Ибрат
Бир қайиқчининг кичик қайиғи бўлган. Қайиқнинг икки эшкаги бор экан: бирига “ният”, иккинчисига эса “ҳаракат” деб ёзилган. Қайиққа минганлар бу ёзувларнинг маъносини сўраганда, қайиқчи шундай жавоб берар экан:
— Агар мен фақат “ният” деб ёзилган эшкакни ишлатсам, қайиқ бир жойда айланиб қолаверади. Фақат “ҳаракат” деб ёзилган эшкакни ишлатсам ҳам, натижа шу — қайиқ айланаверади. Лекин иккала эшкакни биргаликда ҳаракатга келтирсам, қайиқ тўғри йўналишда сувни кесиб, манзилга етади.
Инсон ҳам шундай: агар у фақат ният қилса-ю, ҳаракат қилмаса, бир жойда айланиб юраверади. Мақсадга эришиш учун ният ҳам, ҳаракат ҳам баравар, уйғун равишда амал қилиши лозим.
📲Telegram |facebook|Facebook

Чой суякни кучайтиради, қаҳвачи?
Австралиянинг Флиндерс университети олимлари 10 йиллик кузатув натижасида мунтазам чой истеъмоли кекса аёлларда суяк зичлигини бироз ошириши мумкинлигини аниқладилар. Nutrients журналида чоп этилган тадқиқотда 65 ёшдан катта 9704 нафар аёл иштирок этган.
Маълум бўлишича, чойни кўпроқ истеъмол қиладиган аёлларда сон суяги зичлиги бошқаларга нисбатан бироз юқорироқ бўлган. Қаҳва эса, одатда, суякка катта таъсир қилмаган, бироқ бир кунда 5 стакандан ортиқ ичилганда зичлик пасайиш тенденцияси кузатилган.
Қизиғи шундаки, алкоголни кўп истеъмол қилувчи аёлларда қаҳва суякни заифлаштирган, чой эса ортиқча вазнга эга аёлларда суяк тўқимасини мустаҳкамлашга ёрдам берган.
Олимлар натижалар кузатув характерга эга эканини алоҳида таъкидламоқда.

#Кун_ҳикмати
"Сиз учун кўлмакларни кечиб ўтолмайдиган одамлар учун, океанларни кечиб ўтманг"
✍️Ф.Достоевский

Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қўрқиш эмас — ҳимояланиш зарур
ОИТС дунё бўйлаб миллионлаб инсонларни оғриқ ва қийинчиликлар билан юзма-юз қолдирмоқда. Аммо қўрқиш шарт эмас ҳимояланиш ва текширувдан ўтиш энг самарали чорадир.
Антиретровирус терапияси ОИВ юқтирган инсоннинг умрини узайтириш, ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Ҳомиладор аёлларда профилактика муҳим. Илк ҳафталардан ва 20–30 ҳафталигида назоратда бўлиб, ОИВга тестдан ўтадилар. Агар инфекция аниқланса, вирусга қарши дори туғруқ вақтигача берилади. Туғилган болага ҳам бир ой давомида профилактика препаратлари берилади, она сути билан озиқлантирилади. Бу эса касаллик онадан болага юқишини сезиларли камайтиради.
Замонавий электрон реестрлар беморлар ҳақидаги маълумотларни тез ва аниқ бошқариш имконини беради. Муҳими текширувлар махфий ва ихтиёрий. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар, тиббиёт ходими сир сақлайди.
Қўрқиш эмас, ўз вақтида ҳимояланиш керак. Текширинг, билинг ва саломатлигингизни асранг.
Шаҳло Хожаева,
РИОБСИАТМ Сирдарё филиали директори
📍 NEWS.uz

А.Қодиров: Онкогемотология касалларига маблағ етиб бормаяпти
Олий Мажлисда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси фракцияси 2026 йил бюджети муҳокамасини ўтказди. Фракция раҳбари Алишер Қодиров онкология ва гемотология касалларига ажратилаётган маблағлар вақтида беморларга етиб бормаяпти ва бу уларни қийин аҳволга солаётганини таъкидлади.
— Онкологик касалликларга ажратилган 175 млрд. сўм беморларга етиб бормаяпти. Ҳозирда битта ётган ўрин учун ҳам 1 миллион сўм талаб қилинади. Оғир беморлар қаерга борсин? Бу соҳа бизнесга айланиб кетдими? — деди А.Қодиров.
2026 йилда онкология йўналишига 250 млрд., болалар онкогемотологияси учун эса 325 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, “Ташаббусли бюджет” ва депутат таклифлари асосида лойиҳаларга 6 трлн. ва 496 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Фракция аъзолари бюджетни иккинчи ўқишгача такомиллаштириш бўйича таклифлар киритди.

“Ташаббусли бюджет” самарали механизмга айланди
"...Боёвут маҳалласининг кўчалари аввал ачинарли ҳолатда эди. Маҳалла аҳолиси опен бюджет орқали бирдамлик ва ҳамжиҳатлик кўрсатиб, йўлларни таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишди. Ҳозирда 3 километрдан ортиқ йўл асфальтланди, ҳашар йўли билан кўприклар қурилди.
– Маҳалламиз обод, йигит-қизларимиз асфальт йўлдан бемалол мактабга боряпти. Бу катта ютуқ ва маҳалламиз учун ҳақиқий муваффақият, – дейди меҳнат фахрийси Нурмамат Бобо Охунов. – Бу барча ишлар учун президентимизга миннатдорчилик билдирмоқчимиз..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/tashabbusli-byudzhet-samarali-mexanizmga-aylandi_789770

Таниқли шахматчини хотирлаб
"...Сирдарё вилояти Ёшлар марказида ўз даврининг таниқли шахматчиси, ФИДЕ устаси, халқаро тоифадаги мураббий, “Шуҳрат” медали соҳиби, Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийси ва Боёвут туманининг фахри Маматқул Хайлаев хотирасига бағишланган шахмат мусобақаси ўтказилди.
Тадбирнинг очилиш маросимида шахмат фахрийлари Ғофуржон Мирзаев, Каримберди Жумуқов, Барот Хайлаев, Гулистон давлат педагогика институти катта ўқитувчиси Умид Холиқов, Ёшлар ишлари бошқармаси бош мутахассиси Бекзод Холбоев ҳамда Сирдарё вилояти шахмат федерацияси ижрочи директори Самандар Жумаевлар иштирок этишди. Улар марҳум мураббийнинг ибратли ҳаёти, ёшларни шахматга кенг жалб этишдаги хизматлари ва вилоятда интеллектуал спорт турларига кўрсатилаётган эътибор ҳақида фикр билдиришди..."
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/taniqli-shaxmatchini-xotirlab_789752

“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида беғараз донорлик акцияси ўтказилди
Сирдарёда онкологик клиникаларда даволанаётган болалар учун беғараз донорлик акцияси ташкил этилди. Тадбир вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва “Адолат” социал-демократик партияси ташаббуси билан ўтказилди.
Акция орқали тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болалар қон ва зарур тиббий воситалар билан таъминланди, уларнинг саломатлиги ва руҳий ҳолатига эътибор қаратилди.
Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси раҳбари Ҳайдар Саломов акциянинг аҳамиятини таъкидлади.
— Беғараз донорлик нафақат қон таъминотини таъминлайди, балки оғир касалликлардан азият чекаётган болаларга қўллаб-қувватлаш ҳиссини уйғотади, — деди у.
Тадбир “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан ўтказилиб, ногирон ва оғир касалликдан азият чекаётган болаларга эътиборни оширишга хизмат қилди.

Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради
Президент йўл-транспорт инфратузилмаси, қишлоқ хўжалиги, таълим, тиббиёт ва хизматлар соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.
Шунингдек, у Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этади.

Telegram
SIRDARYA NEWS.uz
📍 Sirdaryo yangiliklari markazi
📢 Ҳаққоний ва тезкор ахборот манбаи
📰 Янгиликлар | Таҳлиллар | Инфо-графика
📲 Биз билан боғланинг: @SirdaryaNewsAdmin
🔗 https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
📢 Ҳаққоний ва тезкор ахборот манбаи
📰 Янгиликлар | Таҳлиллар | Инфо-графика
📲 Биз билан боғланинг: @SirdaryaNewsAdmin
🔗 https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Президентимиз замонавий йўл, энергетика ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/prezidentimiz-zamonaviy-yol-energetika-va-shaharsozlik-loyihalari-bilan-tanishdi_790008
📍 NEWS.uz
Батафсил: https://uza.uz/uz/posts/prezidentimiz-zamonaviy-yol-energetika-va-shaharsozlik-loyihalari-bilan-tanishdi_790008
📍 NEWS.uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Омбудсман институти – фуқаро ҳуқуқларининг ишончли кафолати
"...Янги таҳрирда қонунлардаги ноаниқликларни инсон фойдасига ҳал этиш, “сукут сақлаш ҳуқуқи”ни белгилаш, адвокатлар мақомини терговчи ва прокурор мақомига тенглаштириш каби муҳим механизмлар жорий этилди. Бу ўзгаришлар давлатнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қатъий позициясини яққол намоён этади..."
Батафсил ўқиш учун: https://uza.uz/uz/posts/ombudsman-instituti-fuqaro-huquqlarining-ishonchli-kafolati_790006