#Кун_ҳикмати
"Аҳмоқ одамнинг хатосини тўғриламанг, у сизни ёмон кўриб қолади. Ақлли инсоннинг хатосини тўғриланг у сизни қадрлайди"
✍️ Брюс Ли
📲Telegram |facebook|Faceboo

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонликлар соғлиқни сақлашга 20 триллион сўмга яқин маблағ сарфлади
2025 йилда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 19,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келиб, пойтахт аҳолиси йил давомида 9,1 триллион сўм соғлиқни сақлаш хизматларига йўналтирган.
Тошкент вилояти (2 триллион сўм) ва Самарқанд вилояти (1,5 триллион сўм) энг кўп сарф қилган ҳудудлар қаторида қайд этилган. Шунингдек, Фарғона вилоятида 1,3 триллион сўм, Наманган ва Андижон вилоятларида эса қарийб 900 миллиард сўм атрофида маблағ сарфланган.
Маълумотларга кўра, Сирдарё вилоятида ушбу кўрсаткич 359,9 миллиард сўмни, Қорақалпоғистон Республикасида 351,3 миллиард сўмни ташкил этган. Энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида — 327,6 миллиард сўм қайд этилган.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар ҳажми ўтган йилга нисбатан 14,2 фоизга ошган.
https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz

#Эссиз
Ўзбекистон дунёнинг энг мазали ошхоналари рейтингига киритилмади
“World Population Review” журнали 2025-йил учун 99 та мамлакат ўртасида дунёдаги энг мазали ва энг бемаза миллий таомлар рейтингини эълон қилган. Ўзбекистон ушбу рейтингдан жой ололмаган, Қозоғистон ва Арманистон таомлари эса энг бемаза таомлар деб топилиб, мос равишда 92- ва 93-ўринларни эгаллаган.
Улардан ҳам ёмонроқ таомлар фақат Никарагуа, Лаос ва Боливияда тайёрланар экан. Рейтингда Греция энг мазали ошхона сифатида биринчи ўринни эгаллаган.
Ундан кейинги ўринларда Италия, Мексика, Туркия, Испания, Португалия, Индонезия, Франция, Япония ва Хитой жой олган.
МДҲ давлатлари орасида энг юқори натижани Грузия қайд этиб, 30-ўринни эгаллаган. Россия – 34-ўрин, Литва – 39, Украина – 43, Озарбайжон — 56, Беларус – 75, Латвия – 78-ўринларда жойлашган.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ИИБ ходими ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди
Маълумотга кўра, аёл оғир руҳий ҳолат сабаб ўз жонига қасд қилиш ниятида Вобкент туманидан оқиб ўтувчи дарёга сакраган.
Ҳодисага гувоҳ бўлган профилактика инспектори дарҳол унинг ортидан сувга шўнғиб, бир амаллаб аёлни қутқариб қолган. Шундан сўнг капитан А.Расулов уни шифохонага етказган.
Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Маълумотга кўра, аёл оғир руҳий ҳолат сабаб ўз жонига қасд қилиш ниятида Вобкент туманидан оқиб ўтувчи дарёга сакраган.
Ҳодисага гувоҳ бўлган профилактика инспектори дарҳол унинг ортидан сувга шўнғиб, бир амаллаб аёлни қутқариб қолган. Шундан сўнг капитан А.Расулов уни шифохонага етказган.
Қайд этилишича, жабрланувчини 4 нафар фарзанди ҳам бўлган.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Танаффусдаги_маҳаллалар_рўйхати.xlsx
56.9 KB
Open Budget'нинг 2026 йилги 1-мавсумида иштирок этмайдиган маҳаллалар эълон қилинди
Аввалги мавсумларда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар лойиҳа киритиш ҳуқуқи чекланган.
Шунга қарамасдан, "танаффус" қўлланган маҳаллалар шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконига эга.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Аввалги мавсумларда кетма-кет ғолиб бўлган маҳаллалар лойиҳа киритиш ҳуқуқи чекланган.
Шунга қарамасдан, "танаффус" қўлланган маҳаллалар шерикчилик асосида лойиҳаларни илгари суриш имконига эга.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
#Кун_ҳикмати
"Ҳаёт қаҳвага ўхшайди: баъзан ширин, баъзан аччиқ.
Лекин унинг ҳақиқий қадри — ким билан ва қай ҳолатда ичилганида сезилади."
📲Telegram |facebook|Faceboo
"Ҳаёт қаҳвага ўхшайди: баъзан ширин, баъзан аччиқ.
Лекин унинг ҳақиқий қадри — ким билан ва қай ҳолатда ичилганида сезилади."
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қайирмада аҳоли турмуши ва инфратузилма ҳолати ўрганилди
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Ховос туманидаги Қайирма маҳалласида бўлиб, аҳолининг кундалик турмуш шароити ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари ҳолати билан жойида танишди.
Ўрганиш давомида мактабгача таълим муассасаси, ички йўллар, ичимлик суви ва электр таъминотига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли билан очиқ мулоқот чоғида мавжуд муаммолар ва таклифлар тингланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ечим талаб масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Ховос туманидаги Қайирма маҳалласида бўлиб, аҳолининг кундалик турмуш шароити ҳамда ижтимоий инфратузилма объектлари ҳолати билан жойида танишди.
Ўрганиш давомида мактабгача таълим муассасаси, ички йўллар, ичимлик суви ва электр таъминотига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Аҳоли билан очиқ мулоқот чоғида мавжуд муаммолар ва таклифлар тингланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва ечим талаб масалаларни тезкор ҳал этиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Шу каби қизиқарли хабарлар билан танишмоқчимисиз❓ Унда
➡️https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz ни кузатинг
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Янгиерда мавсумий касалликлар кескин камайди
Оммавий эмлаш, профилактик текширувлар ва “Маҳаллабай” тизими орқали сайёр қабуллар натижасида Янгиер шаҳрида мавсумий касалликлар сони сезиларли даражада қисқарди.
Шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими маълумотига кўра, қизамиқ 40 тадан 9 тага, вирусли гепатит “А” 75 тадан 9 тага тушди. 2024–2025 йилларда вирусли гепатит “Б” ва ўта хавфли юқумли касалликлар умуман қайд этилмади.
Мутахассислар ижобий натижаларни аҳоли ва болалар ўртасида эмлаш қамровининг юқори даражада таъминлангани билан изоҳламоқда.
Хусусан, қизамиққа қарши 97%, бўғма ва кўкйўталга қарши 96,7%, пневмококк инфекциясига қарши 96,5% бола эмланди. 9 ёшли қизлар ўртасида ВПЧ вакцинаси қамрови 95,8%, 2025 йилда туғилган 1 023 нафар чақалоқнинг 99,2%си сил ва гепатит “Б”га қарши ҳимояланди.

Боёвутлик Малика чемпионатда 3-ўринни қўлга киритди
Навоий вилояти Боёвутидан бўлган Малика Жумаева "20 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати"да фахрли натижа қайд этди.
У 11 та ўйиндан 7,5 очко тўплаб, кучли рақиблар орасида 3-ўринни эгаллади.
Малика Жумаева ҳозирги ёшдаги спортчилар орасида ўзининг чидамлилиги, стратегик фикрлаши ва рақобатбардошлигини намоён қилди.
Бу муваффақият нафақат шахсий ютуқ, балки Сирдарё вилоятида спортни шахмат турини ривожлантириш ва ёшлар орасида рақобат руҳини кучайтиришда муҳим қадам бўлди.

Ўзбекистонда аҳоли ўлими сабаблари маълум қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда 177,1 минг киши вафот этди, шу жумладан 97,5 минг эркак ва 79,6 минг аёл. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 минг нафарга кўпдир.
Ўлимнинг энг асосий сабаблари қон айланиш тизими касалликлари (104 595 киши), ўсмалар (15 999 киши) ва нафас олиш йўли касалликлари (9 264 киши) эканлиги аниқланди. Қолган ўринларда жигар ва буйрак касалликлари, асаб тизими касалликлари, ҳазм қилиш ва бошқа органлар билан боғлиқ муаммолар туриши қайд этилди.

“Қизлар ҳам ҳамиша дўст бўлавермайди”
Бухорода дугонасини шантаж қилиб, ундан 6 000 АҚШ доллари талаб қилган аёл тезкор тадбирда ушланди.
Маълум бўлишича, аёл дугонаси билан телеграм орқали гўёки ўғил бола сифатида мулоқот қилиб, ундан интим расмларини олган ва сўнгра шарманда қилиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган.
Ҳар қандай шантаж ва интернет орқали босимга қарши эҳтиёткор бўлиш муҳимлигини унутманг.

Nipah вируси глобал таҳдидми?
Жаҳон тиббиёти эътиборини тортаётган Nipah вируси кам учрашига қарамасдан, юқори ўлим хавфи ва тез тарқалиши билан хавфли ҳисобланади.
Илк бор 1999 йил Жануби-шарқий Осиёда аниқланган вирус асосан зарарланган ҳайвон ёки инсон орқали юқади.
Белгилари одатда иситма, бош оғриғи ва ҳолсизлик билан бошланади, кейин эса нафас етишмовчилиги ва мия яллиғланишига олиб келиши мумкин.
Ҳозирча вакцина ёки махсус даво йўқ, шу боис профилактика ва эҳтиёткорлик энг самарали ҳимоядир.