🍃 МALHAM
2.23K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Замонавий Ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди

"...Сирдарё вилоятидаги Гулистон давлат университетида 600 ўринга мўлжалланган янги инновацион Ахборот-ресурс маркази (АРМ) расман ишга туширилди. Янги марказ талабаларнинг илмий тадқиқотлари, мустақил ўқиши ва билим олиш жараёнларини қўллаб-қувватлашга мўлжалланган.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов, Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Спорт вазири Адҳам Икромов ва Гулистон давлат университети ректори Муҳсин Ҳожиев, Гулистон давлат педагогика институти ректори Жаҳонгир Қаршибоев ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/zamonaviy-axborot-resurs-markazi-foydalanishga-topshirildi_784390

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
МИБ аралашуви орқали қарз ундирилди

"...Гулистон туманлараро иқтисодий суди қарори асосида “Ҳудудгазтаъминот” фойдасига 100 миллион сўм миқдордаги қарздорлик мажбурий тартибда ундирилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/mib-aralashuvi-orqali-qarz-undirildi_784392

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

"...Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги топшириқлари ижроси доирасида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ташкил этилган “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг Сирдарё вилояти босқичи муваффақиятли якунланди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/viloyat-bosqichi-goliblari-aniqlandi_784406

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Манзарали ва мевали кўчатлар экилди

"...Гулистон туманидаги Аҳиллик маҳалласида 6 гектар ер майдонига 15 мингдан ортиқ манзарали ва мевали кўчат экиш ишлари амалга оширилди. Бу энг катта кўламдаги кузги кўчат экиш тадбири бўлиб, туман ҳокими вазифасини бажарувчи Олимжон Жўраев раҳбарлигида ташкилот ва идоралар раҳбарлари, фаол нуронийлар ҳамда ходимлар иштирокида ўтказилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/manzarali-va-mevali-kochatlar-ekildi_784423

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси кучайтирилади

"...Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Сирдарё вилоятига хизмат сафари давомида Гулистон шаҳар 2-сон техникумида бўлиб, ўқув жараёнини такомиллаштириш ва интеграция жараёнида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида вазир техникумнинг ўқув устахонаси ва амалий машғулотлар дастурларини кўздан кечирди, мавжуд техник жиҳозланиш, амалиёт учун яратилган шароитлар ва мутахассис тайёрлаш тизимидаги янгиланишлар юзасидан масъуллар билан фикр алмашди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/talim-ishlab-chiqarish-integraciyasi-kuchaytiriladi_784434

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Оммавий югуриш марафони ўтказилди

"...Гулистон шаҳрида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва спортни янада оммалаштириш мақсадида навбатдаги оммавий югуриш мусобақаси ўтказилди. Тадбир Сирдарё вилояти ҳокимлиги, спорт бўлимлари, Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари ҳамда “Индорама” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/ommaviy-yugurish-marafoni-otkazildi_784383

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Инвестиция оқими ошиб, экспорт географияси кенгаймоқда

"...Сирдарё тумани иқтисодиётининг барқарор ўсишида инвестиция ва экспорт асосий драйверлардан ҳисобланади, – дейди Сирдарё тумани ҳокимининг ўринбосари, инвестиция, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Исломбек Каримов. – Чунки хорижий сармояларни жалб этиш ва экспортни кенгайтириш янги иш ўринлари яратиш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар фаолиятини ривожлантиришга кенг имконият яратади..."

Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/investiciya-oqimi-oshib-eksport-geografiyasi-kengaymoqda_784457

📍 NEWS.uz
#Кун_ҳикмати


"Тушунмайдиганлар учун сўзларингизни, қалби йўқлар учун ҳис-туйғуларингизни увол қилманг."



📲Telegram |facebook|Facebook
Гиёҳ

Луқмони ҳаким тоғда гиёҳ териб юрса, бир гиёҳ:
– Эй, ҳаким! Мен юрак дардига давоман, – дебди.
Луқмони ҳаким бояги гиёҳни уйига олиб келиб қайнатаётса, бир бола югуриб келиб: "Онамнинг юраги хуруж қилиб қолди", – дебди.
Луқмони ҳаким бояги доридан берибди.
Бир неча кундан кейин кўчада Луқмони ҳаким бояги болани кўриб қолибди. Бола Луқмони ҳакимнинг олдига келиб:
– Сен ёлғончи экансан. Гиёҳинг онамга фойда бермади. Онам ўша куниёқ оламдан кўз юмди", – дебди.
Ўша куни Луқмони ҳаким кайфияти йўқ аҳволда тоғда яна гиёҳ териб юрса, ўша гиёҳ;
– Мен юрак дардига давоман, – деди.
Луқмони ҳаким:
– Эй, гиёҳ! Сен ёлғончи экансан. Менинг беморимга шифо бўла олмадинг, – деса, гиёҳ:
– Эй, Луқмон! Мен ўлимга эмас, юракка давоман. Ўлим эса Аллоҳнинг изнида! – дебди.

📲Telegram |facebook|Facebook
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Ўзбекистонда шу йил бошидан ишсизлик даражаси 4,9%га тушди — ўтган йили бу кўрсаткич 5,5% эди

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Айниқса, Бухоро, Когон, Навоий, Зарафшон, Ғозғон, Самарқанд ва Ширин шаҳарларида ишсизлик 4%дан пастлаб, илк бор “табиий ишсизлик” даражасига яқинлашган.

Шунингдек, 302 минг эҳтиёжманд оила камбағалликдан чиқди. Ҳусусан, шароити оғир бўлган Ховос, Мирзаобод, Оқолтин, Дўстлик, Пахтакор, Фориш, Бўстон, Вобкент, Миришкор, Мингбулоқ, Узун ва Пискент туманларида камбағал оилалар сони 4,5 баробаргача қисқарган.

📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
❗️Шавкат Мирзиёев бош вазирга 20 та туман ҳокимларига чора кўришни топширди. Денов ва Чироқчи ҳокимлари "учди"

Шунингдек, ҳар икки ҳокимининг биринчи ўринбосарлари ҳам ишдан олинди.

Айни кўрсатмани президент камбағалликни қисқартириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги видеоселектор йиғилишида берди.

Гап шундаки, Яшнобод, Бухоро, Ғиждувон, Косон, Хатирчи, Қумқўрғон, Янгийўл, Ўзбекистон, Гулистон, Яккабоғ, Андижон, Паркент, Тошкент, Нуробод, Учтепа, Чортоқ, Давлатобод, Олтинкўл, Қизириқ, Когон ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётгани маълум бўлган.

📍 NEWS.uz