🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Вазир талабалар ўқиши ва яшаш шароити билан яқиндан танишди

"...Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиалида таълим жараёнида амалий машғулотлар улушини ошириш, талабаларнинг стартап ва инновацион ғояларини ривожлантиришга кенг имконият яратиш зарурлигини қайд этди. Шунингдек, ётоқхоналардаги қулайликлар, маънавий муҳит ва халқаро ҳамкорлик йўналишларига юксак баҳо берди. Бу биз учун ишонч ва янги марралар сари интилиш демакдир, – дейди Тошкент кимё-технология институтининг Янгиер филиали директори Зафар Ҳакимов..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/vazir-talabalar-oqishi-va-yashash-sharoiti-bilan-yaqindan-tanishdi_765505

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Депутат ташрифи самарали кечди

"...Ташриф доирасида Нодира Жонибекова туманнинг 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, 26 ва 39-умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти билан ҳам танишди. Боғча ва мактаб жамоалари билан учрашувларда депутат Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, педагоглар нуфузини ошириш ва улар учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган устувор вазифалар ҳақида маълумот берди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/deputat-tashrifi-samarali-kechdi_765385

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўқувчилар божхона постининг фаолияти билан танишишди

"...иштирокчилар енгил автотранспорт воситалари ва қўл юкларини назоратдан ўтказиш жараёнлари билан танишишди. Улар шунингдек, замонавий рентген қурилмалари, СТ-40 жамланмалари, портал мониторлар ва автомобиль рақамларини аниқлаш тизимларини кўздан кечиришди. Бу жиҳозлар ёрдамида контрабанда ва қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, тезкорликни таъминлаш усуллари борасида маълумотлар берилди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/oquvchilar-bozhxona-postining-faoliyati-bilan-tanishishdi_765389

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
“Вагон-боғча” жажжи болажонлар хизматида

"...Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси аъзоси Зуҳра Шодиева ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилояти кенгаши раиси Сарварбек Султонов Сардоба туманининг Қуйитош маҳалласига ташриф буюриб, “Вагон-боғча”, унда жажжи болажонлар учун яратилган имкониятлар билан танишди. – Қойил, Тошкентдагидан қолишмайди, – деди З. Шодиева таассуротини баён этар экан..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://uza.uz/uz/posts/sirdaryo-viloyati-xabarlari-qisqa-satrlarda_765436

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ширин шаҳрида устозларга эҳтиром кўрсатилди

"...Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Ниёз Ҳазратқулов барча устоз ва мураббийларни байрам билан табриклаб, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган имкониятлар ҳамда келгуси режалар ҳақида сўзлади..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/tezkor-yangiliklar-09-29

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёқсангиз зарар, ёқмасангиз кони фойда

"...Маълумотларга кўра, баргларни ёқиш ҳавода зарарли чанг заррачалари(ПМ2.5)ни кўпайтиради. Бу заррачалар ўпка ва юрак-қон томир касалликларини кучайтиради. Олдиндан бу касаллик билан оғриган беморларнинг аҳволи янада ёмонлашиши мумкин...."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/Tezkor-habar-09-29

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Фахрий устоз ва мураббийларга эҳтиром кўрсатилди

Сирдарё вилоятида "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" ҳамда Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги муносабати билан улуғвор тадбирлар ўтказилмоқда.

ЎКУФ вилоят Кенгаши ҳамда таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси республика Кенгаши ташаббуси билан соҳа фидойиларини эъзозлаш мақсадида махсус ташрифлар уюштирилиб, таълим соҳасида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган 13 нафар устоз ва фахрийлар уйларига борилиб, байрам табриклари, совғалар ҳамда самимий иззат-икромлар кўрсатилди.

— Меҳнатларим бесамар кетмади, — дейди 82 ёшли Ёқубжон ота Мадаминов. — Ўтган йили мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги арафасида “Дўстлик” ордени билан тақдирландим.

Шунингдек, Оқолтин туманидаги Рустам Тўрақулов, Мирзаободда истиқомат қилаётган Ҳамза Эшназаров ҳам ташриф ва табриклардан мамнун бўлишди.

Сирдарёда байрам шукуҳи давом этмоқда.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сардобада замонавий футбол майдони фойдаланишга топширилди

"...Биласизми, Сардоба — Сирдарё вилоятининг энг чекка ва олис ҳудудларидан бири саналади,- деди туман спорт мактаби директори Тўлқин Низомов. – Шунга қарамасдан, сўнгги йилларда туманимизда оммавий спортни ривожлантириш, ёшларни жисмоний тарбияга жалб этиш, шунингдек, “Беш ташаббус” ва “Олимпияда чўққиси” каби лойиҳалар асосида мусобақалар ташкил этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Натижада охирги тўрт йилда спорт билан шуғулланувчилар сони 800 нафардан 3 минг нафарга етди. Бу майдон эса бизнинг ишларимизда яна бир катта қадам бўлди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/Tezkor-habar-09-29-2

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz