🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Пресс_тур

✅ Сирдарё вилояти статистика бошқармасида журналистлар ва жамоатчилик вакиллари учун "Статистика тизимида амалга оширилаётган ишлар" мавзусида пресс-тур ташкил этилди.


📲Telegram |facebook|Faceboo
ЯНГИ ТАЙИНЛОВ

🔴 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи билан Хожаева Шаҳло Турсунбаевна Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасасининг Сирдарё вилоят филиали директори  вазифасига  тайинланди.

 🏢 Ш.Хожаева 2008 йил Тошкент Давлат иккинчи тиббиёт институтини тамомлаган.

 📌 Меҳнат фаолияти давомида Сирдарё вилоят Перинатал марказида шошилинч пост акушер-гинекологи, қабул ташхис бўлимларида бўлим мудири вазифаларида ишлаган.

 ➡️ Ш.Хожаеа тайинловга қадар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази” Давлат муассасасининг Сирдарё вилоят филиалининг даволаш ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келаётганди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қабул2025

⚡️Сирдарё: Тест синовининг 2-куни якунланди

✅ Бугун, 15-июль куни 2025-2026-ўқув йили учун давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича тест синовининг иккинчи куни бўлиб ўтди.

❇️ Мазкур тест синовида иштирок этиши керак бўлган жами 2400 нафар (1-смена 1200 нафар, 2-смена 1200 нафар) абитуриентлардан 2260 нафари (94,1%) иштирок этишди, 140 нафар абитуриентлар тест синовига келмади.

🟢14-июль куни ўтказилган тест синовида эса иштирок этиши керак бўлган жами 2400 нафар (1-смена 1200 нафар, 2-смена 1200 нафар) абитуриентлардан 2192 нафари (91,3%) иштирок этишди, 208 нафар абитуриентлар тест синовига келмаган.

✅ Тест синови жараёнида абитуриентлар томонидан тартиб-қоидалар бузилмади ва четлаштириш бўлмади.

Маълумот учун: Вилоятимизда тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Сирдарё вилояти бўлими биносида 22-июлга қадар бўлиб ўтади.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
#Саломатлик
Танадаги айрим белгилар жиддий касаликлар аломати бўлиши мумкин

😷 Баъзи касалликлар оғриқ, ҳарорат ёки аниқ белгилар билан эмас, балки эътиборсиз қолиши мумкин бўлган аломатлар билан бошланади.

Жиддий касалликлардан дарак бериши мумкин бўлган 5 аломат:

1️⃣ Бош айланиши — фақат чарчоқ эмас, балки миядаги қон айланиш муаммоси (инсульт хавфи) бўлиши мумкин.
2️⃣ Доимий чанқоқлик — қандли диабетнинг дастлабки аломати бўлиши мумкин.
3️⃣ Қуруқ терилар ва тирноқ муаммолари — қалқонсимон без фаолияти бузилган бўлиши мумкин.
4️⃣ Қисқа вақтда вазн йўқотиш — ичак ёки онкологик касалликларга ишора бўлиши мумкин.
5️⃣ Бефарқлик ва кайфият тушкунлиги — миядаги биокимёвий мувозанатнинг бузилиши, ҳатто Альцгеймер касаллигининг бошланиши ҳам бўлиши мумкин.

📌 Эслатма: Аломат — бу организм сизни огоҳлантираётган "қизил чироқ". Уни инкор этманг, кузатинг ва эҳтиёж бўлса, шифокорга мурожаат қилинг!

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарё дарёсида ноқонуний балиқ овлаш ҳолатлари аниқланди

Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси Экологик назорат инспексияси томонидан тақиқланган ов қуроллари билан балиқ овлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Сирдарё дарёсида тезкор рейд тадбирлари ўтказилди.

Гулистон тумани Сохилобод СИУ ҳудудидан оқиб ўтувчи дарёда ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2 та ҳолатда жами 33 дона балиқни ноқонуний овлаган фуқаролар ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тегишли чоралар кўриш учун вилоят прокуратурасига юборилган.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
#Биласизми

🚫Қонунчиликка кўра, қуйидаги дори воситаларини реклама қилиш тақиқланади:

🏷фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситаларини;

🏷таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини;

🏷Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситаларини;

🏷Соғлиқни сақлаш вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Биласизми, нега кучли инсонларни ёмон кўришади?
Сабаби, уларни бошқариб бўлмайди!!!"




📲Telegram |facebook|Faceboo
Бу хаётда...
Гоҳида сизни хафа қилишади.
Гоҳида хавфга солишади.
Гоҳида туҳмат қилишади.
Гоҳида холатингизни тушунишмайди.
Гоҳида зулм қилишади.
Гоҳида қаҳр қилишади.
Гоҳида касал бўласиз.
Гоҳида фақир бўласиз...
   
Бу хаёт сўқмоқларидир... Лекин  сиз махзун бўлманг. Чунки қийинчиликдан кейин осончилик, сабрдан кейин нусрат, тундан кейин тонг, бахтсизликдан кейин фаровонлик ва ғам - аламли кунлардан кейин хурсандчилик кунлари албатта келади... Муҳими иймон, ишонч қалбларимизни тарк этмасин.

Тонгга етдик, Алҳамдулиллаҳ...


📲Telegram |facebook|Faceboo
Сунъий бачадонлар инсон ҳаётини сақлаб қолишда янги даврни бошлаяптими?

Сўнгги йилларда АҚШ, Япония, Нидерландия ва Австралияда олиб борилган илмий тажрибалар сунъий бачадон технологиясини янада ривожлантирди. Ушбу инновация келажакда вақтидан аввал туғилган чақалоқларнинг ҳаётини сақлаб қолишда туб бурилиш ясаши мумкин, деб баҳоланмоқда.

2024–2025 йилларда АҚШнинг Филаделфия шаҳридаги Children’s Hospital of Philadelphia ҳамда Duke университети олимлари қўй эмбрионларини сунъий муҳитда 20–22 кун давомида сақлаб, уларнинг мия ва ички аъзолар ривожланишини муваффақиятли кузатишди.


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Президент фармони билан қатор ташкилотлар қайта ташкил этилди

▪️Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тугатилиб, унинг назорат ва мониторинг вазифалари Телекоммуникациялар соҳасидаги назорат инспекциясига ўтказилди.

▪️Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига ўтказилди;

▪️Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази негизида Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги ташкил этилди;

▪️Администрация Матбуот хизмати медиа-маркази негизида Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази ташкил этилди;

▪️Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди;

▪️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Администрация бўйсунувига ўтказилди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
🟦🟦

"Фуқаро касал бўлса, давлат унга ёрдам бериши зарур", Марат Калиев, Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг халқаро эксперти

Журналистлар ва ОАВ вакиллари учун ташкил этилган семинар ҳақидаги лавҳа "Дунё бўйлаб" телеканалида эфирга узатилди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Очиқ сув ҳавзалари текширилди

Боёвут туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан тумандаги очиқ сув ҳавзаларда эпидемиологик кузатув ишлари олиб борилди.

Текширув жараёнида сув оқими, аҳоли турмуш тарзи, чиқинди ташлаш ҳолати ва канализация тизимининг техник ҳолати каби омиллар чуқур ўрганилди. Белгиланган нуқталардан сув намуналари олиб, лаборатория таҳлиллари ўтказилди.

Таҳлил натижалари асосида масъул идораларга сув ҳавзаларини санитария талабларига мувофиқ сақлаш юзасидан тавсиялар берилди.

📍SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Трекерчи бобо”нинг сири нимада?

🚜 Сайхунободлик Турсунбой Орипов — нафақат туманда, балки вилоятда ҳам “Трекерчи бобо” номи билан танилган. У киши Президентдан совға сифатида Tracker автомашинасини олган ва бу унинг фаол ҳаёт тарзи учун берилган эътирофдир.

🍇 Боғдорлик бўйича бой тажрибага эга бобо ҳозирда “Ризамат”, “Ҳусайни”, “Келин бармоқ” каби навларни етиштирмоқда. Яқинда “Абатар” деб номланган янги узум навини ҳам олиб кирди!

👨‍🌾 Унга қараб ёшлар ҳам меҳнатни, ҳалолликни, боғдорликни ўрганяпти. Унинг сирлари нимада дейсизми?
👉 Сабр, меҳнат ва одамларга беғараз ёрдам бериш!

📍 Пахтакон энди ҳақиқий узумчилик марказига айланмоқда!

📲 📍SIRDARYA  NEWS.uz— Сизга яқин одамлар ҳақида ҳикоялар шу ерда