🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Меҳр ва эҳтиёт — ҳаёт гарови

Чала туғилган чақалоқ — 37 ҳафтагача дунёга келган бола бўлиб, унинг организми ҳали тўлиқ ривожланмаган бўлади. Бундай чақалоқлар тез совқотади, нафас олиши ва эмизиш рефлекси заиф бўлиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлашича, парваришда энг муҳим жиҳат — ҳароратни сақлаш, тўғри овқатлантириш ва доимий назорат. Айниқса, “кенгуру усули” — болани она бағрида ушлаш — унинг нафас олиши ва умумий ҳолатини яхшилашда жуда самарали.

Шу билан бирга, она сути энг яхши озуқа ҳисобланади. Агар чақалоқ мустақил эмолмаса, махсус усуллар орқали озиқлантириш амалга оширилади.

Энг муҳими — гигиенага қатъий риоя қилиш ва шифокор назоратини узмаслик. Чунки чала туғилган чақалоқлар инфекцияларга жуда сезгир бўлади.

Меҳр, эътибор ва тўғри парвариш — бундай нозик жонларни соғлом улғайишининг асосий кафолатидир.

Шаҳло Нуралиева,
РИОБСИТМ Сирдарё филиалиХаста чақалоқлар бўлими навбатчи ҳамшираси

📲Telegram |facebook|Faceboo
Уғиз сути — чақалоқ саломатлигининг илк қалқоними

Ёш оналар орасида энг кўп бериладиган саволлардан бири — уғиз сути нима ва унинг фойдаси қандай? Мутахассислар таъкидлашича, уғиз сути туғруқдан кейинги дастлабки 2–3 кунда ажралади ва қуюқ, жуда бой таркибга эга озуқа бўлиб, чақалоқ учун беқиёс аҳамиятга эга.

У иммунитетни кучайтирувчи антителаларга бой бўлиб, болани турли инфекциялардан ҳимоя қилади. Шунингдек, ичакларни тозалашга ёрдам беради ва сарғайиш хавфини камайтиради. Қисқаси, уғиз сути — чақалоқ ҳаётидаги илк табиий “вакцина”дир.

Кейинги кунларда кўкрак сути доимий равишда ишлаб чиқила бошлайди. Бу чақалоқ учун энг идеал озуқа бўлиб, осон ҳазм бўлади, иммунитетни мустаҳкамлайди ва аллергия ҳамда касалликлар хавфини камайтиради. Бундан ташқари, она ва бола ўртасидаги меҳр ришталарини ҳам мустаҳкамлайди.

Муҳтарам Эшонкулова,
РИОБСИТМ, Сирдарё филиали Чақалоқлоқалар бўлими навбатчи ҳамшираси

📲Telegram |facebook|Faceboo
Дори ножўя реакция берса — нимани билиш керак?

Ҳар қандай дори инсон организмида кутилмаган таъсир кўрсатиши мумкин. Агар дорихонадан олинган дорида шундай ҳолат юз берса, аввал дорихона сотувчисига хабар беришингиз лозим. Шунингдек, ўзингиз кузатган барча аломатлар ҳақида аниқ ва батафсил маълумот беринг.

Бундан сўнг, барча ҳолатлар расмий равишда қайд этилади ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”га юборилади.

Жиддий ножўя реакциялар — ҳаёт учун хавф соладиган аломатлар — 1 кун ичида, даволашни узайтиришга мажбур қиладиган ёки ногиронликка олиб келадиган ҳолатлар — 3 кун ичида, бошқа зарарли ёки самарасиз ҳолатлар эса 10 кун ичида қайд этилади.


Шу боис, ҳар қандай ўзгаришни бефарқ қолдирмаслик — нафақат ўзингизнинг, балки бошқаларнинг ҳам соғлиғи учун муҳим қадам ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Уйдаги дори ножўя таъсир берса — нима қилиш керак?

Агар уй шароитида даволанаётган бемор истеъмол қилган доридан ножўя реакция ёки самарасизликни кузатса, дарҳол даволаш-профилактика муассасасига мурожаат қилиш лозим.

Беморни қабул қилган тиббиёт ходими шундай ҳолатда унинг доридан бўлган ножўя реакция ёки самарасизлик эканини тасдиқласа, бу ҳолат расмий равишда қайд этилади ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази”га юборилади.

Хабарнома ножўя реакциянинг хавф даражасига қараб 1 кундан 10 кунгача бўлган муддат ичида юборилади.

Шу боис, уй шароитида ҳам дорилардан келиб чиққан ҳар қандай ўзгаришни бефарқ қолдирмаслик — ўзингизнинг ва яқинларингизнинг соғлиғини сақлашда муҳим аҳамиятга эга.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Яхши сўз ҳам – садақадир."

✍️
Имом Бухорий


📲Telegram |facebook|Faceboo
“Илик узилди” пайти қандай таомланиш керак?

Фасллар алмашинуви даврида кишиларда ҳолсизлик ва чарчоқ кузатилади. Бу организмда моддалар алмашинуви тезлашиши ва витаминларга бўлган эҳтиёж ортиши билан боғлиқ.

Шу боис бу даврда витаминлар, минераллар, озуқали моддалар ва ўсимлик толаларига бой озиқ-овқатлар тановул қилиш, ичаклар фаолиятини яхшилаш учун тоза сув ичиш лозим.

Қолаверса, баҳор фасли кўкатли таомлар, сабзавотлар истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки улар таркибида организм учун зарур бўлган С витамини, озуқа толалари, биофлавоноидлар, антиоксидантлар мавжуд. Айниқса, исмалоқ, ялпиз, мадор, отқулоқ, жағ-жағ каби гиёҳлардан тайёрланган таомлар танада моддалар алмашинуви ва ошқозон-ичак тизимини яхшилайди.

Шу билан бирга донли ундан тайёрланган нон, ёнғоқ, гўшт, балиқ, қаймоқ, творог, майиз, бодом ва асал ейиш керак.

🍋 Баҳорда цитрус меваларни кўп ейиш тавсия этилмайди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Ҳар қандай буюк иш, то у амалга ошмагунча, имконсиз бўлиб туюлади"


✍️ Нелсен Мандела

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ортиқча туз — юрак учун хавфли

Олимлар огоҳлантирмоқда. Кунлик натрий истеъмоли 4200 мгга етса, юрак етишмовчилиги хавфи 15 фоизга ошади. Ҳолбуки, тавсия этилган меъёр — 2300 мг.

Тадқиқотларга кўра, тузни ҳатто озгина камайтириш ҳам фойдали. Истеъмолни 4000 мгга тушириш орқали хавф 6–7 фоизга камаяди.

Муҳими, юраги соғлом бўлишини истаган ҳар бир инсон тузни меъёрда истеъмол қилиши зарур — бу бизнинг эмас, мутахассислар хулосаси. Акс ҳолда нафақат юрак етишмовчилиги, балки бошқа жиддий саломатлик муаммолари ҳам юзага келиши мумкин.

📲Telegram |facebook|Faceboo
“Сўз деҳқони эди...”

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Гулистон давлат педагогика институти ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир ва жамоат арбоби Саъдулла Ҳаким таваллудининг 75 йиллигига бағишланган “Сўз деҳқони эди...” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил маълумот

📲Telegram |facebook|Faceboo
Мирзачўлни ўзлаштирган авлод ҳақида янги асар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан Вилоят ахборот-ресурс марказида ўтказилган адабий-маърифий тадбир нафақат янги китоб тақдимоти, балки тарихий хотирани тиклаш, авлодлар меросини қадрлаш ва миллий ўзликни англашга қаратилган муҳим маънавий мулоқот майдонига айланди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, тажрибали ижодкор ва давлат арбоби Собиржон Усмонов қаламига мансуб “Сирдарё ёшлари Мирзачўлни ўзлаштиришда” номли китоб ана шу жиҳатдан алоҳида аҳамият касб этади. Асар ўқувчиларни юртимиз тарихининг ўзига хос ва ўта масъулиятли даври — Мирзачўлни ўзлаштириш жараёнига чуқур назар ташлашга ундайди.

Батафсил ўқиш учун

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

“Машаққат пайтида сабр билинади. Тортишув пайтида ақл билинади. Оғир вазиятларда одамлар билинади.”


Telegram |facebook|Faceboo