🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ховосда биринчи қўнғироқ садолари янгради

Ховос туманида капитал таъмир қилинган ва қиёфаси буткул ўзгарган 9-умумтаълим мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Улуғбек Йўлдошев иштирок этди. Биринчи синф ўқувчилари ва битирувчи синфлар мактаб остонасига қадам қўйган ёшлар учун Ватанни севиш, уни ардоқлаш ва содиқ фуқаролар бўлиб етишиш муҳимлиги ҳақида суҳбат олиб борди. Шунингдек, бу мақсадларга эришишда фақат яхши ўқиш ва устозлар тавсияларига амал қилиш кераклиги таъкидланди.

Шундан сўнг, болажонларга 12 турдаги ўқув анжомларидан иборат Президент совғалари топширилди.

📃Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида тумандаги мактаблар 1-синфларига 1 минг 841 нафарга яқин ўқувчи қабул қилинди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президент мактабида "Билимлар куни" кенг нишонланди


Гулистон шаҳридаги Президент мактабида 2025-2026 ўқув йили бошланиши муносабати билан "Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирни мактаб ижрочи директори Далер Исоқжонов ҳамда академик директор Эид Моҳамед кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни байрам билан самимий муборакбод этди. Ўқувчи ёшлар учун яратилган кенг имкониятлар ҳамда таълим муассасасининг ўтган ўқув йили давомида эришган ютуқлари ҳақида фикр юритиб, янги ўқув йилида  барчага улкан омад ва зафарлар тилади.

Тадбирнинг бадиий қисмида ўқувчилар томонидан Она Ватанни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар маҳорат билан ижро этилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига табрик



📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрида ҳокимга нисбатан, Зангиота туманида эса бош мутахассисга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Батафсил: https://uza.uz/posts/755671

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❗️Янги ташкил этилган ОАВ учун Контент тайёрлаш марказига раҳбар тайинланди

Президент Администрацияси фармойишига кўра:

▪️ Қобулжон Аҳмедов — Марказ директори этиб тайинланди.

▪️Ҳусан Салихов ва Жаҳонгир Абдураҳмонов эса унга ўринбосар бўлди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Оқил одам адолат излайди, пасткаш эса манфаат.”



📲Telegram |facebook|Faceboo
#биласизми

3 йиллик танаффус — она ва бола саломатлигининг “сирли қоидаси”ми?


Мутахассислар таъкидлашича, она ва фарзанд соғлом бўлиши кўп жиҳатдан туғруқлар орасидаги вақтга боғлиқ. Чунки ана шу даврда она организми тўлиқ тикланишга улгуради. Агар танаффус камида 3–3,5 йил бўлмаса, ҳам она, ҳам чақалоқ саломатлиги хавф остида қолиши мумкин.

— Она организми тикланиб улгурмаса, сурункали касалликлар кучайиши, камқонлик ва иммунитет пасайиши кузатилади. Шунинг учун бу борада вақт керак, — дейди акушер-гинеколог Шаҳло Хожаева. — Тўлиқ шаклланмаган организм ҳомилага етарли қувват ва озуқани беролмайди. Натижада чақалоқ вазни кам бўлиб туғилиши ёки турли нуқсонлар билан дунёга келиши мумкин.

Қисқа танаффус онада чарчоқ ва стрессни ҳам кучайтиради, бу эса оилавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу боисдан, туғилишлар оралиғини тўғри белгилаш ва замонавий контрацепция воситаларидан фойдаланиш она ҳамда фарзанд саломатлигини асраб қолишга ёрдам беради.

📲Telegram |facebook|Faceboo