🍃 МALHAM
2.25K subscribers
18.8K photos
3.03K videos
10 files
20.1K links
Malhamssb – Тиббиёт,Жамият, иқтисод, тадбиркорлик, таълим соҳаларидаги долзарб хабарлар, расмий маълумотлар, таҳлиллар. Ҳаққоний, тезкор ва ишончли манба.

Новости и аналитика из Сырдарьи!
Актуал
Download Telegram
“Сўз деҳқони эди...”

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Гулистон давлат педагогика институти ҳамкорлигида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир ва жамоат арбоби Саъдулла Ҳаким таваллудининг 75 йиллигига бағишланган “Сўз деҳқони эди...” номли маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Батафсил маълумот

📲Telegram |facebook|Faceboo
Мирзачўлни ўзлаштирган авлод ҳақида янги асар

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Сирдарё вилояти бўлими ташаббуси билан Вилоят ахборот-ресурс марказида ўтказилган адабий-маърифий тадбир нафақат янги китоб тақдимоти, балки тарихий хотирани тиклаш, авлодлар меросини қадрлаш ва миллий ўзликни англашга қаратилган муҳим маънавий мулоқот майдонига айланди.

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, тажрибали ижодкор ва давлат арбоби Собиржон Усмонов қаламига мансуб “Сирдарё ёшлари Мирзачўлни ўзлаштиришда” номли китоб ана шу жиҳатдан алоҳида аҳамият касб этади. Асар ўқувчиларни юртимиз тарихининг ўзига хос ва ўта масъулиятли даври — Мирзачўлни ўзлаштириш жараёнига чуқур назар ташлашга ундайди.

Батафсил ўқиш учун

📲Telegram |facebook|Faceboo
#Кун_ҳикмати

“Машаққат пайтида сабр билинади. Тортишув пайтида ақл билинади. Оғир вазиятларда одамлар билинади.”


Telegram |facebook|Faceboo
“Лаҳзалар чорраҳаси”: теран фикрлар тўплами

Бугунги глобаллашув даврида инсон маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш ва адабий жараёнларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг муҳим йўналишига айланди. Зеро, адабиёт — халқнинг юраги, унинг ўтмиши ва келажагини боғловчи маънавий кўприкдир. Айниқса, фикрни қисқа ва лўнда, аммо теран ифода этувчи тўртлик жанри ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётида алоҳида мавқега эга.

Тошкент кимё-технология институтининг Сирдарё вилояти филиалида бўлиб ўтган адабий-маърифий анжуман айнан шундай ижодий изланишлар самарасига бағишланди. Тадбирда янгиерлик ижодкор ва шифокор, тиббиёт фанлари номзоди Мустафо Жўранинг “Лаҳзалар чорраҳаси” номли янги тўртликлар тўплами кенг жамоатчиликка тақдим этилди.

Батафсил ўқиш учун

Telegram |facebook|Faceboo
Яшил энергия — барқарор иқтисодиёт манбаи

Бугун дунё миқёсида энергия масаласи фақат иқтисодий эмас, балки экологик ва ижтимоий барқарорликнинг ҳам ҳал қилувчи омилига айланмоқда. Шу нуқтаи назардан, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш ҳар бир ҳудуд тараққиётининг устувор йўналиши сифатида намоён бўлмоқда. Сирдарё вилоятида бу борада амалга оширилаётган ишлар “яшил иқтисодиёт”га ўтиш йўлидаги аниқ ва изчил қадамлардан далолат беради.

Хусусан, вилоят ҳокимлигида ўтган навбатдаги йиғилишда мазкур масалага алоҳида урғу берилиб, уни янги босқичга олиб чиқиш вазифалари белгилаб олинди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтган муҳокамаларда энергия самарадорлигини ошириш, анъанавий манбаларга тушаётган босимни камайтириш ҳамда “яшил иқтисодиёт”га ўтиш жараёнларини жадаллаштириш устувор вазифа сифатида белгиланди.

Батафсил ўқиш учун

Telegram |facebook|Faceboo