🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

"Душманнинг хатоси - доно қилади, дўстники адо..."


✍️Омон Матжон


📲
Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Ялқов бўла туриб соғлом юришни истаган киши жим туриб овоз чиқаришни истаган кабидир"


✍️Плутарх

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Вақт кутиб турмайди, у кечикканларга эмас, интиладиганларга хизмат қилади"


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби жорий этилди


2026 йил 22 январь куни давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (№3760).

Низомга мувофиқ, ахборот хизмати раҳбарлари Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтади. Аттестацияни ўтказиш учун Марказ директори буйруғи билан камида 7 нафардан иборат аттестация комиссияси тузилади.

Комиссия томонидан талабгорлар ҳужжатлари ўрганилиб, аттестациядан ўтадиганлар рўйхати шакллантирилади. Аттестация икки ой давомида ўтказилиб, 5 та савол ва амалий синовлар асосида оғзаки суҳбат шаклида баҳоланади.

Натижалар 5 баллик тизимда баҳоланиб, камида 4 балл тўплаган талабгор аттестациядан ўтган деб ҳисобланади ва унга тегишли гувоҳнома берилади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Олти мамлакат қизамиқдан холи давлат мақомини йўқотди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, қизамиқ касалланиши кескин ошгани сабабли Ўзбекистон қизамиқни тўлиқ йўқ қилган давлат мақомидан маҳрум бўлди. Шунингдек, Буюк Британия, Испания, Австрия, Арманистон ва Озарбайжон ҳам ушбу рўйхатга киритилди.

ЖССТга кўра, 2024 йилда қайд этилган ҳолатлар натижасида ушбу мамлакатларда қизамиқнинг эндемик тарқалиши қайта тикланган. Агар вируснинг тарқалиши бир йилдан ортиқ узлуксиз давом этса, мамлакат қизамиқдан холи мақомини йўқотади.

Мутахассислар таъкидлашича, қизамиқ эмлаш орқали деярли тўлиқ олдини олинади. Бироқ вакцина қамрови пасайса, касаллик жуда тез тарқалади ва оғир асоратлар, ҳатто ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликни жиловлаш учун эмлаш даражаси камида 95 фоиз бўлиши шарт. Ташкилот мамлакатларни, айниқса болалар орасида эмлаш ишларини кучайтиришга чақирди.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Лимон ҳиди — ақл учун табиий қувват манбаи


Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, лимоннинг ёқимли ва тетиклаштирувчи ҳиди инсон мияси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар учун у табиий стимулятор вазифасини ўтайди.

Мутахассислар фикрича, лимон ҳиди зеҳнни ўткирлаштириб, маълумотларни қабул қилиш қобилиятини 40 фоиздан ортиқ яхшилайди. Шунингдек, диққатни жамлашга ёрдам бериб, иш унумдорлигини қарийб 30 фоизга оширади. Энг муҳими, у чарчоқни камайтиради ва энергия ҳиссини уйғотиб, когнитив қобилиятларни фаоллаштиради.

Амалиётда бу жуда осон:
иш ёки ўқиш пайтида стол устига янги кесилган лимон қўйиш ёки лимон эфир мойидан фойдаланиш кифоя. Бу оддий усул кайфиятни кўтариб, фикрлашни равшанлаштиради.

Табиий, арзон ва фойдали — лимон ҳиди ақлий салоҳиятни оширишнинг энг содда усулларидан бири ҳисобланади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Аҳмоқ одамнинг хатосини тўғриламанг, у сизни ёмон кўриб қолади. Ақлли инсоннинг хатосини тўғриланг у сизни қадрлайди"


✍️ Брюс Ли

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга 20 триллион сўмга яқин маблағ сарфлади

2025 йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 19,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, пойтахт аҳолиси йил давомида 9,1 триллион сўм соғлиқни сақлаш хизматларига йўналтирган.

Тошкент вилояти (2 триллион сўм) ва Самарқанд вилояти (1,5 триллион сўм) энг кўп сарф қилган ҳудудлар қаторида қайд этилган. Шунингдек, Фарғона вилоятида 1,3 триллион сўм, Наманган ва Андижон вилоятларида эса қарийб 900 миллиард сўм атрофида маблағ сарфланган.

Маълумотларга кўра, Сирдарё вилоятида ушбу кўрсаткич 359,9 миллиард сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 351,3 миллиард сўмни ташкил этган. Энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида — 327,6 миллиард сўм қайд этилган.

Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 14,2 фоизга ошган.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Эссиз

Ўзбекистон дунёнинг энг мазали ошхоналари рейтингига киритилмади


“World Population Review” журнали 2025-йил учун 99 та мамлакат ўртасида дунёдаги энг мазали ва энг бемаза миллий таомлар рейтингини эълон қилган. Ўзбекистон ушбу рейтингдан жой ололмаган, Қозоғистон ва Арманистон таомлари эса энг бемаза таомлар деб топилиб, мос равишда 92- ва 93-ўринларни эгаллаган.

Улардан ҳам ёмонроқ таомлар фақат Никарагуа, Лаос ва Боливияда тайёрланар экан. Рейтингда Греция энг мазали ошхона сифатида биринчи ўринни эгаллаган.

Ундан кейинги ўринларда Италия, Мексика, Туркия, Испания, Португалия, Индонезия, Франция, Япония ва Хитой жой олган.

МДҲ давлатлари орасида энг юқори натижани Грузия қайд этиб, 30-ўринни эгаллаган. Россия – 34-ўрин, Литва – 39, Украина – 43, Озарбайжон — 56, Беларус – 75, Латвия – 78-ўринларда жойлашган.

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди

Маълумотга кўра, аёл оғир руҳий ҳолат сабаб ўз жонига қасд қилиш ниятида Вобкент туманидан оқиб ўтувчи дарёга сакраган.

Ҳодисага гувоҳ бўлган профилактика инспектори дарҳол унинг ортидан сувга шўнғиб, бир амаллаб аёлни қутқариб қолган. Шундан сўнг капитан А.Расулов уни шифохонага етказган.

Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг