🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни

2005 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Халқаро Ассамблеясида қонни беғараз донорлик асосида топширишни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ташаббус қабул қилинган ва шундан бери ҳар йили 14 июнь — Бутунжаҳон донорлар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Мазкур сана юртимизда ҳам саломатликни муҳофаза қилиш соҳасида муҳим кун сифатида эътироф этилади. Охирги йилларда юрак жарроҳлиги, трансплантация ва хавфли касалликларни аниқлаш соҳасидаги илғор амалиётлар туфайли сифатли қон компонентларига эҳтиёж сезиларли ортиб бормоқда.

Шу боис мамлакатимизда беғараз донорликни ривожлантириш, аҳоли ўртасида тарғиб қилиш, қон қуйиш муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Аҳмоқлар ўтмишдан, ақллилар бугундан, жиннилар эса келажакдан сўзлайди."

Наполеон✍️



📲Telegram |facebook|Faceboo
Вафодор фарзанд

Бир йигитнинг отаси “альцгеймер” касаллигига чалинган эди. Мазкур йигит узоқ вақтдан бери отасини жуда ҳам яхши парвариш қилиб келарди.

Баъзи одамлар ундан: “Отанг ҳалиям сени таниб, бу ғамхўрликларни қилаётган сен эканингни биляптими?”, деб сўрашди.

Шунда у йигит: “Бунинг менга аҳамияти йўқ, аммо мен ҳалиям отамнинг ўғли эканимни биламан”, деб жавоб берди.

(Альцгеймер – мия фаолиятининг сўниши касаллиги)

📚“Ҳикматлар чашмаси” дан

📲Telegram |facebook|Faceboo
Парацетамол устида тадқиқот ўтказилди

Парацетамол нафақат мия орқали оғриқни енгиллаштиради - олимлар у нерв охирлари(нерв ҳужайраларининг ўсиқчалари охиридаги тузилма) даражасида ҳам оғриқни қолдиришини аниқладилар.

Қуддусдаги Иброний университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқот дунёдаги энг машҳур оғриқ қолдирувчи воситалардан бирининг илгари номаълум бўлган таъсир механизмини очиб беради.

Муаллифлар парацетамолни қабул қилгандан сўнг танада AМ404 моддаси ҳосил бўлишини аниқладилар. Ҳозиргача у фақат марказий асаб тизимида ҳаракат қилади, деб ишонилган. Бироқ, маълум бўлишича, AМ404 тўғридан-тўғри перифериядаги оғриқ рецепторларида синтезланади ва оғриқ мияга узатиладиган натрий каналларини блоклайди. Бошқача қилиб айтганда, парацетамол марказий асаб тизимига етиб бормасдан олдин оғриқ сигналини тўхтатади.

Ушбу кашфиёт янги, хавфсиз, ён таъсири кам бўлган оғриқ қолдирувчи воситаларни ишлаб чиқишга келиши мумкин.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Ҳасадчида ҳузур,  тез ғазабланувчида дўстлик, ёлғончида эса мардлик бўлмайди."

Ҳазрати Али✍



📲Telegram |facebook|Faceboo
​​#Саломатлик

Нега ёзда бош оғриқлари кўпаяди?

💧Кунлар исиши билан инсон танасидан тер ажралиши кучаяди, оқибатда организмда сув етишмай қолиши мумкин. Ёзда кузатиладиган бош оғриқларининг энг асосий сабабларидан бири — суюқлик танқислиги.

Организмга сув етишмаслиги, ўз навбатида, миянинг қон билан таъминланишига таъсир қилади. Қон реологияси, яъни оқувчанлиги сусайиб, барча аъзолар, жумладан, энг кўп энергия сарфловчи орган — бош миянинг қон билан таъминланиши ёмонлашади. Бош оғриши шундан.

Ёз фаслида суткасига 2-2,5 литргача сув ичиш керак. Шунда мавсумий бош оғриғи ўтмишга айланади, дейди шифокор. Қишки суткалик сув меъёри эса 1,5-2 литр.

☝️Бироқ бу тавсиялар соғлом одамлар учун, огоҳлантирди у. Агарда одам юрак ёки буйрак хасталикларига чалинган бўлса, кўп миқдордаги сув унга акс таъсир қилиши ҳам мумкин.

📲Telegram |facebook|Faceboo
❗️Президент Назорат инспекциясини тугатишга қарор қилди

Бугунги йиғилишда Президент Администрациясининг Назорат инспекцияси фаолияти танқид остига олинди.

Президент:
“Назорат инспекциясига нега шунча ваколат берилган? Вазирлар нимани берса, шуни кўтариб келмасдан, масалаларни ўрганиб, айбдорларга жазо таклиф қилсин деганмиз. Аммо бу амалга ошмади.”

Шу боис, Назорат инспекцияси бугуннинг ўзида тугатилди.

Эндиликда:
▪️ Ижро интизоми, аҳоли муаммолари билан ишлаш мутлақо янги тизим асосида ташкил этилади.
▪️ Бу вазифа Ҳисоб палатасига юклатилди, унинг ваколатлари кенгайтирилади.
▪️ Палата энди нафaқат маблағ тўғри сарфланганини, балки натижаси ва аҳоли розилигини ҳам баҳолайди.

Ҳар ойда Палата раиси заиф нуқталар, ишламаётган раҳбарлар ва тизимлар юзасидан Президентга таклиф киритиб боради.

📲Telegram |facebook|Faceboo
⚡️Тошкентдаги “Халқ назорати” электрон порталини бутун республикада ишга туширилади.

Ушбу портал орқали аҳоли қурилиш, ободонлаштириш ва инфратузилма муаммоларини суратга олиб ва аниқ манзилини кўрсатган ҳолда мобил илова орқали юборади.

Масаланинг ечими ҳам фотосурат билан тасдиқланади. Уларнинг қанчалик тез ва сифатли ҳал этилишига қараб, ҳокимлар фаолияти кунлик баҳолаб борилади.

Бу тизим мурожаатларнинг ягона платформаси бўлади ва унга барча вазирлик, идора, ҳокимликлар уланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#тезкор

⚡️Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилади.

Масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилади.

Эндиликда Халқ қабулхоналарига вилоят ва туман ҳокимининг ўзи раҳбарлик қилиши белгиланди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#диққат

"Агар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олинади" – президент ҳокимларни огоҳлантирди

Ҳар бир туманда 5 тадан, жами 1 минг 156 та драйвер лойиҳа инфратузилмасига 300 миллиард сўм ажратилган.

Лекин Бухородаги 27 та, Навоийдаги 22 та  лойиҳа бўйича қурилиш бошланмаган. Жиззах, Қашқадарё, Фарғона ва Тошкент вилоятида ҳам ишлар режадан 1-2 ойга кечикаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ёки 16 та туманнинг ҳар бирини жадал ривожлантиришга 70 миллиард сўмдан пул ажратилди.

Биринчи босқичда 336 миллиард сўм берилгани билан Чимбой, Асака, Чортоқ туманлари ҳокимлари ўзи берган лойиҳани уч ойдан бери қайта-қайта ўзгартираётгани танқид қилинди. Сирдарё, Яккабоғ туманлари ва Янгийўл шаҳрида ҳам ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар натижа бўлмаса, маблағ қайтариб олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарё тумани ихтиёрида қоладиган маблағлар манбаси кўпайтирилади. Масалан, маъмурий ва молиявий жарималар, солиқ текширувлари бўйича пеня, тоифаси ўзгарган қишлоқ ерлари учун нобудгарчилик компенсацияси, ўрмон ерлари ҳудудларини ижара тушумлари, кўрсатилган давлат хизматларидан тушган маблағларнинг бир қисми туманда қолади.

Бундан туманга йилига қўшимча 12 миллиард сўм тушади.

Эндиликда ҳокимда 4 нафар ўринбосар бўлади. Ривожланиш режасига қараб, қайси масалада ўринбосари бўлишини ҳокимнинг ўзи белгилайди.

Мисол учун, Сирдарё тумани ҳокими келгуси уч йилда туризм, сервис ва логистикани туманни асосий драйвери сифатида кўраяпти. Шу боис, унинг иқтисодиёт бўйича 1-ўринбосари бир вақтни ўзида туризм, сервис ва логистикага масъул бўлади. Унга 10 та аниқ вазифа юклатилиб, ҳар бир вазифа ва функцияси маблағи билан мустаҳкамланади.

Худди шундай, ҳоким ва қолган 3 нафар ўринбосарига ҳам аниқ вазифалар молиявий таъминоти билан белгилаб берилади.

Ҳоким, унинг ўринбосарлари KPIни тўлиқ бажарса, кейинги йил ҳудудга бериладиган маблағ 10-15 фоиз кўпайтирилади. Аксинча бўлса, маблағ оширилмайди ва масъул раҳбар ишдан кетади.

Facebook|Instagram|X
Сирдарё тумани ҳокими 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади.

“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади.

Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.

Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.

Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан
”,

- деди давлатимиз раҳбари маърузаси якунида.

Айни пайтда Президент маслаҳатчилари, Ҳукумат аъзолари, вазирлар ва ҳокимларнинг ҳисоботлари тингланмоқда.

Facebook|Instagram|X
#Кун_ҳикмати


"Кейин" дея аталган йўл "ҲЕЧ ҚАЧОН" деган манзилга олиб боради.



✍️ Никола Шамфор


📲
Telegram |facebook|Faceboo
Жазирама кунларда «офтоб уриши»дан эҳтиёт бўлинг

Кундуз кунлари республиканинг катта қисмида +40 даража ва ундан юқори ҳарорат кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳолат айниқса қариялар ва қон босими юқори бўлган беморлар учун хавфли ҳисобланади.

Қуёш тўғридан тўғри таъсир этмаслиги учун бошни асраш жуда муҳим. Иссиқ вақтида бош яланг юриш бош мияга қон оқимининг кескин кўпайишига, натижада «офтоб уриши»га олиб келиши мумкин. Унинг белгилари: тана ҳарорати кўтарилиши, ҳолдан тойиш, бош оғриши, тез нафас олиш, кўнгил айниши, қайт қилиш ва ҳушдан кетиш.

Бундай ҳавода кўп миқдорда оддий ичимлик суви истеъмол қилиш, сув-туз мувозанатини таъминлаш тавсия этилади. Газланган ичимликлар ёки нектарлардан воз кечиш, енгил ҳазм бўлувчи таомлар ва кўпроқ мева-сабзавотлар тановул қилиш мақсадга мувофиқ.

Соат 12:00 дан 16:00 гача ташқарига чиқмаслик тавсия этилади.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқлари тикланди

"...Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти кенгаши томонидан 2021–2025 йиллар мобайнида меҳнат қонунчилиги ижросини таъминлаш, тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида тизимли ҳамда изчил ишлар амалга оширилмоқда.


Ҳисобот даврида вилоятдаги 89 та тиббиёт муассасаси ва ташкилотда жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилиб, 11 627 нафар тиббиёт ходимининг меҳнат ҳуқуқлари тикланиши таъминланди. Бундай тадбирлар натижасида ходимлар фойдасига 6 миллиард 503 миллион сўмдан ортиқ компенсация пули ундириб берилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат даволаш муассасасига биринчи бор замонавий робот-хирург қурилмаси келтирилди

🏥 Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт марказига давлат даволаш муассасалари орасида биринчи бўлиб замонавий робот-хирург қурилмаси олиб келинди.


🖥 Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққанлар томонидан юртимиз соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш, замонавий технологияларни амалиётга кенг жорий этиш, бу орқали аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

🔬Таъкидлаш керак, “REVO-I” русумли ушбу ноёб робот-хирург Кореянинг “Meere” компаниясида ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг имкониятлари жуда кенг.

➡️ Хусусан, мазкур қурилма ёрдамида бажариладиган амалиётлар бемор ҳаёти учун муҳим бўлган бошқа аъзоларга таъсир қилмаслиги, минимал қон йўқотиш билан кечиши ва операциядан кейинги реабилитация жараёни қисқа экани билан муҳим аҳамиятга эга.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Биздан ёмонроқ бўлганларгина биз ҳақимизда салбий фикрда бўлишади, биздан яхшироқ бўлганларнинг эса унга вақти йўқ.
"

✍️Умар Ҳайём


📲Telegram |facebook|Faceboo
Эрталабги бош оғриғига бўйин умуртқаси сабаб бўлиши мумкинми?

Мутахассислар таъкидлашича, эрталаб бош оғриқлари фақат стресс ёки уйқусизлик эмас, балки бўйин умуртқасидаги (сервикал умуртқа) муаммолар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Остеохондроз, фаталанг, дисклар силжиши каби ҳолатлар мияга қон айланишини сусайтириб, бош оғриғи, айланиши ва ҳатто кўнгил айнишига олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатлар кўпинча нотўғри уйқу ҳолати, ёстиқ танлови ёки бир хил ҳолатда узоқ ётиш сабабли юзага чиқади. Шунингдек, компютер олдида нотўғри ҳолатда узоқ ишлаш ҳам бўйин қисмини зўриқтиради.

Аниқ ташхис учун невропатолог ёки ортопедга мурожаат қилиш, зарурат бўлса, МРТ ёки рентген текширувларидан ўтиш тавсия этилади. Бундай ҳолларда физиотерапия, махсус гимнастика ва массаж муолажалари самара беради.

📲Telegram |facebook|Faceboo