🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Тиббиёт ходимлари ақл майдонида куч синашди

РИО ва БСИАТМ Сирдарё филиалида тиббиёт ходимлари ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ўтказилди.

Филиал тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур мусобақада иштирокчилар мантиқий фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва стратегик ёндашув борасидаги маҳоратини намоён этди.

Мусобақа якунига кўра, юқори натижа қайд этган иштирокчилар РИО ва БСИАТМ Сирдарё филиали ҳамда филиал тиббиёт ходимлари касаба уюшмасининг махсус совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида филиал директори Шаҳло Хожаева иштирок этиб, бундай тадбирлар ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш, жамоада ҳамжиҳатликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Шунингдек, шахмат ва шашка бўйича мусобақаларни мунтазам ташкил этиш бўйича тавсиялар билдирди.


🍃 Telegram