🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Баҳодир Бобоназаров санъат соҳасидаги фидойи меҳнати учун тақдирланди

Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори ва маҳоратли миниатюрачи рассом Баҳодир Бобоназаров узоқ йиллик садоқатли меҳнати, санъат соҳаси ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси ва ёш ижодкорларни тарбиялашдаги фидойи фаолияти учун “Ўзбекистон Бадиий академияси фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Мазкур мукофот Ўзбекистон Бадиий академияси ташкил этилганининг 29 йиллиги муносабати билан берилди. Шунингдек, бу тадбир доирасида кўплаб ўзбекистонлик ижодкорлар ҳам ўзлари эришган ютуқлари учун олтин медаль ва кўкрак нишони билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида мукофотлар шахсан Академия раиси Акмал Нуриддинов томонидан топширилди.

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёлик футболчи “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” дея эътироф этилди

2025 йил Ўзбекистон футбол тарихида Сирдарёлик ёшлар учун ёрқин саҳифа сифатида эсда қолади. Ўзбекистон У-17 терма жамоаси таркибида Осиё кубогини қўлга киритган ва мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида танилган ҳамда У-17 Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган Сирдарё тумани фахри – истеъдодли футболчи Садриддин Ҳасанов “Йилнинг энг яхши ёш футболчиси” дея эътироф этилди.

Садриддиннинг бу муваффақияти нафақат шахсий истеъдоди, балки Сирдарё футболи ривожига қаратилган меҳнат ва тайёргарликнинг самарасидир. Унинг майдондаги тезкор ҳаракатлари, тўп билан ишлаш маҳоратлари ва стратегик фикрлаш қобилияти уни ҳамда терма жамоани муҳим ғалабаларга олиб келди.

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
#Кун_ҳикмати


"Миш-миш – нафратланганлар томонидан ўйлаб топилади. Нодонлар томонидан ейилади. Аҳмоқлар томонидан нишонланади."



📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
1 февралдан Ўзбекистонда қандай янгиликлар кучга киради?

Ҳажга навбат энди тўлиқ онлайн! Яъни 2026 йил 1 февралидан бошлаб Ҳажга бориш учун рўйхат ва навбатни тузиш ҳамда аризаларни қабул қилиш янги Бирлашган Ҳаж ва Умра портали орқали тўлиқ электрон тарзда амалга оширилади. Энди ҳеч қанча қоғоз навбатлар ёки идоралар орасида югуриш йўқ — барчаси онлайн!

🚗 Шу кунидан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил бўлган ёки ундан кўпроқ вақт ўтган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши тўхтатилади — бундай машиналар оддий рўйхатдан чиқарилади (фақат антиквар холатдагилар алоҳида ҳисобга олинади).

💡 Шу билан бир вақтда бошқа бир қатор ижтимоий ва электрон хизматларда ҳам янгиликлар жорий этилади: ижтимоий реестр тизими, ёшлар учун электрон платформалар ва ташаббусли лойиҳаларнинг онлайн молиялаштирилиши кабилар.

Муҳими, “рақамлашмоқда”! 🚀

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кун қаҳрамонига «майор» унвони берилди

Инсон ҳаётини сақлаб қолиш — энг олий бурч. 29 январь куни Бухоро вилояти Вобкент туманида ана шу бурч амалда исботланди. Хизмат вазифасини бажараётган профилактика инспектори Амрилло Расулов дарёнинг муздек сувига ўзини ташлаб, 4 нафар фарзанднинг онасини ҳалокатдан сўнгги сонияларда қутқариб қолди.

Ўз ҳаётини хавф остига қўйиб кўрсатган жасорати ва фидоийлиги учун Вобкент тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ходими, капитан Амрилло Расулов Ички ишлар вазири буйруғига асосан муддатидан олдин «майор» махсус унвони билан тақдирланди

Ҳақиқий қаҳрамонлик — лавозимда эмас, амалдагина намоён бўлади. 💪

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Энергетика вазирлиги метан заправкаларнинг иш тартибини маълум қилди

Эртага, 2 февралдан бошлаб “метан заправкалар” соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритади.

Батафсил: https://uza.uz/posts/813904

Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
#Кун_ҳикмати


"Кечаги кун ортда қолди, эртанги кун номаълум.
Агар, ҳаётингизда ниманидир ўзгартирмоқчи бўлсангиз, уни бугундан бошла."



📲Telegram |facebook|Faceboo
3 февраль — Халқаро аёл шифокорлар куни

Ушбу сана бутун дунё бўйлаб аёллар шифокорларининг жасорати, билим ва фидойилигига эҳтиром рамзи сифатида нишонланади. Бу кун 1821 йил 3 февралда туғилган, тарихдаги биринчи аёл шифокор — Элизабет Блеквелл номи билан чамбарчас боғлиқ. У АҚШда тиббиётни мустақил ўрганиб, Женева тиббиёт коллежини аъло баҳолар билан тамомлаган ва ўз даврида аёллар учун ёпиқ бўлган тиббиёт эшикларини очиб берган.

Шифокорлик инсоният тарихидаги энг қадимий ва энг шарафли касблардан бири бўлса-да, XIX аср ўрталарига қадар аёллар бу соҳада таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум эди. Элизабет Блеквелл эса жасорати ва қатъияти билан бу тўсиқни бузиб, минглаб аёллар учун йўл очди.

Шу боис соғлиқни сақлаш соҳасида сидқидилдан хизмат қилаётган опа-сингилларимиз, фахрий шифокорлар, келажакда шифокор бўлиш орзусида таҳсил олаётган талаба қизларни байрам билан самимий муборакбод этамиз.

Шаҳло Хожаева,
РИОБСИТМ Сирдарё вилояти филиали директори, акушер-гинеколог

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

«Ҳаёт — кечиктириб бўлмайдиган имконият...»


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Saida Mirziyoyeva “Insoniy birodarlik majlisi” forumida nutq so‘zladi

U o‘z nutqida ayollar yetakchiligi va ta’lim huquqini inson qadrining asosiy mezoni sifatida himoya qilish g‘oyasini ilgari surdi.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати


"Тарбия — болага айтилган гап эмас, каттанинг ҳар кунги одобидир"



📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9 феврал – буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Эй сабо, ҳолим бориб, сарви хиромонимға айт…

Эй сабо, ҳолим бориб, сарви хиромонимға айт,
Йиғларимнинг шиддатин гулбарги ҳандонимға айт.

Буки онинг аҳду-паймонида мен ўлсам доғи,
Яхши фурсат топсанг ул бад аҳду-паймонимға айт.

Буки юз жон садқаси қилсам, пушаймон бўлмағил,
Васлиға бир ваъда қилғондин пушаймонимға айт.

Даҳри боғин гулларин ҳусни вафосиз эрканин,
Юзи гул, жисми суман, бўйи гулистонимға айт.

Эй Навоий, ҳеч гулшанинг сенингдек ҳушнаво,
Булбули йўқ эрканин шўхи-суҳандонимға айт.

Эй сабо, ҳолим бориб, сарви хиромонимға айт…


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Навоийга эҳтиром

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан “Навоийга эҳтиром” номли маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбир “Билимдонлар маскани” ҳудудидаги Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими билан бошланди. Унда вилоят ҳокимлиги вакиллари, Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзолари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маросимда вилоят ҳокимининг Навоий таваллуди муносабати билан йўллаган табриги ўқиб эшиттирилди. Табрикда Навоий нафақат буюк шоир ва мутафаккир, балки давлат ва жамоат арбоби сифатида ҳам тарихда ўчмас из қолдиргани таъкидланди.

Тадбирнинг иккинчи қисми вилоят мусиқали драма театрида “Алишер Навоий — буюк давлат арбоби ва маънавият гултожи!” номли байрам дастури билан давом этди. Унда театрлаштирилган саҳна кўринишлари, мақом ансамбли ижросида мусиқий чиқишлар ва шеърий баҳслар намойиш этилди.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Юрак ташхисида сунъий интеллект устун келди

Сунъий интеллектга эга электрон стетоскоп юрак клапанлари нуқсонларини аниқлашда анъанавий аускультацияга нисбатан анча юқори самарадорликни намоён этди. Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу рақамли қурилманинг сезувчанлиги 92,3 фоизни ташкил этган бўлса, оддий стетоскопда бу кўрсаткич 46,2 фоиз бўлди.

Эхокардиография орқали тасдиқланган патологияга эга беморлар орасида ҳам сунъий интеллектли стетоскопнинг устунлиги қайд этилди — у анъанавий усулга нисбатан уч баравар кўпроқ ҳолатни аниқлашга эришган. Шу билан бирга, электрон қурилманинг спецификлиги бироз пастроқ бўлган.

Сунъий интеллект қўлланилиши натижасида аввал аниқланмаган 12 та клиник аҳамиятли юрак клапани нуқсони фош этилди. Анъанавий аускультация эса фақат 6 та ҳолатни аниқлаган.

Мутахассислар фикрича, СИ-стетоскоп, айниқса, бирламчи тиббий бўғинда юрак касалликларини эрта аниқлашда самарали восита бўлиши мумкин. Бироқ у ҳозирча эхокардиография ўрнини тўлиқ боса олмайди.

📲Telegram |facebook|Facebook