🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#кун_ҳикмати

"Ҳасадчида ҳузур, тез ғазабланувчида дўстлик, ёлғончида эса мардлик бўлмайди."

✍️Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу



📲
Telegram |facebook|Facebook
Фарзанд жинси кимга боғлиқ?

Фарзанд жинсини режалаштириш мавзуси доимо қизиқиш уйғотиб келади. Кимдир ўғил кўришни орзу қилса, бошқаси қиз туғилишини интиқлик билан кутади.

Бироқ тиббиёт нуқтаи назаридан фарзанд жинси аёлга эмас, эркакка боғлиқ. Аёл тухум ҳужайраси фақат Х хромосомага эга бўлади. Эркак сперматозоиди эса Х ёки Y хромосомали бўлиши мумкин.

Агар тухум ҳужайра Х хромосомали сперматозоид билан уруғланса — қиз, Y хромосомали билан уруғланса — ўғил дунёга келади. Демак, бола жинси юз фоиз эркакнинг хромосомасига боғлиқ.

Халқ орасида парҳез, тақвим ёки қон янгиланиши каби усуллар ҳақида турли назариялар юради. Аммо уларнинг илмий асоси йўқ.

Мутахассислар таъкидлашича, фарзанд — ўғил ёки қиз бўлишидан қатъи назар, ота-она учун энг улуғ неъматдир.

📲Telegram |facebook|Facebook
#тадқиқот

Како қон босимини барқарор сақлашга ёрдам беради


Гарвард тиббиёт мактаби ва Бригам аёллар шифохонаси олимлари олиб борган тадқиқотда 21 мингдан ортиқ киши иштирок этди. Натижаларга кўра, како экстракти қўшимчалари гипертонияни тўлиқ даволамаса-да, қон босими меъёрда бўлган инсонларда унинг ортиб кетиш хавфини 24 фоизгача камайтиради. Бу ижобий таъсир асосан икки йилдан сўнг сезила бошлайди.

Мутахассислар таъкидлашича, какао таркибидаги флаваноллар қон томирларни соғлом сақлайди, қон айланишини яхшилайди ҳамда организмда яллиғланиш жараёнларига қарши курашади. Шунингдек, ундаги магний, цинк ва калий каби минераллар кайфиятни кўтариш ва умумий аҳволни барқарорлаштиришга ёрдам беради.

Шу боис, олимлар айниқса совуқ фаслларда каконинг фойдаси ортиши ва уни истеъмол қилиш организм учун қўшимча муҳофаза вазифасини ўташи мумкинлигини таъкидлашмоқда.

📲Telegram |facebook|Facebook
Фарзанднинг жинсини олдиндан билиш мумкинми?

Аксарият бўлажак ота-оналар ҳали ҳомиладорлик давридаёқ фарзанднинг жинсини билишга қизиқади. Илмий жиҳатдан бу масала фақат тиббий текширувлар орқали аниқланса-да, халқ орасида турли ишора ва белгилар авлоддан-авлодга айтиб келинади.

Айтишларича, агар бўлажак она қорни учли бўлса, токсикоз кучли бўлмаса ва шўр егуликларга ҳавас ортса, бу — ўғил чақалоқ келишига ишора деб қаралади. Қўл терисининг қуруқлиги, оёқларнинг тез музлаши ёки бош оғриқлар ҳам шу фикрни кучайтиради.

Қиз туғилишини кутишга оид ишоралар эса бошқачароқ: қорин юқорироқ жойлашиши, кучли токсикоз, ширинликларга ҳавас, соч рангининг очариши ва юз терисининг қуруқлашиши каби ҳолатлар қизалоқ бўлишини билдириши айтилади. Кайфият ўзгарувчанлиги, инжиқлик ва тез-тез йиғи ҳам шу аломатлар қаторига қўшилади.

Албатта, бу белгилар илмий асосга эга эмас. Бироқ улар ҳали ҳам халқ орасида қизиқиш уйғотиб, хомиладорлик жараёнини ўзига хос «сирли кузатув»га айлантиради.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда “салом-алик”сиз иш битмайдими?

Яқинда ижтимоий тармоқларда бир тадбиркорнинг шикояти шов-шувга сабаб бўлди. Унинг гапига қараганда, қурилиш рухсатномасини олиш осон эмас: кўп ҳолларда асоссиз рад этилади, фақат “ирим-сирим”дан кейингина ижобий жавоб чиқар экан.

Вазирлик эса бу айбловларни ҳамма хизматлар электрон, ортиқча пул талаб қилинмайди, дея  рад этди.

Бу машмаша ортидан агар ҳаммаси онлайн ва шаффоф бўлса, нима учун тадбиркор “салом-алик”дан кейин иш битади, деб айтяпти, нега рад этилган ариза кейинчалик қабул қилиняпти, деган ҳақли саволлар туғилиши тайин.

Коррупцияга қарши агентлик ва прокуратура бу масалага нега қизиқмаяпти? Агар тадбиркор рост гапирса – масъуллар жавобгар бўлиши шарт. Агар ёлғон бўлса – унинг ўзи тартибга асосан жазоланиши керак.


Бу иш очиқ-ойдин кўриб чиқилмаса, коррупцияга қарши олиб борилаётган ислоҳотларимиз қоғозда қолиб кетаверади.


📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🏆 #Ал_шифо_кубоги

Тиббиёт ходимлари мини-футболда маҳорат синашди


Гулистон шаҳрида “Ал-шифо” хусусий клиникаси ташаббуси билан тиббиёт ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди. “Спорт – соғлиқ гарови!” шиори остида ўтган мусобақада Сирдарё вилоятидаги 8 та тиббиёт муассасаси жамоалари қарийб икки ой давомида майдонда ўзаро куч синашди.

Ўйинлар кутилганидан-да, қизғин ва баҳсларга бой кечди. Ҳар бир жамоа ғолибликни қўлга киритиш мақсадида бор маҳорат ва иродасини намоён қилди.

Натижаларга кўра “Ал-шифо” жамоаси мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлган бўлса, 2-ўринни СВАРКД, 3-ўринни Боёвут жамоаси қулга киритди.

Шунингдек, Иззатуллахон Зиёдуллаев (“Ал-шифо”) энг яхши футболчи, Сафарали Маматкулов энг яхши дарвозабон, Асилбек Турдибаев энг яхши ҳимоячи, Асқар Мусурмонқулов энг яхши мураббий номинациялари соҳиби бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларга ҳомийларнинг кубок, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Ўта ақлли бўлиб кўриниш учун узоқ хўмрайиб туриш керак."



📲Telegram |facebook|Facebook
Табиийлик ва тинчлик – соғлом ҳомиладорлик гарови

Ҳомиладорлик – табиий жараён бўлиб, унинг асоратларсиз ўтиши учун она ўз саломатлигига эътиборли бўлиши лозим.

– Бу даврда газли ичимликлардан воз кечиш керак, – дейди акушер-гинеколог Маърифат Турдиева. – Ярим тайёр маҳсулотлар ва сунъий шарбатлар ҳам организм учун зарарли, улар ўрнида табиий мева ва сабзавот шарбатларини истеъмол қилиш фойдали.

Шунингдек, оғир кўтармаслик, узоқ вақт эгилган ҳолда турмаслик, иссиқ хона ва сауналарга бормаслик тавсия этилади. Шовқинли жойлар асаб тизимига салбий таъсир қилади, шунинг учун ҳавоси тоза масканда сайр қилиш ёки енгил машқлар билан шуғулланиш маъқул.

Тўғри овқатланиш, тинч муҳит ва етарли уйқу ҳомиладорлик даврини енгил кечишининг асосий шартларидан ҳисобланади.

📲Telegram |facebook|Facebook
#биласизми

Курка тухуми – кўкрак саратони хавфини камайтиради


Саломатликка эътибор қаратган ҳар бир инсон учун янги янгилик. Курка тухуми саратони олдини олади. Олимлар таъкидлашича, унинг таркибидаги холин моддаси айниқса аёллар саломатлиги учун муҳим бўлиб, кўкрак саратони хавфини камайтиради.

Бундан ташқари, курка тухуми иммунитетни мустаҳкамлайди, кўз нурини асрайди ва мия фаолиятини яхшилайди. Хомиладор аёллар учун эса икки дона тухум кунлик холин меъёрини таъминлаб, она ва бола саломатлигига ижобий таъсир кўрсатади.

Шифобахш хусусиятлари билан ажралиб турадиган бу неъмат ҳар кунлик нонушта учун ҳам маъқул танлов бўлиб, инсонни тўқ сақлайди ва қувват бағишлайди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

‼️Соғлиқни сақлаш вазирлиги (унинг ҳудудий бўлимлари ҳам) халқнинг соғлиғини сақлаш эмас, халққа пулли хизмат кўрсатадиган вазирликка айланиб кетди – сенатор Орал Атаниязова

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Дунё ёмон инсонларнинг зўравонлигидан эмас, яхши инсонларнинг сукунатидан азоб чeкмоқда."



📲Telegram |facebook|Facebook
Тиббиёт бизнесга айланди. Бемор эса…

Хирург Максим Воронов 15 йиллик тажрибасидан келиб шундай дейди: «Тиббиёт бизнесга айланди. Бемор эса — қайта ишланадиган хомашёга айланди».

Ҳақиқатдан ҳам шундайми? Савол бор. Аммо жавоб масаласига келганда, ҳеч қайси тиббиёт ходими — айниқса беморни жалб қиладиган маркетолог, «касаллик» топадиган диагностлар ёки операция қиладиган жарроҳлар — бу ҳақда очиқ-ойдин гапирмайди. Чунки «фойда»дан маҳрум бўлиш хавфи бор.

Мисол учун: бемор ўнг томонидаги санчиқ орқали мурожаат қилса, УЗИда «аппендицитга шубҳа» деган хулоса чиқарилади ва дарҳол операцияга юборилади. Баъзида соғлом аъзо ҳам олиб ташланиши мумкин.

Ёши 25дан ошган аёл ҳайз олдидаги табиий оғриқ билан мурожаат қилса, «Сизда шилак (спайка) бор, шошилинч операция керак!» деб лапароскопия амалиёти ўтказилади. Аслида бу — оддий физиологик оғриқ. Бироқ 25 ёшдан ошган ҳар бир аёлдан шилак «топиш» мумкин. Яъни оддий физиологик оғриқлар ҳам операция учун сабаб қилинади.

Тўқима ёки мушаклардаги оғриқ сабаб мурожаат қилган беморга МРТ орқали «диск протрузияси» ташхис қўйилади. Натижада оддий мушак спазмидан келиб чиққан ва массаж билан бартараф этиладиган оғриқ ҳам операция йўли билан даволанади.

Тизза бўғими артроскопияси ҳам шундай ҳолатга киради. Беморга «хрящ емирилган, операциясиз юролмайсиз» дейишади. Бироқ илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, 60% ҳолатда артроскопия самара бермайди. Плацебо таъсири баъзан скальпелдан ҳам яхшироқ натижа кўрсатади.

Сўнги пайтда тошлар сабаб ўт пуфаги билан боғлиқ операциялар сони кескин ошиб кетяпти. Агар 3 ммлик тош топилса, бемор «пуфак ёрилади» деб қўрқитилади ва бутун аъзо олиб ташланади. Аслида эса кичик тошлар кўпинча хавфсиз, аммо операция орқали ҳаддан ташқари хавотир уйғотилади.

Энг муҳими — беморлар қўрқитилади ва операцияга рози бўлмайдиган ҳолатда ҳам психологик босим қўлланилади. Кўп шифокорлар «мен одамларни қутқаряпман» деб ишонади, аммо уларнинг онги тизим томонидан бошқарилади. Беморлар нима тўғри, нима нотўғри эканлигини билишмайди ва шифокор гапига ишонишади.

Хуллас, ҳар бир клиника конвейер каби ишлайди: маркетолог беморни жалб қилади, диагност касаллик «топади», хирург операция ўтказади. Ҳар бир босқичда кимдир фойда кўради.

Ҳар бир операция ва ҳар бир «шошилинч ташхис» орқасида нафақат даромад, балки психологик ва соғлиқ хатарлари ҳам яширилган. Тиббиётдаги бу конвейер тизими ҳақиқатда ким учун хизмат қилаётганини аниқлаш — замонавий тиббиётнинг энг муҳим ижтимоий масалаларидан биридир.

📲Telegram |facebook|Facebook
#тун_ҳикмати

«Одамлар нима дейишар экан» деб қўрқиб ўтирманг, аслида сизнинг тақдирингиз уларга барибир...!
Бирор кишига ёрдам бериш учун бой ёки кучли бўлиш шарт эмас, меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли...



📲Telegram |facebook|Facebook
#кун_ҳикмати


"Яшаш санъати нафақат керакли поездга чиқиш, балки керакли бекатда тушиб қола билиш ҳамдир."

✍️ Андре Зигфрид

📲Telegram |facebook|Facebook
Тиббиётимиз тарихида янги қадам: илк гонaд венаси эмболизацияси муваффақиятли ўтди

Миллий тиббиёт маркази мутахассислари мамлакатимизда илк бор гонaд венаси эмболизацияси амалиётини самарали бажарди.

Қозоғистон фуқароси бўлган аёл қуйи қорин оғриқлари билан мурожаат қилган ва унга қон оқими орқага қайтиши — веналарда рефлюкс ташхиси қўйилган. Замонавий усул орқали муаммоли вена махсус модда билан ёпилди, қон айланиши тикланди ва беморнинг аҳволи енгиллашди.

— Бу операциясиз даволаниш имконини берувчи инновацион усул. Муҳими, у юртимизда илк бор амалга оширилди, — дейди Марказ матбуот хизмати раҳбари Зулайхо Мусурмонова.

📲Telegram |facebook|Facebook
Дунё нейрожарроҳлари Хоразмда йиғилди

"...Ўзбекистон нейрохирургия хизмати қисқа даврда катта йўлни босиб ўтди, – дейди Ўзбекистон нейрохирурглари ассоциацияси президенти Ғайрат Кариев. – Бу борада, шубҳасиз, 1997 йилда фаолият бошлаган Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг салмоқли ҳиссаси бор. Охирги ўн йилликда ўзбек нейрожарроҳлари соҳани жаҳон стандартлари даражасига кўтарди. Натижада бугун юртимизда йилига 10 мингдан ортиқ мураккаб бош мия ҳамда орқа мия операциялари муваффақиятли ўтказилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲Telegram |facebook|Facebook
Иситмани туширувчи дорини қачон қабул қилиш керак?

Мутахассислар иситмани туширувчи дориларни фақат тананинг ҳарорати 38,5°С дан ошганда қабул қилишни тавсия этади. Паст иситма организмнинг инфекцияга қарши табиий ҳимояси саналади.

Дори қабул қилишдан олдин йўриқнома билан танишиш ва шифокор маслаҳати зарур. Болалар, ҳомиладор аёллар ва сурункали касаллиги бор беморлар учун дозани мустақил белгилаш хавфли.

Қайта қабул ораси 5–8 соат бўлиши лозим. Ортиқча истеъмол жигар ва буйракка зарар етказиши мумкин. Кучли ножўя таъсир ёки аллергия кузатилса, дори дарҳол тўхтатилиши ва шифокорга мурожаат қилиниши шарт.

Препаратни кўп миқдорда сув билан ичиш тавсия этилади. Чой, қаҳва ва газли ичимликлар унинг таъсирини пасайтиши ёки ножўя таъсирни кучайтириши мумкин.

Энг муҳими — иситмани туширувчи дори касаллик сабабини эмас, балки белгиларини енгиллаштиради. Шу боис асосий сабабни аниқлаш учун шифокор кўриги зарур.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Дарахт экиш осон, уни асраш-чи?..

“Яшил макон” – бугун шунчаки кўчат экиш тадбири эмас, балки умуммиллий ҳаракат, келажак учун масъулият рамзига айланди. Атроф-муҳит муҳофазаси, иқлим ўзгаришига қарши курашиш, фарзандларимизга тоза, мусаффо ҳаво қолдириш – бу ташаббуснинг асосий мақсадидир.

Бироқ савол туғилади: кўчат экиш осон, уни асраб-авайлаб, илдиз оттириш-чи?.. Бу эса масъулият ва амалий меҳнатни талаб қилади. Масалан, Сирдарё вилоятида жорий йил баҳор ойларида 9 миллион 120 минг туп кўчат ўтқазилган бўлса, 2023 йил кузида 5 миллион 987 минг, 2024 йил баҳорида эса режадаги 8 миллион 775 минг ўрнига амалда 9 миллион 70 минг дарахт экилиб, кузда яна 5 миллион 283 минг кўчат ўтқазилди. Бу қувонарли ҳол. Афсуски, уларнинг катта қисми қуриб қолди. Бу эса назорат сустлиги ва масъулият етишмаслигини кўрсатади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz