Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Баҳс, мунозараларга бой ўтган анжуман
Наманган вилояти Поп туманидаги Чодак қишлоғида жойлашган 26-умумтаълим мактабида “Миллий контент яратиш ва сунъий интеллект технологиялари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Наманган ва Сирдарё вилояти бўлимлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу анжуманда Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Холмурод Салимов, оммавий ахборот воситалари ходимлари, соҳанинг етакчи мутахассислари ва тажрибали журналистлар иштирок этишди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈
📲 SIRDARYA NEWS.uz

Фуқаролар ўз ҳуқуқий муаммоларига жойида ечим топмоқда
"Ҳужжатларни қандай расмийлаштираман?", "Қайси идорага мурожаат қилишим керак?", "Электрон рақамли имзони қаердан ва қандай оламан?" — бу каби саволлар ҳар бир фуқарони бир пайтлар ўйлантирган. Эътиборлиси, энди бундай муаммолар жойнинг ўзида ечимини топмоқда.
Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан Янгиер шаҳрининг “Давлатобод” маҳалласида Ховос тумани ва Янгиер шаҳар аҳолиси учун навбатдаги сайёр ҳуқуқий қабул ташкил этилди. Унда адлия органлари, давлат хизматлари марказлари ҳамда малакали ҳуқуқшунос мутахассислар иштирок этиб, аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатишди.

Миграциядаги ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан хорижда бўлиб турган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди. Ушбу тадбир вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.
Мулоқотда Россия, Италия, Канада, Полша, Қозоғистон каби давлатларда таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида 20 га яқин масала ва таклифлар билдирилди.
БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН👈👈👈

Ҳар иккинчи сўм – ижтимоий соҳага сарфланмоқда
Гулистон туманида маҳаллий бюджет харажатларининг 97,7 фоизи ўзлаштирилди. Бу ҳақда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
2025 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган ушбу анжуманда оммавий ахборот воситалари вакиллари, иқтисодчилар, Ғазначилик мутахассислари ҳамда жамоатчилик иштирок этди. Анжуманда туман Иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари томонидан 2-чорак бўйича молиявий кўрсаткичлар тақдим этилди. Уларга кўра, маҳаллий бюджет харажатларининг аниқлаштирилган режаси 55 миллиард 876 миллион сўмни ташкил этган бўлиб, шундан 51 миллиард 221 миллион сўм амалий равишда сарфланган.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Барчамиз халқ хизматчисимиз. Яхши ишлаган одам ўз ўрнида кўпроқ қолади, рағбатлантирамиз. Яхши ишламаган одамни эса лавозимида олиб қолмаймиз. У халқ хизматчиси бўлмаса, ишламайди", — деб таъкидлаган эди Президент Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг ушбу сўзлари бугунги кунда ҳар бир раҳбар ва масъул шахс фаолияти учун мезон вазифасини ўтамоқда. Албатта, қайси соҳада, қайси лавозимда ишлашидан қатъи назар, ҳар бир мансабдор шахс аввало халқнинг хизматида бўлиши лозим.
Ана шунда ҳақиқий натижа, жамоатчилик ишончи ва ислоҳотлар самараси таъминланади.
Аммо, амалиётда бунга қай даражада риоя этиляпти? Давлат хизматчилари халқ дардини тинглаш, мурожаатларга ечим топиш масаласида етарли масъулиятни ҳис қила оляптими?
Асли муаммо ҳам айнан шунда...

Ёшлар – амалий кучга айланди
Сирдарёда ёшлар энди фақат томошабин эмас, балки ислоҳотлар саҳнасидаги бош ғолиблардан бирига айланмоқда. “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган улкан мақсадлар сари илгарилашда айнан уларнинг иштироки ҳал қилувчи омилга айлангани тасодиф эмас.
Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 4 минг нафардан ортиқ ёш ишга жойлашди. IT ва чет тиллари соҳасида билим олиб, сертификатга эга бўлганлар сони 11 мингдан ошди. 44 нафар ёш тадбиркорга жами 4,6 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди. Бу рақамлар ортида минглаб тақдирлар, ҳаракат, изланиш ва умидлар турибди.

Мақсадсиз фойдаланилган ерлар давлатга қайтарилди
Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарасиз ва мақсаддан ташқари фойдаланган тўрт фермер хўжалигининг ер ижара шартномалари суд қарорлари асосида бекор қилинди.
Суд ҳужжатларига кўра, ушбу хўжаликларга ажратилган экин майдонлари давлат захирасига қайтарилди. Шунингдек, улардан давлат фойдасига жами 3 миллион 750 минг сўм миқдорида бож ундирилиши белгиланди.

162 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди
Гулистон шаҳрида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 162 нафар аёл зўравонликдан ҳимоя ордери олди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Матбуот анжуманида шаҳар ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Азиза Файзиева иштирок этиб, амалдаги ислоҳотлар, олиб борилаётган тизимли ишлар ва эришилган ютуқлар хусусида маълумот берди.

Маликанинг яна бир муваффақияти
21–28 июль кунлари Қирғизистонда ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Сирдарё вилоятининг Боёвут туманидан 14 ёшли Малика Жумаева ҳам иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Ёш иқтидор эгаси шахматга қизиқишини болалигидан намоён этган. 2019 йилда, 8 ёшида, Блитс, Рапид ва Стандарт йўналишларида Ўзбекистон чемпиони бўлиб, илк катта муваффақиятга эришган. Шундан бери мамлакат чемпионатларида 10 марта ғолибликни қўлга киритди.
Малика 2022 йили Осиё чемпионатида Блитс йўналишида биринчи, 2023 йил БААда 3-ўринни, 2025 йил Тожикистонда ўтган Ғарбий Осиё чемпионатида эса 2-ўринни эгаллади. Қирғизистонда олган кумуш медали эса унинг халқаро миқёсда эришган яна бир катта муваффақияти ҳисобланади.

#Кун_ҳикмати
"Нодонлар сафида саодатмандлар, донолар орасида бахтсизлар бўлмайди."
✍️Цицерон
📲Telegram |facebook|Faceboo

Саратонга қарши “универсал” вакцина яратилди!
Флорида олимлари барча турдаги саратонига қарши иммунитетни фаоллаштирадиган мРНК вакцинасини синовдан ўтказмоқда.
Вакцина саратон ҳужайраларини аниқлашни ва уларга қарши ҳужум қилишни организмга “ўргатади”.
Сичқонлардаги натижалар ҳайратланарли: баъзи ўсмалар бутунлай йўқ бўлган!
Ушбу ишланма келажакда барча турдаги саратонга қарши вакцина яратиш учун катта умид уйғотмоқда.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Флорида олимлари барча турдаги саратонига қарши иммунитетни фаоллаштирадиган мРНК вакцинасини синовдан ўтказмоқда.
Вакцина саратон ҳужайраларини аниқлашни ва уларга қарши ҳужум қилишни организмга “ўргатади”.
Сичқонлардаги натижалар ҳайратланарли: баъзи ўсмалар бутунлай йўқ бўлган!
Ушбу ишланма келажакда барча турдаги саратонга қарши вакцина яратиш учун катта умид уйғотмоқда.
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли турмуш даражаси қандай ўрганилади?
Статистика бошқармаси интервюерлари ҳар куни юзлаб эшикларни тақиллатади. Улар оддий сўровнома орқали жамиятдаги энг долзарб саволларга жавоб излайди:
✔️ Оила даромади қай даражада?
✔️ Аҳолининг эҳтиёжлари, харажатлари, турмуш тарзи қандай?
✔️ Ижтимоий ёрдам етарлими?
Бу рақамлар – оддий инсонлар ҳаёти, ҳиссиётлари ва ҳақиқатлари орқасида шаклланади.
Йиғилган маълумотлар жамиятдаги долзарб масалаларни аниқлаш, самарали қарорлар қабул қилиш ва ижтимоий сиёсатни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
🎬 Ушбу видеоролик орқали сиз интервюерларнинг кундалик фаолияти ва бу жараён қандай амалга оширилишини кўришингиз мумкин.

Камчаткалик шифокорлар даҳшатли зилзилага қарамай операцияни давом эттиришди
Ижтимоий тармоқларда 8,7 магнитудали зилзила бўлишига қарамай, бемор ҳаёти учун курашаётган шифокорлар видеоси тарқалди.
Хабарга кўра, беморнинг аҳволи яхши, амалиёт барқарор ўтган.
📲 SIRDARYA NEWS.uz
Ижтимоий тармоқларда 8,7 магнитудали зилзила бўлишига қарамай, бемор ҳаёти учун курашаётган шифокорлар видеоси тарқалди.
Хабарга кўра, беморнинг аҳволи яхши, амалиёт барқарор ўтган.
📲 SIRDARYA NEWS.uz
#Кун_ҳикмати
«Аллоҳ таоло бандани синдириш учун эмас, балки мартабасини кўтариш учун синайди (синов юборади)».
📲Telegram |facebook|Faceboo
«Аллоҳ таоло бандани синдириш учун эмас, балки мартабасини кўтариш учун синайди (синов юборади)».
📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тез юриш фойдали(ми)?
АҚШ олимлари фикрича, ҳар куни 15 дақиқалик тез юриш ўлим эҳтимолини 20 фоизга, узоқ юриш эса атиги 4 фоизга камайтирар экан.
Мутахассислар 79,8 мингдан ортиқ аҳолининг маълумотларини ўрганди. Улар соғлиғи ёмон бўлган иштирокчиларда ўлим хавфининг камайиши умуман соғлом бўлганларга қараганда кўпроқ эканлигини аниқладилар.
Умуман, тез юриш ҳаммага фойда келтирган, дейилади илмий хулосада.
– Доимий юриш, айниқса тез юриш ўлим эҳтимолини камайтиради. Шундай экан, соғлиқни сақлаш натижаларини яхшилаш учун амалга ошириладиган ва самарали стратегия сифатида тез юришни тарғиб қилиш жуда муҳим, дейилади тадқиқотчилар келтирган хулосада.
📲 SIRDARYA NEWS.uz
АҚШ олимлари фикрича, ҳар куни 15 дақиқалик тез юриш ўлим эҳтимолини 20 фоизга, узоқ юриш эса атиги 4 фоизга камайтирар экан.
Мутахассислар 79,8 мингдан ортиқ аҳолининг маълумотларини ўрганди. Улар соғлиғи ёмон бўлган иштирокчиларда ўлим хавфининг камайиши умуман соғлом бўлганларга қараганда кўпроқ эканлигини аниқладилар.
Умуман, тез юриш ҳаммага фойда келтирган, дейилади илмий хулосада.
– Доимий юриш, айниқса тез юриш ўлим эҳтимолини камайтиради. Шундай экан, соғлиқни сақлаш натижаларини яхшилаш учун амалга ошириладиган ва самарали стратегия сифатида тез юришни тарғиб қилиш жуда муҳим, дейилади тадқиқотчилар келтирган хулосада.
📲 SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞Кўз кўриб қулоқ эшитмаган шавқатсизлик!
Самарқанддаги клиникада чақалоқ қотиллари
Чақалоқларни музлатгичда қолдириб ўлдириб, кейин печда ёқиб йўқ қилиш, шунингдек аборт қилиниб олинган чақалоқларни сохта ҳужжатлар қилиб сотиш билан шуғулланиб келган хусусий клиника раҳбари, гинеколог ва ҳамширалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 13 йилгача қамалди.
📲 SIRDARYA NEWS.uz
Самарқанддаги клиникада чақалоқ қотиллари
Чақалоқларни музлатгичда қолдириб ўлдириб, кейин печда ёқиб йўқ қилиш, шунингдек аборт қилиниб олинган чақалоқларни сохта ҳужжатлар қилиб сотиш билан шуғулланиб келган хусусий клиника раҳбари, гинеколог ва ҳамширалардан иборат уюшган жиноий гуруҳ аъзолари 13 йилгача қамалди.
📲 SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#диққат
❗️Ўқувчиларни бир мактабдан бошқасига кўчириш 1 августдан бошланади
1 июлдан 31 июлгача вақтинча тўхтатилган ўқувчиларни мактабдан мактабга кўчириш хизмати 2025 йил 1 августдан қайта тикланади.
Хизмат erp.maktab.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади.