🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

"Яхши шифокор касалликдан олдин, доно шифокор эса бемордан олдин фикр юритади"

✍Уильям Ослер

📲Telegram |facebook|Faceboo
Касалликларнинг 80 фоизи ифлосланган сув орқали юқадими?

Мутахассислар таъкидлашича, ифлосланган сув инсон саломатлиги учун энг катта хавф манбаларидан бири ҳисобланади. Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш ёки ифлос сувни истеъмол қилиш, айниқса болалар орасида, турли юқумли ошқозон-ичак касалликларининг кенг тарқалишига сабаб бўлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари маълумотига кўра, дунёдаги касалликларнинг қарийб 80 фоизи айнан ифлосланган сув орқали юқади. Бундай сув қорин тифи, дизентерия, вабо, шунингдек, вирусли гепатитнинг “А” ва “Е” турлари каби хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.

Шу боис мутахассислар аҳолини фақат тоза ичимлик сувидан фойдаланишга, очиқ сув ҳавзаларида санитария ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Зеро, саломатлик — энг катта бойлик, уни асраш эса ҳар кимнинг ўз қўлида.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Экспертлар хирургик ниқоблар ўрнига респиратор ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилишди

Халқаро экспертлар тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари бўйича ёндашувни ўзгартиришни таклиф қилди. Уларнинг таъкидлашича, хирургик ниқоблар ҳаво-томчи орқали юқадиган инфекциялардан етарли даражада ҳимоя бермайди.

Мутахассислар беморлар билан ишлашда FFP2, FFP3 ёки N95 туридаги респиратор ниқоблардан фойдаланишни тавсия қилмоқда. Чунки хирургик ниқоблар зарарли заррачаларнинг тахминан 40 фоизини тўсса, респираторлар 80 фоиздан ортиқ қисмини ушлаб қолади.

Экспертлар фикрича, респиратор ниқобларга ўтиш тиббиёт ходимлари ва беморлар хавфсизлигини сезиларли даражада оширади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Сиздан бахт топган кишигина сизникидир. Қолган барча инсонлар ҳаётингиз меҳмони"


✍️Мавлоно Румий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьон берилди

Рақобат қўмитаси "Сирли мижоз" тадбири давомида 20 дан ортиқ дорихона фаолиятини ўрганди. Ўрганишлар натижаларига кўра дорихоналарнинг тахминан 25 фоизида тиббий спирт ўрнига лосьон таклиф қилингани аниқланди.

Мутахассислар таъкидлашича, лицензияси йўқ ишлаб чиқарувчилар тиббий спирт ўрнига спирт миқдори паст бўлган лосьон ишлаб чиқарган ва истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмаган.

Маълумки, 70 фоизли тиббий спирт тиббиётда кенг қўлланилади, лосьон эса косметик маҳсулот ҳисобланади.

Рақобат қўмитаси ушбу ҳолатни қонун бузилиши сифатида баҳолаб, тегишли чоралар кўриш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига расмий хат йўллади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
«Ақлли капсула» дори қабул қилинганини ўз вақтида хабар беради

Массачусетс технология институти олимлари сурункали касалликларга чалинган беморлар учун «ақлли капсула» ишлаб чиқди. Капсула ютилгандан сўнг радиосигнал орқали дори қабул қилинганини ташқи қурилмага хабар қилади.

Қурилмадаги антенна цинк ва целлюлозадан тайёрланган, желатин қобиқ эриб кетади ва сигнал 10 дақиқа давомида узатилади. Компонентлар бир ҳафта ичида ошқозонда парчаланади, чип эса табиий йўл билан чиқиб кетади. Барча материаллар инсон саломатлиги учун хавфсиз.

Ҳайвонларда синовдан ўтган тизим клиник синовларда аввало орган трансплантациясидан кейин дорилар дозасини кузатиш учун қўлланилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, технология стент ўрнатилгандан кейин, сил ва ВИЧ беморлари ҳамда Алцгеймер ва Паркинсон касалликларига чалинган шахсларга ёрдам бериши мумкин.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
АҚШда аденовируснинг янги хавфли шакли тарқалмоқда

АҚШ шифокорлари аденовируснинг хавфли янги тури тезлик билан тарқалаётганини қайд этди, деб хабар беради American Focus.

Вирус нафас олиш тизими, кўзлар ва буйракларни тез зарарлайди, одамдан одамга осон юқади ва салқин об-ҳавода ҳам фаол тарқалади. Мутахассислар уни кўп жиҳатдан COVID-19’dan ҳам хавфлироқ деб баҳолашмоқда.

Жорий мавсумда АҚШда тахминан 7 миллион касалланиш ҳолати қайд этилган, шулардан қарийб 81 минг киши шифохонага ётқизилган, тахминан 3 минг киши вафот этган. Олимлар вируснинг келиб чиқишини ва тарқалишини ўрганмоқда.

Мутахассислар бу янги шаклнинг кенг кўламли пандемияга айланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлик бермоқда.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
"Кечириш бировлар учун эмас, ўзинг учун керак. Ғазабланиш – вақтни беҳуда сарфлашдир"

✍️ Кассандра Клэр

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чироқчи туманининг Чиял қишлоғида истиқомат қиладиган Муродулла Жуманов Россиянинг Привет Андрей курсатувида барчани лол қолдирди.


https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Насия ёки муддатли тўлов: аввал харид қил, кейин бўлиб тўла (+видео)

Насия савдонинг ҳуқуқий ва молиявий оқибатлари қандай, исломий муомалаларда қайси шартнома турига киради?

🎥 https://youtu.be/HiZgUEC8x9Q

Батафсил: https://uza.uz/posts/810462

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади: бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги. Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан”


✍️Мавлоно Румий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#яхши_хабар

Саратонни даволашда янги умидбахш усул синовдан ўтказилди


Олимлар иммун терапиясининг янги йўналиши орқали метастаза босқичидаги саратонга қарши курашда умидбахш натижаларга эришди.

Янги усул ўсимта атрофидаги ҳужайраларни қайта дастурлаб, уларни саратонга қарши курашувчи “иттифоқчи”га айлантиради. CAR T-ҳужайрали терапиянинг бу ёндашувида иммун тизимнинг T-ҳужайралари махсус ўқитилиб, ўсимтани аниқ таниш ва йўқ қилиш учун организмга қайта юборилади.

Ҳозирча усул сичқонларда ўтказилган экспериментал синовларда юқори самара кўрсатди. Олимлар фикрича, клиник синовлар муваффақиятли якунланса, яқин 3–5 йил ичида ушбу технология инсонларда қўлланилиши мумкин.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола билан бирга “ўсувчи” протез

Россиялик шифокорлар ўзбекистонлик болаларга инновацион, бола ўсишига мослаша оладиган протез ўрнатишди.

Ушбу протезлар Самара давлат тиббиёт университетида ишлаб чиқилган. Илгари бундай технология фақат икки давлатда мавжуд эди.

Халқаро жарроҳлик амалиёти Ўзбекистон Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида, унинг директори Жамила Полатованинг бевосита иштироки ва назорати остида иккинчи бор муваффақиятли ўтказилди.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Туғма карликка даво топилдими? (+видео)

Швециядаги Каролин институти олимлари ген терапияси орқали туғма карликни даволашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда “Euro Pulse” нашри хабар бермоқда.

🎥 https://youtu.be/CjpxKklJh2A

Батафсил: https://uza.uz/posts/810717

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz