Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда тест синовлари юқори савияда ўтмоқда
Бугун, 14 июлдан бошлаб Сирдарё вилоятида 2025–2026 ўқув йили учун олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул тест синовлари бошланди. Жараён белгиланган тартиб ва талаблар асосида, юқори ташкилий савияда ташкил этилди.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг вилоят бўлимига кўра, жорий йилда 21 409 нафар абитуриент тестда иштирок этмоқда. Имтиҳонлар Гулистон шаҳридаги агентлик биносида ўтказилмоқда.
– Барча ташкилий ишлар белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилди, – дейди агентлик вилоят бўлими раҳбари Алишер Баҳромов. – Абитуриентлар учун қулай ва шаффоф муҳит яратилди.
Тестлар ҳар куни икки сменада — соат 08:00 дан 11:00 гача ва 15:00 дан 18:00 гача ўтказилмоқда. Ҳар куни 2 400 нафар абитуриент иштирок этмоқда. Синовлар 23 июлгача давом этади.
Бинолар тўлиқ видеокузатув тизимлари билан жиҳозланган, онлайн кузатув имконияти мавжуд. Абитуриентлар сув ва ручка билан таъминланган, тиббий хизмат ва хавфсизлик чоралари кўрилган.
📍SIRDARYA NEWS.uz

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ёшларни заҳарлаётган дорифуруш қўлга олинди
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши кураш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
Оҳангарон шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган шахснинг Янгиҳаёт туманидаги ижарадаги уйи кўздан кечирилиб, 16 249 дона “Зардекс” дори воситалари топилди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
Маълум бўлишича, у ушбу дори воситаларини “Телеграм” орқали наркосавдогардан олиб, мижозларга сотгандан сўнг 16 минг АҚШ доллари тўлаши керак бўлган.
“Зардекс” таркибидаги “Прегабалин” моддаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги 818-сон қарорига мувофиқ, кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган.
Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 251-1 моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

❗️Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди
Президент фармонига мувофиқ, Администрация ва унга қарашли ташкилотларда 284 та лавозим қисқартирилди, такрорланувчи вазифалар оптималлаштирилди.
Энди Президент Администрацияси фаолияти 5 устувор йўналишга йўналтирилади:
🔸таълим
🔸бизнес
🔸суд-ҳуқуқ тизими
🔸тиббиёт
🔸сув ресурслари
Шунингдек, бу соҳаларда ислоҳотларни самарали олиб бориш учун Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
📍SIRDARYA NEWS.uz
Президент фармонига мувофиқ, Администрация ва унга қарашли ташкилотларда 284 та лавозим қисқартирилди, такрорланувчи вазифалар оптималлаштирилди.
Энди Президент Администрацияси фаолияти 5 устувор йўналишга йўналтирилади:
🔸таълим
🔸бизнес
🔸суд-ҳуқуқ тизими
🔸тиббиёт
🔸сув ресурслари
Шунингдек, бу соҳаларда ислоҳотларни самарали олиб бориш учун Администрация раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилди.
📍SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❗️АОКА фаолияти тугатилади
Президент фармонига мувофиқ, энди унинг ўрнини Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ эгаллайди.
Янги марказ давлат сиёсатини аҳолига етказиш, стратегик коммуникацияларни йўлга қўйиш ва ахборот майдонида тизимли ишлаш билан шуғулланади.
Шунингдек, ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа эндиликда Президент Администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар, олимлар ва экспертлар тавсиялари асосида тайёрланади.

Президент фармони билан бир қатор тайинловлар амалга оширилди:
▪️Хилола Умарова таълимни ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди. У шу муносабат билан мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди.
▪️Тамила Алиева тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари бўлди.
▪️Тимур Бутунбаев сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
▪️Нодира Хакимова суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари этиб тайинланди.
▪️Шерзод Озодзода тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосар этиб тайинланди. У иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида ташаббуслар бўйича бошқарма бошлиғи лавозимидан озод этилди.
▪️Дилноза Зиямухамедова Президент Администрацияси раҳбари котибияти мудири этиб тайинланди. У Президент ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Президентнинг тегишли фармони билан қатор тайинловлар амалга оширилди:
▪️Абдулазиз Камилов — Ташқи сиёсат бўйича Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди;
▪️Ғофуржон Мирзаев — Кадрлар бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллади;
▪️Равшан Гулямов — Иқтисодий сиёсат бўйича Президент маслаҳатчиси этиб тайинланди;
▪️Сардор Умурзаков — Стратегик ривожланиш бўйича Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди;
▪️Мансурбек Оллоёров — Ижтимоий ҳимоя бўйича Президент маслаҳатчиси ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори бўлди;
▪️Русланбек Давлетов — Президентнинг вакиллик органлари, ННТ, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди..

Сирдарёлик ҳуқуқшунос Президент Администрациясида иш бошлади
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида туғилган Тимур Нурйигитович Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
1986 йил 6 ноябрда туғилган. Маълумоти — олий, ҳуқуқшунос. 2009 йили ИИВ академиясини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010–2017 йилларда ИИВ тизимида, 2018–2024 йилларда Президент Администрациясида турли лавозимларда ишлаган.
2024 йил 27 февралдан Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

#Кун_ҳикмати
"Ҳеч кимга ҳеч қачон буткул ишониб қолманг. Бугун чанқоғингизни қондирган сув, эртага сизни чўктириб юбориши мумкин."
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Ҳеч кимга ҳеч қачон буткул ишониб қолманг. Бугун чанқоғингизни қондирган сув, эртага сизни чўктириб юбориши мумкин."
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Акушер-гинекологлар ЖССТ стандартлари асосида билимларини мустаҳкамлашди
Сирдарё вилоятида акушер-гинекологлар учун 6 кунлик амалий ўқув-семинар ташкил этилди. Машғулотлар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тавсия этган халқаро протоколлар асосида олиб борилди.
Туғруқ пайтида қон кетиш ҳолатларини бошқариш, янги туғилган чақалоқларга сифатли перинатал ёрдам кўрсатиш, неонатал реанимация каби долзарб йўналишларда назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди.
— Бундай ўқувлар шифокорларнинг тезкор ва аниқ қарор қабул қилиш кўникмасини оширишда жуда муҳим, — дейди филиал директори вазифасини бажарувчи, 1-тоифали акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева.
Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Улар олинган билимларни амалиётда татбиқ этишга тайёр эканликларини билдирди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Андижонда ҳоким ўринбосари 20 минг доллар пора билан қўлга тушди
У тадбиркорга 4 гектар ерни аукцион орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Яна бир ҳолатда, Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва шаҳар статистикаси бошлиғи тадбиркордан 6 гектар ерни аукцион орқали олиб бериш эвазига 600 минг доллар талаб қилган.
Улар олдиндан 150 минг доллар олган пайтда қўлга тушган.
Тафсилотлар видеода.
📍SIRDARYA NEWS.uz
У тадбиркорга 4 гектар ерни аукцион орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.
Яна бир ҳолатда, Андижон тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари ва шаҳар статистикаси бошлиғи тадбиркордан 6 гектар ерни аукцион орқали олиб бериш эвазига 600 минг доллар талаб қилган.
Улар олдиндан 150 минг доллар олган пайтда қўлга тушган.
Тафсилотлар видеода.
📍SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди чиқиндидан қарзи борлар электрга тўлов қила олмайди
1-августдан чиқинди хизмати учун қарзи бор фуқаролар электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди.
Ҳар ойнинг 3-санасигача қарздорлар рўйхати «Тоза макон»дан “Ҳудудий электр тармоқлари”га юборилади. 5-санасигача абонентларга СМС орқали огоҳлантириш юборилади. Агар 5 кун ичида қарз тўланмаса, электр тўлови вақтинча чекланади. Тўлов қилинган тақдирда, тизим автоматик тикланади.
❗️Эслатма: бу тартиб 30-июнгача тўпланган қарзларга тааллуқли эмас.