🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Онкобеморлар учун муҳим янгилик

Ўзбекистонда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳузурида Ноинфекцион касалликларга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилади. Шунингдек, 2027 йил 1 январдан онкологик беморларга давлат томонидан кафолатланган тиббий хизматлар Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Қарорга мувофиқ, саратонни эрта аниқлаш учун текширувлар, ташхис қўйиш, жарроҳлик амалиётлари, дори-дармон ва нур терапияси, паллиатив ёрдам, шунингдек, реабилитация ва диспансер кузатуви харажатлари қоплаб берилади.

Мазкур янгилик онкологик касалликларни эрта аниқлаш имкониятларини кенгайтириш, сифатли даволашни таъминлаш ҳамда беморларнинг молиявий юкини камайтириш имконини беради.


🍃 Telegram
Қора қаҳва эрта ўлим хавфини камайтиради


Қаҳва нафақат тетиклаштиради, балки соғлиқ учун ҳам қатор ижобий таъсирларга эга. Verywell Health маълумотига кўра, ҳар куни 1–3 финжон қора қаҳва истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликлари ва эрта ўлим хавфини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.

Мутахассислар қаҳванинг яна тўрт муҳим афзаллигини қайд этмоқда: у ичак микробиомини қўллаб-қувватлайди, модда алмашинувини тезлаштириб вазн назоратига кўмаклашади ҳамда 2-тур қандли диабет, Паркинсон касаллиги, инсульт ва юрак етишмовчилиги каби сурункали касалликлар хавфини пасайтиради.

Шу билан бирга, олимлар бу хулосалар тадқиқотларга асосланганини, бироқ қаҳвани меъёрида истеъмол қилиш муҳимлигини таъкидламоқда.

🍃 Telegram
#kun_hikmati


"Ҳақиқий муҳаббатнинг –тўқсон беш фоизи эҳтирос, қолган озгина қисми эса рашкдир."

✍️
Фрэнсис Скотт Фицджералд



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Ҳар бир инсон ёмғир томчиси кабидир. Қайси бири лойга, яна қайси бири гул япроғига тушади."




🍃 Telegram
“Саломатлик марафони”га старт берилди

Сирдарё вилоятида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта босқичларда аниқлаш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга қаратилган “Саломатлик марафони”га тантанали старт берилди.

Гулистон шаҳрида бошланган оммавий тадбир тиббий профилактикани кучайтириш, аҳолига сифатли тиббий хизматларни янада яқинлаштириш ҳамда жамоатчилик ўртасида соғлом ҳаёт тарзи маданиятини қарор топтиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни ўзида мужассам этди.

Марафон эрта тонгдан 5 минг метрлик оммавий юриш акцияси билан бошланди.


Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/salomatlik-marafoniga-start-berildi_888420

🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Кимнидир борган ери мамнун этса, кимнидир тарк этган жойи мамнун этади."


✍️Мавлоно Румий



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Яхшилик — бу кар эшита оладиган ва кўр кўра оладиган нарсадир."

✍️Марк Твен



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Кўнгли пок одамнинг душмани кам бўлади."

✍️Суқрот



🍃 Telegram
#Кун_ҳикмати


"Ифлос қўллар билан ҳеч қачон пок нарса яратиб бўлмайди."

✍️
Борис Акунин



🍃 Telegram
#яхши_хабар

Moderna’нинг саратонга қарши вакцинаси III босқич синовидан муваффақиятли ўтди


Тери саратонининг хавфли тури — меланомага қарши индивидуал mRNA вакцинаси касалликнинг тарқалишини секинлаштирган.

Синов муваффақиятли ўтгач, Moderna акциялари бир кунда қарийб 180% га қимматлади.

🍃 Telegram