🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Мавсумий касалликлар назоратга олинди

"... Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг тез бузилиши ва шахсий гигиенага риоя қилмаслик ичак инфекциялари тарқалиши учун қулай муҳит яратади. Шу билан бирга, табиий шароит туфайли Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси ташувчиси — каналар ҳам фаоллашади. Шу сабабли биз тарғибот ишларини фақат тиббиёт муассасаларида эмас, балки мактаб ва маҳаллаларда ҳам йўлга қўйганмиз, — дейди Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Акромжон Азизқулов.

Мавсумий юкламага тайёргарлик доирасида шифохонада захира ўрин, дори-дармон, дезинфекция воситалари ва тиббий жиҳозлар захираси шакллантирилган..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ортиқча гап саломатликка зарар!

Сўз инсоннинг ҳис-туйғусини ифода этиш воситаси бўлса-да, унинг меъёрдан ортиқ ишлатилиши соғлик учун хавфли бўлиши мумкин. Турли тадқиқотларга кўра, кўп гапирадиганлар камгапларга нисбатан 2–3 баробар кўпроқ касал бўлади.

Бунинг асосий сабаби — гапириш пайтида оғиз орқали ҳаводаги микробларнинг организмга осон кириб бориши. Камгапларда эса бундай хавф камроқ кузатилади.

Олимлар фикрича, кўп гапириш нафақат вируслар билан зарарланиш эҳтимолини оширади, балки руҳий чарчоқ, стресс, бош оғриғи каби муаммоларга ҳам олиб келади.

Мутахассислар ортиқча сўз ва бемаъни баҳслардан йироқ туриб, мазмунли ва ўйланган сўзлашишни тавсия қилишмоқда — бу нафақат маданият, балки соғлом турмуш тарзи белгисидир.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Сўзни тўти ҳам ўрганади, аммо унинг моҳиятига фақат одам етади, лекин ҳамма одам эмас."


✍️ Жалолиддин Румий



📲Telegram |facebook|Faceboo
#Саломатлик

Шифокор 5 дақиқада қанд миқдорини оширадиган бешта хавфли маҳсулотни номлади.

5-10 дақиқада қондаги қанд миқдорининг ошишига олиб келадиган энг хавфли маҳсулотларга- газли ичимликлар, мева шарбатлари, конфетлар ва лолипоплар (чупа-чупс, хўрозқанд каби сўрғичли ширинликлар) киради.

Рўйхат дўконда сотиб олинган тортлар шунингдек, ширин нонушталар билан тугайди.

Қандли ичимликларни лимонли сув, қўшимчаларсиз совуқ чой билан алмаштириш тавсия этилади.

Уйда тайёрланган ширинликлар, масалан, долчин билан пиширилган олма ҳақида унутманг. Бу стевияли чезкейк ҳам бўлиши мумкин, аммо шифокорнинг фикрига кўра, шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни излашнинг ҳожати йўқ. Секин-аста "таъмни қайта ўрганиш ва овқатланиш тартибини ўзгартириш" керак.

"Вақт ўтиши билан ширинликларга бўлган иштиёқ ҳақиқатан ҳам камаяди", деб хулоса қилди эндикиринолог.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Айни пайтда Гулистон шаҳридаги Гулистон истироҳат боғида вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида фуқароларнинг оммавий сайёр қабули ўтказилмоқда...

📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Султон Сулаймон вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:


Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини; Бор бойликлари - жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини; Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, буни сабабини сўрашибди. Султон Сулаймон қуйидаги жавобни берган экан:

Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин, одамлар кўришсин ҳар қанча зўр табиб даволамасин Аллоҳдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим ҳақ. Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, одамлар кўришсин, ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини. Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, одамлар кўришсин, қандай катта давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Бухородa тиббиёт бирлашмаси 1,1 млрд сўмлик табиий газни ўғирлади

Жондор туманида жойлашган тиббиёт бирлашмаси томонидан 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ўғирлик йўли билан фойдаланилгани аниқланган.

Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ Барчинойнинг шартини бажара оладиган алплар ҳозир ҳам борми?

▪️ОЛИМЖОН ЎСАРОВ

📲Telegram |facebook|Faceboo
Сирдарёлик ҳамширалар халқаро спорт чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

"...Қирғизистон Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида жорий йилнинг 13–16 июнь кунлари бўлиб ўтган халқаро спорт чемпионатида Сирдарё тумани тиббиёт бирлашмаси жамоаси “Ассалом тонг” нафас машқи йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни қўлга киритди.

Мазкур мусобақада Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ҳудудий бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ҳамширалар Ассоциацияси Сирдарё вилояти бўлими раиси Тожихон Гафорова раҳбарлигидаги 9 нафар ҳамшира иштирок этди. Улар нафақат юксак натижа қайд этишди, балки халқаро миқёсда юртимиз тиббиёт соҳаси ва аёллар фаоллигини муносиб тарзда намоён этдилар.

– Бу ютуқ – нафақат Сирдарё тиббиёт жамоасининг, балки мамлакатимиздаги барча ҳамшираларнинг юксак салоҳияти, саъй-ҳаракат ва жипслигининг ёрқин намунасидир, – дейди Тожихон Гафорова

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Ҳеч кимдан ҳеч қачон эътибор ва муҳаббат тиланма.

Чунки тиланчига қийматли ва қадрли нарсалар асло берилмайди."


📲Telegram |facebook|Faceboo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зоминнинг гўзал ва бетакрор манзаралари.


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Ҳаётга тепадан қарасанг, одамларнинг фақат тепасини кўрасан. Ҳар доим ҳаётда инсонлар билан бир хил масофадан боқ. Шунда уларнинг ҳам кўзларини, ҳам қалбларини кўра оласан."


Шамс Табризий ✍🏻


📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германияда ишлаш истагида бўлган ҳамширалар диққатига!

“GLOBOGATE” лойиҳаси доирасида Германия клиникалари ўрта бўғин тиббиёт ходимларини ишга таклиф қилмоқда.

Маоши дастлаб 1900 евро (2010$) ва 4-ойдан бошлаб 2500 евро (2650$).

Талаблар:

▪️соҳада тажриба;
▪️судланмаган ва соғлом бўлиши;
▪️ тиббиёт коллежи (фақат 3 йиллик) дипломи бўлиши;
▪️ немис тили курсларида 10 ой (2 босқичли танловлардан муваффақиятли ўтган номзодларгина дастурда иштирок этади);
▪️Дастурдан асоссиз воз кечмаслиги лозим.


Қуйидаги шароитлар яратиб берилади:

▪️ бепул турар жой;
▪️ ўқув хонаси;


Шунингдек, “GLOBOGATE Concept AG” қуйидаги харажатларни қоплаб беради:

▪️ немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
▪️ тил даражаси учун имтиҳон топшириш;
▪️ ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
▪️ ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
▪️ Германияга авиачипта ва аэропортдан иш жойигача трансфер.


❗️Ro‘yxatdan o‘ting

📞
+998672255559;
+998950392989

📲Telegram |facebook|Faceboo