🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Насия ёки муддатли тўлов: аввал харид қил, кейин бўлиб тўла (+видео)

Насия савдонинг ҳуқуқий ва молиявий оқибатлари қандай, исломий муомалаларда қайси шартнома турига киради?

🎥 https://youtu.be/HiZgUEC8x9Q

Батафсил: https://uza.uz/posts/810462

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Ҳар тонгда сенга икки эшик очилади: бири — нолиш эшиги, бири — шукр эшиги. Қайси биридан кирсанг кунни шундай ўтказасан”


✍️Мавлоно Румий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#яхши_хабар

Саратонни даволашда янги умидбахш усул синовдан ўтказилди


Олимлар иммун терапиясининг янги йўналиши орқали метастаза босқичидаги саратонга қарши курашда умидбахш натижаларга эришди.

Янги усул ўсимта атрофидаги ҳужайраларни қайта дастурлаб, уларни саратонга қарши курашувчи “иттифоқчи”га айлантиради. CAR T-ҳужайрали терапиянинг бу ёндашувида иммун тизимнинг T-ҳужайралари махсус ўқитилиб, ўсимтани аниқ таниш ва йўқ қилиш учун организмга қайта юборилади.

Ҳозирча усул сичқонларда ўтказилган экспериментал синовларда юқори самара кўрсатди. Олимлар фикрича, клиник синовлар муваффақиятли якунланса, яқин 3–5 йил ичида ушбу технология инсонларда қўлланилиши мумкин.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бола билан бирга “ўсувчи” протез

Россиялик шифокорлар ўзбекистонлик болаларга инновацион, бола ўсишига мослаша оладиган протез ўрнатишди.

Ушбу протезлар Самара давлат тиббиёт университетида ишлаб чиқилган. Илгари бундай технология фақат икки давлатда мавжуд эди.

Халқаро жарроҳлик амалиёти Ўзбекистон Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида, унинг директори Жамила Полатованинг бевосита иштироки ва назорати остида иккинчи бор муваффақиятли ўтказилди.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Туғма карликка даво топилдими? (+видео)

Швециядаги Каролин институти олимлари ген терапияси орқали туғма карликни даволашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда “Euro Pulse” нашри хабар бермоқда.

🎥 https://youtu.be/CjpxKklJh2A

Батафсил: https://uza.uz/posts/810717

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Душманнинг хатоси - доно қилади, дўстники адо..."


✍️Омон Матжон


📲
Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Ялқов бўла туриб соғлом юришни истаган киши жим туриб овоз чиқаришни истаган кабидир"


✍️Плутарх

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Вақт кутиб турмайди, у кечикканларга эмас, интиладиганларга хизмат қилади"


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Қонунчиликдаги_янгилик

Ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш тартиби жорий этилди


2026 йил 22 январь куни давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарларини аттестациядан ўтказиш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (№3760).

Низомга мувофиқ, ахборот хизмати раҳбарлари Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказида ҳар уч йилда бир маротаба аттестациядан ўтади. Аттестацияни ўтказиш учун Марказ директори буйруғи билан камида 7 нафардан иборат аттестация комиссияси тузилади.

Комиссия томонидан талабгорлар ҳужжатлари ўрганилиб, аттестациядан ўтадиганлар рўйхати шакллантирилади. Аттестация икки ой давомида ўтказилиб, 5 та савол ва амалий синовлар асосида оғзаки суҳбат шаклида баҳоланади.

Натижалар 5 баллик тизимда баҳоланиб, камида 4 балл тўплаган талабгор аттестациядан ўтган деб ҳисобланади ва унга тегишли гувоҳнома берилади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Олти мамлакат қизамиқдан холи давлат мақомини йўқотди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилишича, қизамиқ касалланиши кескин ошгани сабабли Ўзбекистон қизамиқни тўлиқ йўқ қилган давлат мақомидан маҳрум бўлди. Шунингдек, Буюк Британия, Испания, Австрия, Арманистон ва Озарбайжон ҳам ушбу рўйхатга киритилди.

ЖССТга кўра, 2024 йилда қайд этилган ҳолатлар натижасида ушбу мамлакатларда қизамиқнинг эндемик тарқалиши қайта тикланган. Агар вируснинг тарқалиши бир йилдан ортиқ узлуксиз давом этса, мамлакат қизамиқдан холи мақомини йўқотади.

Мутахассислар таъкидлашича, қизамиқ эмлаш орқали деярли тўлиқ олдини олинади. Бироқ вакцина қамрови пасайса, касаллик жуда тез тарқалади ва оғир асоратлар, ҳатто ўлим ҳолатларига олиб келиши мумкин.

ЖССТ маълумотларига кўра, касалликни жиловлаш учун эмлаш даражаси камида 95 фоиз бўлиши шарт. Ташкилот мамлакатларни, айниқса болалар орасида эмлаш ишларини кучайтиришга чақирди.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Лимон ҳиди — ақл учун табиий қувват манбаи


Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, лимоннинг ёқимли ва тетиклаштирувчи ҳиди инсон мияси фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, ақлий меҳнат билан шуғулланадиганлар учун у табиий стимулятор вазифасини ўтайди.

Мутахассислар фикрича, лимон ҳиди зеҳнни ўткирлаштириб, маълумотларни қабул қилиш қобилиятини 40 фоиздан ортиқ яхшилайди. Шунингдек, диққатни жамлашга ёрдам бериб, иш унумдорлигини қарийб 30 фоизга оширади. Энг муҳими, у чарчоқни камайтиради ва энергия ҳиссини уйғотиб, когнитив қобилиятларни фаоллаштиради.

Амалиётда бу жуда осон:
иш ёки ўқиш пайтида стол устига янги кесилган лимон қўйиш ёки лимон эфир мойидан фойдаланиш кифоя. Бу оддий усул кайфиятни кўтариб, фикрлашни равшанлаштиради.

Табиий, арзон ва фойдали — лимон ҳиди ақлий салоҳиятни оширишнинг энг содда усулларидан бири ҳисобланади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz