🍃 МALHAM
2.24K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Қоракўлда 20 нафар абитуриент заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди

11 январь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги ўқув марказларининг бирида абитуриентлар заҳарланиш белгилари билан шифохонага мурожаат қилган.

Айтилишича, тонгда заҳарланиш эҳтимоли билан шифохонага 20 нафар абитуриент олиб келинган. Уларнинг 17 нафарига уйга жавоб бериб юборилган. Қолган уч нафари эса даволаниш учун шифохонада қолдирилган.​

Манбанинг қўшимча қилишича, заҳарланиш ҳолатининг сабабини ўрганиш учун қон таҳлиллари олиниб, лабораторияга юборилган.

Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг “Дарё”га изоҳ беришича, ис газидан заҳарланиш бўйича мурожаат келиб тушмаган.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Робот ёрдамида мияда операция ўтказилди

Олмаотадаги 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг нейрохирурглари сунъий интеллект элементлари бўлган робот тизими ёрдамида мия операциясини биринчи марта муваффақиятли амалга оширдилар.

Нейрохирургия маркази шифокорлари Хитойда махсус тайёргарликдан ўтдилар ва эндиликда робот тизимидан мунтазам равишда, жумладан краниотомия операцияларида ҳам фойдаланишни режалаштирмоқдалар.

Биринчи бемор 54 ёшли аёл бўлиб, у миядаги шиш билан мурожаат қилган эди. Замонавий технологиялар аралашувни максимал аниқлик ва юмшоқлик билан амалга ошириш имконини берди, бу эса асоратлар хавфини сезиларли даражада камайтирди.

Ушбу жарроҳлик усули узоқ вақтдан бери дунёнинг етакчи клиникаларида қўлланиб келмоқда ва энди Олмаотада ҳам мавжуд.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг қўш қаватли лагани Ховосда сақланмоқда

Мирзо Бобур ош еган, қўш қаватли лаган ҳозирда Ховос туманининг "Карвонсарой" маҳалласида истиқомат қилаётган Дониёр Асадов хонадонида сақланмоқда. Бу ҳақда, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Ғулом Примов хабар бермоқда.

"Заҳириддин Муҳаммад Бобур отаси вафот этиб, тахтга ўтиргач Самарқанд устига юриш қилади. Айнı шу юришида у Хўжанд, Ўратепа, Эски Ховоснинг ҳозирги Карвонсарой ҳудудларида бир неча кунлар бўлиб, шу ҳудудда истиқомат қилган аҳоли хонадонларида меҳмон бўлади", — дейди тарихчи олим, археолог Солижон Қудратов.

Лаган аслида Тожикистоннинг Ғарим туманида яшаган эшон Ҳабибуллохонга тегишли бўлган. Буюмнинг ҳозирги эгаси Дониёр Асадовнинг отаси Нарзулло Асадов Ғаримга иши тушиб боради ва эшондан бу лаганни сўрайди, сўнг хонадонига келтиради. Йиллар ўтди ҳамки лаган Дониёр Асадов хонадонида сақланмоқда. Ёзувлари бироз ўчган аммо, ош солса еб тугатмагунча совитмаслик хусусияти сақланган.


https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Бахт ҳудди соатга ўхшайди, механизми қанча содда бўлса, у шунча кам бузилади"

✍️ Себастьян Шамфор


📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

"Ҳамма нарсани айтиб бераверма, айрим одамлар сени эшитиш учун эмас, ҳукм қилиш учун тинглайди"


✍️Имом Бухорий


📲Telegram |facebook|Faceboo
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини онлайн рўйхатга олиш бошланди

2026 йил 15 январдан Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш йўлга қўйилди. Рўйхатдан ўтиш OneID орқали амалга оширилади ва census.stat.uz порталида 17 кун давом этади. Хориждаги фуқаролар ҳам иштирок этиши мумкин.

Рўйхатдан ўтиш тартибини билмаяпсизми? У ҳолда қуйидаги видеоқўлланма орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
Forwarded from SIRDARYA NEWS.uz
🩸 Қон кетишини бир сонияда тўхтатувчи инновацион спрей яратилди

Жанубий Кореялик олимлар хавфли ва чуқур жароҳатларда қон кетишини деярли бир сония ичида тўхтатишга қодир спрей-порошок ишлаб чиқдилар. KAIST тадқиқотчилари яратган янги материал ярага сепилган заҳоти қон билан реакцияга киришиб, зич гидрогел ҳосил қилади ва ярани герметик беркитади.

Тажрибаларда воситанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги юқори экани тасдиқланган: ҳужайралар яшовчанлиги 99 фоиздан ошган, антибактериал таъсири эса 99,9 фоизни ташкил этган. Қон йўқотиш ҳажми мавжуд тиббий воситаларга нисбатан анча кам бўлган.

Илк бор ҳарбий шароитлар учун мўлжалланган ушбу ишланма келгусида шошилинч тиббий ёрдам ва табиий офатлар ҳудудларида қўлланилиши мумкин. Эътиборли жиҳати — спрей хона ҳароратида икки йилгача ўз хусусиятларини сақлаб қолади.

https://t.me/SIRDARYA_NEWS_uz
#Кун_ҳикмати

"Одоб - гапирганда тилини, ёлғиз қолганда қалбини, ташқарига чиққанда кўзини тийиш деганидир"

✍️Юнус Эмро


📲Telegram |facebook|Faceboo