🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#kun_hikmati


"Бахт ҳам саломатликка ўхшайди: у бор пайтда унинг қадри кўпинча сезилмайди. Аммо йиллар ўтиб, ортга назар ташлаганингда, ўша бахтни қандай соғиниб эслашингни англайсан."

✍️Михаил Булгаков


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from 🏥🩺OnaBola_Sirdaryo
Ҳурматли Эркинжон Оқбутаевич!

Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё вилояти филиали жамоаси номидан Сизни таваллуд айёмингиз билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Сизнинг юксак раҳбарлик салоҳиятингиз, ташаббускорлигингиз ва халқпарварлик фазилатларингиз туфайли Сирдарё вилоятида, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини ошириш ҳамда тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасидаги доимий эътиборингиз ва амалий кўмагингиз учун чуқур миннатдорчилик билдирамиз.

Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, оилавий бахт-саодат, масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар, Янги Ўзбекистон тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларингизга омад ва барака тилаймиз.

Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! 🌹

Ҳурмат билан,
Ш. Хожаева
Республика "Она ва бола саломатлиги ИАТМ"
Сирдарё вилояти филиали директори

🩺@OnaBola_Sirdaryo
#kun_hikmati


"Бошига иш тушган одамни шилиш- ўликнинг кафанини ечиб олишдек гап"


✍️Абдулла Қаҳҳор



📲Telegram |facebook|Faceboo
Қуёш уришидан эҳтиёт бўлинг

Ёзнинг жазирама кунларида қуёш ва иссиқ уриши саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин. Мутахассислар, айниқса, болалар, кексалар ва сурункали касаллиги бор инсонларга эҳтиёткор бўлишни тавсия этмоқда.

Қуёш уришининг олдини олиш учун соат 10:00–17:00 оралиғида тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида узоқ вақт қолмаслик, енгил ва табиий матодан тикилган кийим ҳамда бош кийим кийиш, кўпроқ сув истеъмол қилиш муҳим. Чанқоқни босиш учун минерал сув, шарбат ёки енгил дамланган чой тавсия этилади.

Қуёш ёки иссиқ уриши бош оғриғи, бош айланиши, кучсизлик, чанқоқ, кўнгил айниши каби белгилар билан бошланади. Оғир ҳолатларда эса ҳушдан кетиш ва тутқаноқ кузатилиши мумкин.

Бундай вазиятда жабрланувчини дарҳол салқин жойга олиб ўтиш, кийимларини бўшатиш, совуқ компресс қўйиш ва агар ҳушида бўлса, сув ичириш лозим.

Мутахассислар оғир ҳолатларда зудлик билан тез тиббий ёрдам чақириш ва беморни шифохонага етказиш зарурлигини эслатади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from UzA | Rasmiy kanal
Sardoba qovuniga xalqaro bozorlarda talab ortmoqda

Sirdaryo viloyatining Sardoba tumanida yetishtirilgan qovunlar xalqaro bozorlarda tobora xaridorgir bo‘lmoqda. Joriy yilning hisobot davrida tumandan 920,6 tonna qovun eksport qilinib, 420 ming AQSH dollari miqdorida valyuta tushumi ta’minlandi. Bu mahalliy polizchilik mahsulotlarining tashqi bozorlardagi raqobatbardoshligi ortib, eksport geografiyasi izchil kengayib borayotganini ko‘rsatadi.

Telegram kanallarimiz

📱Mobil ilova 👉
iOS | Android
#kun_hikmati

«Ҳаётдаги энг муҳим нарса — муҳаббатни бахш эта олиш ва уни қалбингга қабул қилишни ўрганишдир.»

✍️Морри Шварц


📲Telegram |facebook|Faceboo
#kun_hikmati


"Муваффақиятга эришишнинг уч қоидаси бор: бошқалардан кўпроқ билиш, бошқалардан кўпроқ меҳнат қилиш ва бошқалардан камроқ нарса кутиш."

✍️Уильям Шекспир



📲Telegram |facebook|Faceboo
#kun_hikmati


"Муҳаббат — қалбнинг қалб билан суҳбатидан туғилади."

✍️Уильям Шекспир



📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар мияни ўрганишнинг янги усулини яратди

Россиянинг НУСТ МИСИС ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети олимлари тирик мия ҳужайраларини зарар етказмасдан ўрганиш имконини берувчи янги усулни ишлаб чиқди.

Янги технология ултра юпқа шиша нанокапилляр орқали нейронлар ва астроцитларнинг муайян нуқталарини аниқ рағбатлантириб, уларнинг механик таъсирга қандай жавоб беришини реал вақт режимида кузатиш имконини яратади.

Тадқиқотлар нейронлар ва астроцитлар механик таъсирни турлича қабул қилиши, бу жараёнда эса ҳужайранинг ички таянч тузилмаси — актин ситоскелети ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини кўрсатди.

Олимлар фикрича, ушбу ишланма келажакда травматик мия шикастланишлари, нейродегенератив касалликлар ва асаб тўқималарини тиклаш механизмларини чуқурроқ ўрганишга хизмат қилиши мумкин.


🍃 Telegram
35 ёшдан кейин қайси таҳлилларни топшириш керак?

35 ёшдан кейин организмдаги айрим ўзгаришлар ташқи белгиларсиз кечиши мумкин. Шу боис мутахассислар соғлиқни мунтазам назорат қилиб боришни тавсия этмоқда.

Ҳиндистонлик патологоанатом ва клиник геномика мутахассиси Шелли Маҳажаннинг таъкидлашича, бу ёшдан кейин бешта асосий текширувга алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Улар қондаги қанд миқдори, қон босими ва холестерин даражаси, жигар ҳамда буйрак фаолияти, қалқонсимон без ҳолати, шунингдек, D3 ва B12 витаминлари миқдорини аниқлашдан иборат.

Шифокорнинг сўзларига кўра, ушбу текширувлар қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари, қалқонсимон без фаолиятидаги бузилишлар ҳамда витаминлар танқислигини эрта босқичда аниқлаш имконини беради.

Бу эса ҳаёт сифати ва соғлом узоқ умр кўришда муҳим аҳамият касб этади.

🍃 Telegram