🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барчангизга Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Азиз юртдошлар!

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллигини барчамиз биргаликда қувонч ва ифтихор билан нишонлаяпмиз. Юртимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурсин, осмонимиз ҳар доим мусаффо, оилаларимизда хотиржамлик ва файз-барака қарор топсин.

Яна бир бор барчангизни энг улуғ ва энг азиз айём — Мустақиллик байрами билан самимий муборакбод этамиз!

http://t.me/malhamssb телеграм канали ижодий жамоаси

📲Telegram |facebook|Faceboo
#кун_ҳикмати

​​"Тафаккур инсонни камтарликка, жоҳиллик эса такаббурликка етаклайди."

✍️ Форобий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
"Биринчи қўғироқ" садолари Сирдарёда янгради

Бугун вилоятимизда барча умумтаълим мактабларида “Билимлар куни” кўтаринки руҳда нишонланди.

Гулистон шаҳридаги 2-сонли мактабда 165 нафар 1-синф ўқувчиси мактаб эшикларини очди. Тадбирда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, шаҳар ҳокими Жамолиддин Ҳожиманов, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Наргиза Холбаева, ота-оналар ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўқувчиларни табриклаб, уларга билим олишда муваффақиятлар ва келажакда юртимиз тараққиётига ҳисса қўшувчи инсонлар бўлишларини тилади.

Ўқувчилар тайёрлаган бадиий чиқишлар барча иштирокчиларга хуш кайфият бағишлади. Тадбир сўнгида раҳбарлар биринчи синф ўқувчиларига “Президент совғалари”ни топширди.

Бугунги қўнғироқ садолари янги ўқув йили ва ёшларимиз келажаги рамзи сифатида янгради.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Боёвутда янги ўқув йили кенг нишонланди

Боёвут туманидаги 56 та мактабда янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остидаги "Билимлар куни" кенг нишонланди. Янги ўқув йилида умумтаълим муассасаларига 2 минг 496 нафар ўқувчи қабул қилинди ва барчасига Президент совғалари тантанали тарзда топширилди.

Тадбирларда туман ҳокими, ҳокимлик, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳам иштирок этишди.

Туман ҳокими Дилфуза Уралова Маданият маҳалласидаги 15-умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирда барчани мустақиллигимизнинг 34 йиллиги ҳамда бошланаётган янги ўқув йили билан табриклаб, ёш авлодга юксак марралар сари парвоз этиш ва илм-маърифат чўққиларини забт этишларида улкан зафарлар ёр бўлишини тилади.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Ватанни мадҳ этувчи ва билимга чорловчи шеър ҳамда куй-қўшиқлардан иборат бадиий дастур намойиш этилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонда биринчи қўнғироқ садолари янгради

Гулистон туманидаги Сойибобод маҳалласида жойлашган 3-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув йили бошланиши муносабати билан “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида биринчи қўнғироқ тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Гулистон тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев, ота-оналар, мактаб устозлари ва ўқувчилари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди. Биринчи синф ўқувчиларига Президент совғалари ва зарур 12 номдаги ўқув жиҳозлари топширилди.

Ҳоким Олимжон Жўраев барчани янги ўқув йили билан табриклаб, уларнинг билим олишдаги қизиқиши ва келажакда ватан тараққиётига ҳисса қўшишлари ҳақида сўзлади.

Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган шеърлар, қўшиқлар ва саҳнавий чиқишлар тақдим этилди. Биринчи қўнғироқ садолари ёш авлодни билим ва маърифат сари чорлади.

📲SIRDARYA  NEWS.uz