🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
“Лаҳзалар чорраҳаси”: теран фикрлар тўплами

Бугунги глобаллашув даврида инсон маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш ва адабий жараёнларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Зеро, адабиёт — халқнинг юраги, унинг ўтмиши ва келажагини боғловчи маънавий кўприкдир. Айниқса, фикрни қисқа ва лўнда, аммо теран ифода этувчи тўртлик жанри ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётида алоҳида мавқега эга.

Тошкент кимё-технология институтининг Сирдарё вилояти филиалида бўлиб ўтган адабий-маърифий анжуман айнан шундай ижодий изланишлар самарасига бағишланди. Тадбирда янгиерлик ижодкор ва шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Мустафо Жўранинг “Лаҳзалар чорраҳаси” номли янги тўртликлар тўплами кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Батафсил ўқиш учун

Telegram |facebook|Faceboo
Яшил энергия — барқарор иқтисодиёт манбаи

Бугун дунё миқёсида энергия масаласи фақат иқтисодий эмас, балки экологик ва ижтимоий барқарорликнинг ҳам ҳал қилувчи омилига айланмоқда. Шу нуқтаи назардан, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳар бир ҳудуд тараққиётининг устувор йўналиши сифатида намоён бўлмоқда. Сирдарё вилоятида бу борада амалга оширилаётган ишлар “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлидаги аниқ ва изчил қадамлардан далолат беради.

Хусусан, вилоят ҳокимлигида ўтган навбатдаги йиғилишда мазкур масалага алоҳида урғу берилиб, уни янги босқичга олиб чиқиш вазифалари белгилаб олинди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтган муҳокамаларда энергия самарадорлигини ошириш, анъанавий манбаларга тушаётган босимни камайтириш ҳамда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнларини жадаллаштириш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Батафсил ўқиш учун

Telegram |facebook|Faceboo
Ғоя, ташаббус ва амалий натижа бир майдонда уйғунлашди

Сирдарё вилояти ёшларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда инклюзив муҳитни ривожлантиришга қаратилган “VoiceUp – 2026” инклюзив ёшлар оромгоҳи Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги “Zomin Sunrise” болалар ёзги оромгоҳида юқори савияда ташкил этилди.

Уч кун давом этган ушбу лойиҳа нафақат ўқув-амалий майдон, балки ёшлар учун ўзини намоён этиш, эркин фикр билдириш ва янги дўстлар орттириш имконини яратган муҳим ижтимоий платформага айланди.

Батафсил ўқиш учун

Telegram |facebook|Faceboo
Шиор эмас, амалий натижа: Мирзаободнинг янги қиёфаси

Бугун Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишига айланди. Президентимиз ташаббуси билан ҳаётга тадбиқ этилаётган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури нафақат иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш, балки инсон қадрини улуғлаш, ҳар бир оиланинг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга қаратилган стратегик аҳамиятга эга ҳужжатдир.

Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида мазкур дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар бугун ўз мевасини бера бошлади.

Мирзаободда кечаётган ўзгаришлар шунчаки ҳисоботлардаги рақамлар эмас, балки аҳоли ҳаётидаги аниқ ижобий натижалардир. Маълумотларга кўра...

Батафсил ўқиш учун

Telegram |facebook|Faceboo
Яшил чой мияни “ҳимоя қилади”

Олимлар аниқлашича, яшил чой таркибидаги эпигаллокатехин галлат (EGCG) моддаси мия фаолиятини қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди. У нейронларда энергия мувозанатини тиклаб, заҳарли оқсиллар тўпланишини камайтиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, ёш ўтиши билан ҳужайралардаги асосий “энергия манбаи” — GTF миқдори камаяди. Бу эса мияда зарарли моддалар, жумладан, Альцгеймер касаллигига олиб келувчи бета-амилоид тўпланишига сабаб бўлади. EGCG эса ушбу жараёнга қарши таъсир кўрсатиб, ҳужайраларнинг “ўзини тозалаш” қобилиятини фаоллаштиради.

Айниқса, EGCG ни никотинамид (В3 витамини) билан бирга қўллаш 24 соат ичида нейронларда ижобий ўзгаришларга олиб келиши аниқланган. Натижада мия ҳужайралари фаоллиги ошади, оксидловчи стресс камаяди.

Telegram |facebook|Faceboo

.