🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
12 оиладан иккиси тотувликни танлади

Гулистон тумани ҳокимлигида ажрим ёқасида турган 12 оила билан учрашув ўтказилди. Юзма-юз суҳбатлар давомида уларнинг муаммолари ва низолар сабаблари муҳокама қилинди, муросага келиш йўллари изланди. Натижада икки оила ўз қароридан қайтиб, ярашишга рози бўлди.

Тадбирда туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев, прокурор, мутасадди ташкилот раҳбарлари ва туман имом-хатиби иштирок этди. Мутасаддилар оилавий тотувликни асраш, низоларни бартараф этиш ва ажримлар сонини камайтириш бўйича узлуксиз иш олиб боришини таъкидлади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қачон биз ҳам бой бўламиз?

Жаҳон банки ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистон жон бошига 14 минг долларлик даромадга эга бўлиб, юқори даромадли давлатлар қаторига қўшилиши учун тахминан 100 йил керак бўларкан. Бу даражадаги мамлакатларда аҳоли фаровонлиги юқори, иқтисодиёт эса технологик ва инновацион жиҳатдан илгарилаган бўлади .

Марказий Осиёда эса қўшни давлатлар бу маррага турлича муддатларда етиши кутилмоқда: Қозоғистон ва Туркманистон — 30–40 йилда, Қирғизистон — 70 йилда, Ўзбекистон ва Тожикистон — бир асрга яқин вақтда.

Иқтисодчилар бу фарқни иқтисодий ислоҳотлар суръати, меҳнат унумдорлиги, экспорт салоҳияти ва технологик ривожланиш даражаси билан изоҳлайди. Демак, агар иқтисодий ўсиш суръатлари жадаллаштирилса, “бойлик” маррасига етиш муддатини анча қисқартириш мумкин.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Диққат
⚡️ Кеч ухлаш — юрак учун хавф!

Олимлар уйқу вақти билан юрак хуружи ва инсульт хавфи ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлигини аниқлашди. Тадқиқотларга кўра, ҳар куни соат 22:00 – 23:00 оралиғида ухлашга ётадиган одамлар юрак-томир касалликларига анча кам чалинади.

Ана шундай одатга амал қилмаганлар, яъни ярим тундан кейин ухлайдиганларда эса хавф 25 фоизгача юқори бўлиши мумкин.

🔹 Хулоса: эрта ухлаш — юрак ва соғлиқ учун энг арзон ва самарали “даво”.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати


"Қалбинггизни оғритган одамларга хам салом бериб ўтинг Қадрдон. Зеро саломингиз қалбингиз садақасидир..."


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔸⚽️Россия ва Ўзбекистон фахрий футболчилари “Пахтакор-79” хотира ўйинини ўтказди

Тошкентнинг ноёб футбол клуби ҳаётига зомин бўлган авиаҳалокатнинг 46 йиллигига бағишланган ўйин пойтахтдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтди.

Ўйин олдидан эса матбуот анжумани ўтказилиб, унда УEФА кубоги соҳиби Дмитрий Аленичев, СССР чемпиони Евгений Ловчев, жаҳон даражасидаги дарвозабон Ринат Дасаев ва бошқа спортчилар иштирок этишди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Шифокорлар бошига 12 смлик мих кирган эркак ҳаётини сақлаб қолишди

Россиянинг Нижний Новгород шаҳридаги 39-сонли шаҳар клиник шифохонаси нейрохирурглари бахтсиз ҳодиса туфайли бошига 12 сантиметрлик мих кирган эркакнинг ҳаётини сақлаб қолишди.

Операция уч соат давом этди ва уни шифохона 1-сонли нейрохирургия бўлими мудири Александр Лавренюк ҳамда тиббиёт фанлари номзоди Павел Смирнов амалга оширди. Бемор 53 кун даволаниб, шундан 40 кунини кома ҳолатида реанимацияда ўтказди. Ҳозир у узоқ реабилитация даврида.

Шифокорлар аҳвол яхшиланганидан мамнун ва унинг ҳаётини сақлаб қолишни улкан ютуқ сифатида баҳолашмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Кўкрагида 8 йил давомида пичоқ билан яшаган эркак

Танзанияда 44 ёшли эркак 8 йил давомида кўкрагида санчилган пичоқ билан яшаб келгани маълум бўлди. У ҳеч қандай оғриқ ёки иситма сезмаган ва соғлиғи ҳам нормал эди, фақат йиринг безовта қилган.

Тиббий текширув давомида рентген орқали унинг кўкрагидаги пичоқ аниқланди. Бемор 10 йил аввалги можаро пайтида жароҳат олгани ва тиғ қотиб қолганини эслади.

Пичоқ операция орқали олиб ташланди, йиринг тозаланди ва бемор тўлиқ соғайди. Ҳозир у реабилитация даврида ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Олимлар аллергияга нуқтавий таъсир кўрсатувчи янги дори яратди

Қозоғистон миллий аграр тадқиқот университети олимлари шувоққа аллергияси бўлган сичқонларда ХА19 моноклонал антитанасини ишлаб чиқдилар. Тадқиқот натижалари Frontiers in Immunology журналда эълон қилинди.

Тажрибада ХА19 ни аллергияси бўлган сичқонларнинг бурнига томизишда симптомлар – шиш, аксириш ва яллиғланиш деярли бутунлай йўқолган. Моноклонал антитаналар аллергенга нуқтавий таъсир кўрсатади ва бутун иммунитет тизимини заифлатмайди.

Ҳозирча синовлар фақат ҳайвонларда ўтказилган. Олимлар келажакда инсонларда ҳам муваффақиятли тажрибалар ўтказилса, янги дори беш-етти йил ичида бозорга чиқарилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда қалбаки $150 мингни $30 мингга сотмоқчи бўлган 27 ёшли йигит қўлга олинди

ДХХга кўра, Оқолтин туманида ўтказилган рейдда 1998 йилда туғилган фуқаро қалбаки $150 мингни шартли харидорга $30 мингга сотмоқчи бўлган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Маълум бўлишича, у 2024 йилда фирибгарлик ва қалбаки пул иши учун 1 йил 10 ойга озодлиги чекланиб, ҳозирда шу жазони ўтаётган бўлган.

Текширув пайтида қалбаки долларлар Қозоғистондан контрабанда йўли билан олиб келингани ва Чирчиқдаги фуқародан олингани аниқланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташаббуси билан Ўзбекистонга муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи келтирилди

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Сукутнинг ҳам овози бор, фақат уни эшитадиган ва тушунадиган юрак керак..."

✍️Шамс Табризий

📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

Нега кичкинтойлар айрим сўзларни тўғри талаффуз қила олмайди?


Мутахассислар таъкидлашича, бу ҳолат кўпинча эътиборсизлик ёки ташқи омиллар билан боғлиқ. Энг кенг тарқалган нутқ бузилиши — дислалия, унда бола айрим товушларни алмаштириб ёки қолдириб талаффуз қилади. Масалан, “машина”ни “матина”, “ширинлик”ни “тиринлик” дейиши мумкин.

Дислалиянинг икки тури мавжуд бўлиб, механик дислалия — тиш, жағ ёки танглай тузилишидаги камчиликлар сабаб юзага келса, Функционал дислалия — икки тилли муҳит, нотўғри нутқ тарбияси ва фонемик эшитишнинг суст ривожланиши сабаб бўлади.

Мутахассислар бола билан тўғри мулоқот қилиш, шеър ёдлатиш ва қўшиқ эшиттириш орқали функционал дислалияни 5 ёшгача бартараф этиш мумкинлигини айтишмоқда. Агар нутқда хатолик сақланса, логопед ва ортодонт кўмаги зарур бўлади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Тана ҳолати дори сўрилишига таъсир қиладими?

Дори таблеткасининг таъсир кўрсатиш тезлиги бнафақат унинг таркибига, балки қабул қилинганидан кейинги тана ҳолатига ҳамоғлиқ бўлиши мумкин.

Жонс Хопкинс университети тадқиқотига кўра, инсон ўнг ёнбошига ётса, дори меъдадан тезроқ ўтиб, ўн икки бармоқли ичакқа — яъни сўрилиш бошланадиган жойга — тезроқ етади.

Ўнг ёнбошда ётганда таблетка тик ҳолатга нисбатан 2,3 баробар тезроқ, чап ёнбошда ётганда эса 10 баробар секинроқ эрийди.

Шу сабабли, дори воситаси тез таъсир қилиши кутилганда ўнг ёнбошда ётиш самарали ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Faceboo
💧 30 дақиқа ичида кўришни тиклайдиган кўз томчиси ишлаб чиқилди

🇺🇸 LENZ Therapeutics компанияси яратган VIZZ кўз томчилари катталарда ёшга боғлиқ яқинни кўролмаслик (пресбиопия)ни даволаш учун мўлжалланган. Препарат ярим соат ичида кўриш қобилиятини яхшилайди ва таъсири 10 соатгача сақланади. Бу эса бозордаги ўхшаш дорилардан деярли икки баробар узоқроқ самара беришини англатади.

🔬 600 дан ортиқ киши иштирок этган клиник синовларда VIZZ хавфсиз ва самарали экани тасдиқланди. Энг кўп учрайдиган ножўя таъсирлар — кўзда тирнаш, хира кўриш ва бош оғриғи. Шу билан бирга, мутахассислар дори самарадорлиги кам ёруғлик шароитида чекланиши мумкинлигини қайд этмоқда.

📌 Препаратнинг дастлабки намунаси 2025 йил октябрда АҚШ шифокорларига тақдим этилади. Йил охирига эса тахминан $100 нарх билан бозорга чиқиши кутилмоқда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати

Бир ҳаким зотдан
"Сизни бу оламда энг ҳайратга солган нарса нима?"деб сўрадилар.
У
"Мен учун оламда энг ҳайратланарли нарса бу инсон," деб жавоб берди.
"Нега?" дедилар.
"Чунки инсон мол учун соғлигини қурбон қилади. Кейин соғлигини қайтариш учун молини қурбон қилади. Келажаги учун шунчалик қайғурадики, шу сабабли айни вақтидаги роҳатини йўқотади. Ҳеч ҳам ўлмайдигандек яшайди. Лекин ҳеч ҳам яшамагандек ўлади" деб жавоб берди.

📲Telegram |facebook|Faceboo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Отадан насиҳатнинг бундан ортиғи бўлмаса керак...

📲Telegram |facebook|Faceboo
Самимий дўст, яхши суҳбатдош

Сирдарё вилояти телерадиоканали директори, журналист Зафар Дархонов чин маънода айтганда яхши дўст ва самимий суҳбатдош.

Мен уни йигирма йиллардан бери танийман. Ўша вақтларда у Ўзбекистон телерадиоканалининг Жиззах вилоятида, мен эса “Савдогар” газетасининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бўйича мухбири бўлиб ишлаган эдик. Шу даврданоқ Зафаржоннинг самимийлиги ва камтарлиги менда катта таассурот қолдирган.

Энг муҳими у раҳбарлик қилаятган Сирдарё телерадиоканали мамлакатимиз ҳудудий телеканаллари ичида намунали мактаб сифатида эътироф этилаётган бўлса, бу уннинг меҳнатсеварлиги, одамохунлиги ва жамоасига бўлган беқиёс меҳри самарасидир.

🎉 Ана шундай фидойи журналист ва жамоапарвар раҳбар — Зафар Дархоновнинг таваллуд куни билан табриклаймиз. У кишига доимо соғлик, узоқ умр, Сирдарё телерадиоканали жамоасига эса янги-янги ижодий парвозлар ва томошабинлар меҳри ҳамроҳ бўлишлигини тилаймиз.

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати

"Ҳаёт менга кўп нарсаларни кечиришни, аммо улардан-да кўпроқ тавба қилишни ўргатди."


✍️Отто фон БИСМАРК,


📲Telegram |facebook|Faceboo