🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Давлатимиз мукофотлари топширилди

"...Ўқитувчи сифатида 21 йилдан буён қадрдон мактабда фаолият юритиб келмоқдаман, – дейди Гулистон шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фани ўқитувчиси, “Халқ таълими аълочиси” Дилнора Тишликова. – Президентимизнинг фармонига кўра, “Шуҳрат” медали билан тақдирланишим ҳаётимда унутилмас воқеа бўлди. Бундай эътибор ва рағбат бизга куч бағишлайди. Юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга интилаётган шогирдларимнинг ютуқлари эса қувончимга қувонч қўшмоқда. Масалан, 9-синф ўқувчиси Жавоҳир Зокиржонов информатика бўйича ўтказилган танловда “Гран При” совриндори бўлди, Халқаро “Zhautykov” олимпиадасида ғолиблик сертификатини қўлга киритди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Норин тумани ҳокими контейнер уйга кўчиб ўтди.

Президентнинг Наманганга ташрифидан сўнг вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигида Норин туманидаги “Шўрариқ” маҳалласини “Янги Наманган” маҳалласига айлантиришга киришилди.

Норин тумани ҳокими шу маҳалла ҳудудига ўрнатилган контейнер уйга кўчиб ўтди. Бу билан мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш, маҳаллани обод масканга айлантириш имконияти яратилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Худо ёзганини бандаси ўчира олмайди, Худо берганини бандаси тортиб ололмайди."

✍️Ўткир Ҳошимов



📲Telegram |facebook|Facebook
Мен англаган ҳақиқат

Зимбабвелик сиёсатчи Рой Беннетт ёзиб қолдирганидек, ўйлаб кўрсангиз: "Ҳаёт – сизни ҳурмат қилмайдиган, миннатдор бўлмайдиган ва қадрламайдиган одамларга сарфлаш учун жуда ҳам қисқа."

Ростдан ҳам, ўйлаб қарасангиз, бу жуда тўғри ва ҳақ гап. Аммо шам ёниб тугашича қандай умр кечирганингизни ўйлаганда, қадрсиз одамларга ажратган вақтингизга, уларга сарфланган умрингизга афсусланасиз, холос.

Мен англаган ҳақиқат шундаки: ўтаётган умрни қадрсизларга эмас, балки сизнинг қадрингизни билган ва ҳурмат қилган инсонларга бағишланг. Ана шундагина ўтган умрингизга, йўқотилган вақтингизга ачинмайсиз.

📲Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати

Одамзот умри у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетишдай гап. Бир хил одамлар бор: у эшикдан кириб, бу эшикдан чиқиб кетаётганда қўлидан келганча савоб иш қилади. Ҳаёт деган иморатга ақалли битта ғишт қўйиб кетади.

Яна бир хиллари бор:
ўша иморатдан ақалли битта ғиштни ўғирлаб кетгиси келади. Ўғирлабку, ҳеч қаёққа боролмайди, нариги эшик олдига борганда барибир ташлаб кетади. Икки орада иморатни бузгани қолади...

✍️ Ўткир Ҳошимов
"Икки эшик ораси" китобидан.


📲Telegram |facebook|Facebook
#Ибрат

Фузайл ибн Иёз шундай деган эканлар:


   «Эй бечора! Ўзинг ёмонлик қиласану, яхшилик қиляпман деб ўйлайсан. Жоҳил бўла туриб, ўзингни олим деб биласан. Бахил бўла туриб, ўзингни саховатпеша деб ўйлайсан. Аҳмоқ бўла туриб, ўзингни ақлли деб ўйлайсан. Ажалинг ўта қисқа, орзуинг эса узундир».

Ҳофиз Заҳабий бунга қўшимча қилиб, шундай деганлар:

    «Аллоҳга қасамки, Фузайл рост сўзладилар. Ўзинг золим бўла туриб, ўзингни мазлум деб биласан. Ҳаром луқма ейсан-да, парҳезкорман деб ўйлайсан. Фосиқсану, ўзингни тўғри йўлдаман деб биласан. Мол дунё учун илм оласан-да, Аллоҳ учун илм оляпман деб даъво қиласан».

📲
Telegram |facebook|Facebook
#Кун_ҳикмати


"Ҳаққонийлик
— жуда қиммат туҳфа. Уни арзимаган одамлардан кутманг."



📲Telegram |facebook|Facebook
Нега гипертония баъзи беморларда дорига бўйсунмайди?

Артериал гипертензия — юрак-қон томир касалликлари орасида энг кенг тарқалгани бўлиб, ҳар йили миллионлаб инсонлар ҳаётига зомин бўлади. Мутахассислар таъкидлашича, ҳар ўнинчи беморда дори самара бермаслиги мумкин.

Сеченов университети олимлари тадқиқотларига кўра, қон босимининг кўтарилишига физиологик омиллар билан бирга руҳий ҳолат — хавотир ва тушкунлик ҳам таъсир қилади. Гипертонияга чалинган беморларнинг 37 фоизида бу ҳолатлар кузатилади.

«Бу пайтда қон қуюқлашиб, тромб ҳосил бўлиш хавфи ошади, юрак уриши тезлашади, қонда глюкоза кўпаяди. Энг хавфлиси, инфаркт ёки инсультдан қўрқиш қон босимини янада орттиради», — дейди Сеченов университети профессори Беатриса Волел.

Тадқиқот натижаларига кўра, хавотир ва тушкунлик кексаларда гипертония хавфини эркакларда 3,6, аёлларда эса 7 мартага оширади.

Мутахассислар фикрича, гипертонияни назорат қилишда беморнинг руҳий ҳолатини ҳам ҳисобга олиш зарур.

📲Telegram |facebook|Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_xолос

Тиббиёт коллежи талабалари!🤦‍♂️

(Яқин 50 йил ичида касал бўлмасликни маслаҳат берамиз )

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#ана_бўлмаса

Ер ютди деганлари шу бўлса керак!

Бангкокдаги гавжум кўчанинг бир қисми одамлар кўз ўнгида ер остига ғарқ бўлди ва улкан чуқур юзага келди.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Артритга қарши янги дори

Россия олимлари ревматоид артритни даволаш учун гидрогел асосидаги янги восита ишлаб чиқди. У организмга кирганда гелга айланиб, яллиғланган жойга дори моддасини аниқ ва назоратли етказади.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, таблеткаларнинг самараси овқат ҳазм қилиш тизимида йўқолиб кетади, инъекциялар эса кўп дозани талаб қилади. Янги усул эса дорини ойига бир марта қўллаш имконини бериб, ножўя таъсирларни камайтиради.

Гидрогел таркибига яллиғланишга қарши лефлуномид қўшилган. Синовларда дори секин ва йўналтирилган ҳолда чиқарилиб, фаол модданинг эрувчанлиги ҳам яхшиланди.

Олимлар бу технология артритни даволашда самарадорлик ва қулайликни сезиларли оширишини қайд этмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Дўст кўринганлар орасидан душманингни ажратиб олмоқчимисан, хато қилиб кўр, улар дарров ўртага чиқади."



📲Telegram |facebook|Facebook
25 сентябрь – Бутунжаҳон фармацевтлар куни!


Ушбу сана муносабати билан юртимиздаги барча фармацевтларни ва шу соҳада ўқиётган талабаларни касб байрами билан http://t.me/malhamssb телеграм канал ижодий жамоаси номидан табриклаймиз!


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ватандошлар билан учрашди.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ га амалий ташрифи ва эришилган келишувлар юзасидан

Абдусаид Кучимов
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси аъзоси

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳимоятхон бир туп гул ортидан катта тадбиркорга айланди

"... Ким ўйлабди дейсиз, гулчилик орқасидан катта тадбиркорга айланаман деб. Интернетдан маълумотлар топиб, ўргандим, йиғиб қўйган жамғармамдан кўчатлар сотиб олдим. Энг асосийси, гуллар гўзал бўлиб очилди, одамларнинг кўнгли тўлди, ўзим ҳам даромад кўрдим. Шу-шу бўлди-ю гулларга меҳрим тушиб қолди, – дейди Ҳимоятхон опа кўтаринки кайфият билан..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Оқолтинликлар қишни қарши олишга тайёрми?

"...Қиш — синовли мавсум. Унга кўрилган пухта тайёргарлик аҳолининг турмуш сифатини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Демак, бу жараёнда ҳеч бир соҳада бепарволикка йўл қўйиб бўлмайди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Жасорат мактаблари” ўқувчилари Сирдарёда ваъда берди

"...“Жасорат” сўзи эшитилганда, хаёлимизга мардлик, ирода ва Ватанга садоқат тушунчалари келади. Кимдир илм йўлини, кимдир санъат оламини танлайди.
Ватанга муҳаббат билан йўғрилган, жасоратни шиор қилган ёшлар эса бошқача йўлдан боради. Ана шу руҳда тарбияланаётган ўғил-қизлар учун Сирдарёда бугун унутилмас кун бўлди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz