🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Аввал озинг, кейин спорт билан шуғулланинг!

Айрим аёллар спорт машқларини бошлаганидан сўнг қон босими тушиб кетишини айтадилар. Бу табиий ҳол – юракка тушадиган босим ўзгариши билан боғлиқ. Шунинг учун юрак-қон томир касали бўлган кишиларга оғир машқлар тавсия этилмайди. Уларга очиқ ҳавода аста-секин сайр қилиш етарли.

Қон босими юқори пайтда спорт билан шуғулланманг. Аввал босимни пасайтириб, сўнг машқларни бошлаш тўғри йўл ҳисобланади.

Аёллар кўпинча ортиқча вазндан халос бўлиш учун фитнесга мурожаат қиладилар. Бироқ семизликнинг ўзи ҳам юракка ортиқча босим беради. Шунинг учун ўта тўла аёллар аввал парҳез ёрдамида маълум миқдор вазн ташлаб, кейин спортга киришса, соғломроқ натижага эришадилар.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сурхондарёда 15 ёшли қизни турмушга берганлар жазоланди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги маълумотига кўра, Денов туманида 15 ёшли қизни турмушга берган, оила аъзоларига нисбатан маъмурий жарима қўлланди.

Маълумотларга кўра, маҳалла еттилиги ва ижтимоий ходимлар 2025 йил июль ойида оилани олдиндан огоҳлантирган. Шунга қарамай, 10 август куни никоҳ маросими ўтказилган.

Маҳаллий профилактика инспектори қонунчиликка мувофиқ айбдор шахсларни жаримага тортди. Ҳозирда қизнинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар назоратига олинган.

Оила кодексига асосан, қизлар учун турмушга чиқиш ёши 18 этиб белгиланган.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Тўйиб ухламаслик 172 та касалликка олиб келиши мумкин

Олимлар уйқунинг бир хил вақтда бошланиши ва тугаши соғлиқ учун жуда муҳим эканини таъкидламоқда.

Пекин университети тадқиқотчилари Британия био-банкининг 88 минг нафар одам ҳақидаги маълумотларини таҳлил қилиб, уйқу тартибининг бузилиши камида 172 турдаги хасталикка боғлиқ эканини аниқлади. Улар орасида астма, жигар циррози ва ҳатто гангрена ҳам бор.

❗️ Масалан, соат 00:30 дан кейин ухлайдиган одамларда жигар циррози хавфи 257 фоизга ошиши аниқланган. Уйқу режасидаги катта ўзгаришлар эса 6,8 йиллик кузатув даврида гангрена эҳтимолини 261 фоизга кўпайтирган.

Шунингдек, кеч ётиш ва уйқу вақтидаги ўзгаришлар одамларнинг парҳез ва жисмоний фаолликка ҳам камроқ риоя қилишини келтириб чиқаради.

Мутахассислар соат 01:00 гача ухлашга улгуриш ва 7–8 соат тўлиқ дам олишни соғлом уйқунинг асосий шартлари сифатида тавсия этмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Машҳур қўғирчоқ Барби оғир дардга чалинди

Mattel компанияси биринчи турдаги қандли диабетга чалинган Барби қўғирчоғини намойиш қилди. Унинг белига инсулинни ўлчовчи бежирим аппарат жойланган.

Компания болаларга ҳамдардлик билдириш ва инклюзивликни ривожлантиришни мақсад қилган. Янги қўғирчоқ қандли диабет билан оғриган болаларнинг кайфиятини кўтаради.

Аввал ҳам бемор болажонларнинг кайфиятини кўтариш учун кўзи ожиз Барби, протезли Барби, сочсиз Барби, витилиголи Барби қўғирчоқлари ишлаб чиқарилган. Ушбу машҳур ўйинчоқ 60 ёшда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бош вазир ўринбосари хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайхо Маҳкамова Сирдарё вилоятида бўлиб, маҳаллаларда аёлларни қўллаб-қувватлаш ишлари билан танишди.

Гулистонда “Намуна” маҳалласида ҳаётий синовларни бошдан кечирган аёлларнинг жамиятга қайта интеграцияси кўриб чиқилди. Оқолтин туманидаги “Олтибой ота” фермер хўжалигида теримчи хотин-қизлар меҳнатига муносиб баҳо берилди.

Янгиердаги “ECO WOOD PLUS” МЧЖда 250 дан зиёд иш ўрни яратилгани, маҳаллий аёлларни касаначиликка жалб қилиш режаси юқори баҳоланди. Маматовлар хонадондаги “Бону опа зиё маскани” ва Гулистондаги тикувчилик цехи ҳам делегация эътиборида бўлди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Барибир кучлилар ғалаба қозонди

⚽️ Сирдарёда ярим профессионаллар ўртасидаги иккинчи лига беллашувлари қизғин кечмоқда.

“Гулистон” жамоаси навбатдаги учрашувда ҳам ғалаба қозониб, пешқадамликни мустаҳкамлади. Жамоа аъзоларининг ҳамжиҳатлиги ва чаққонлиги ғалабага асос бўлди.

Натижаларга кўра, “А.Жомий” иккинчи, “Сайхунобод” эса учинчи ўринда бормоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Инсоннинг қалби қанчалик паст бўлса, бурни шунчалик осмонга кўтарилади. У қалби етмаган жойга бурни билан интилади."

✍️Умар Ҳайём


📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

🦷 Тишлар саломатлиги – аёллар учун икки карра муҳим!


Мутахассислар таъкидлашича, ҳомиладорлик даврида оғиз бўшлиғи касалликлари нафақат она, балки бола учун ҳам хавфли. ЖССТ маълумотларига кўра, пародонтоз касалликлари бўлган оналарда паст вазнли чақалоқ туғилиши эҳтимоли икки баробар юқори. Милкда яллиғланиш ҳомиланинг ривожланишига салбий таъсир қилади, тиш оғриғи эса стресс гормонлари ортишига ва боланинг асаб тизимига хавф туғдириши мумкин.

Шу боис мутахассислар ҳомиладорликдан аввал стоматолог кўригидан ўтиш, давомида эса камида икки марта шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилади.

Ўзбекистонда эса аҳолининг катта қисмида даволанмаган тиш касалликлари учрайди. Шу билан бирга, стоматологлар қабулларида аёллар эркакларга нисбатан кўпроқ – ҳам соғлом ҳаёт, ҳам болалар соғлиғи учун.

👉 Демак, тишларни асраш – нафақат гўзаллик, балки она ва фарзанд саломатлиги кафолати ҳамдир.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
📰 “Ёмон хабарларни ўқиш мияни ўзгартиради” — олимлар

Калифорния ва Флорида университетлари психологлари салбий янгиликларни тинимсиз ўқиш (“думскролинг”) мия фаолиятини ўзгартириши мумкинлигини маълум қилди.

Мутахассислар фикрича, доимий хавотирли сарлавҳалар ва зўравонликка оид тасвирлар организмни “уриш ёки қочиш” ҳолатига ўргатиб қўяди. Бу эса ташвиш, чарчоқ ва ҳатто посттравматик стресс бузилиши (ПТСР) хавфини кучайтиради.

“Эволюцион жиҳатдан таҳдидларга ҳушёр бўлиш йиртқичлардан қутулишга ёрдам берган. Бугун эса шу механизм салбий янгиликларга берилувчанликка айланди”, — дейди психолог Элисон Холман.

Тадқиқотчи Роксана Коэн Силвер эса 1999 йилги “Колумбайн” мактаб фожиасидан кейинёқ бу таъсирни кузатган ва кейинчалик 11 сентябрь ҳамда Бостон марафони терактларидан сўнг одамларда ПТСР аломатлари кучайганини қайд этган.

👉 Олимлар янгиликлар оқимидан танаффус олишни тавсия этмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🥉 Ўзбекистон сув спорти вакиллари биринчи медалларни қўлга киритди

Озарбайжонда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари ўйинларида мамлакатимиз спортчилари илк медалларини қўлга киритишди. Муҳаммадисмоил Раҳмонов 50 метрга брасс йўналишида 29,92 сония натижа билан бронза медалини, Жавлон Ғаниев эса 200 метрга баттерфлай йўналишида 2:13.63 кўрсаткичи билан яна бир бронза медалини қўлга киритди.

👉 Бу натижалар Ўзбекистон спортчилари учун мусобақадаги дастлабки ютуқ бўлди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бош вазир ўринбосари хотин-қизлар муаммоларини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова амалий ташриф билан Сирдарё вилоятида бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/765559

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz