🍃 МALHAM
2.19K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳашар — элга ярашар

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги фармойишига мувофиқ, жорий йилнинг 22–23 август кунлари мамлакатимизнинг барча ҳудудларида умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтади.

Ушбу хайрли тадбирда аҳоли томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, таъмир ва тозалаш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган. Хайрия ҳашари юртимизда анъанага айланган ҳамжиҳатлик ва бирдамлик кўриниши сифатида, ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадоннинг обод ва фаровон бўлишига хизмат қилади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
61 килолик ошқовоқ — дўстлик рамзи

Янгиер шаҳрининг Наврўзобод маҳалласида истиқомат қилувчи маънавият тарғиботчиси, уй-музей соҳиби Абдуқул Маматов яқинда ноодатий совғага эга бўлди. Қўшни Тожикистоннинг Деваштич туманидан дўсти Норбой Алламуродов унга вазни 61 килограмм келадиган улкан ошқовоқ совға қилди.

– Бундан олдин 30–40 килолик ошқовоқларни кўтарганман, лекин бу галгиси ҳақиқий паҳлавон тошига ўхшайди, – дейди ҳазил билан Абдуқул ака.

Унинг сўзларига кўра, бу ноёб ҳосил Сирдарёда ўтказиладиган «Қовун сайли» учун ҳақиқий совғага айланиши мумкин.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шифокор узоқ интизорликдан сўнг устама ҳақига эга бўлди

Инсон ҳаётини асраб қолиш, оғриқларини енгиллатиш – шифокор зиммасидаги шарафли масъулият. Сирдарёдаги Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали шифокори Ҳусниддин Исмаилов йиллар давомида шу бурчни сидқидилдан бажариб келди. Аммо унинг меҳнати узоқ вақт етарлича баҳоланмади.

У бир неча бор раҳбариятга мурожаат қилиб, белгиланган устама ҳақини талаб этди. Бироқ адолатли талаб орқага сурилаверди. Ниҳоят, касаба уюшмасига мурожаат қилингач, Сирдарё вилояти меҳнат ҳуқуқи инспектори иш берувчига кўрсатма берди.

Шундан кейин Х.Исмаиловга 2023 йил учун қарийб 6 миллион сўм, 2024 йил учун 7,3 миллион сўм ва 2025 йил учун 1,8 миллион сўм, жами 15 миллион 129 минг 573 сўм устама ҳақи тўлаб берилди.

Аммо савол очиқ: нега ходим ўз ҳақ-ҳуқуқи учун сарсон бўлиши керак❓ Агар қонун ҳужжатлари ўз вақтида бажарилса, ҳам шифокор руҳияти, ҳам тиббий хизмат сифати юқори бўлмайдими❓

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Шифокорнинг қонуний талаби қондирилди

Мирзаобод тумани тез тиббий ёрдам шифокори Нурбек Абдураҳмоновнинг меҳнат ҳуқуқи тикланди. Унга иш берувчи томонидан 2023 йил июль–октябрь ойлари учун тўланмай қолган устама ҳақи қоплаб берилди.

Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Сирдарё вилояти кенгашига йўлланган мурожаат тезкорлик билан ўрганилди. Текширув натижасида ҳақиқатан ҳам устама ҳақлари берилмагани аниқланиб, инспектор А.Албеков иш берувчига расмий кўрсатма йўллади.

Натижада шифокорга жами 7 миллион 325 минг 418 сўм устама ҳақи тўлаб берилди. Шу тариқа касаба уюшмаси кўмагида Нурбек Абдураҳмоновнинг қонуний талаби қондирилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарё қовунлари жаҳон бозорларига йўл олмоқда

Сирдарё вилоятида етиштирилаётган қовунлар халқаро бозорларда ҳам тобора кўпроқ ўрин эгаллаб бормоқда. Агар ўтган йили маҳаллий қовунлар 12 та давлатга экспорт қилинган бўлса, бу йил кўрсаткич 17 тага етди.

Жорий мавсумда 11 минг 700 гектардан зиёд майдонга “оби новвот”, “кўкча”, “амири”, “чиллаки”, “оқуруғ” каби 30 дан ортиқ навлар экилиб, уларнинг мазаси ва сақланиш хусусиятлари юқори баҳоланмоқда.

Бугун Сирдарё қовунлари Германия, Латвия, Россия, Қозоғистон ва яна қатор давлатларга йўналтирилмоқда. Жорий йилда 3,6 минг тонна қовун учун халқаро фитосанитар сертификат берилди, шундан 2,4 минг тоннаси Қозоғистонга, 267 тоннаси Германияга етказилди.

Сифат назоратида фитосанитар тадбирлар, экспорт жараёнида эса замонавий ва шаффоф божхона тизими муҳим ўрин тутмоқда. Шунинг натижасида Сирдарёнинг хушбўй қовунлари Европа бозорларида ҳам тобора машҳур бўлиб бормоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

“Xanifa med” – она ва бола саломатлигининг ишончли манзили


Гулистон шаҳридаги “Xanifa med” клиникаси бундан бир ярим йил муқаддам 7 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган бўлиб, Россия ва Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган. Бу ерда гинекология, терапия, неонатология, туғруқхона, лаборатория, УТТ-скрининг, озонтерапия каби хизматлар йўлга қўйилган.

— Иккинчи фарзандимни айнан шу ерда дунёга келтирдим, — дейди сирдарёлик Умида Жанаева. — Шарт-шароитлар жуда қулай. Оила хонасида фарзандларим ва турмуш ўртоғим ҳам ёнимда бўлди. Она учун бундан ортиқ қулайлик бўлиши қийин.

50 ўринга мўлжалланган клиникада лаборатория, жарроҳлик ва реанимация бўлимлари, алоҳида хоналар ҳамда оила хонаси мавжуд. Мазкур муассасада 20 нафар олий тоифали шифокор ва 10 нафар ўрта тиббиёт ходими фаолият кўрсатиб, она ва болаларга малакали тиббий хизмат кўрсатмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон умри поездга ўхшайди...


📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Инсон тупроқдан яралган. Вақти-вақти билан меҳрибон қўл силаб-сийпаб турмаса, тошга айланади."

✍️Айман Ёғий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#sessiya_jonli_efir

Айни пайтда вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтмоқда.

Сессия ишида жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида олиб борилган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ҳисоботи эшитилиши белгиланган.

Сессия ишини жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали кузатиб боришингиз ва саволларингиз бўлса изоҳларда ёзиш орқали йўлллашингиз мумкин:

https://youtube.com/live/TDDIbXO-WpU👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
🔴 Тайинлов

✅ Президент қарорига кўра, Алишер Шукруллаевич Бобоев Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

📆 У 1996 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаб, клиник ординатурада таҳсил олган. Меҳнат фаолиятини 1998 йилда ўша институтда катта лаборант сифатида бошлаган.

📌 Турли йилларда уролог сифатида бир қатор республиканинг йирик шифохоналарида, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги котибиятида бош мутахассис лавозимида фаолият юритган.

➡️ II даражали “Саломатлик” ордени соҳиби А.Бобоев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🦠 Яширин пандемия

📊 2021 йили дунё бўйлаб 1,14 миллион киши антибиотикларга чидамли инфекциялардан ҳаётдан кўз юмди. Фақат Германияда 2019 йилда 45,7 минг киши шундай инфекциялар қурбони бўлган, улардан қарийб 9,600 нафарининг ўлими тўғридан-тўғри антибиотикларга қаршилик билан боғлиқ.

Олимлар эътирофича, бу хавфнинг асосий сабаби — антибиотикларни нотўғри ва ортиқча қўллаш. Ҳар бир нотўғри доза — чидамли бактериялар учун янги имконият.

-Антибиотикларга чидамлиликни камайтиришнинг бирдан бир калити — уларни мақсадли ва тўғри қўллаш,-дея изоҳ берган Роберт Кох институти мутахассислари.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🦟 Тиббиётни ўзгартирган чивин

Ҳаммаси ўлик чивиннинг ошқозонидан бошланди. XIX аср охирида инглиз ҳарбий шифокори Роналд Росс лабораторияда безгак билан касалланган одамни тишлаган ҳашаротни ёриб кўрди. Чивиннинг ичида у безгак паразитини топди — инсоният биринчи марта бу касаллик қандай тарқалишини тушунди.

Кўп йиллар одамлар безгакнинг келиб чиқишини тушуна олмаган: кимдир ёмон ҳавони, кимдир ботқоқ буғларини айблаб келарди. Росс эса сабр билан ташувчини – чивинни қидирди ва 1897 йил 20 августда инсоният учун ҳал қилувчи кашфиёт қилди.

🩺 Ушбу кашфиёти учун Росс 1902 йилда Нобель мукофоти билан тақдирланди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Бандлик ва қашшоқликни қисқартириш вазирлиги Ўзбекистон фуқаролари Мустақиллик байрамида неча кун дам олишларини маълум қилди

Шундай қилиб 1 сентябрь — Мустақиллик куни байрами муносабати билан 5 иш куни ишловчилар 3 кун – 30-август (шанба), 31-август (якшанба) ва 1-сентябрь (байрам) кунлари, 6 иш кунида ишловчилар 2 кун – 31-август (якшанба) ва 1-сентябрь (байрам) кунлари дам олади.

Қўшимча дам олиш кунлари белгиланмаган ва дам олиш кунлари кўчирилмаган.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Гулистонда ҳавони тозалаш ва табиатни асраш вақти келди

Гулистонда дарахт экиш, чиқиндиларни саралаш ва қайта тикланувчи энергия манбалари — барқарор келажак учун муҳим қадамлардир. Аммо бу етарлими?

Бир гектар ўрмон йилига 12–15 тонна углерод оксиди сингдириб, ҳавони тозалашда муҳим роль ўйнайди.

Экологик масъулият фақат давлат ёки ташкилот зиммасида эмас. Ҳар бир хонадонда электр ва сувдан тежамли фойдаланиш, чиқиндиларни белгиланган жойга ташлаш ва ёш авлодга табиатни асраш одатини ўргатиш ҳақиқий ўзгаришларнинг асосидир.

Велосипед йўлаклари ва пиёдалар учун қулай муҳит яратиш орқали ҳам ҳавони тозалаш мумкин.

Табиатга муносабат — келажак авлодга муносабат. Барчамизни экологик масъулиятни ўз зиммамизга олиб, шаҳримизни тоза ва обод қилишга чақирамиз.

Шаходат Усмонова,
Ўзбекистон Экологик партияси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшлар учун иш ва бизнес майдони

Сирдарё вилоятида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг касбий маҳорати ва тадбиркорлик салоҳиятини ошириш мақсадида йирик миқёсдаги “TalabaExpo-2025” касб кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Тадбир Гулистон шаҳридаги Тадбиркорлар ва ҳунармандлар марказида “Келажакка қадам” дастури ҳамда “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида ташкил этилди. Кўргазмада 100 дан ортиқ иш берувчи компаниялар томонидан 700 дан зиёд бўш иш ўринлари тақдим этилди. Бу эса битирувчи талабалар учун нафақат ишга жойлашиш, балки амалиёт ва стажировкалар орқали тажриба тўплаш имконини беради.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки

"...Боёвут туманидаги “Янги авлод” маҳалласида ташкил этилган умумхалқ ҳашарида маҳалла аҳли фаол иштирок этди. Кўчалар тозаланди, жамоат жойлари ободонлаштирилди. Мақолда айтилганидек: “Озода жойда файз бўлади”. Шу тариқа маҳалла аҳли мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигини муносиб тарзда кутиб олмоқда.

-Тинч фаровон юртга ҳашар ҳам, байрам ҳам ярашади. Шундай юртда яшаётганимдан бахтиёрман, –
дейди маҳалланинг Маънавият кўчасида истиқомат қилаётган меҳнат фахрийси Қўчқор Усмонов. – Бир замонлар бу ерлар пахтазор ва ғаллазор эди. Ҳозир эса намунавий лойиҳадаги уйлар, мактаб, боғча, бозор ва ишлаб чиқариш комплекслари барпо этилди. Бунинг учун давлатимиз раҳбарига мингдан-минг раҳмат айтамиз..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ажримлар – фақат оила муаммоси эмас

"...Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида жорий йилнинг етти ойи давомида 51 та оила расман ажрашган. Шундан 20 таси ФҲДЁ бўлимлари орқали, 31 таси эса суд қарори билан расмийлаштирилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 тага кам.

Ажримларнинг сабаблари турлича: оилавий ҳаётга тайёр эмаслик, ичкиликка берилиш, ишсизлик, фарзандсизлик, қайнона-қайнота билан келишмовчилик ёки турмуш ўртоғининг узоқ муддат хорижда бўлиши..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz