#Кун_ҳикмати
"Ширин сўз – муваффақиятлар калити." “Бандаларимга айт: улар гапирганда энг гўзал сўзни айтсинлар! Албатта, шайтон улар орасига фитна солур. Чунки шайтон инсонга очиқ-ойдин душмандир.”
📚Исро сураси, 53-оят
📲Telegram |facebook|Facebook

Шамоллаш мавсумида иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Кузда организмдаги ўзгаришлар — ҳарорат пасайиши, намлик ва ёруғлик соатларининг қисқариши иммун тизимини заифлаштиради. Мутахассислар фикрича, иммунитетни мустаҳкамлашнинг энг самарали йўли — соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишдир.
Рационда янги сабзавот, мева, кўкат, оқсилга бой маҳсулотлар (балиқ, тухум, дуккаклилар, ёнғоқ) бўлиши шарт. Омега-3 ёғ кислоталари яллиғланишни камайтиради, пробиотикли маҳсулотлар (йогурт, кимчи, қатиқ) эса ичак микрофлорасини соғломлаштиради.
Шакар, фастфуд ва газли ичимликлардан воз кечиш, уйқу ва стрессга эътибор бериш ҳам муҳим. Қисқаси, иммунитет — бу бир кунлик эмас, балки мунтазам парвариш талаб қиладиган тизим.

Наманганда илк бор мураккаб юрак амалиёти ўтказилди
Наманганда “Медион” клиникаси ва Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази маҳаллий филиали ҳамкорлигида илк бор мураккаб юрак амалиёти муваффақиятли амалга оширилди. Операция Россиялик кардиохирург, тиббиёт фанлари доктори Юрий Синелников раҳбарлигидаги жамоа томонидан бажарилди.
2014 йилда туғилган А.Р. исмли болада туғма аортал клапан стенози аниқланган. Вилоятда илк бор қўлланилган “Росс” операциясида беморнинг аортал қопқоғи ўзининг ўпка қопқоғи билан алмаштирилади, кейин ўпка қопқоғи ўрнига донор клапан ўрнатилади.
Марказ директори Солижон Мўминовнинг таъкидлашича, бу усул болаларда аортал клапан нуқсонларини бартараф этишда самарали бўлиб, антикоагулянт дориларни умрбод қабул қилиш заруратини бартараф этади.
Ушбу ютуқ Наманган тиббиётида янги босқични бошлаб берди.

Пластикдаги бисфенол юрак фаолиятига таъсир кўрсатиши аниқланди
АҚШнинг Цинциннати университети тиббиёт коллежи олимлари пластик буюмлардаги бисфенол А (BPA) ва бошқа феноллар юракнинг электр тизимида ўзгаришлар келтириб чиқариши мумкинлигини аниқладилар.
Бу моддалар пластик қадоқлар, бутилкалар, квитанция қоғозлари ва косметикада кенг қўлланилади. Улар инсон танасида тўпланиб, юрак хасталиклари ва эндокрин бузилиш хавфини оширади.
600 нафар иштирокчи соғлиғини таҳлил қилган тадқиқотда фенол даражаси юқори бўлганларда юрак ритми бузилиш ҳолатлари кўпроқ кузатилди.
Олимлар таъкидлашича, соғлом одамларда хавф паст, аммо кекса ёшдаги ёки генетик мойиллиги бор шахсларда бу моддалар юрак муаммолари хавфини оширади.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи ёшларда ичак саратони хавфини оширади
АҚШнинг Сент-Луис шаҳридаги Вашингтон университети онкологи Инь Цао ҳаракатсиз турмуш тарзи 50 ёшгача бўлган одамларда ичак саратони хавфини кескин оширишини маълум қилди.
Сўнгги 30 йилда 25–49 ёшлилар орасида бу касаллик икки баравар кўпайган. Мутахассиснинг таъкидлашича, ҳатто мунтазам жисмоний машқлар ҳам узоқ вақт ўтиришнинг зарарли таъсирини тўлиқ бартараф этолмайди.
Шу билан бирга, нотўғри овқатланиш, қайта ишланган гўшт ва ширин ичимликларни кўп истеъмол қилиш, семизлик, қандли диабет ҳамда экологик омиллар ҳам хавфни кучайтиради.

Мияни қаришдан ҳимоя қилувчи ўсимлик аниқланди
Бразилия олимлари Америка райҳон экстракти мияни ёшга боғлиқ ўзгаришлардан ҳимоя қилишини аниқладилар.
Сичқонлардаги тажрибада экстракт хотира учун масъул гиппокампда оксидловчи стресс ва яллиғланишни камайтирди. Бу мия ҳужайраларини зарардан сақлаб, TNF-α ва IL-1β каби яллиғланиш молекулаларини пасайтирди.
Олимлар экстракт таркибидаги росмариник ва хлороген кислоталар мияни қаришдан ҳимоя қилувчи антиоксидант таъсирга эга эканини таъкидлашди.
Тадқиқот муаллифларига кўра, Америка райҳони келгусида соғлом мияни сақлашга ёрдам берувчи табиий қўшимча сифатида ишлатилиши мумкин.

Сирдарёда дорихона ходимлари учун ўқув тренинги ташкил этилди
Сирдарё вилоятида “Dori-Darmon” акциядорлик компанияси тармоғида фаолият юритаётган дорихона ходимлари учун навбатдаги ўқув тренинги ўтказилди. Тадбир “Берлин-Хими” компанияси вакиллари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Машғулотда мутахассислар томонидан L-Тироксин, Сиофор, Берлитион ва Йодомарин каби препаратларнинг таъсир механизми, тўғри дозалаш ва тавсия этишдаги муҳим жиҳатлар ҳақида маълумот беришди. Иштирокчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, амалиётдаги муаммолар муҳокама қилинди.
Компания вакиллари “Дори-Дармон” дорихоналари фармацевтларининг билимга чанқоқлиги ва касбий ёндашувини юқори баҳолаб, бу каби тренинглар тажриба алмашиш учун муҳим платформа эканини таъкидладилар.
Маълумот учун, “Берлин-Хими” 100 йилдан ортиқ тарихга эга бўлиб, Италиянинг етакчи MENARINI гуруҳи таркибида фаолият юритади ҳамда Европа ва МДҲ мамлакатларига инновацион дори воситаларини етказиб беради.

Харид чеки соғлиқ учун хавфлими?
Дўконда хариддан кейин олинадиган чеклар соғлиққа зарарли бўлиши мумкин. Сабаби — уларнинг кўп қисми термоқоғозда босилади ва таркибида бисфенол А (БПА) мавжуд. Бу модда тери орқали организмга кириб, гормонлар тизимига таъсир қилади.
Дерматолог Ирина Баранова таъкидлашича, БПА — эндокрин бузувчи модда, яъни гормонлар мувозанатини издан чиқаради. У танада тўпланиб, аёлларда ҳайз бузилиши ва бепуштлик, эркакларда тестостерон пасайиши, шунингдек онкологик касалликлар хавфини ошириши мумкин.
Мутахассислар чек билан ишлайдиганларга қўлқоп тақиш, қўлларни совун билан ювиш, ҳамда ёғли кремлар ёки табиий мойлардан фойдаланишни тавсия этади. Бу модданинг тери орқали сингишини камайтиради.

“Миллат саломатлиги – юрт қудрати!” шиори остида саломатлик акцияси ўтказилди
"....“Саломатлик сари” лойиҳаси доирасида саломатлик акцияси ўтказилди. Тадбир “Миллат саломатлиги – юрт қудрати!” шиори остида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали, унинг Сирдарё туманлараро перинатал бўлимида бўлиб ўтди..."
Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/millat-salomatligi-yurt-qudrati-shiori-ostida-salomatlik-akciyasi-otkazildi_772909

"Душманларинг кимлигини билмоқчимисан? Хато қилиб кўр! Улар дарров ўртага чиқади."

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🩺 Қозоғистонлик шифокорлар Тошкентда робот ёрдамида ноёб операция ўтказди
Тошкентда биринчи марта робот ёрдамида тизза бўғинини алмаштириш амалиёти муваффақиятли бажарилди. Ноёб операцияни Қозоғистон Республикаси Травматология ва ортопедия миллий илмий маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси шифокорлари ҳамкорликда амалга оширишди.
Беморнинг тизза бўғини сунъий эндопротез билан алмаштирилди. Бу жараёнда юқори аниқликда ишлайдиган тиббий робот жарроҳлар ёрдам берди — у суяк тузилиши, бурчак ва ҳаракат траекториясини аниқ ҳисоблаб, протезни идеал ҳолда жойлаштирди.
“Асосий афзаллик — инсон тажрибасини машина аниқлиги билан уйғунлаштириш имкониятидир. Бу эндопротезлаш соҳасида сифатнинг янги босқичи,” — деди Қозоғистон Травматология миллий маркази бўлими бошлиғи Тимур Байдалин.
Мутахассиснинг таъкидлашича, роботлаштирилган жарроҳлик усули орқали хатолик эҳтимоли сезиларли даражада камаяди, беморнинг реабилитация даври эса қисқаради.

🧬 Кузда иммунитет нега сусаяди?
Куз фасли келиши билан ҳаво ҳарорати пасайиб, инсон организми янги шароитга мослаша бошлайди. Бу эса баъзан иммунитетнинг сусайиши ва касалликлар авж олишига сабаб бўлади.
Сирдарё вилояти қон қуйиш маркази бош шифокори Ҳайдар Саломовнинг таъкидлашича, иммунитет пасайишига интоксикация ва заҳарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш ёки оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс, хавотир, қўрқув, такрорий касалланишлар ҳамда зарарли одатлар — масалан, тамаки ёки спиртли ичимликлар истеъмоли — сабаб бўлиши мумкин.
Қондаги лимфоцитлар миқдорининг камайиши иммун тизимининг заифлашганидан дарак беради. Мутахассислар соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, тўғри овқатланиш ва руҳий барқарорликни сақлаш орқали иммунитетни мустаҳкамлашни тавсия этади.

Кузда иммунитетни қандай мустаҳкамлаш мумкин?
Шифокорлар куз фаслида иммунитетни мустаҳкамлаш бўйича қатор тавсиялар беришди.
Россиялик иммунолог Ирина Ярцева кечаси соат 21:00 да ухлашни маслаҳат берди — чунки иммун тизими айнан уйқу вақтида тикланади. Шунингдек, терламаслик ва совиб кетмаслик учун кўп қатламли кийим кийиш зарур.
Профессор Андрей Продеуснинг айтишича, уйқу режими билан бирга рационал овқатланиш муҳим. Рационда темир ва витамин D га бой маҳсулотлар бўлиши керак. Шунингдек, шифокор гриппга қарши эмланишни тавсия этди.
Иммунолог Николай Крючков эса иммунитети заиф одамларга тез-тез очиқ ҳавода бўлишни, об-ҳавога мос кийиниш ва профилактик эмлашни тавсия қилади.

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
⚡️21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
"Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар."
✍️Абдулла Қодирий
⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA NEWS.uz
"Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар."
✍️Абдулла Қодирий
⚡️ Янгиликлар тўлқинида қолиб кетманг!
✅ Сирдарё, Ўзбекистон ва дунё воқеалари бир саҳифада!
📲SIRDARYA NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қадринг баланд бўлсин, она тилим!
"...Ўзбек тили — бу бизнинг қалб овозимиз, тарих ва тақдиримизнинг тирик мулкидир. Тил бор жойда миллат бор. Агар она тилимизни асрасак, у ҳолда юртимизга бўлган муҳаббатимиз ҳам, мустақиллигимиз ҳам абадий бўлади. Ҳар бир ёш юрагида она тилига муҳаббат туйғуси жонланса, демак келажагимиз ёруғ, давлатчилигимиз мустаҳкам бўлади,-дейди Янгиер шаҳар ҳокими Отабек Носиров..."
Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/qadring-baland-bolsin-ona-tilim_773229

Диктант танлови ўтказилди
"...21 октябрь — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Мардлик” ва “Она-Ватан” мавзуларидаги диктант танловининг Сирдарё вилояти босқичи Мирзаобод туманидаги сафарбарлик чақирув резерви ҳарбий баталионида бўлиб ўтди..."
Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/diktant-tanlovi-otkazildi_773527

Сирдарёлик спортчилар Осиё чемпионатида зафар қучишди
"Вьетнамда академик эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Қитъа биринчилигида 18 та мамлакатдан 232 нафар спортчи 20 та йўналишда баҳс олиб борди.
Мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси муносиб иштирок этди. Айниқса, жамоа сафида майдонга чиққан сирдарёлик эшкак эшувчилар ўз маҳорати ва спорт тайёргарлигини намоён этишиб, мамлакатимиз байроғини юксакка кўтаришди..."
Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/osiyo-chempionatida-zafar-quchishdi_773422