🍃 МALHAM
2.21K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.2K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Самарқандда инсультни даволашнинг янгича ёндашувлари жорий қилинди

"...Беморда замонавий ангиография ускуналар орқали юқори сифатли тасвирлар олиниб, минимал инвазив йўл орқали бош мия қон томирларидаги тромблар очилиб, узоқ муддатли даволашнинг олди олинди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати


"
Кунни яхши бошлашнинг энг тўғри усули  — уйқудан уйғонган заҳоти “бугун бирор-бир кишига қувонч келтира олмасмиканман”, деб ўйлашдир."


📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати

"Азобланишни истамасанг, ҳасадгўй бўлма."

✍️ Кайковус

📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

🧂 Меъёридан ортиқ тузнинг қандай зарари бор?

Туз организм учун муҳим бўлса-да, ортиқча истеъмоли саломатликка жиддий таҳдид солади. Натрий қон ҳажмини кўпайтириб, томирларга юклама беради, бу эса артериал гипертензия, юрак хуружи ва инсульт хавфини оширади.

Бўйраклар ортиқча натрий ва сувни чиқаришга мажбур бўлиб, доимий зўриқиш остида қолади. Узоқ муддатда бу бўйрак фаолиятининг секинлашиши ва тош ҳосил бўлиш хавфини келтириб чиқаради.

Илмий тадқиқотлар шуни ҳам кўрсатадики, юқори туз истеъмоли деменсия ва Алсгеймер касаллиги ривожланиш хавфини ҳам оширади.

Катталар учун кунлик меъёр тахминан 5 грамм туз (бир чой қошиқ), болалар учун эса камроқ. Табиий таъмлар ва меъёрдаги туз организм соғломлигини сақлашга ёрдам беради.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди

Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникасида илк бор 6 ёшли болада уникал юрак операцияси ўтказилди. Боланинг зарарланган уч табақали клапани олиб ташланиб, ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан ясалган клапин ўрнатилди.

Технологик жиҳатдан мураккаб бу амалиёт ривожланган тиббиёт марказларидагина бажарилиши билан аҳамиятли ва Ўзбекистон тиббиёти тарихида илк маротаба амалга оширилди.

Операцияни болалар кардиожарроҳи Бобур Тўраев амалга оширди. У 2018—2019 йилларда Буюк Британиянинг Лондон университети магистратура босқичида таълим олган, 10 га яқин ривожланган давлат клиникаларида малака оширган ва 20га яқин илмий мақолалар муаллифи. Шу кунгача у минг нафардан ортиқ болада юрак жарроҳлигини муваффақиятли амалга оширган.

📲Telegram |facebook|Faceboo
🏥 Мустақиллигимиз 34 йиллиги муносабати билан тиббиёт ходимлари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 августдаги Фармонига мувофиқ фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ҳамда оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ соҳа вакиллари юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди. Шу таркибда Гулистон шаҳридаги «Равшан даволаш маскани» хусусий клиникаси жарроҳи Яриев Алижон Равшанович ҳам бор. У II даражали «Саломатлик» орденига сазовор бўлди.

Бу мукофот устоз шифокорнинг фуқаролар саломатлигини сақлаш ва тиббиёт соҳасида инновацион амалларни жорий этиш, Сирдарёда тиббиёт сифатини юксалтириш йўлидаги кўп йиллик самарали хизматлари учун берилди.

Устоз шифокорни МАЛҲАМ ва SIRDARYA  NEWS.uz телеграм канали ижодий жамоаси, қолаверса кўп минг сонли Сирдарё вилоят аҳолиси номидан қутлаймиз.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#No_comment


📹 Гулистон шаҳрида «Қовун сайли» байрамига тайёргарлик кўрилмоқда


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёзнинг кетгиси йўқ. +40C

Чоршанба ва пайшанба — ҳафтанинг энг иссиқ кунлари бўлиши кутилмоқда. «Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бу кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40 даражага етади, баъзи жойларда эса ундан ҳам юқорига кўтарилиши мумкин.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иордания Подшоҳи Президентимиз ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати


"Бу замона халқининг дўстлиги бозордаги таомлар каби, яъни ранги, бўйи бор, аммо таъми йўқ."



✍️ Фузайл ибн ИЁЗ


📲Telegram |facebook|Faceboo
XXI асрнинг кўринмас хавфи

Инсульт — бир лаҳзада инсон ҳаётини издан чиқарадиган, оилалар тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган оғир касаллик. Президентимиз ҳузурида бу ҳолатлар ортиб бораётгани жиддий огоҳлантирув сифатида қайд этилди.

Сабаблар маълум: тамаки, спиртли ичимликлар, камҳаракатлик, стресс ва юқори қон босими. Олдини олиш йўли эса бир — соғлом турмуш тарзи ва ўз вақтида тиббий назорат.

Мамлакатимизда инсультга қарши янгича ёндашувлар йўлга қўйилмоқда: сунъий интеллект ёрдамида эрта аниқлаш, телемедицина, тромболизис, стентлаш ва тромбоэкстракция. Республика инсульт маркази энди Неврология ва нейрореабилитация миллий тиббиёт маркази сифатида ишлайди. Бу ерда йилига 3 мингдан зиёд операция ўтказиш имкони яратилади.

Бироқ савол очиқ. Биз ўз саломатлигимиз учун нималар қиляпмиз❓ Соғлом овқатланиш ва ҳаракатни ҳаёт тарзига айлантира олдикми❓

Аммо, Давлат қадам ташлади. Энди навбат — бизда.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Аутизмни даволаш учун янги дори синовдан ўтказилди

Стенфорд тиббиёт университети тадқиқотчилари аутизмни даволашда катта қадам ташлашди. Science Advances журналида чоп этилган мақолага кўра, улар сичқонларда аутизмга ўхшаш аломатларни бир марта қабул қилинган дори воситаси ёрдамида бартараф этишга муваффақ бўлишган.

Тадқиқотда эпилепсияга қарши ишлаб чиқилган Z944 (уликсакалтамид) препарати қўлланилди. У таламуснинг сенсор маълумотларни қайта ишлайдиган қисмидаги ортиқча фаолликни сусайтириб, аутизмга хос ортиқча сезувчанлик, такрорий ҳаракатлар ва ижтимоий муаммоларни йўқотган.

Мутахассислар бу натижалар аутизм ва эпилепсия мияда ўзаро боғлиқ жараёнлар билан ривожланиши мумкинлигини кўрсатишини таъкидлашди. Зеро, аутизмли инсонларда эпилепсия хавфи одатий аҳолига нисбатан бир неча баробар юқори.

Ҳозирча Z944 препарати одамларда тўлиқ синовдан ўтмаган. Шу боис олимлар ҳали уни кенг қўллашга шошилмаяпти.

📲Telegram |facebook|Faceboo
Пластик идиш соғлиқ учун зарарлими?

Пластик идиш гормонал мувозанатни бузади, репродуктив саломатликка салбий таъсир қилиб, айрим ҳолларда саратон хавфини ошириши мумкин.

Чунки пластик идишлар вақт ўтиши билан таркибидаги зарарли моддаларни ажрата бошлайди. Айниқса, бисфенол А (БПА) ва фталатлар иссиқлик (қайноқ сув, иссиқ овқат, қуёш нури) таъсирида парчаланиб, овқат ёки ичимликка ўтиши мумкин.

Қолаверса, узоқ вақт ишлатилган пластик идишлар тирналади, ҳидни ўзига олади ва зарарли зарраларни чиқариши эҳтимоли ортади.

Бунинг энг хавфсизроқ альтернативи эса, шиша идиш. У соғлиққа зарарсиз, узоқ хизмат қилади. Керамика ва металл идишлар – иссиқ овқат ва ичимликлар учун энг яхши танлов. Бамбук ва биопластик идишлар – экологик тоза ва қайта ишланиши осон.

Энди танлов фақат ўзингизда қолди❓

📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Касаба уюшмаси даъвоси қаноатлантирилди

Шифокор ўз иш жойида ҳимоясиз қолса, бемор тақдири қандай бўлади? Мана шу савол Ховос туман тиббиёт бирлашмаси мисолида яна бир бор долзарблик касб этди.

– Биз кун бўйи беморлар билан бевосита мулоқот қиламиз. Ҳар бир халат ва қалпоқ нафақат бизнинг, балки беморларимизнинг хавфсизлиги учун ҳам зарур. Суд қарори биз учун катта ғалаба бўлди, – дейди Ховос туман тиббиёт бирлашмаси шифокори Баҳром Хидиров.

Мутахассислар таъкидлашича, тиббиёт ходимларини махсус кийим-бош билан таъминлаш қонун талаби бўлиб қолмай, инсон саломатлигини асрашнинг энг муҳим кафолатларидан ҳам биридир. Чунки замонавий касалхона қуришдан аввал, унда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар учун хавфсиз меҳнат муҳитини яратиш зарур.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈👈👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞  Жорий йилнинг 28-29 август кунлари Гулистон шаҳрида анъанавий "Қовун сайли" бўлиб ўтади.


📲SIRDARYA  NEWS.uz