Manfaat_uz | Rasmiy kanal
1.18K subscribers
11.1K photos
946 videos
19 files
16.6K links
📚📲 Сиз телеграмнинг
энг манфаатли каналидасиз

Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали


👉 Биз сизга ҳаммасини
Манфаат учун улашамиз

Админ: @manfaatuz
Download Telegram
Ассалому алайкум !

Мехри дарё, забони ширин, юзлари нурли, иймони бақувват қадрли дилга яқинларим!
Бугунги кун муборак! Сизга ва яқинларингизга Аллохимнинг гўзал кунларини, хайру барокотини, рахмини, яқинларингизга бўлган мехру оқибатни йўқолмаслигини, фарзандларингизни камолини кўриб юришликни, энг аввало Аллохим соғлик саломатлик ато этишини қалбингиз хотиржамлигини ва дунёдаги барча яхшиликларни сизга тилаган холда қалбимиздан чиқаётган хар бир сўзимиз тилакларимиз сиз азизлар учундир!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”  (Нисо сураси 103-оят)

⏰ ТОНГ - 05:14
⏰ ҚУЁШ - 06:27

⏰ ҚИЁМ - 12-03
⏰ АСР - 15:55
⏰ ШОМ - 17:30
⏰ ХУФТОН - 19:05

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
👍2🥰1
— Эркак киши "мени ҳурмат қил", деб ёзилган вароққа ўхшайди.
— Аёл киши эса, "менга эътибор беринг", деб ёзилган вароқ кабидир.
— Эрингизни ҳурмат қилинг, у сизга вақт ажратади.
— Аёлингизга вақт ажратинг, у сизни ҳурмат қилади..

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2
Раҳмат

📜Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шогирдларига дарс ўтаётган эдилар. Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзига келиб тўхтадилар: "Бандаларимга хабар бергилки: «Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман. Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир», Ҳижр сураси, 49-50 - оятлар.

Шунда имом Нававий йиғлаб юбордилар. Шогирдлар: "Эй имом, нима учун йиғлаяпсиз?", деб сўрадилар.

У зот: "Аллоҳнинг раҳматига назар солмайсизларми? Аллоҳ раҳмат ва мағфиратни Ўзига нисбат бериб: "Албатта, Менинг Ўзим ўта мағфиратлидирман, ўта раҳмлидирман", деди. Азобни эса Ўзига нисбат бермади, балки уни эгалик қилинадиган нарса қилди ва: "Ва албатта, азобим, ҳа, у аламли азобдир" деди, «Мен азобловчиман» демади.

Шунда Ибн Аббоснинг розияллоҳу анҳу мана бу гапларини эсладим: «Аллоҳ Қиёмат куни шу қадар кўп раҳматлар ёғдирадики, ҳатто Иблис ҳам «Аллоҳ мени ҳам мағфират қилса керак» деб ўйлаб қолади!»

Аллоҳим, Сендан барча нарсани қамраб олган раҳматинг ила сўраймиз: бизни, ота-онамизни, зурриётларимизни, қариндошларимизни ва яқинларимизни Ўз ҳузурингдан бўлган шундай бир раҳмат билан раҳм қилгинки, у ила бизни Ўзингдан бошқанинг раҳматидан беҳожат қилгин! Омин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤3
Мен сизга айтаман, эй мусулмон биродарим ! Намозингизга назар солинг. Сиз тўрт ракат, уч ракат ёки икки ракат намозингизни хушуъ билан адо қиляпсизми, ёки ғофил ҳолингизда намоз ўқияпсизми?
Аллоҳ таолони зикр қилишни кўпайтирмасангиз, қалбингизда Ундан қўрқув қандай пайдо бўлади?
Зикр фақат тариқат аҳлига хос эмас, балки у барча мўминлар учундир. Чунки Аллоҳ таолонинг ушбу ояти бор: “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар”, Аҳзоб сураси, 41-оят.

Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2
Ассалому алейкум

:Табрик

Саййидул айём жума кунингиз муборак бўлсин яқинларим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤1
Ассалому алейкум

:Табрик

Саййидул айём жума кунингиз муборак бўлсин яқинларим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤1
Ассалому алейкум

:Табрик

Саййидул айём жума кунингиз муборак бўлсин яқинларим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤1
Aссалому алайкум.

Янги тонг муборак бўлсин!

Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2👍2
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”  (Нисо сураси 103-оят)

⏰ ТОНГ - 05:16
⏰ ҚУЁШ - 06:29

⏰ ҚИЁМ - 12-03
⏰ АСР - 15:55
⏰ ШОМ - 17:30
⏰ ХУФТОН - 19:05

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
🥰1
Нафсни поклаш фани

Нафс тарбияга муҳтож бўлиб, агар уни ўз ҳолича қолдирилса, ёмонликларга мойил бўлиши осон кечади. Бу эса инсонни ҳалокат сари етаклайди. Бу мавзу тасаввуф фанининг асоси ҳисоблангани учун тасаввуф фанига “Тазкиятун нафс” (нафсни поклаш) ҳам дейилади.

Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан 📚

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤1
Гуноҳларнинг кечирилиши сабаблари қайсилар?

▫️Тавба (гуноҳлардан чин дилдан пушаймон бўлиб, Аллоҳга қайтиш)
▫️Солиҳ амаллар ва (ёмонликларни) ўчирувчи яхшиликлар
▫️Яхши амаллар (савоби майитга бағишланадиган солиҳ амаллар ёки вафот этган инсон номидан қилинган садақалар ёки бошқа хайрли ишлар)
▫️Мусибат, балолар (Дунёда мўмин инсон бошига тушган қийинчиликлар, касаллик ва ғам-андуҳлар гуноҳларга каффорат бўлади).
▫️Қиёмат кунининг даҳшатлари (Маҳшар майдонидаги оғир ҳолатлар ва қўрқувлар мўминнинг гуноҳлари тўкилишига сабаб бўлади).
▫️Истиғфор айтиш
▫️Мўминнинг (бошқа бир) мўмин учун қиладиган хайрли дуоси
▫️Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари (Қиёмат кунида Расулуллоҳнинг ўз умматларини кечирилиши учун воситачиликлари)
▫️Қабр фитнаси (қабрдаги савол-жавоб, унинг сиқиши ва ундаги машаққатлар сабабли баъзи гуноҳларнинг кечирилиши).
▫️Аллоҳ таолонинг раҳмати ва афви (Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳеч қандай сабабсиз фазлига олиб, Ўзининг марҳамати билан кечириб юбориши).

@Manfaat_uz
❤1
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ...

Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этибди Алҳамдулиллаҳ!

Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат..

Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..

Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин..

Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!!

Кунингиз файзли, қувончли ва омадли ўтсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤3
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”  (Нисо сураси 103-оят)

⏰ ТОНГ - 05:17
⏰ ҚУЁШ - 06:31

⏰ ҚИЁМ - 12-03
⏰ АСР - 15:45
⏰ ШОМ - 17:25
⏰ ХУФТОН - 19:00

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2🥰1
Бир қултум сувнинг орқасидаги чексиз меҳнат
 
Қўлингиздаги бир қултум муздай сув лабингизга етиб келгунча, Аллоҳ таоло бутун борлиқни сиз учун ҳаракатга келтириб қўйгани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
 
Қуёш денгизни қиздиради, ундан булутлар кўтарилади, шамоллар уларни сиз яшайдиган замин устига ҳайдаб келади. Булутдан ёмғир ёғиб, ер қаърига сизиб киради. Кимдир қудуқ қазийди, кимдир унга қувур тортади. Сиз эса бор-йўғи қўлингизни узатиб, уни ичасиз ва чанқоғингиз қонади.
 
Бу оддий жараён эмас, балки улкан илоҳий низомдир!
 
«Сизлар ичаётган сув ҳақида ўйлаб кўрдингизми? Уни булутлардан сизлар ёғдирдингизми ёки Биз ёғдирувчимизми?! Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Шундай экан, шукр қилмайсизларми?!»
(«Воқиъа» сураси, 68-70-оятлар).
 
Шундай экан, оддий сув ичганда ҳам буюк илоҳий низомни тафаккур қилиб, «Алҳамдулиллаҳ» дейишни унутмайлик!
 
Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤3
13460. Агар ниятинг «....жамланган жойга етмагунимча, ҳатто йиллар ўтиб кетса ҳам, юравераман» дейиш бўлса, унда «илмини иҳота қилмаган нарсангга қандай сабр қиласан?» лозим бўлади.

Изоҳ: Бу ҳикмат Каҳф сурасидаги Мусо алайҳиссалом ва Хизр алайҳиссалом қиссасига ишора қилади:
«..жамланган жойга етмагунимча, ҳатто йиллар ўтиб кетса ҳам, юравераман» — Мусо алайҳиссаломнинг илм талабидаги қатъиятлари (Каҳф сураси, 60-оят).
«Илмини иҳота қилмаган нарсангга қандай сабр қиласан?» — Хизр алайҳиссаломнинг Мусо алайҳиссаломга айтган шартлари (Каҳф сураси, 68-оят).

Демак, катта мақсадларга эришиш учун йўлда учрайдиган, биз ҳали моҳиятини тушунмаган қийинчиликларга сабр қилиш шартдир.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤3
Aссалому алайкум.

Янги тонг муборак бўлсин!

Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин!

Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин!

Тавбаларимиз  қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир”  (Нисо сураси 103-оят)

⏰ ТОНГ - 05:18
⏰ ҚУЁШ - 06:32

⏰ ҚИЁМ - 12-02
⏰ АСР - 15:45
⏰ ШОМ - 17:25
⏰ ХУФТОН - 19:00

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
🥰1
Меърож

Ўзи бешта, савоби элликта бўлган ибодат

Ибн Ҳазм ва Анас ибн Молик айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Шунда Аллоҳ умматимга эллик (вақт) намозни фарз қилди. Мен шу билан қайтдим. Мусонинг олдидан ўтаётганимда: «Аллоҳ умматингга нимани фарз қилди?» деди. «Эллик (вақт) намозни фарз қилди», дедим. «Роббинг ҳузурига қайтиб бор, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди», деди.
Шунда мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) ярмини кечди. Мусонинг олдига қайтиб келиб: «Ярмини кечди», дедим. «Роббингга мурожаат қил, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди», деди.
Шунда мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) ярмини кечди. Кейин унинг (Мусонинг) олдига қайтиб келдим. «Роббинг ҳузурига қайтиб бор, чунки умматинг бунга тоқат қила олмайди», деди.
Хуллас, яна мурожаат қилган эдим, (Аллоҳ) «Булар ўзи бешта, аммо (савобда) элликтадир! Менинг ҳузуримда сўз ўзгартирилмас!» деди. Мусонинг олдига қайтиб келган эдим, «Роббингга мурожаат қил!» деди. «Роббимдан ҳаё қилдим», дедим.

Имом Бухорий ривояти.

Жумҳур аҳли сунна вал жамоа уламолари Исро ва Меърож ҳодисасининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлганларидан кейин, Макка даврида, ҳижратдан сал олдин, ислом даъвати қувғин билан муваффақият ўртасида турган бир пайтда, уйғоқ ҳолларида, руҳ ва таналари билан, Жаброил фаришта ҳамроҳлигида, Буроқ номли мўъжизавий уловда, кечанинг бир бўлагида, бир марта юз берганига иттифоқ қилишган. Беш вақт намоз Исро кечаси Меърожда фарз қилинганига барча уламолар якдилдирлар.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤2
Бисмиллаҳни айтиш эсдан чиқса
🕌
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, овқатланишда ёки бирор таомланишда Бисмиллаҳ ни айтиш эсдан чиқиб қолса нима қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَإِنْ نَسِيَ أَنْ يَذْكُرَ اسْمَ اللهِ فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ 
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, «Бисмиллаҳ»ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бир оз еганидан кейин «Бисмиллаҳ»ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» демоғи лозим. Бу жумланинг маъноси «аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ» дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Manfaat_uz

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/manfaat_uz/
❤1