🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда ички ишлар ходимлари куни тантанали нишонланди

25 октябрь — юртимизда тинчлик ва осойишталик посбонларининг касб байрами — Ички ишлар ходимлари куни муносабати билан Гулистон шаҳридаги “Зомин” тантаналар уйида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят раҳбарияти, ички ишлар органлари ходимлари, соҳа фахрийлари ҳамда хизмат бурчини бажариш пайтида ҳалок бўлган посбонларнинг яқинлари иштирок этди.

Йиғилишда Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Шерали Эргашов шахсий таркибни байрам билан табриклаб, Ички ишлар вазирининг табригини ўқиб эшиттирди.

Таъкидланишича, сўнгги йилларда ички ишлар тизимида ислоҳотлар амалга оширилиб, ходимлар малакасини ошириш, ахборот технологияларини жорий этиш ва хизмат шароитларини яхшилаш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/ichki-ishlar-xodimlari-kuni-tantanali-nishonlandi_776096

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Йиллик пахта режаси бажарилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут ва Гулистон туманлари пахтакорлари йиллик шартномавий режани ошиғи билан бажардилар.

Боёвут туманидаги 322 та фермер хўжалиги 10 минг гектар майдондан 45 минг тоннадан ортиқ пахта йиғиб, вилоятда илк бўлиб режани бажарди. Ҳар гектардан ўртача 45–50 центнер ҳосил олинди.

Гулистон туманида ҳам 310 та фермер хўжалиги 7 минг гектар ерда 31 минг тоннадан зиёд ҳосил йиғди. Бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич бўлди.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yillik-shartnomaviy-rezha-oshigi-bilan-bazharildi_776170

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Мурожаатлар — халқ ишончининг кўзгуси

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш — халқ билан очиқ мулоқот ҳамда муаммоларнинг манзилли ечимини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Жорий йил давомида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Сирдарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашларига 472 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Улар асосан бандлик, коммунал хўжалик, ижтимоий ва соғлиқни сақлаш масалаларига оид. Мурожаатларнинг 355 таси ижобий ҳал этилган, қолганлари бўйича тегишли идораларга депутатлик сўровлари юборилган.

— Ҳар бир мурожаат — халқ ишончининг кўзгуси, — дейди вилоят Кенгаши раиси Норбобо Соатов.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/murozhaatlar-xalq-ishonchining-kozgusi_776136

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ёшлар иттифоқи етакчиси қайта сайланди

Гулистон давлат университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда амалдаги етакчи Ёрқинжон Ҳайитбоев ўтган ўқув йили давомидаги фаолияти бўйича ҳисобот бериб, университет ёшлари томонидан қайтадан ушбу лавозимга сайланди.

Тадбирда Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Хайрулла Сатторов, вилоят кенгаши раиси Азизбек Раҳмонов, Ёшлар ишлари бошқармаси раҳбари Мирқодир Саъдуллаев ва университет ректори Муҳсин Ҳожиев иштирок этди.

Ҳисоботда қайд этилишича, бошланғич ташкилот томонидан жорий ўқув йилида 70 дан зиёд лойиҳа ва тадбир амалга оширилиб, улар орқали ўн мингдан ортиқ талаба қамраб олинган.

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yoshlar-ittifoqi-etakchisi-qayta-saylandi_776142

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Андижонда 310 млн сўмлик ноқонуний дори воситалари мусодара қилинди

Андижон вилоятида ноқонуний дори савдосига қарши ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдорда дори воситалари қонунбузарлар қўлидан олинди. Хабар берди “Doridarmon” акциядорлик компанияси ахборот хизмати.

А.А. бошқарувидаги “Nexia-1” автомашинасини текшириш жараёнида сифати кафолатланмаган 7 260 дона дори воситаси аниқланди. Тергов давомида мазкур дори воситалари фуқаро А.С.дан олингани маълум бўлди.

А.С.нинг уйидан эса умумий баҳоси 310,6 млн сўм бўлган 34 турдаги 18 786 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Бухоролик 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг вафот этди

Бухорода 24 ёшли аёл пластик операциядан сўнг ҳаётдан кўз юмди. Марҳуманинг қариндошлари маълум қилишича, амалиёт олдидан зарур таҳлиллар тўлиқ ўтказилмаган.

Маълумотларга кўра, қон таҳлили операциядан икки соат олдин олинган ва гемоглобин даражаси жуда паст бўлганига қарамай, жарроҳлик амалга оширилган. Пешоб таҳлили ва ЭКГ ўтказилмаган.

Операциядан кейин беморнинг аҳволи оғирлашган. Шифокор хусусий клиникада ходимидан олинган қонни беморга қуйдиргани айтилмоқда. Бу ҳолатдан сўнг аёлнинг буйраклари ишдан чиққан ва у бир ой давомида жонлантириш бўлимида ётган.

27 сентябрда бошланган муолажа жараёни 24 октябр куни фожеа билан якунланди — бемор Тошкентга олиб кетилаётганда вафот этган. Унинг ортида икки фарзанди қолди.

⚠️ Огоҳлик: гўзаллик учун ҳаётингизни хавфга қўйманг! Фақат ишончли шифокор ва лицензияли клиникани танланг.

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


“Дуо қил! Аммо, шошма ва шоширма! Замоннинг, вақтнинг соҳиби сен эмас, Аллоҳдир. Қачон, қаерда, қандай бўлишини ёлғиз У ҳал қилади.”



✍️Мавлоно Румий


📲Telegram |facebook|Facebook
“Вазир кубоги” ғолиблари аниқланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти ҳамда соҳа касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамкорлигида ўтказилиб келинаётган анъанавий “Вазир кубоги” мусобақаси ҳам шундай фидойи соҳа вакилларининг спортдаги маҳорат ва жамоавий руҳини намоён этди.

Беллашувлар давомида юзлаб шифокор ва тиббиёт ходимлари шашка, шахмат, стол тенниси ҳамда мини футбол турларида куч синашди. Барча туман ва шаҳарлардан келган жамоалар мусобақада ғолиблик учун қаттиқ беллашдилар.

Шашка бўйича аёллар ўртасида бухоролик Нодира Холиқова, эркаклар ўртасида фарғоналик Мухторали Гапиров биринчи ўринни эгаллади. Шахматда сурхондарёлик Гулшод Турдиқулова ҳамда тошкентлик Жамшид Мустафаев ғалаба қозонишди.

Стол теннисида наманганлик Маҳмуда Собирова ва самарқандлик Бахтиёр Муҳаммадовнинг ўйини ажралиб турди.

Энг шиддатли баҳслар кечган мини футболда эса Жиззах вилояти жамоаси барча рақибларини ортда қолдирди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Олимлар қондаги қанд миқдорини аниқлашнинг янгича усулини яратди

Саратов давлат университети олимлари қондаги глюкоза даражасини терини тешмасдан аниқлайдиган сенсор ишлаб чиқдилар. Янги технология диабет билан яшовчилар ҳаётини енгиллаштиради.

Ҳозирча диабетни назорат қилиш учун бармоқни тешиш талаб этилади. Янги сенсор эса оптик аниқлаш усули асосида тер таркибидаги глюкозани тери юзасидан ўлчайди.

Полиакрилонитрилдан тайёрланган ва кумуш нанозаррачалар билан қопланган бу материал юқори сезгирликка эга. Машинавий ўқитиш ёрдамида олинган маълумотлар 93,8 фоиз аниқлик билан қайта ишланди.

Сенсор мослашувчан, ҳаво ўтказувчи ва аллергия қўзғатмайди. Олимлар фикрича, у яқин келажакда диабетни назорат қилиш қурилмалари бозорида муҳим ўрин эгаллаши мумкин.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Сирдарёда аҳолига ахборотни яқинроқ етказиш масалалари муҳокама қилинди

"....Матбуот котиби — бу ахборот тарқатувчи эмас, ижтимоий муносабатларни бошқарувчи шахс, – дейди Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, ҳокимнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Манучеҳр Мирзаев. – Ҳокимнинг юзи — матбуот хизмати. Демак, котиб сўзда ҳам, ахборотда ҳам масъулиятни ҳис этиши керак. “Ҳокимнинг сўзи” — фақат расмий баёнот эмас, балки одамларни ишонтириш воситаси. Ҳар бир хабарда ўз ҳудудингизнинг қаҳрамонларини — фаол ёшлар, фермерлар, ўқитувчиларни кўрсатинг. Сўзда нафақат факт, балки мотив ва ижобий ҳиссиёт бўлиши зарур..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/aholiga-axborotni-yaqinroq-tarzda-etkazish-masalalari-muhokama-qilindi_776646

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Маҳаллий саноат барқарор ривожланмоқда

"...Вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Бекмурод Акбаровнинг таъкидлашича, бу кўрсаткичлар ортида катта меҳнат ва тизимли ёндашув мужассам: – Ҳар бир саноат лойиҳаси — бу иш ўрни, бу оилавий даромад, бу ҳудуднинг ривожи, — дейди у..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mahalliy-sanoat-barqaror-rivozhlanmoqda_776502

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Юксак эътирофга сазовор бўлди

" .... Рости, кутмаган эдим, – дейди Гулистон шаҳридаги Президент мактаби маслаҳатчиси Мадина Сапарова. – Чикаго университетининг бундай эътирофи нафақат мен учун, балки бутун мактаб жамоаси учун катта илҳом манбаидир. Таълимга берилган меҳр, сарфланган меҳнат ҳеч қачон беиз кетмаскан — унинг самараси ҳар бир ўқувчи ҳаётида намоён бўлади. Буни мен амалда кўрдим ва чин дилдан ҳис этдим..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/yuksak-etirofga-sazovor-boldi_776532

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ғолиблар энди вилоят босқичида иштирок этишади

"...Тадбирни Ширин шаҳар ҳокимининг ўринбосари Дилдорахон Умарова кириш сўзи билан очди. У ўз чиқишида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳақида гапирди.

– Аёл — жамиятнинг юраги, – деди у. – У қайси соҳада фаолият юритмасин, меҳри, ибоси ва масъулияти билан атрофдагиларга куч-ғайрат бағишлайди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/goliblar-endi-viloyat-bosqichida-ishtirok-etishadi_776504

📍 NEWS.uz