🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Миракининг туризм салоҳияти билан танишди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй! Йиғлаганга "кул!", инграганга "жим бўл!" демагин. Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!".

✍️Мавлоно Румий.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Жорий йил 21 июн куни соат 08:00 дан бошлаб Гулистон истироҳат боғида вилоят раҳбари Эркинжон Турдимовнинг сайёр қабули ўтказилади.

Локация: https://maps.app.goo.gl/JDc1nuz3H6oXjshR7

Маълумот учун телефон: (67) 225-49-32, (67) 225-40-90.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Сув ҳақида ўқиб эмас, сувга тушибгина сузишни ўрганасан..."



📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Бахтли инсон ҳеч қачон бировга озор бермайди ва бировнинг ҳаётига аралашмайди, чунки уни бунга вақти йўқ....


Бошқаларни ҳаётига аралашиб озор бериш бу бахтсиз инсоннинг иши, шундай экан ундайлар билан курашманг. Аксинча бахт тиланг ва йўлингизда давом этинг…

Билмаймиз кимнинг қанча умри қолган, зеро шундай экан бу гўзал ҳаётда фақат ўзингиз билан ишланг ривожланинг, қўлингиздан келса яхшилик қилинг, қўлингиздан келмаса ёмонлик ҳам қилманг. Чунки олдинда ҳар бирини тўлови бор...


📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Қатиқ — фойдали, аммо эҳтиёт бўлиш керак

Соғлом овқатланишнинг ажралмас қисми бўлган қатиқ организм учун муҳим биологик қийматга эга. У танадаги ичак фаунасини соғломлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳазм тизими фаолиятини яхшилайди. Бироқ, баъзи инсонлар учун қатиқ аллерген манбаига айланиши мумкин.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, қатиқ таркибидаги сут оқсиллари — айниқса, казеин ва лактоза моддалари баъзи инсонларда аллергик реакцияларни келтириб чиқаради. Бундай ҳолатда терида қичишиш, доғ чиқиши, нафас қисилиши, қўл-оёқларда шиш каби белгилар кузатилиши мумкин.

Айниқса, болалар ва сут оқсилига қарши сезгирлиги юқори бўлган шахслар қатиқ истеъмолида эҳтиёткор бўлишлари лозим. Агар аллергия аломатлари кузатилса, шифокор тавсиясига биноан махсус парҳезга ўтиш талаб этилади.

Мутахассислар аллергияси бор инсонларга лактозаси камайтирилган ёки махсус пробиотикли сут маҳсулотларини танлашни тавсия қиладилар.

📲Telegram |facebook|Faceboo
“Тоза қўллар” дастури амалда

☄️ Инсон саломатлиги кўпинча оддий одатларга, жумладан, қўлларни тоза сақлашга боғлиқ. Тоза қўллар нафақат шахсий, балки жамоат соғлиғини ҳам муҳофаза қилади.

‼️ Қўл гигиенаси — соғлиқ ва маданият белгисидир. Болаларга бу одатни ёшлигидан ўргатиш муҳим. Бу борада ота-оналар ва устозлар ўрнак бўлиши лозим.

🔹 Шу мақсадда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё филиали томонидан “Тоза қўллар” дастури доирасида мактаблар, маҳаллалар ва аҳоли жойларида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

📌 Бу ташаббус жамоат саломатлигини сақлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

👐 Эсда тутинг: мунтазам қўл ювиш — соғлом ҳаёт сари қадам!

Саломатлик ва стратегик ривожланиш институтининг Сирдарё филиали матбуот хизмати

📲Telegram |facebook|Faceboo
* Хулоса

* * *

Игна айтар эмиш инсонга,
Қадримга ет, кўзни оч, дермиш.
Кийим тикдим жумла жаҳонга,
Ўзим эса – яланғоч дермиш.

Асли унга либос нима ғам,
Бу ҳасратнинг сабоғи бордир:
Шу беминнат игначанинг ҳам
Раҳматга зор қулоғи бордир.

Эркин ВОҲИДОВ

📲Telegram |facebook|Faceboo
Мавсумий касалликлар назоратга олинди

"... Ёз ойларида ҳаво ҳароратининг юқори бўлиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг тез бузилиши ва шахсий гигиенага риоя қилмаслик ичак инфекциялари тарқалиши учун қулай муҳит яратади. Шу билан бирга, табиий шароит туфайли Қрим-Конго геморрагик иситмаси вируси ташувчиси — каналар ҳам фаоллашади. Шу сабабли биз тарғибот ишларини фақат тиббиёт муассасаларида эмас, балки мактаб ва маҳаллаларда ҳам йўлга қўйганмиз, — дейди Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Акромжон Азизқулов.

Мавсумий юкламага тайёргарлик доирасида шифохонада захира ўрин, дори-дармон, дезинфекция воситалари ва тиббий жиҳозлар захираси шакллантирилган..."


БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ортиқча гап саломатликка зарар!

Сўз инсоннинг ҳис-туйғусини ифода этиш воситаси бўлса-да, унинг меъёрдан ортиқ ишлатилиши соғлик учун хавфли бўлиши мумкин. Турли тадқиқотларга кўра, кўп гапирадиганлар камгапларга нисбатан 2–3 баробар кўпроқ касал бўлади.

Бунинг асосий сабаби — гапириш пайтида оғиз орқали ҳаводаги микробларнинг организмга осон кириб бориши. Камгапларда эса бундай хавф камроқ кузатилади.

Олимлар фикрича, кўп гапириш нафақат вируслар билан зарарланиш эҳтимолини оширади, балки руҳий чарчоқ, стресс, бош оғриғи каби муаммоларга ҳам олиб келади.

Мутахассислар ортиқча сўз ва бемаъни баҳслардан йироқ туриб, мазмунли ва ўйланган сўзлашишни тавсия қилишмоқда — бу нафақат маданият, балки соғлом турмуш тарзи белгисидир.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати


"Сўзни тўти ҳам ўрганади, аммо унинг моҳиятига фақат одам етади, лекин ҳамма одам эмас."


✍️ Жалолиддин Румий



📲Telegram |facebook|Faceboo
#Саломатлик

Шифокор 5 дақиқада қанд миқдорини оширадиган бешта хавфли маҳсулотни номлади.

5-10 дақиқада қондаги қанд миқдорининг ошишига олиб келадиган энг хавфли маҳсулотларга- газли ичимликлар, мева шарбатлари, конфетлар ва лолипоплар (чупа-чупс, хўрозқанд каби сўрғичли ширинликлар) киради.

Рўйхат дўконда сотиб олинган тортлар шунингдек, ширин нонушталар билан тугайди.

Қандли ичимликларни лимонли сув, қўшимчаларсиз совуқ чой билан алмаштириш тавсия этилади.

Уйда тайёрланган ширинликлар, масалан, долчин билан пиширилган олма ҳақида унутманг. Бу стевияли чезкейк ҳам бўлиши мумкин, аммо шифокорнинг фикрига кўра, шакар ўрнини босувчи маҳсулотларни излашнинг ҳожати йўқ. Секин-аста "таъмни қайта ўрганиш ва овқатланиш тартибини ўзгартириш" керак.

"Вақт ўтиши билан ширинликларга бўлган иштиёқ ҳақиқатан ҳам камаяди", деб хулоса қилди эндикиринолог.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Айни пайтда Гулистон шаҳридаги Гулистон истироҳат боғида вилоят раҳбари вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида фуқароларнинг оммавий сайёр қабули ўтказилмоқда...

📲Telegram |facebook|Faceboo