Европа даражасидаги тиббий хизмат — эндиликда Шаҳрисабзда!
📲Telegram
Бугун президентимиз Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида Шаҳрисабздаги замонавий, жуда кучли техникалар билан жиҳозланган “Оқ сарой” кардиология клиникасига борди.
Қайд этилишича, клиникада операциялар, даволаш усуллари Европа талабларига жавоб беради. Россия, Туркия ва Кувайтдан келган кардиохирурглар қашқадарёлик беморларга шу ернинг ўзида ёрдам беришмоқда. Энди даволаниш учун бошқа давлатлар тугул, Тошкентга ҳам сарф-харажат қилиб боришга ҳожат қолмади! Боз устига, бу клиникада замонавий эхокардиография ускунаси сунъий интеллект ёрдамида ишлайди. Бунақаси ҳозирча Ўзбекистонда ягона!
Бу ерда бир вақтда 4 та операция, кунига 25 тагача юрак жарроҳлиги амалиёти ўтказиш имконияти бор! Ҳозирда клиникада 130 та янги иш ўрни яратилган. Ҳатто шу ернинг ўзида клиник ординатура очилиб, шифокорлар тайёрланади. Энг зўри, мобил диагностика машиналари чекка туманларга чиқади. УТТ, ЭКГ, МСКТ каби хизматлар энди юртдошларимизнинг уйигача боради
📲Telegram
#Кун_ҳикмати
"Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй! Йиғлаганга "кул!", инграганга "жим бўл!" демагин. Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!".
✍️Мавлоно Румий.
📲Telegram |facebook|Faceboo

Жорий йил 21 июн куни соат 08:00 дан бошлаб Гулистон истироҳат боғида вилоят раҳбари Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилади.
Локация: https://maps.app.goo.gl/JDc1nuz3H6oXjshR7
Маълумот учун телефон: (67) 225-49-32, (67) 225-40-90.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Локация: https://maps.app.goo.gl/JDc1nuz3H6oXjshR7
Маълумот учун телефон: (67) 225-49-32, (67) 225-40-90.
📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми
Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....
Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг. Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…
Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз билан ишланг ривожланинг, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг. Чунки олдинда ҳар бирини тўлови бор...

Қатиқ — фойдали, аммо эҳтиёт бўлиш керак
Соғлом овқатланишнинг ажралмас қисми бўлган қатиқ организм учун муҳим биологик қийматга эга. У танадаги ичак фаунасини соғломлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳазм тизими фаолиятини яхшилайди. Бироқ, баъзи инсонлар учун қатиқ аллерген манбаига айланиши мумкин.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, қатиқ таркибидаги сут оқсиллари — айниқса, казеин ва лактоза моддалари баъзи инсонларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда терида қичишиш, доғ чиқиши, нафас қисилиши, қўл-оёқларда шиш каби белгилар кузатилиши мумкин.
Айниқса, болалар ва сут оқсилига қарши сезгирлиги юқори бўлган шахслар қатиқ истеъмолида эҳтиёткор бўлишлари лозим. Агар аллергия аломатлари кузатилса, шифокор тавсиясига биноан махсус парҳезга ўтиш талаб этилади.
Мутахассислар аллергияси бор инсонларга лактозаси камайтирилган ёки махсус пробиотикли сут маҳсулотларини танлашни тавсия қиладилар.

“Тоза қўллар” дастури амалда
☄️ Инсон саломатлиги кўпинча оддий одатларга, жумладан, қўлларни тоза сақлашга боғлиқ. Тоза қўллар нафақат шахсий, балки жамоат соғлиғини ҳам муҳофаза қилади.
‼️ Қўл гигиенаси — соғлиқ ва маданият белгисидир. Болаларга бу одатни ёшлигидан ўргатиш муҳим. Бу борада ота-оналар ва устозлар ўрнак бўлиши лозим.
🔹 Шу мақсадда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё филиали томонидан “Тоза қўллар” дастури доирасида мактаблар, маҳаллалар ва аҳоли жойларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
📌 Бу ташаббус жамоат саломатлигини сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
👐 Эсда тутинг: мунтазам қўл ювиш — соғлом ҳаёт сари қадам!
Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё филиали матбуот хизмати