🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
#биласизми

Олимлар тошмаларга қарши "ақлли" пластир яратди


Америка кимё жамияти олимлари тери муаммоларига қарши янги авлод ечимини таклиф этмоқда. Улар томонидан ишлаб чиқилган икки босқичли махсус пластирлар тошмаларга маҳкам ёпишиб, микроскопик тишчалари орқали антибактериал ёки яллиғланишга қарши моддаларни тўғридан-тўғри оғриқли нуқтага етказади.

Клиник синовлар натижалари кутилганидан ҳам самарали чиқди: бор-йўғи 7 кунлик муолажадан сўнг тошмалар тўлиқ йўқолган. Муттахассислар бу янгиликни дерматологияда катта қадам сифатида баҳоламоқда.

Янги "ақлли" пластирлар 2025 йил кузидан бошлаб дори дўконларида сотувга чиқиши режалаштирилган.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Инстаграм инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатадими?

Психолог ва социологлар фикрича, Инстаграм бир вақтнинг ўзида ҳам илҳомлантиради, ҳам эса тушкунликни кучайтиради.

Тармоқда асосан саёҳатлар, зиёфатлар ва қиммат буюмлар намойиш этилади. Бундай "мукаммал ҳаёт" суръатлари реал воқеликдан йироқ бўлиб, фойдаланувчиларда ўз ҳаётидан норозилик ва қониқмаслик туйғусини уйғотиши мумкин. Бу жараён психологияда "ижтимоий таққослаш" деб аталади ва у стресс, оилавий низо, ҳатто соғлиқ муаммоларига ҳам сабаб бўлиши эҳтимолини оширади.

Мутахассислар эса Инстаграмда кўринаётган барча "бахтли ҳаёт"ларни шубҳасиз реаллик деб қабул қилмасликка чақирмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Гел-лаклардаги модда бепуштликка сабаб бўлиши мумкин

Европа Иттифоқи гел-лаклар таркибида кўп ишлатиладиган модда — триметилбензойл дифенилфосфин оксид (TPO )ни саломатлик учун хавфли деб топиб, сентябрдан бошлаб барча косметик маҳсулотларда ишлатишни тақиқлади.

Тадқиқотларга кўра, ушбу модда ҳайвонларда бепуштлик хавфини оширган. Инсонларда бу ҳолат тўлиқ исботланмаган бўлса-да, Европа эҳтиёт чораси сифатида уни CMR 1B тоифасига киритди — яъни саратон, генетик ўзгариш ёки репродуктив саломатликка зарар етказиши мумкин бўлган моддалар қаторига.

Эндиликда Европа ва унга қўшни мамлакатларда сотиладиган барча гел-лаклар TPOсиз бўлиши шарт. Бу қарор дунё бўйлаб ишлаб чиқарувчилар ва салонларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сардобалик нуроний “Шуҳрат” медали билан тақдирланди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги Файзлиобод маҳалласида истиқомат қилаётган, умрининг каттагина қисмини қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожига бағишлаган нуроний – Ўрозали бобо Норматов бу йил 102 ёшни қарши олди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан, Президентимиз фармонига мувофиқ, Ўрозали бобо “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Бу эса унинг узун ва самарали умридаги энг унутилмас воқеалардан бири сифатида тарихда қолди.

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қарздан қочиб бўлмади: фермер “Cobalt”исиз қолди

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ҳоким мактаб кутубхонасига 500 та китоб совға қилди

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати


"Қалбингиз таскин топадиган жойда униб-ўсаверинг! Ишонинг, дунё ундан ортиғига арзимайди."



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⛔️ Тезликни белгиланганидан соатига 100 км.дан ортиқ оширганлар учун жазо кучайтирилади

ИИВ ишлаб чиққан қонун лойиҳасида тезликни белгиланганидан соатига 100 км.дан ортиқ оширганларни 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш ва БҲМнинг 20 баравари миқдорида жаримага тортиш таклиф қилинди.

Изоҳ: тезликни соатига 100 км.дан ортиқ ошириш бу — чекланган тезлик 60 км. бўлган жойда соатига 160 км. тезликда ҳаракатланиш.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
💯 Йўл қоидаларини сурункали бузувчи ҳайдовчилар 6 ойга “права”сидан маҳрум қилиниши мумкин

ИИВ шундай ташаббус билан чиқди. Унга кўра, бир ой ичида 10 та қоидабузарлик содир этса, ҳайдовчи гувоҳномасидан маҳрум бўлиши мумкин.

Ҳозирда лойиҳа жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилмоқда.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❌ Сурункули қоидабузар ҳайдовчилар учун жарималардаги чегирмалар бекор қилиниши мумкин

Қонун лойиҳасига мувофиқ, қуйидаги ҳолатларда жаримани енгиллаштирилган тартибда тўлаш имконияти берилмайди, агар ҳайдовчи:

🔸бир ойда 5 марта белгиланган тезликни 40 км/соатдан ёки 60 км/соатдан ортиқ оширса;

🔸бир ойда 2 марта светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракати бошқарувчисининг тақиқловчи ишорасига риоя қилмаган бўлса;

🔸бир ойда 2 марта йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетса ёки бошқа ҳайдовчиларга халақит бериб, авария ҳолатини юзага келтирган бўлса.

📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#Таъзия

«Янги Сирдарё»-«Новое Сырдарья газеталари бош муҳаррири Баҳром  БОЙМУРОДОВга волидаи муҳтарамаси Ўғилой онанинг вафот этганлиги муносабати билан чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирамиз.
Марҳуманинг охирати обод
бўлсин!

Жаноза эртага, 12 сентябрь куни соат 8. 00 да марҳуманинг Оқолтин тумани  Андижон маҳалласи ( 19-совхоз)даги хонадонида ўқилади.

Локация

📲SIRDARYA  NEWS.uz
#кун_ҳикмати

"Ҳурмат қаерда бўлса, барака ҳам ўша ерда бўлади."

✍️
Имом Термизи
й

📲
Telegram |facebook|Facebook
#кун_ҳикмати

"Сени ўзингдан ҳам кўра яхши биладиган Аллоҳ турганда, сени тушунмайдиган инсонларга нега бунча кўп дардингни очасан..?"

✍️Мавлоно Румий

📲Telegram |facebook|Facebook
БИЛАСИЗМИ?

🦷 Касал тишлар хотирани пасайтиради


Ғарбий Виржиния университети олимлари 270 аёл иштирокида олиб борган тадқиқотда шундай хулосага келишди.

Энг ачинарлиси, стоматологга мурожаат қилмаган ва тишини даволатмаганлар хотираси пастлиги билан ажралиб турган.

Қизиқ жиҳати: 55–80 ёшдагилар орасида 20 тишдан ортиқ соғлом тиши сақланганлар мия ва хотира фаолиятида устунлик қилади.

❗️ Сабаби оддий: оғиздаги бактериялар мияга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу боис, тишларни даволатиш – фақат кўрк учун эмас, хотирангиз учун ҳам муҳим!

📲Telegram |facebook|Facebook
#кун_ҳикмати


"Ҳеч кимдан, ҳеч нарса кутманг!
Гўзал нарсалар фақат Аллоҳдан келади."



📲Telegram |facebook|Facebook
БИЛАСИЗМИ?

Помидор шарбати қандни барқарорлаштиради


Помидор шарбати паст гликемик индексга эга бўлгани учун қондаги шакар даражасини кескин оширмайди. Тадқиқотлар овқатдан ярим соат олдин уни ичиш қанд миқдорини назорат остида ушлашга ёрдам беришини кўрсатган.

Бироқ меъёрга амал қилиш зарур: тайёр шарбатлар кўпинча натрийга бой бўлади, ортиқча истеъмол эса зарарли. Шунингдек, унинг кислотаси жиғилдон қайнашини кучайтириши мумкин, буйрак муаммоси бўлганлар эса калий миқдорига эҳтиёткорлик билан қараши лозим.

Мутахассислар уйда тайёрланган тузсиз помидор шарбатини ичишни тавсия қилади.

📲Telegram |facebook|Facebook
Тиббиёт ходимлари пора билан қўлга тушди

Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда ишга жойлаштириш билан боғлиқ порахўрлик ҳолатлари фош этилди, деб хабар қилди Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон филиали ходимаси фуқарони ишга киритиш эвазига 32 млн сўм олган пайтида, Қарши туман тиббиёт бирлашмаси кадрлар бўлими бошлиғи эса 1 минг доллар олган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📲Telegram |facebook|Facebook
Шифо дардга айланганда

Соғлиқни сақлаш — ҳар бир инсон учун энг асосий ва эҳтиёжли соҳалардан бири. Аммо амалий ҳолатлар ва беморлар шикоятлари шуни кўрсатадики, соғлиқни сақлаш тизимида кўзга кўринмас, лекин оғир оқибатли муаммолар мавжуд. Қорақалпоғистон ва Қашқадарёда фош этилган пора ва коррупция ҳолатлари бу масаланинг энг тайин далилларидан биридир. Минг афсуски, бундай ҳолатларни Сирдарёда ҳам йўқ деб бўлмайди.

Тадқиқотлар ва кузатувлар шуни кўрсатадики, айрим тиббиёт ходимлари таниш-билиш ёки пул эвазига ишга жойлаштиришда адолатсизликка йўл қўймоқда. Масалан, шифохона ходими фуқарони ишга киритиш эвазига 32 миллион сўм, бошқа бир ходим эса 1 минг доллар олган вақтда қўлга олинди. Бу ҳолатлар нафақат соғлиқни сақлаш тизими ишончини туширади, балки беморлар учун ҳам ҳаётий хавф туғдиради. Чунки нотўғри кадрлар — нотўғри ташхис ва даво демакдир.

Шу билан бирга, кўплаб шифохоналарда моддий-техника етишмаслиги ва малакали мутахассислар камлиги билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Беморлар ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилиш имконига эга эмас, кўп ҳолларда уларнинг шикоятлари етарли даражада кўриб чиқилмайди. Бу эса одамларнинг соғлиғи учун янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мутахассислар таъкидлайдилар: бу муаммоларни ҳал қилиш учун тизимли чоралар кўрилиши керак. Биринчи навбатда, назорат ва аудитни кучайтириш, коррупция ҳолатларини онлайн кузатув орқали тезкор аниқлаш. Иккинчидан, кадрлар сифатини ошириш, малакали шифокорларни тайёрлаш ва уларнинг иш самарадорлигини мунтазам баҳолаш. Учинчидан, моддий-техника базасини яхшилаш, яъни шифохоналарни зарур дорилар ва замонавий ускуналар билан таъминлаш. Ва албатта, беморларни ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш — шикоят ва таклифлар тез ва шаффоф кўриб чиқилиши керак.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳар бир муаммони очиш, фош этиш ва бартараф қилиш нафақат беморлар, балки бутун жамият учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки шифо маскани дард манбаига айланмаслиги лозим. Ҳар бир беморнинг ҳаёти — бу тизимнинг ҳақиқий синовидир.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мирзаободда ҳар қадамда янгиланиш ва фаровонлик руҳи сезилмоқда

"...Қишлоқ хўжалигида қовун-анорлари, саноатда эса янги ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан танилаётган Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманига йўлингиз тушса, ҳар қадамда қурилиш жараёнлари, йирик инвестиция лойиҳалари, маҳаллаларда эса одамларда умид уйғотган микролойиҳаларни кўрасиз.

Туман ҳокими Абдураҳим Умаров иштирокида ўтган матбуот анжуманида эълон қилинган рақамлар аввал қарашда оддий статистикадек туюлиши мумкин. Лекин улар ортида минглаб инсонлар тақдири, юзлаб оилаларнинг баракали дастурхони, ёшларнинг ишга жойлашиши ва тадбиркорлик орқали ҳаётини ўзгартириши мужассам..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН 👈

📲SIRDARYA  NEWS.uz