🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Жаҳон чемпионларига BYD автомобиллари ва пул мукофотлари топширилди

Куни кеча юртимиз спорт ҳаётида қувончли воқеа юз берди. Бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэ бўйича жаҳон чемпионатларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийлари тантанали маросимда тақдирланди.

🥇 Олтин медаль соҳибларига — BYD Champion Song автомобили ва 15 минг доллар,
🥈 Кумуш медаль соҳибларига — BYD Chazor автомобили ва 7 минг доллар,
🥉 Бронза медаль соҳибларига — BYD Chazor автомобили ва 3,7 минг доллар пул мукофоти топширилди.

Бу маросим чемпионларимизга муносиб рағбат, ёш авлод учун эса катта илҳом манбаи бўлди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бош муҳаррирлар ўқувчилари ҳузурига борди

"...Учрашувни олиб борган Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов босма нашрларнинг болалар тарбиясидаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

– Ўсиб келаётган авлодни телефон ва ижтимоий тармоқ қуллигидан ҳимоя қилишда, босма нашрларга обунани кучайтириш зарур, – деди у. – Мамлакатимизда ҳар бир педагогика йўналишидаги нашрнинг нусхаси ҳозирча 3,5 мингдан 6 минг нусхагача бўлиб, юртимизда 10 мингдан ортиқ мактаб борлигини ҳисобга олганда, бу кўрсаткич пастлигини кўрсатади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ширинлик ўқувчилар Лондонга боради

"... Илгарилари бунақа имконият ҳақида орзу ҳам қила олмасдик. Энди эса чекка ҳудуд мактабининг ўқувчи ва устозлари икки бор Англияга бориши мумкин бўляпти. Бу — Президентимизнинг таълимга қаратаётган беқиёс эътибори самарасидир, – дейди умумтаълим мактабининг олий тоифали инглиз тили ўқитувчиси Ирода Мўминова. – Насиб қилса, октябрда яна 5 нафар ўқувчимиз билан йўлга чиқамиз..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Адвокат ва нотариуслар ислоҳотлар ҳақида ўзаро фикр алмашишди

"...Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Фурқатжон Ўроқов семинарнинг аҳамиятини таъкидлар экан, қуйидагича фикр билдирди:

– Семинарнинг асосий мақсади — қонунчиликдаги янгиликларни амалиётчиларга етказиш, уларни кундалик фаолиятда қўллаш кўникмасини шакллантиришдир. Шу билан бирга, адвокатлар ва нотариуслар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, ҳуқуқий хизмат кўрсатишда ягона ёндашувни йўлга қўйиш ҳам долзарб аҳамиятга эга. Биз адвокатлар палатаси сифатида, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда янги ислоҳотларнинг амалий самара беришига интиламиз..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳамкорлик ва тажрибалар алмашинувида гап кўп

"...Яна бир муҳим янгилик шуки, “Сирдарё” телеканалида сунъий интеллект технологиялари эфирда қўллана бошлади. Бу эса пресс-тур иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

– Пресс-тур доирасида меҳмонларимизга яратилаётган имкониятларни яқиндан кўрсатиш биз учун муҳим эди, – дейди Сирдарё вилояти телерадиоканали раҳбари Зафар Дарханов. – Зеро, янги бинода ташкил этилган замонавий студиялар, техник жиҳозлар ва айниқса, сунъий интеллект асосидаги дастурлар орқали биз томошабинларимизга янада сифатли контент тақдим этиш имкониятига эга бўлмоқдамиз. Бу каби очиқ мулоқотлар босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилишига хизмат қилади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшларнинг ютуқ ва режалари муҳокама қилинди

Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирқодир Саъдуллаев иштирок этган матбуот анжуманида ўтган даврда амалга оширилган ишлар ҳамда яқин келажакда режалаштирилган тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

"...Сирдарё ёшлари республика босқичларида ҳам фаол иштирок этди. Жами 33 та медаль қўлга киритилди: 8 та олтин, 12 та кумуш ва 13 та бронза. Хусусан, Боёвут тумани Сармич маҳалласидан Шаҳнозабону Муродова “Ёш китобхон” танловида 15–19 ёш тоифасида фахрли 2-ўринни эгаллади. Янгиер шаҳри А. Жомий маҳалласи жамоаси эса Давлат хавфсизлик хизмати кубоги доирасида футбол бўйича республика миқёсида 1-ўринни қўлга киритди. Бу ютуқлар вилоят ёшларининг маҳалладан республикагача бўлган ижодий ва спорт салоҳиятининг ёрқин намоёни сифатида эътироф этилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz