🍃 МALHAM
2.22K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устозларга бағишлов!

Қадри билинади энди менга гоҳ,
Олис мактабимни, ўша беҳашам.
Навоийку бизга устоздир, бироқ,
Кимдир ўқитганку Навоийни ҳам.
Шундай улуғ зотга ҳарф ўргатган ким?-
Оддий муаллимда, оддий муаллим.

✍️ Муҳаммад Юсуф

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Чақалоқлар ҳаётига чироқ ёққан ҳамшира

"...Чақалоқлар реанимацияси бўлими — бу ерда вақт ҳар сонияда ўлчанади. Инсон ҳаёти энг нозик чегарада турган бир паллада шифокор ва ҳамшираларнинг ҳар бир ҳаракати, ҳар бир нафаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шу мураккаб ва масъулиятли жараёнда Назокат Юлдашеванинг меҳри ва меҳнати кўплаб чақалоқларга ҳаёт чироғини ёқди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/TEZKOR-HABAR-10-01

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Кучли таълим-тарбия орқали мамлакат қудратли бўлади

Сирдарё вилоятида Ўқитувчи ва мураббийлар куни — умумхалқ байрами кўтаринки руҳда нишонланди. Эрталабдан устозлар Гулистон шаҳридаги "Зомин" тантаналар уйида бир пиёла чой устида самимий суҳбат қуришди.

Батафсил: https://uza.uz/posts/766204


⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Фидойи ҳамшира — инсон ҳаёти посбони

"...Реанимацияда ишлаш катта масъулият ва сабр-тоқатни талаб қилади. Бизнинг асосий вазифамиз — инсонни асраб қолиш. Беморнинг яна бир бор ҳаётга қайтиши биз учун энг катта мукофотдир, — дейди Гулноза.

Бу сўзлар ортида фақат касбий бурч эмас, балки самимият, меҳр ва фидойилик ҳам мужассам. Чунки реанимация — ҳаёт ва ўлим чегараси. Ана шу чегарада ҳамширанинг ғамхўр қўли, илиқ сўзи беморга умид бағишлайди..."

БАТАФСИЛ ЎҚИШ УЧУН: https://telegra.ph/Tezkor-habar-10-01-2

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Самимий одам ёмонликларини яширганидек, яхшиликларини ҳам яширадиган кишидир."



📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Кам сув ичиш стрессни оширади


Ливерпуллик олимлар сув етишмовчилиги стресс гормонлари даражасини кескин оширишини аниқлашди.

62 нафар иштирокчида ўтказилган тадқиқотга кўра, кунига 1,5 литрдан кам сув ичган одамларда стресс даражаси 50 фоиздан ошган.

Мутахассислар кунига камида 2–2,5 литр (8–10 стакан) тоза сув ичишни тавсия этмоқда. Чой, шарбат ва газланган ичимликлар сув ўрнини босмайди.

Чунки сув танқислиги бош оғриғи, чарчоқ ва диққат сусайишига олиб келса, етарли даражада сув ичиш, қон айланишини яхшилайди, стрессни камайтиради, тери саломатлигини қўллаб-қувватлайди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
#биласизми

Юрак хасталикларини 15 сонияда аниқлайдиган стетоскоп яратилди

Британиялик шифокорлар сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган янги стетоскопни ишлаб чиқишди. У юрак ишлаши ва қон оқимини таҳлил қилади ва бор-йўғи 15 сонияда ташхисни смартфонга чиқариб беради.

Қурилма 12 минг беморда синовдан ўтди. Натижада юрак етишмовчилигини аниқлаш кўрсаткичи икки бараварга, атриял фибрилатсияни топиш самарадорлиги эса уч бараварга ошган.

Мутахассислар таъкидлашича, бундай технологиялар касалликни эрта босқичда аниқлаб, ҳаётни сақлаб қолиш ва асоратларни олдини олиш имконини яратади.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Самарқандда ҳамшира 3 кунлик чақалоқни сотгани учун қамалди

Пайариқ тумани марказий шифохонасида ишлаган ҳамшира К.А. 2025 йил 12 апрель куни руҳий носоғлом аёлнинг чақалоғини туғруқхонадан олиб чиқиб, фуқаро Ф.Б.га 5 миллион сўм ва 100 долларга сотган.

Тергов натижасида чақалоқ онасига қайтарилган. Суд ҳукмига кўра, К.А. Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбли деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум этилди ва соғлиқни сақлаш тизимида ишлаш ҳуқуқидан 2 йилга маҳрум қилинди.

Апелляция инстанцияси аввал жиноят қуроли сифатида мусодара қилинган Minlo автомашинасини айбдор ихтиёрида қолдирди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz
#Кун_ҳикмати

"Ростгўй ва самимий инсонларнинг дўстлари кўп бўлмайди. Аммо оз бўлса-да, энг ҳақиқий ва сара дўстлар айнан уларда бўлади."

✍️Габриел Гарсиа Маркес

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Саратонни чақирувчи ёғ: қаерда тўпланади?

Британиялик олимларнинг таъкидлашича, организмдаги ёғ миқдори эмас, унинг тўпланиш жойи саратон хавфига таъсир қилади. Бу хулосага улар 700 000 нафар одамда ўтказилган тадқиқот таҳлиллари асосида келишди.

Қорин ва висцерал ёғлар жигар, эндометриал ва қизилўнгач саратонлари хавфини оширади, аммо сондаги ёғ баъзи саратон турларига ҳимоя таъсирини кўрсатади. Олимлар клиник амалиётда фақат вазн кўрсаткичларига таяниш ўрнига, ёғнинг қаерда тўпланганини аниқлаш муҳимлигини таъкидладилар.

Бундай ҳолатларни олдиндан билиш ва зарур чораларни кўриш учун МРТ ёки биомаркерлардан фойдаланиш муҳим эканлиги қайд этилди.

⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA  NEWS.uz