди
Сирдарё вилоятида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 26 январдаги ПҚ-102 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда эндокринология хизматини такомиллаштириш мақсадида навбатдаги амалий қадам амалга оширилди.
Академик Ё.Х. Туракулов номидаги Республика илмий-амалий эндокринология ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам маркази ташаббуси билан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида «Қандли диабет 2 тур беморларни терапевтик ўқитиш миллий мактаби» доирасида ҳамширалар учун ўқув-семинар ташкил этилди.
Тренингда Янгиер ва Ширин шаҳарлари, Боёвут, Ховос ҳамда Сардоба туман тиббиёт бирлашмаларининг патронаж ва амалиёт ҳамширалари иштирок этди.
Семинарда қандли диабет ва йод танқислиги ҳолатларини профилактика қилиш, аҳолини соғлом турмуш тарзига йўналтириш, тўғри овқатланиш ва қандли диабетда оёқ парвариши техникасига оид маърузалар ўқилди ҳамда амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

Муздек сув баъзи касалликларни келтириб чиқариши мумкин
Мутахассислар таъкидлашича, жуда совуқ минерал сувни мунтазам ичиш овқат ҳазм қилиш органлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши, ҳатто баъзи хасталикларни келтириб чиқариши мумкин.
Хусусан, муздек сув: ўт пуфагида тош ҳосил бўлишига туртки бериши, ошқозон ёки ичак шиллиқ қаватининг яллиғланиши, яъни гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яралари пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
Шу билан бирга, ичакларнинг спазми, яъни кенг ёки кескин қисқаришига сабаб бўлиши орқали қорин оғриқларини келтириб чиқаради.
Тиббиёт ходимлари соғлом инсонлар учун ҳам муздек сувни меъёрда ва овқатдан сўнг дарҳол эмас, балки бироз вақт ўтгач қабул қилишни тавсия қилишади.
Айниқса, гастрит, ошқозон яраси, ичак муаммолари бор инсонлар учун сувни илиқ ҳолда ичиш мақсадга мувофиқ саналади. Бу ҳолда сув оғиз, томоқ ва овқат ҳазм тизими учун шикастли эмас, балки фойдали ҳисобланади.

Сирдарёнинг туризм салоҳияти ошмоқда
2025 йилнинг январь–май ойларида Сирдарё вилоятига 200 минг нафар маҳаллий ва 28 мингдан зиёд хорижий турист ташриф буюрди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсиш бўлиб, вилоятда туризм соҳаси изчил ривожланаётганини тасдиқлайди.
Ушбу натижалар Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда муҳокама қилиниб, соҳани янада такомиллаштириш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Йиғилишда инфратузилмани яхшилаш, жойлаштириш ва овқатланиш шохобчаларини модернизация қилиш, хизмат сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/731657

Ҳар бир туманда 500–1000 тонна сиғимли омбор ва совуткичли мажмуалар барпо этилади (+видео)
"....Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам шу масалага бағишланди. Тадбирда масъулларга аниқ ва манзилли вазифалар юклатилди. Жумладан, ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлиги ҳудудида камида 500-1000 тонна сиғимли омбор ва совуткичли мажмуаларни барпо этиш қатъий белгиланди.
Айни пайтда вилоятда 45 та омбор ва совуткичли инфратузилма мавжуд. Бироқ, Ширин шаҳри ва Оқолтин туманида бундай иншоотлар йўқ..."
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида қурилган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди
Массив 18 гектар майдонда жойлашган бўлиб, у ерда 54 та беш қаватли уй қурилган. Жами аҳолига 400 та хонадон топширилади.
Шунингдек, массив ҳудудида уч қаватли “Эко бозор” барпо этилган, инфратузилма объектларига қуёш панеллари ва гелиоколлекторлар ҳам ўрнатилган.
Президент мутасаддиларга шу каби лойиҳаларни бошқа туман ва массивларда ҳам амалга оширишни топширди.

Европа даражасидаги тиббий хизмат — эндиликда Шаҳрисабзда!
📲Telegram
Бугун президентимиз Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Шаҳрисабздаги замонавий, жуда кучли техникалар билан жиҳозланган “Оқ сарой” кардиология клиникасига борди.
Қайд этилишича, клиникада операциялар, даволаш усуллари Европа талабларига жавоб беради. Россия, Туркия ва Кувайтдан келган кардиохирурглар қашқадарёлик беморларга шу ернинг ўзида ёрдам беришмоқда. Энди даволаниш учун бошқа давлатлар тугул, Тошкентга ҳам сарф-харажат қилиб боришга ҳожат қолмади! Боз устига, бу клиникада замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона!
Бу ерда бир вақтда 4 та операция, кунига 25 тагача юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказиш имконияти бор! Ҳозирда клиникада 130 та янги иш ўрни яратилган. Ҳатто шу ернинг ўзида клиник ординатура очилиб, шифокорлар тайёрланади. Энг зўри, мобил диагностика машиналари чекка туманларга чиқади. УТТ, ЭКГ, МСКТ каби хизматлар энди юртдошларимизнинг уйигача боради
📲Telegram