Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ховосда биринчи қўнғироқ садолари янгради
Ховос туманида капитал таъмир қилинган ва қиёфаси буткул ўзгарган 9-умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда туман ҳокими Улуғбек Йўлдошев иштирок этди. Биринчи синф ўқувчилари ва битирувчи синфлар мактаб остонасига қадам қўйган ёшлар учун Ватанни севиш, уни ардоқлаш ва содиқ фуқаролар бўлиб етишиш муҳимлиги ҳақида суҳбат олиб борди. Шунингдек, бу мақсадларга эришишда фақат яхши ўқиш ва устозлар тавсияларига амал қилиш кераклиги таъкидланди.
Шундан сўнг, болажонларга 12 турдаги ўқув анжомларидан иборат Президент совғалари топширилди.
📃Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида тумандаги мактаблар 1-синфларига 1 минг 841 нафарга яқин ўқувчи қабул қилинди.
📲SIRDARYA NEWS.uz

Президент мактабида "Билимлар куни" кенг нишонланди
Гулистон шаҳридаги Президент мактабида 2025-2026 ўқув йили бошланиши муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбирни мактаб ижрочи директори Далер Исоқжонов ҳамда академик директор Эид Моҳамед кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Ўқувчи ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда таълим муассасасининг ўтган ўқув йили давомида эришган ютуқлари ҳақида фикр юритиб, янги ўқув йилида барчага улкан омад ва зафарлар тилади.
Тадбирнинг бадиий қисмида ўқувчилар томонидан Она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар маҳорат билан ижро этилди.